islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

ЗАМОНАВИЙ ҲАЁТДА ЯНГИ ТАФСИРИ ИРФОН

Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йилнинг 19 март куни ўтказилган йиғилишда бешта энг муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Мазкур ташаббуснинг тўртинчи бандида мамлакатимиз ёшларини кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича долзарб вазифалар белгиланган эди. Мазкур ташаббусга асосан ҳамда октябрь ойи Тошкент ислом институтида “Қуръон ва тафсир” ойлиги муносабати билан, Ахборот-ресурс маркази ва “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ҳамкорликда жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг қаламига мансуб “ТАФСИРИ ИРФОН” Қуръони карим маноларининг ўзбекча таржима ва тафсири китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий маслаҳатчиси Абдулҳаким қори Матқулов, “Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими” мудири Салоҳиддин Шерхонов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев, матбуот котиби Аброр Мухтор Алий, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, ўқитувчилар Яҳё қори Абдураҳмонов, Исломхон қори Убайдуллаев, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Абдулазим Сайидаҳмедов, ЎМИ кутубхона мудири Камолиддин Маҳкамов, ТИИ АРМ мудири Ўткир Собиров ва 3-курс талабалари иштирок этди. Тақдимот Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Тақдимотда сўзга чиққанлар, “Тафсири Ирфон” китобининг бугунги воқеаликка мос, халқчил, барча учун тушунарли, соддадиллик, юксак илмий маҳорат билан баён этилганлигини таъкидлаб ўтдилар. Муаллиф томонидан замонавий ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган муаммоли масалаларга ечимларни оддий ва содда усулда, таъсирчан етказишга ҳаракат қилинганлиги таъкидлаб ўтилди. Мазкур китоб тафсир илми бобида келгусида илм аҳлининг йўриқномаси бўлиши билан бирга ҳалқимиз, хусусан ёшларимиз ўртасида уларни баркамол авлод бўлиб шакилланишида муҳим аҳамият касб этади. Дарҳақиқат, тафсир илмига оид китоблар жуда ҳам кўп. Ҳар замон, макон, халқ, миллат, элат, мазҳаб ва йўналишнинг ўз тафсири бор. Бутун дунёнинг, айниқса, мусулмон оламининг Қуръони каримга бўлган чексиз қизиқиши уламоларни доимо уни ўрганишга, унинг тафсирини ёзишга чорлаб келган. Қадимдаёқ тафсирлар ва муфассирлар ҳақида алоҳида катта-катта китоблар битилган. Бинобарин, “Тафсир” сўзи луғатда “баён қилиш”, “очиб бериш” ва “равшан қилиш” маъноларини англатади. Аммо уламолар истилоҳида қуйидагича таърифланади: “Тафсир – инсон қудрати етгунча Қуръони каримдаги Аллоҳнинг муродини ўрганадиган илмдир”. Бу улуғ илм Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида юзага келган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қадимдан Мовароуннаҳрда “Итқон”, “Тафсири Нўъмоний”, “Тафсири Тибён”, “Тафсири Мавлоно Чархий” каби маҳаллий тилларда таълиф қилинган кўплаб тафсирлар мавжуд. Улар тожик, ўзбек, татар ва бошқа тилларда ёзилган. Бугунги кунда мазкур машҳур тафсир китоблариларнинг мамлакатимиз кутубхона ва музейларида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги кутубхонада ҳам мавжуддир. Бу китоблардан бугун уламоларимиз ва талабаларимиз илм йўлида кенг фойдаланмоқда. Тафсир илмининг мақсади талабаларимизга жамият ва инсон маънавий ҳаётининг муҳим ва асосий қисми бўлган Қуръон ва унинг таълимоти, тафсир илми тарихи тўғрисида илмий-назарий тушунчалар бериш, уларни диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, тафсир ва унинг турлари, таълимоти, йўналиши хақида тўғри илмий хулосалар чиқара оладиган дунёқарашни шакллантириш. Тафсир илми, унинг ва мазмун-моҳиятини талабалар онгига етказиш уларни соғлом тафаккур ва эзгулик ғоялари билан тарбиялашдан иборатдир. Шунга асосан бугун аҳли илм китобхонлар ўртасида кенг миқиёсда тақдимоти бўлиб ўтаётган “Тафсири Ирфон” китоби халқимиз хусусан ёшларимиз, илми толибларимиз учун дастури амал бўлиб хизмат қилишига ишонамиз. Тадбир сўнгида Аллоҳ таолодан муфтий ҳазратларининг илм йўлида қилган энг улуғ эзгу ишларинининг савобидан у киши томонидан ўтган аждодларининг руҳониятларига етказишини сўраб дуои хайрлар қилинди. Аллоҳ у...

