Макканинг бошқарув тузилмасида ижтимоий вазифалар Қурайшнинг турли оилалари ўртасида тенг тақсимланган эди. 15 та муҳим вазифа мавжуд бўлиб, уларнинг энг шарафлилари, Сидона – Каъбада хизмат қилиш, Сиқоя – зиёратчиларга сув бериш ва Рифода – уларни озиқ-овқат билан таъминлаш...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
U zot rohimahulloh Misrning g‘arbidagi “Samanud” shahrida hijriy 1333-yil sha’bon oyining 22-kuni dushanba kunida tug‘ilganlar. Bu milodiy 1915-yil 5-iyulga to‘g‘ri keladi. Ota-onalari misrlik bo‘lishgan. Otalari atoqli olim, fozil kishi bo‘lib, tajvid va qiroat ilmida sanoqli imomlardan edilar...- Toshkent islom instituti talabasi Jo‘rayev Muhammadali
Бухорога XIX асрда сафар қилган Е.К.Мэендорф Бухоронинг ислом оламида тутган ўрни ва мавқеини қуйидагича таърифлайди: «Ўзининг кўплаб мактаблари, олимлари ҳамда муқаддас қадамжолари сабабли мусулмонларнинг зиёратгоҳига айланган. Эҳтимол, шунинг учун у “ШАРИФ” номига сазовор бўлгандир». Муҳаммад Али ибн Муҳаммад Сайид Балжувонийнинг «Тарихи Нофеий» («Фойдали тарих») номли асари Бухоро амирлигининг XIX-XX асрнинг бошларидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий-сиёсий тарихини ёритиб берувчи муҳим ва қимматли манбалардан бири ҳисобланади...- Мир Араб Олий мадрасаси, фиқҳ фани ўқитувчиси Саидов Иброҳимжон
XVI аср бошларида Афғонистон тахти учун Сафавийлар ва Темурийлар ўртасида кураш борар еди. Сафавийлар шоҳи Тахмасп (1524-1576) кучли қўшин билан келиб Қандаҳорни босиб олади. Бобур Мирзонинг ўғли Ҳумоюн Ҳиндистон тахти учун курашда Шерхонга мағлуб бўлади. 1554 йилга келиб, яхши тайёргарлик кўрган Ҳумоюн ўз тахтини яна қайтариб олади. У мамлакатнинг шимолий қисмини қўлга киритиб, Шерхоннинг тарафдорларига қарши кураш олиб боради. Уларни мағлуб етади, кўп ўтмай ўзи вафот етади. Унинг ишини ўғли Акбаршоҳ давом эттиради...- Тошкент ислом институти талабаси Мухаматдинов Ҳазаратдин