Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” асарларида, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маноқиблари (фазилатлари)” бобида 3367-ҳадис қуйидагича зикр қилинган. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ихтиёр қилинадиган икки ишнинг орасида, модомики, унда гуноҳ бўлмаса, энг енгилини танлардилар. Агар гуноҳ бўладиган бўлса, инсонларнинг ундан энг узоғи бўлар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг нафслари учун ҳеч кимдан интиқом олмаганлар. Магар Аллоҳ таолонинг муҳаррамотлари хорланса (бузилса), Аллоҳ учун шунинг сабабидан ўч олардилар”. Оламларга раҳмат ҳисобланмиш Набийимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яна бир фазилатлари борасида суюкли аёллари Оиша розияллоҳу анҳонинг тилларидан ривоят қилинди. Олдинги умматлардан фарқли ўлароқ, енгиллик ва осонлаштириш ислом шариатининг асосидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳ таоло сизга осонликни ирода қилади, қийинчиликни эмас”, дейди. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари гуноҳ бўлмайлиган барча ишларда енгилини осонини ихтиёр қилар ва умматларини шу томон йўналтирар эдилар. Яна бир ҳадисда: “осонлаштиринглар қийинлаштирманглар”, деб марҳамат қилганлар. Шу билан биргаликда Набий алайҳиссалам умматнинг энг тақвода пешқадами, зоҳиди эдилар. “Модомики гуноҳ бўлмаса” дейилганда, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам енгил иш ҳисоблаб, ҳеч қачон гуноҳга яқинлашмаганлари назарда тутилган. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни буюк хулқ узра яратди. Бу борасида Қуръони каримда қуйидагича зикр қилинган. “Ва, албатта, сиз буюк хулқдасиз”. (Қалам сураси, 4-оят). Яна бир ояти каримада: “Агар қўпол қалби қаттиқ бўлганингизда, атрофингиздан тарқаб кетишарди” (Оли Имрон сураси, 159-оят). Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини Аллоҳ таоло қанчадан қанча қабилаларни, бой-у камбағални исломга киришига сабаб қилди. Мулла Али Қори: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишидан ўч олмас эдилар” жумласини бировга ғазаб қилмас эдилар, дея шарҳлаганлар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўн йил хизмат қилдим. Аллоҳга қасамки, бирор марта менга “уфф” демадилар. Қилган ишларимга “нимага қилдинг” ва қилмаганларимга эса нимага қилмадинг”, демадилар”. Имом Нававий: “Бу ҳадисда ҳар бир раҳбар учун ибрат бордир. Ўзининг нафси учун ўч олмаслик ва Аллоҳ таолонинг ҳақи борасидаги нарсаларда бепарволик қилмаслик”. Лекин шундай юмшоқ қалб соҳиби бўлишларига қарамасдан, Аллоҳнинг буйруқлари тескари ҳаракат қиладиганлардан қаттиқ ғазабланар эдилар. Бунга ғийбат, мунофиқлик борасидаги ҳадислар ёрқин мисолдир. Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Бирор нарсага қийинчилик билан етиш йўлларини тарк қилиш, енгилига қаноат қилиш; Зарур бўлмаган нарсаларни инсонлардан қаттиқ талаб қилмаслик; Аллоҳ таолонинг ҳақларидан бошқасида кечиримли бўлиш; Амри маъруф ва наҳий мункарнинг мандублиги; Раҳбар, қози ўзининг манфаати учун бўлган ҳукмни қодир бўлса ҳам тарк қилиши; Аллоҳ таоло барчамизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўлувчилардан қилсин. 3-курс талабаси Асила Жамилова 665
