islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 28, 2025

Day

ҚАДР КЕЧАСИ

Ибн Ҳажар «Фатҳ»да «Қадр кечасини охирги ўн кунликнинг тоқ (кечалар)ида излашлик ҳақидаги боб» остида шундай дедилар: «Ушбу сарлавҳада қадр кечаси Рамазонга сўнг унинг охирги ўн кунлигига сўнг эса унинг муайян кечасига эмас тоқ кечаларига чекланган эканининг рожиҳлигига ишора бор. Ана шу, бу борада ворид бўлган хабарлар мажмуаси далолат қиладиганидир». - ТИИ Модуль таълим тизими талабаси Жаъфархон СУФИЕВ

MEROS ILMI ILMNING YARMIDIR

Islom shariati hech bir insonning haqini zoye qilmaydi. Meros ilmi ham insonlarning haqini himoya qilishdir. Meros ilmi – fiqh ilmining boblaridan bir bobdir. Uning fazilati ulug‘ bo‘lgani sabab, ulamolar fiqhdan ajratib olib alohida e’tibor bilan o‘rganishadi. - Toshkent islom instituti talabasi Sadriddin ABDUKARIMOV

“Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” доирасида Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси устозлари ва 3 курс талабалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, марказнинг мақсад ва вазифалари, фаолияти билан яқиндан танишдилар

Ташриф давомида марказ директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари доцент, Тарих фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) Иргаш Даминов Иноятович иштирокида “Абул Муъин Насафий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур суҳбатда маърузачи имом Мотуридий, имом Насафий ва имом Таҳовий каби уламоларнинг асарлари, уларнинг ақидавий қарашлари ва бугунги кунда мотуридийлик таълимотининг долзарблиги юзасидан муҳим маълумотлар берилди. Қолаверса, бугунги кунда уларнинг асарлари устида ишлаш, матн ва шарҳларини таржима қилиш ва бу борадаги юртимизда мавжуд бўлган қўлёзмаларни тўплаш ва ўрганиш борасидаги олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Давра суҳбати сўнгида талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Мазкур ташриф талабаларнинг аждодларимиз бой илмий-маънавий меросига бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг билим ва тадқиқотчилик салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади. ТИИ Матбуот хизмати 163

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Мотуридия ва Ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар” мавзусида очиқ дарс ўтказилди

Жорий йилнинг март ойи “Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси даценти, тарих фанлари доктори Сайқал Ахмедов 4-курс талабалари учун “Мотуридия ва Ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар” мавзусида очиқ дарс ўтказди. Мазкур очиқ дарсда кафедра мудири Ф.Жўраев ва кафедра ўқитувчилари А.Абдубаннаев, М.Баймиров, А.Ғофуров, Н.Рахимов ва бошқа устозлар иштирок этишди.     Очиқ дарс давомида талабаларга мотуридия ва ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар, уларнинг далиллари ва мулоҳазалари батафсил тушунтирилди. Дарс мобайнида қуйидаги мавзулар ҳам очиб берилди: Ақидавий ихтилофлар борасидаги эътиқод; Мотуридия ва ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар борасида ёзилган асарлар; Ушбу очиқ дарс талабаларнинг ақийдавий билимларини мустаҳкамлаш, ислом таълимотларидаги турли қарашларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди. 164

Янги мақолалар

MEROS ILMI ILMNING YARMIDIR
28.03.2025Муаллиф:
“Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” доирасида Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси устозлари ва 3 курс талабалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, марказнинг мақсад ва вазифалари, фаолияти билан яқиндан танишдилар
28.03.2025Муаллиф:
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Мотуридия ва Ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар” мавзусида очиқ дарс ўтказилди
28.03.2025Муаллиф:
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази II Ренессанс экпозицияси Ислом билимлари ва таълим йўналиши бўйича лойиҳалар муҳокамаси ўтказилди
27.03.2025Муаллиф:
Тошкент ислом институтида талаба қизлар ӯртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичи бўлиб ўтди.
27.03.2025Муаллиф: