islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Болалар жаҳлимизни чиқарганда нима қилиш керак?

Фарзандларимиз ҳаётимизга маъно беради, уларсиз жуда кўп нарсалар маъносини йўқотади. Лекин улар баъзида шундай ишлар қиладики, жаҳлимиз чиқмасдан иложимиз йўқ. Болалар тайёрлаган «кутилмаган совға»лардан бирданига ҳам кулгимиз, ҳам йиғлагимиз келади. Жаҳлимиз чиққанида бақиришимиз ёки болаларни калтаклашимиз ҳам мумкин. Бу ишимиз нотўғри эканини ҳам жуда яхши биламиз. Ҳатто жуда босиқ одам ҳам, жаҳли чиққанида бошқа одамга айланади. Айниқса, фарзандларимизга жаҳлимизни «қўрқмасдан» кўрсатамиз. Афсуски ўйламасдан гапирилган гап ва берилган жазо ёмон асоратлар қолдириши мумкин. Жаҳл келганда ақл кетади. Унутманг, болаларимиз хатолари, таваккаллари билан дунёни ўрганишяпти. Сизни жаҳл қилишингиз ва уларни қўрқитишингиз болаларни қўрқоқ, беқарор қилиб қўйиши мумкин. Унинг устига, сизнинг ҳаракатларингиз бор ҳолатни ҳам ўзгартира олмайди. Бу борада бир қанча ҳадислар ҳам бор: Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Сизлардан кимда-ким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса кетди, бўлмаса ёнбошласин», дедилар”. Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган. Албатта, бу ишларнинг ғазабни сўндириши тажрибада ҳам собит бўлган. Атийя Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилгандир. Олов сув билан ўчирилади. Кимнинг ғазаби келса, таҳорат қилиб олсин», дедилар. Абу Довуд ривоят қилган. Бундан ташқари ўзимизда синовдан ўтган «тезкор» маслаҳатларни ёзиб қолдирсам: 1. 10 марта Астағфируллоҳ денг, агар тинчлана олмасангиз яна ҳам кўпроқ. 2. Фарзандингиз руҳан, жисмонан шаклланиб бўлмаганини ва шу хатолар орқали ривожланаётганини эсланг. 3. Мақсадингизни унутманг. Бўлар иш бўлди, эндиги мақсад болаларга қаерда қандай хато қилганини тушунтириш, жаҳл қилиб, бақириб фақат ҳурмат ва ишончни йўқотиб қўйишимиз мумкин. Энди эса, тинчланиб, фарзандингиз билан суҳбатлашиб, воқеани муҳокама қилинг ҳамда фарзандингизга бундай иш қилиш мумкин эмаслигини ёки нотўғри эканлигини тушунтиринг. Манбаа: http://Muslima ona kundaligi 464

Тошкент ислом институтига янги ўқув йили учун қабул квотаси эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг 2019-2020 ўқув йили учун қабул квотаси эълон қилинди. Унга кўра, энг кўп – жами 60 талаба (50 нафар ўғил бола ва 10 нафар аёл-қизлар) Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига қабул қилинади. “Кўкалдош”, “Мир Араб”, “Ҳидоя”, “Хожа Бухорий”, “Саййид Муҳйиддин махдум”, “Фахриддин ар-Розий”, “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус билим юртларининг ҳар бирига 30 нафардан, “Хадичаи Кубро” ва “Жўйбори Калон” аёллар ўрта махсус билим юртларига эса 20 нафардан талаба олинади. Бундан ташқари, Мир Араб Олий мадрасасида 20 нафар ўғил болалар ва 5 нафар аёл қизлар, Ҳадис илми мактабида эса 10 нафар янги талаба ўқишни бошлайди. 1 325

СИЗГА ГАПИРИШДАН ҚЎРҚАМАН, ОНАЖОН!

