Бухорога XIX асрда сафар қилган Е.К.Мэендорф Бухоронинг ислом оламида тутган ўрни ва мавқеини қуйидагича таърифлайди: «Ўзининг кўплаб мактаблари, олимлари ҳамда муқаддас қадамжолари сабабли мусулмонларнинг зиёратгоҳига айланган. Эҳтимол, шунинг учун у “ШАРИФ” номига сазовор бўлгандир». Муҳаммад Али ибн Муҳаммад Сайид Балжувонийнинг «Тарихи Нофеий» («Фойдали тарих») номли асари Бухоро амирлигининг XIX-XX асрнинг бошларидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий-сиёсий тарихини ёритиб берувчи муҳим ва қимматли манбалардан бири ҳисобланади...- Мир Араб Олий мадрасаси, фиқҳ фани ўқитувчиси Саидов Иброҳимжон