Ҳижрий иккинчи йилнинг Рамазон ойи… Саҳрода 313 саҳоба Шомдан келаётган Қурайш карвонига кўз тикмоқда… Минглаб туяларни етаклаб келаётган Абу Суфён бошлиқ йирик карвон… Шу пайтда саҳобаларнинг қалбига саросима солган хабар янгради: «Абу Суфён карвон йўлини ўзгартирди, мусулмонлардан карвонни сақлаш учун қурол-аслаҳалар билан тайёргарлик кўрган экан». Хаёлларда бир ўй айланишни бошлади: «Биз жангга тайёр эмасмиз». Улуғ саҳоба билан боғлиқ унутилмас воқеа шундай бошланган. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Миқдод ибн Асвад туфайли бир «машҳад»нинг гувоҳи бўлдим (яъни, Бадр жанги назарда тутилади). Шу машҳадда иштирок қилганимга бериладиган савоб мен учун ҳар қандай дунёвий мукофотдан маҳбуброқдир. Миқдод ибн Асвад Пайғамбар алайҳиссаломнинг қошларига келганда, у зот мусулмонларни мушрикларга қарши жангга даъват қилиб турган эдилар, Миқдод бундай деди: «Биз сизга мусоийларнинг Мусо алайҳиссаломга «Эй Мусо, ўзинг Раббинг билан бориб кофирларга қарши жанг қилавер!» деган гапларини айтмаймиз, балки биз ўнг томонингизда ҳам, чап томонингизда ҳам, ортингизда ҳам, олдингизда ҳам туриб жанг қиламиз». «Шунда мен Расулуллоҳнинг юзлари ёришиб кетганини кўрдим»,— дейди Миқдод. Чунки, унинг гапи Расулуллоҳни беҳад хурсанд қилган эди». Ушбу ҳадис Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Бадр жанги куни айтган сўзи ҳақида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушрикларга қарши жангга чорлаб ваъз қилаётган эдилар. Шунда Миқдод розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга енгил бўлсин деб: «Мусо алайҳиссаломнинг қавми айтганидек «Сен ўзинг Раббинг ила бориб икковлон уларга қарши уруш қилаверинглар», деб айтмаймиз. Асло! Қавмингиз бундай ҳеч қачон тарқалиб кетмайди. Балки олдингизда туриб душманингиз билан курашади, динингизни, Раббингизнинг шариатини ҳимоя қилади», дедилар. Қалби иймон билан тўлган кишининг ушбу сўзларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беҳад қувондилар. Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳунинг эҳтиромга лойиқ мавқейи бор эдики, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу у киши айтган гапни айтишни орзу қилганлар. Бошқа нарсанинг эвазига бериладиган амалларнинг ўрни бу каби ҳолатга тенг кела олмаслигига қасам ичдилар. Зеро, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳнинг мамнуниятлари ва Миқдод розияллоҳу анҳуга бўлган ҳурматларини кўрган эдилар. Шу сабабдан ҳам бу манзарани улуғ санаб, шундай деган эдилар. («Манҳал ҳадис», 3/528) Ибн Мардивайҳдан қилинган ривоятда воқеалар кетма-кетлиги қуйидагича бўлган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр юришига чиқаётганларида мусулмонлар билан маслаҳатлашдилар. Умар розияллоҳу анҳу билан кенгашганларидан сўнг бошқалардан ҳам фикр сўрадилар. Ансорлардан бири шундай деди: «Ансорлар жамоаси, Расулуллоҳ сизларни хоҳлаяптилар. Зеро, биз Бани Исроил Мусо алайҳиссаломга айтгандек демаймиз. Сизни ҳақ билан юборган зотга қасамки, агар сиз чангу тўзонлар ичида юрсангиз ҳам биз сизга эргашардик». («Умдатул қори», 17/107) Имом Насоий бу ривоятга қўшимча ҳам қилганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қурайш қавми Бадр жангини қасд қилгани ва Абу Суфён ўзи билан бирга бўлганлар билан қутулиб қолгани ҳақида хабар етиб келди. Шунда У зот одамлар билан маслаҳатлашдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу туриб, яхши гапирди. Умар розияллоҳу анҳу ҳам шундай туриб, фикрини айтди. Сўнгра Миқдод розияллоҳу анҳу туриб, «Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, агар сиз бизни чанг тўзонли ерга бошласангиз ҳам биз сиз билан бирга жанг қиламиз», деди. «Менга маслаҳат беринглар», дедилар. Миқдод розияллоҳу анҳу ансорлар назарда тутилганини билди. Ансорлар у зотга мувофиқ келмай қолишидан қўрқаётган эди. Чунки улар олдин фақат у зотни ўлдиришга қасд қилганларга қарши ёрдам беришга байъат беришган, балки у зот...
VIII-IX асрларда Мовароуннаҳрда тафсир илми ўзига хос ривожланиш хусусиятларига эга. Бу даврда тафсир илми ҳадис ва фиқҳ илмлари каби тараққий этмаган эди. Гарчи ушбу даврга оид тафсир илми бўйича кам маълумот етиб келган бўлса-да, тафсир илмининг бошқа ислом ўлкаларидаги тараққиёт босқичларини тадқиқ этган ҳолда юртимиз олимлари томонидан яратилган ҳозирги кунимизгача этиб келган асарлар орқали тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Мовароуннаҳр тафсир илми тарихи ҳадис илмининг кириб келиши билан боғлиқ. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобийларнинг Қуръонга шарҳлари ҳадислар таркибида жамланган. Илгари зикр этганимиздек, Умар ибн Хаттоб буйруғига кўра араблар Марвгача этиб келиб, шу эрда 70 йил қолиб кетишади ва ўзлари ўрганган илмлардан ҳадисларни маҳаллий халққа ўргатадилар. Сўнг Марвда ривоят қилинган ҳадислар Самарқанд, Бухоро каби шаҳарларга кириб келади. Мовароуннаҳрда Самарқанд ҳадис илми маркази, Бухоро эса, фиқҳ илми марказига айланади. Самарқанд бошқа Мовароуннаҳр шаҳарларидан фарқли равишда бир нечта муфассирларни етиштириб чиқариши ҳамда калом илмининг ҳам марказига айланганини ёритиш ҳали тадқиқотчилар олдида турган муҳим вазифалардан. Тахмин қилиш мумкинки, ҳадис илми ривожлангандан сўнг тафсирга доир маълумотлар ҳам унинг таркибида ривоят тарзида ҳадис маркази бўлмиш Самарқандда тарқалган. Шунинг учун бўлса керак, ҳар томонлама ривоятлар кенг тарқалган Самарқандда ривоятларни жамлаб, тафсирга доирларини саралаб чиқиш биринчи бўлиб амалга оширилган. Бу даврдаги тафсир илми тарихи жуда кам ўрганилган. Бу манбаларнинг етишмаслиги билан изоҳланади. Бу даврга мансуб баъзи олимлар ҳақида биографик манбаларда “тафсир асарини ёзган”, дейилса-да, уларнинг тафсирдаги услублари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилмаган. Лекин Мовароуннаҳр ва Хуросонда фаолият кўрсатган олимларнинг бизгача етиб келган асарларида тафсирга доир фикрлари қисман мавжуд бўлганига кўра, бу ҳақида сўз юритиш мумкин. VIII асрда тобеинлардан таълим олган Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазийнинг тафсир соҳасидаги фаолиятини таъкидлаб ўтиш ўринли. У Ўрта Осиёда ўтган илк муҳаддис, муфассирлардан саналади. У Марвда яшаб ижод этган, отаси турк, онаси хоразмлик эди. У ёшлик даврида Имом Аъзам Абу Ҳанифага шогирд бўлди. Шунингдек, тобеинлардан Робиъ ибн Анас ибн Зиёд Бакрий унга таълим берган. У шеърлар ҳам битиб, одоб-ахлоқ, инсонийлик нафосатини улуғлаган. У тафсир соҳасида ҳам фаолият олиб борган. Унинг “Китоб аз-зуҳд вар-рақоиқ” китоби илм аҳли орасида машҳур китоблардан саналади. У биринчилардан бўлиб, ҳадисларни китоб шаклига келтирган олимдир. Унинг юртимизда ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси юқори. Шунингдек, унинг “Тафсир” асари ёзганлиги ҳақида баъзи манбаларда зикр этилган. Лекин унинг тафсири бизнинг давримизгача етиб келмаган. Лекин “Китоб аз-зуҳд вар-рақоиқ”, “ал-Бирр вас-сила” асарларидаги ҳадислар орасида баъзи Қуръон оятларига берилган шарҳларни кузатиш мумкин. У ўз асарларида оятлар шарҳига оид ҳадислар