22-23 июнь кунлари Анталия шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда Доғистон пойтахтидан Магомед Кагиров ақлий арифметика бўйича жаҳон олимпиадасининг ғолибига айланди. Унда дунёнинг 16 мамлакатидан келган 600 га яқин вакиллар иштирок этишди. Илгари, бу ёш чемпион Малайзияда бўлиб ўтган UCMAS дастурининг ақлий арифметикаси бўйича глобал мусобақа ғолиби бўлган эди. Шу билан у икки маротаба Россия чемпиони бўлди, деб хабар беради islam.ru 453
“Саҳиҳи Бухорий”ни аҳли суннат ва жамоат уламолари, мусулмон умматининг аксар қисми “Қуръон”дан кейинги энг ишончли манба деб билганлар. Шунинг учун, уламоларнинг ҳам, мусулмон умматининг ҳам “Қуръон”дан кейинги энг катта ва энг кучли диққат-эътиборлари унга нисбатан бўлган, десак муболаға бўлмайди. Имом Бухорийнинг шахсан ўзидан “Саҳиҳи Бухорий”ни 90 000 нафар киши ўқиганлиги манбаларда қайд қилинган. Асрлар давомида дунё уламолари “Саҳиҳи Бухорий”ни ўқишга, ўқитишга катта аҳамият бериб келганлар. Уни ўрганиб, тадқиқ ва таҳлил қилишга диққат қаратганлар. Жумладан, Тақийуддин Муҳаммад ал-Ихноий (660-750 ҳ./1262-1349 м.) моликий мазҳаби бўйича Миср диёрларига қозикалон бўлган. Бироқ, кўп китоб ўқиганлиги натижасида ёшлигида кўзлари ожиз бўлиб қолган экан. Ўша даврнинг султони унинг олимлигини кўриб, “Агар кўзингиз аъмо бўлмаганида, сизни қози қилиб таъйинлаган бўлар эдим”, дебди. У султондан муҳлат беришини сўраб олибди. Ўша давр табиблари роса уни даволашибди, олти ойларда кўзи батамом кўрадиган бўлибди. Султон ҳам ваъдасига вафо қилиб, уни 732 ҳ./1332 м. йили бутун мамлакатга қозикалон қилиб таъйинлабди. “Мен ҳеч қачон қозиликдан бўшатилмайман. Агар бўшатиладиган бўлсам, яна кўр бўлиб қоламан!”, дер экан. Ҳақиқатдан ҳам, вафотига қадар қозикалон бўлган. Тақийуддин Муҳаммад ал-Ихноий қозикалон бўлганидан сўнг бутун мамлакатнинг илм толиблари ва аҳли илмларини йиғиб, “Саҳиҳи Бухорий”ни ўқиб беришни мақсад қилибди. Бунинг учун роппа-роса 210 та мажлис (дарс, баҳс, суҳбат) ташкил қилинган экан. Бу оммавий дарс жараёни икки йилга чўзилган. “Саҳиҳи Бухорий” дарсида олим ҳар бир бобни чуқур таҳлил ва таҳқиқ қилиб, баҳс ва мунозараларга ўрин бериб, катта илмий тадқиқот билан амалга оширибди. “Саҳиҳи Бухорий”ни тўлиқ ўқиб-ўқитиш билан бирга уни тўлиқ ёд олиш анъанаси мусулмон умматида у ёзилган даврдан бери то ҳозирги кунгаа давом қилиб келмоқда. Бу “Саҳиҳи Бухорий”га нисбатан мусулмон умматининг диққа-эътибори не чоғлик эканини билдиради. Китобхонлик, “Саҳиҳ”хонлик, “Саҳиҳи Бухорий”хонлик, Имом Бухорий меросига эътибор мана бундай бўлади: Яман муҳаддиси ва алломаси, ҳанафий олими Сулаймон ибн Иброҳим ат-Таъаззий (745-825 ҳ./1345-1422 м.) ўз даврининг жуда кўплаб муҳаддисларида таълим олган бўлиб, ўз замонасида яманликларнинг ҳадис илмидаги шайхи бўлган. У “Саҳиҳи Бухорий”ни 150 марта ўқиб-ўтказган, шогирдларига таълим берган, устидан кўриб, шарҳ ва изоҳлар тузиб чиққан экан. Қоҳирада ҳанафий мазҳабидаги Абу Бакр ибн Муҳаммад ал-Қоҳирий (ваф. 905 ҳ./1500 м.) деган савдогар яшаб ўтган экан. У ипак бозорида савдогарлик қилган. Лекин, камгап, салобатли, виқорли бўлган. Ёши ўтган сайин тижоратдан кўра илм олишга ҳаваси орта борибди. Ёши бир жойга борганда илм олишга киришибди ва дарс бера оладиган “Савдогар олим” деган ном билан танилибди. У саксон ёшида “Саҳиҳи Бухорий”ни бошдан-охир тўлиқ равишда роппа-роса 95 (тўқсон беш) марта ўқиб чиққанлигини эътироф қилганлар! Манбаларда уни бундан кейин ҳам “Саҳиҳи Бухорий”ни бир неча марта ўқиб чиққан, деб қайд қилинган. Демак, уни муҳаддислар султони Имом Бухорий ҳазратларининг шоҳ асари “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асарини роппа-роса 100 марта ўқиб чиққан олим бўлиб тарихда қолган, дейишимиз мумкин. Абу-л-Аббос Аҳмад ибн Абу Толиб ал-Ҳажжор (ваф. 730 ҳ./1330 м.) талабаларга “Саҳиҳи Бухорий”ни 70 мартадан кўпроқ ўқитгани маълум. У Дамашқда “Солиҳия” мадрасасида таълим берган. Кейинчалик Ҳимс, Ҳумот, Баълабакка ва Қоҳира шаҳарларига бориб ҳам талабаларга “Саҳиҳи Бухорий”дан маъруза қилган экан. Яна бир ҳанафий олими Шаҳобиддин ал-Кулутоний (762-835 ҳ./1360-1431 м.) “Саҳиҳи Бухорий”ни 50 марта тўлиқ ўқиб чиққан экан. У ҳам Қоҳирада яшаб, талабаларга дарс берган олим ҳисобланади. Яна бир олим Фахриддин Усмон ат-Тўзарий...
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили июнда Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилишига рамзий тамал тоши қўйган эди. Ўтган вақт давомида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Иншоот ертўласи ва деворлари қурилди, айни пайтда том қисми конструкциялари монтаж қилинмоқда. Қарийб 10 гектарни эгаллаган муассаса илмий-маърифий марказ бўлади. Бино ертўласида музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни реставрация қилиш хоналари бўлади. Биринчи қаватда кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари жойлашади. Марказий фойега Усмон Қуръони қўйилади. Иккинчи қаватдан ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар ва бошқа хоналар ўрин олади. Давлат раҳбари қурилиш жараёнини кўздан кечирди, бинонинг ички ва ташқи кўриниши, гумбаз ранглари юзасидан ўз тавсияларини берди. – Бу марказ орқали илм, маърифат, маданият ривожига миллатимиз қўшган ҳиссани муҳрлаб қўймоқчимиз, бу улуғ меросни халқимизга, ёшларимизга етказмоқчимиз. Ислом цивилизацияси маркази шу йўналишдаги илмий муассасалар учун фундаментал база бўлиши лозим. Ўзбекистон халқаро ислом академиясидаги ўқув ишлари бу марказ билан ҳамоҳанг бўлиши, талабалар юқори курсларни шу ерда ўқиб, ўқитувчилар малака ошириши керак, – деди Шавкат Мирзиёев. Президентимиз Усмон Қуръонини безавол сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Уни талабга мос ҳарорат ва ёруғлик даражасини таъминлаган ҳолда сақлаш, зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича давлатимиз раҳбари кўрсатмалар берди. Манба: https://president.uz 338
Тунги уйқуга ётмоқчи бўлган одам, энг аввало Аллоҳ таоло буюрган яхши ва эзгу амалларга куч тўплашни ният қилиши ва баданига роҳат бўлишини ўйлаши керак. Ётиш олдидан дарвоза-эшиклар беркитилади, сув идишлари ва озиқ-овқатлар усти ёпиб қўйилади, чироқлар ва ёниб турган олов бўлса, ўчирилади. Таҳорат олиб, тишларни мисвок ёки тиш чўткасида тозалаб, сўнг уйқуга ётилади. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўлларида овқат юқи билан ётиб, ухлаган одамга бирор касаллик етса, ўзидан кўрсин», дейилган. Киши тўшакка ётаётганида кўрпани ва уйқу кийимларини қоқиб ташлаши керак. Ухлашдан олдин ўқиш тавсия этилган оят ва дуоларни такрорлаб, ўзига дам солиб ётиш хотиржамлик бағишлайди. Уйда ёлғиз ўзи ухламаслик, ётганида қиблага ёки муқаддас китоблар турган томонга оёқ узатмаслик керак. Кўп ухлаш соғликка зарар, юзни сарғайтиради ва кишини ланж, ҳафсаласиз қилиб қўяди. Бир кеча-кундузда беш соатдан саккиз соатгача ухлаш етарли. Чунки донишмандлар кўп гапириш, кўп ейиш қаторида кўп ухлашни ҳам ёмон санашган. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тонгда ухлаш ризқни камайтиради», деганлар. Қуёшнинг чиқиш ва ботиш пайтларида, қорин жуда тўқлигида ёки очлигида ухлаш ҳам соғликка зарар. Ошқозон ишлашда давом этса, инсон ухлаб дам ололмайди ва ҳолсиз бўлиб уйғонади. Ошқозон ишлаганда мия ҳам ишлашда давом этади. Шунинг учун қорин тўймасдан, ейишни тўхтатиш суннатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси муборакларида: “Ким аср намозидан кейин ухласа, ақлдан озиб, жинни бўлади. Шундан сўнг, бошқани маломат қилмасин”, деганлар (Абу Яъло ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бундай деганлар: «Уйқу уч хил – табиий, фазилатли ва фойдасиз бўлади. Табиий уйқу тун пайтидагиси, фазилатлиси чошгоҳ уйқуси, фойдасизи эса, куннинг охиридаги уйқудир. Бу пайтда фақат аҳмоқ, маст ёки касал киши ухлайди». Юзтубан ёки чалқанча ётиш тарбиясизлар одати саналади. Ҳалимийнинг “Минҳаж” китобида аёлларнинг чалқанча ётиб ухлаши ва эркакларнинг юзтубан ётиши макруҳ дейилган. Ибн Сино ёзишича, чалқанча ётиб ухлаш кишида сакта, фалаж, босинқираш касалликлари келиб чиқишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Юзтубан ётган кишини кўрганларида, уни уйқудан уйғотиб: “Бу ишёқмасларнинг ётишидир. Юзини ерга қилиб ётган кишига Аллоҳнинг ғазаби бўлади”, деганлар. Ўнг ёни билан ётиб, ўнг қўл кафтини юз остига қўйиб ухлаш яхшидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ҳам шу тарзда ухлаганлар. Қолаверса, тиббиёт мутахассислари бундай ухлашда тана аъзоларининг ишлаши, модда алмашинуви яхшиланишини исботлашган. Баъзи табиблар чап ённи босиб ётишни тавсия қилишади. Чунки бундай ётиш овқат ҳазмини осонлаштиради. Айримлар озгина вақт ўнг тараф билан, сўнг чап тарафга ағдарилиб ётишни яхши санашган. Ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳи “Тиб” китобида: “Ёз кунлари қуёш нури остида ухлаш эски касалликларни қўзғайди. Ой нури остида ухлаш инсон рангини сарғайтиради ва бош оғриғига сабаб бўлади”, деб ёзади. Жасадининг ярми сояда ва қолган ярим аъзоси қўёш нурида қолиб ухлаши касалликларни келтириб чиқаради. Куннинг биринчи ярмида бир-икки соат ухлаб олинса, одам кун бўйи енгил юради. Бу “Қайлула” дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайлула қилинглар, чунки шайтон қайлула қилмайди. Қайлула заволдан олдин бўлади”, деганлар. Очиқ жойларда, далада ухлаганида ўзини турли зарарли ҳашорат ва ҳайвонлардан ҳимоялашга ҳаракат қилиш ҳам ухлаш одобига киради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким усти ёпилмаган очиқ жойда ухлаб ўлса, айбни ўзидан кўрсин”, деганлар. Донишмандлардан бири ухлаш тартибини қисқа сўзлар билан баён қилдилар. Ўнг тарафга қараб ётиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган ётиш. Осмонга қараб...