Тил-миллатнинг кўзгуси

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар режасига мувофиқ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева бир гуруҳ талаба қизларда буюк боболаримизни ёд этиш, уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, илмий ижодий меросини чуқур ўрганиш ёшларимиз қалбида аждодларимиз руҳига эҳтиром, туйғуларини уйғотиш мақсадида, 2019 йилнинг 15 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига экскурция уюштирди. Музей ходимаси “Музей 1968 йили Алишер Навоийнинг 525 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган бўлиб, у шу чоққача халқимизнинг кўп асрлик адабий меросини жамлаш, уни муҳофаза қилиш, тарғиб этиш ва тадқиқ қилишда катта ишларни амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ўзбек халқ оғзаки ижоди дурдоналари, ёзма адабиётининг энг қадимги давридан шу кунгача бўлган тарихий тараққиёт босқичларини чуқур тадқиқ қилиш ва уни турли экспозициялар кўринишида тарғиб қилиш орқали ёшларимизнинг маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат қиладиган илмий муассаса ҳисобланишини таъкидлаб ўтди. Музейда буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони бўлмиш А.Навоий ҳаёти ва ижодига оид кўргазмали материаллар, экспонатлар жойлаштирилган. Улар талаба қизларда катта таассурот қолдирди. Бу музей халқимиз ҳаётида, айниқса ёшлар маънавий дунёқарашини шакллантириш, уларда аждодларига нисбатан меҳр, ифтихор туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади. Музейдан олинган таассурот, билимлар талаба қизлага эстетик ҳамда маънавий завқ бағишлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 840

Интернет ижтимоий тармоқларида ёшларнинг ахборот психологик хавфсизлигини таъминлаш муаммолари

Глобаллашув жараёни авж олгани сари одамларнинг ахборот олиш, тарқатиш ва қабул қилишга бўлган талаб ва эҳтиёжлари тобора ортиб боради. Ахборот хуружларининг ёлғон ахборот тарқатиш, миллий-маънавий қадриятларни емириш, менталитетга мутлақо ёт бўлган қадриятларни тарғиб этиш, халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартириш, кибертерроризм каби турлари кенг тарқалмоқда. Ўзбекистонда ҳам интернетдан фойдаланувчилар сони кун сайин ўсиб бормоқда. Уларнинг аксарияти ёшлар эканини ҳисобга олсак, бу ҳолат барчамизни янада огоҳ ва сергак бўлишга ундайди. Шу мақсадда жорий йилнинг 14 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 1-4 курс талабаларига институтнинг Матбуот хизмати котиби Аброр Абдуазимов томонидан “Интернет ижтимоий тармоқларида ёшларнинг ахборот психологик хавфсизлигини таъминлаш муаммолари” мавзусида маънавият соати тадбири ўтказилди. Тадбирда Аброр Абдуазимов томонидан: “Интернетдан оқиб келаётган ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш лозимлигини, бирор мавзу ҳақида унинг туб моҳиятини тушуниб етмасдан, унга таъсир этувчи турли омилларни ҳисобга олмасдан шошма-шошарлик билан фикр билдириш жамият орасида турли ихтилофларга сабаб бўлиши, кишилар орасида низо келтириб чиқариши мумкинлиги, интернетдан фойдаланиш одобларига риоя этиш кераклиги”, айтиб ўтилди. Шу билан бирга, бугунги кунда баъзи бир оқимларнинг фарз ёки вожибга эмас, балки, мустаҳаб бўлган амаллар борасида фитна чиқаришга ҳаракат қилаётганини ҳисобга олсак, биз соҳа мутахассислари сифатида фарз, вожиб бўлган амаллар билан бир қаторда мустаҳаб бўлган амалларнинг ҳам илмини чуқур ўрганишимиз ўта муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, 15 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси биносидаги талабаларга “Интернетдан фойдаланиш одоблари” мавзусида маънавият соати тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни кафедра ўқитувчиси И.Убайдуллаев олиб борди. Суҳбат сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга илмий ва ҳаётий мисоллар орқали жавоб олдилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б. А.Олимов. 481