Болаларимизга етказадиган энг катта зараримиз нима, биласизми? Уларга гапиришни тақиқлаш. Кўпчилик ота-оналар болаларининг кўп гапириши, кўп савол беришини «вайсақилик» дея тушуниб, бу одатга бетоқатлик қиладилар. Тан олишга мажбурмиз – бу «вайсақилик»ни ўзимиз пайдо қилдик. Агар бола «мияни қоқиб, қўлга бергудек» кўп гапираётган бўлса, бунинг сабаби оддий: унинг гапларини ҳеч ким етарли даражада тингламаяпти. Бола шўрлик бор-йўғи ўзини тинглашларини истаяпти, холос. Агар бола доимий равишда катталарнинг ишига аралашаётган бўлса, демак, у ўзига эътибор қаратишларини хоҳлайди. Демак, у билан етарли даражада мулоқот қилинмаяпти. Кун бўйи уйда – бола билан бирга эканимиз – у билан мулоқотга етарли вақт ажратаётганимизни билдирмайди. Бир кунда ҳеч бўлмаганда ярим соатгина бола билан бирга унинг расмли эртак китобларини варақлаб, ҳеч бўлмаганда биттагина эртакнинг моҳиятини тушунтириб берганимизда эди, боланинг мулоқотга бўлган эҳтиёжи қондириларди ва бу эътиборимиз билан боланинг хулқ-атворида пайдо бўла бошлаган вайсақиликнинг одатга айланиб кетишига монелик қилган бўлардик. Кун бўйи ишлаб чарчагач, бажарилмай қолиб кетган ишларимиз ҳақида қайғурамиз-у, бутун кун давомида кичкинтойимиз билан ярим соатгина мириқиб гаплашмаганимиз ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. * * * Бугун боғчада рўй берган қизиқ воқеани ота-оналарига айтиб бериш илинжидаги болакайлар бири олиб, бири қўйиб бидирлай бошлайдилар. Аммо ишдан чарчаб келиб, «энди оёғини узатган» ота ва севимли сериалини ўтказиб юборишни истамайдиган она томонидан совуққина ёки «бирпас жим турларинг» қабилидаги танбеҳлар билан қарши олинадилар. Болакайларнинг дами ичига тушиб кетади. Айни шу ўринда тарбиянинг қайсидир қисмига дарз кетганини кўпчилик ота-оналар англамайдилар. * * * Ҳар қандай мавжудот ўзаро мулоқотга эҳтиёж сезади. Бу эҳтиёж кичкина болаларда айниқса кучли бўлади. Кўп мулоқот қиладиган болалар йиғлоқи бўлишмайди, гапиришни тезроқ ва яхшироқ ўрганишади. Мулоқот ҳақида кўп гапириш мумкин, чунки у тарбиянинг барча жиҳатларига алоқадор. Лекин бугун биз асосий шартлар ҳақидагина гаплашамиз. ОДАТДАГИ АҲМОҚНИСОЛАР ВА СУҲБАТДАГИ «ХАВФ» Аксарият ўсмирларнинг ота-оналари қиладиган ҳасрат: — Гап гапирсанг, тўнғиллаб беради. Қовоғини солиб юради. Одамга ўхшаб гаплашмайди… Бу ҳасратга ҳамиша бир хил  (сийқаси чиққан) жавоб тайёр: — Тушуниш керак, улар ҳозир шунақа ёшда. Ўтиш даврида шундай бўлади… Психологлар ва педагоглар айни шу муаммо бўйича фикр билдириб, бундай муаммоларнинг келиб чиқишига ўсмирлар ва катталар ўртасидаги мулоқотнинг етарли даражада эмаслиги сабаб бўлади, дейдилар. Мен бундай ҳолларда нима қилиш кераклиги ҳақида тўғри йўналиш бера оладиган бирорта қўлланмани излаб тополмадим. Ташхис тўғри қўйилган, лекин муаммони ҳал қилишнинг самарали йўлини топиш ота-оналарнинг ўзига ҳавола қилинган. Менимча, бу муаммоларнинг сабабини илгарироқдан – ота-онанинг ёш болаларини тингламаслик одатидан ахтармоқ керак. Болалар ота ёки онасига ўзларини безовта қилаётган ҳолатлар, масалан, ўз қўрқувлари ҳақида гапириб бераётганларида, беихтиёр шу ёмон нарсалардан қутулишни ўйлайдилар. * * * Кичкинтой қоронғуда ухлашдан қўрқади. Онаси уни ўз билганича тинчлантирмоқчи бўлади: — Жинни-пиннимасмисан?! Одам ўз уйидаям қўрқадими? Тезда ётиб ухла, қўрқадиган ҳеч бало йўқ бу ерда!.. Бу «таскинлар» билан болакай ботир бўлиб қолмайди. Онасини яна жеркиб ташлашларидан безиллаб, дардини ичига ютади. Ҳатто катта бўлганида ҳам қоронғуликдан қўрқаверади. Чунки онаси унга: — Қўрққанингда, ёнингда мен борлигимни эслагин, болам. Сени тушунаман. Истасанг, чироқни ёқиб ухла. Мен ҳамиша ёнингдаман! – демади. * * * Тушунган бўлсангиз керак, боланинг гапларини етарлича тингламай, унинг ўзига хос ташвишларини англамай, у шўрликни ўзимиздан анча нарига итариб юбораётганимизни сезмай ҳам қоламиз. Ўсмирлик даврида «тўнғиллаб», ичимдагини топ, деб юрганлар...