билан бир қаторда, саҳобий ва тобеинларнинг ҳам шарҳларини келтиради. Юртимиздаги бу давр олимларидан Аҳмад ибн Ҳафс Абу Ҳафс Кабир Бухорий (150/768-216/832) бўлиб, Мовароуннаҳрда 2-ҳижрий асрдан ҳанафий мазҳабини тарқатган. У Абу Ҳанифанинг шогирди Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбонийдан таҳсил олган. Бухорода биринчилардан бўлиб, ҳанафий мазҳабини тарқатиб, кўплаб шогирдлар етиштирган. Лекин унинг тафсир соҳасидаги асарлари бизгача этиб келмаган. Улардан кейинги даврда муфассирлар сифатида зикр этилган Имом Доримий (798-869), Имом Бухорий (810-870) ва Ҳаким Термизий (820-905)ларнинг тафсир борасидаги фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг илмий меросида тафсир асарлари зикр этилиб, давримизгача этиб келмагани айтилади. Бу алломаларнинг сақланиб қолган асарларидаги тафсир илмига оид ривоят ва маълумотларини таҳлил этиш уларнинг тафсиршуносликда тутган ўрнини кўрсатиб беради. Бухорий муҳаддис сифатида Доримий ва Абу Исо Термизийдан фарқли равишда...
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Бану махзумлик бир аёл ўғрилик қилди. Улар: «У ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ким гапиради?» дейишди. Кейин: «У зотга Усома – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳбубидан бошқа ким ҳам журъат қила олар эди?!» дейишди. Бас, Усома у зотга бу ҳақда гапирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам унга: «Аллоҳнинг ҳаддларидан бирида шафоатчилик қиласанми?!» дедилар. Сўнгра туриб, хутба қилиб: «Эй одамлар! Албатта, сиздан олдин ўтганларнинг ҳалок бўлишлари ичларида шарафлилари ўғрилик қилса, қўйиб юбориб, заифлари ўғрилик қилса, унга ҳаддни қоим қилишлари сабабидандир. Аллоҳ номи билан қасамки, агар Фотима бинти Муҳаммад ўғрилик қилса ҳам, албатта, унинг қўлини кесурман!» дедилар». Арабларнинг машҳур ва обрў- эътиборга эга қабилаларидан бири бўлмиш Бану махзумлик бир аёл ўғрилик қилди. Унинг қилган иши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб борди. Жиноятчи ўз қилмишига яраша жазо олиши лозим. Бу эса Бану махзумликларни ташвишга солиб қўйди. У аёл катта уруғга мансуб машҳур оиладан эди. Шарафга эга араб қабилалари учун ораларидан ўғри чиқиши шармандали ҳол. Бану махзумлик аёлнинг қўли кесилса-я?! Қабиладошлари аёлга ҳад урилмаслиги ва одамлар бундан хабар топмасликларининг чорасини излай бошладилар. Ягона йўл аёл учун шафоатчи бўлиб, унинг айби кечирилишини сўраб бера оладиган кишини ўртага қўйиш эди. Улар бу учун Ҳабибнинг ўғли Ҳабиб – Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуни танладилар. Бу борада У зотга ўзларининг ҳабиби Усомадан бошқа ким ҳам гапира олар эди?! Дарҳақиқат, Усома розияллоҳу анҳу У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга бошқалар гапира олмайдиган нарсалар борасида ҳам мурожаат қила оладиган киши эдилар. Боиси Усома Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан исломдан аввал ҳам, исломдан кейин ҳам доимо бирга бўлиб, хизматларини қилган икки энг суюкли инсонлари Зайд ибн Ҳориса ва Набий алайҳиссалом “Онамдан кейинги онам”, деб айтадиган