Юқоридаги савол, тажрибадан маълум-ки, кўпчиликни қизиқтиради. Бунинг устига ўрганувчининг вақти зиқ, ишлайди, оилали. Қуйидаги мақолада катта ёшли инглиз тили ўрганувчиларига уларнинг шароит ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб 13 та маслаҳат берамиз. “Ўзи менга инглиз тили ростдан ҳам керакми?” деган саволни кўндаланг қўйинг. “Ҳа” бўлса, вақт зиқлигидан келиб чиқинг. Керакли нарсани ўрганинг. Агар қанчадир билимингиз бўлса, олдин даражангизни синаб кўринг: http://testyourvocab.com/ сайтида сўз бойлигингизни текширинг (фақат аниқ билган сўзларни белгиланг.) TOEFL/IELTSларни ҳам топшириб кўринг, текин вариантлари бор, таҳминан неча балл олишингизни, қайси соҳаларни кучайтиришни биласиз (тинглаш, гапириш, ёзиш, ўқиш, сўз бойлиги, грамматика). Алоҳида вақт ажратманг. Инглиз тилига кириб кетинг, инглизча билан атрофингизни “ўраб” олинг. Бу осон, япон ё форсчани ўрганмаяпсиз-ку. Машина ё транспортда аудио-видео материалларни эшитиб кетинг, тушуниш мутлақо шарт эмас. Турли одамлар, турли шароитдаги суҳбатлар, янгиликлар, диалоглар, кино ва ҳоказо. Кабель ё “тарелкадан” фақат инглизча каналларни кўринг, янгилик, дискуссиялар ва ҳоказо. Youtube ҳам хизматда. Севимли сериалингизни инглизчасини топинг. OnlineTv.uz сайтида ҳам инглизча фильмлар бор. Хуллас, “замон, замон, бизнинг замон, даврон бизники”. Кунига 15-20 дақиқа ўқишга ҳаракат қилинг — китоблар (abbridged books: соддалаштирилган китоблар мавжуд, масалан Тошкентдаги Macmillan китоб дўкони), Википедиядаги Simple English тилида ёзилган мақолалар… Матн ўқинг ва янги сўзларни чиқаринг. Иш бўйича ҳужжатларни ҳам инглизчасини топиб ўрганинг. Кунига 10-15та янги сўз топинг ва ёдланг. Бир йилда 3-4 минг сўз бўлади. Қанча сўз билиш етарли. com каби сервислардан фойдаланинг. Курсларга боришга ҳаракат қилинг. У ерда урғу бериладиган соҳалар — сўзлашиш; кўпроқ гапиришга ҳаракат қилинг. Skype орқали сўзлашишни машқ қиладиган сервислардан фойдаланинг. Инглиз инсон билан мулоқат қиласиз. Муҳими, кунига бир неча соат инглизчага дуч келиш (ўқиш, эшитиш ва ҳоказо). Интенсив равишда ўрганинг, бўлмаса, олдинроқ ўрганган билимингиз эсдан чиқади. Дастурни 6-12 ойга мўлжалланг. Ҳар куни, ҳар соат шуғулланинг. Агар TOEFL/IELTS имтиҳон баҳолари керак бўлмаса, грамматикани алоҳида ўрганманг, вақтингиз бекор кетади. Албатта, тилни ўрганиш бу камтарона маслаҳатлар билан чегараланмайди. Энг асосийси ўзингизда кучли хохиш топиш: у сизни албатта ўзингизга мос ечим топишга удайди ва изланишдан тўхташингизга қўймайди. Бизнинг маслаҳатлар эса, бир дебоча холос… Тошкент ислом институти ўқитувчиси Камолиддин Зияев 352