Ислом цивилизацияси марказининг бошқа марказлардан фарқи нимада?

Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги юқоридаги саволларга Халқаро Пресс-клубда спикер сифатида қатнашаётган Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров жавоб берди.  Ш.Миноваровнинг таъкидлашича, марказ 20 га яқин турдош марказ билан илмий алоқада бўлади. Шунингдек, марказнинг ўз ахборотномаси мавжуд бўлиб, у халқаро меъёрларга асосланади. Ислом цивилизация маркази Мисрнинг Ал-Азҳар университети билан ҳам онлайн тарзда илмий муҳокамалар олиб боради. Марказнинг ўз расмий сайти ташкил этилади. Сайт аввало араб тилида ва бошқа тилларда ҳам ишлаб туради. Ш.Миноваровнинг айтишича, халқаро алоқалар Ислом цивилизацияси марказининг асосий мақсадларидан бири бўлади ва у халқаро илмий жамоатчилик марказидаги илм даргоҳи бўлиши кутилмоқда. Самарқанд ва Термиздаги ислом марказларидан фарқи шундаки, Ислом цивилизацияси марказида илмий текшириш лабораториялари, кўргазмалар мажмуи ташкил этилади. Марказда III асрдан бошлаб ҳозиргача миллатимиз яратган асарлар ўрин олади. Соҳа бўйича таҳсил олаётган магистрлар илмий ишларини олиб борувчи тадқиқот хоналари қурилади. Бир сўз билан айтганда, Ислом цивилизацияси марказига кирган инсон ислом дини ҳақидаги тасаввурларини бойитади. 378

Хайриддин СУЛТОНОВ: Президентимизнинг сўзлари Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумни тўлқинлантирганди

Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган Халқаро Пресс-клуб давом этмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Х.Султонов ўз фикрларини билдирди: “Мамлакатимизда сўнгги йилларда китобхонликка жуда катта эътибор қаратилмоқда. Китоб, адабиёт нафақат ўз маданиятимизни бойитадиган, халқаро дипломатик муносабатларда ҳам таъсирчан восита эканлиги Президентимизнинг олиб бораётган сиёсати мисолида яққол англаш мумкин. Президентимиз ўтган икки ярим йиллик фаолиятлари давомида дунёнинг жуда кўп мамлакатларида бўлганида ўша давлатларнинг раҳбарларига улуғ мутафаккирларимиз асарларини совға қилиш амалиётини йўлга қўйдилар. Бу эса ижобий натижа бермоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Араб Амирликларига бўлган расмий давлат ташрифлари давомида мамлакатимизда чоп этилган БАА Вице-президенти, Дубай амирлиги ҳокими, машҳур давлат ва сиёсат арбоби Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга муаллифнинг юртимизда нашр қилинган иккита “Менинг тарихим”, “Менинг тасаввурим” номли китоблари давлатимиз раҳбари томонидан совға қилинди. Мен шунга гувоҳ бўлдимки, китоб совға қилинган вақтда Президентимиз Амирга “Китобингизнинг бешинчи саҳифасида бизнинг буюк бобомиз Имом Бухорий ҳазратларининг муборак ҳадислари келтирилган экан”, деб қайд этганларида сиёсатчининг жуда қаттиқ тўлқинланганига гувоҳ бўлдик”. Сессия давом этмоқда.   422
1 460 461 462 463 464 693