Интернет ижтимоий тармоқларида ёшларнинг ахборот психологик хавфсизлигини таъминлаш муаммолари

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг талаба қизлари иштирокида “Интернет ижтимоий тармоқларида ёшларнинг ахборот психологик хавфсизлигини таъминлаш муаммолари” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Алий маъруза қилди. Суҳбатда, интернет ижтимоий тармоқларида ҳозирги кунгача давом этиб келаётган турли оқимларнинг фитналари ва уларнинг зарарлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. Шунингдек, интернетдан оқиб келаётган ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш, уларга муносабат билдиришда эҳтиёт бўлиш, билмаган мавзусига аралашмаслик, акс ҳолда ҳар хил фитналарга сабаб бўлиб қолиши таъкидлаб ўтилди. Диний саводсизликка барҳам бериш учун интернетдан фойдаланувчининг ўзи илмга эга бўлиши лозимлиги таъкидланди. Ҳамма вақт билмаган мавзусига аралашган одам ютқазади, биз бугунги кундаги турли ихтилофларга барҳам беришимиз, бидъатларга қарши қаттиқ туришимиз лозим. Бу борада сиз талаба қизларнинг масъулиятингиз улкандир…”, деди. Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбат сўнгида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга устоздан жавоб олдилар. Талаба қизлар билан  ишлаш  бўйича услубчи З.Суярова 416

Модуль таълим тизими талабалари “Сузук ота” мажмуасига ташриф буюрдилар

“Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида 2019 йилнинг 11 октябрь куни Тошкент ислом институтининг “501”, “502”, “503” ҳамда “504” гуруҳ модуль таълим тизими талабалари куратор С.Арипов раҳбарлигида Тошкент шаҳридаги “Сузук ота” мажмуасига ташриф буюрдилар. Талабаларга юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ҳақида, яқин-яқингача “Сузук ота” зиёратгоҳини кўпчилик билмаслиги, Президентимиз ташаббуси билан инсон кўзи қувнайдиган, қалблар ором топадиган обод бир масканга айланганини айтиб ўтди. Экскурсия давомида талабалар Сузук ота ҳаёти, фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, Сузук отанинг асл исми Мустафоқул бўлган. У зот Аҳмад Яссавий ҳазратларининг қизи Гавҳари Ҳуштожнинг кенжа ўғли бўлган. 1140йилда Туркистоннинг Қорачуқ қишлоғида таваллуд топган Мустафоқул бобосининг хизматига борганида Аҳмад Яссавий уни эркалаб “Менинг сузигим (суюклигим), хуш келдингиз!”, дегани боис атрофдагилар ҳам уни шу исм билан чақира бошлаган. Юзлаб ҳунарманд уста-шогирдларни ҳалол меҳнатга ўргатган Сузук ота 1217 йилда вафот этган. Тарихий манбаларда ёзилишича, Амир Темур Сузук ота қабри устида мақбара ва масжид бунёд эттирган. Устоз ва талабалар мақбарага кириб муқаддас Қуръони карим оятлари тиловатидан ҳосил бўлган савобларни ўтганлар руҳига бахшида этдилар. Талабалар “Сузук ота” жоме масжиди имом-хатиби Аюбхон домла Сўфиев билан учрашдилар. Аюбхон домланинг сўзларига кўра, ушбу ноёб тарихий-меъморий обидадан 1936 йилгача фойдаланиб келинган. Шундан кейин, то мустақилликкача бўлган давр мобайнида турли корхоналарнинг цехлари фаолият юритган. Натижада, тарихий обиданинг ноёб ва нафис қиёфаси йўқолиб харобага айланган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 май куни Сузук ота мажмуасида бўлиб, мақбара ҳамда масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича ўз тавсияларини берган. Қурилиш ишлари 2019 йил май ойида якунига етиб, мажмуа 10 май куни расман иш бошлаган. Суҳбат сўнгида Аюбхон домла талабаларга ўзларининг қимматли тавсияларини бериб, уларнинг ҳақига дуойи хайрлар қилдилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б. А.Олимов 635
1 442 443 444 445 446 697