энагалари Умму Айман розияллоҳу анҳумоларнинг фарзанди бўлган. Усома розияллоҳу анҳу Расулуллоҳнинг эркатойлари эди. Туғилганларидан бошлаб нубувват ҳонадонининг бир бўлаги бўлиб улғайдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Усомани ўз набиралари Ҳасан розияллоҳу анҳу билан тенг кўрар, икковларини тиззаларига ўтқизиб олиб, бағриларига босар эдилар. Улғайганларида Ҳандақда, Мўъта жангида, Макка фатҳида ва Ҳунайнда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёнма-ён турдилар. Фатҳдан сўнг туяларида “Фатҳ” сурасини ўқиб борар эканлар, орқаларига Усома ибн Зайдни мингаштириб олган эдилар. Усома розияллоҳу анҳунининг ўзларидан ривоят қилинган ҳадисда хабар беришларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирганларида Али ва Аббос розияллоҳу анҳумолар келиб, аҳллари ичида у зотга энг суюклиси ким экани ҳақида сўрадилар. Шунда : “Аҳлимнинг менга энг маҳбуби, батаҳқиқ, Аллоҳ унга Исломни инъом қилган ва мен унга озодликни инъом қилган шахс – Усома ибн Зайддир”, деб жавоб бердилар. Мана шу жавобнинг ўзи Усома розияллоҳу анҳуга ҳар қанча мақтов учун, ҳар қанча шараф учун етарлидир. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу бу борада гап очганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жаҳллари чиқди. Бошқа ривоятда келишича, у аёлнинг қўлини кесишга буюрдилар. Амр адо қилинди. Сўнг одамлар олдига чиқиб Бану Исроилни мисол қилиб, бу ишдан қайтардилар. Улар шариатларида белгиланган жазоларни фақатгина заиф бечораҳоллар ва камбағалларга нисбатан жорий қилар, борди-ю обрўли кишиларидан бири жиноят қилса, унга жазо қўлламаслик учун турли йўлларни қўллашар эди. Аммо адолатли диннинг Ҳақ пайғамбари ҳақнинг олдида ҳеч кимга ва ҳеч нарсага эътибор бермас эдилар. Аллоҳ таоло : “Албатта Аллоҳ адолатга амр...
عن جابر قال: إنا كنا يوم الخندق نحفر، فعرضت كدية شديدة، فجاؤوا إلى النبي ﷺ فقالوا: هذه كدية عرضت في الخندق. فقال: أنا نازل ثم قام، وبطنه معصوب بحجر، ولبثنا ثلاثة أيام لا نذوق ذواقا، فأخذ النبي ﷺ المعول، فضرب فعاد كثيبا أهيل أو أهيم، Жобир разияллоху анҳудан ривоят қилинади: У киши бундай дейдилар: «Биз Хандақ куни чуқур қазиётиб қаттиқ ерга дуч келиб қолдик. Шунда одамлар Расулуллоҳнинг олдиларига бориб: «Эй Аллоҳнинг расули, биз қаттиқ ерга дуч келиб қолдик, (кавлаб бўлмаяпти)»,— дейишди. Расулуллоҳ уларга: «Мен тушаман»,— дедилар-да, ўринларидан турдилар, лекин қоринлари жуда оч эди, чунки уч кундан буён туз тотмаган эдик. Расулуллоҳ чўкични олдилар, сўнг чуқурга тушиб, зарб билан қаттиқ ерга урдилар. Қаттиқ ер ушалиб-ушалиб кетди. Жобир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоят хандақ қазилаётган пайтда содир бўлган. Жобир розияллоҳу анҳу гапларининг бошида айтганларидек. Хандақ мусулмонлар ва мушриклар ўртасига қазилган ўра ёки чуқурдир. Бу жанг ҳижратнинг тўртинчи йили шаввол ойида содир бўлган. Унинг иккинчи номи Ахзобдир. Бу ҳақида Ахзоб, сурасининг бошида келган. Воқеанинг тўлиқ шакли бундай Жобир разияллоху анҳу бундай дейдилар: «Биз Хандақ куни чуқур қазиётиб қаттиқ ерга дуч келиб қолдик. Шунда одамлар Жаноб Расулуллоҳнинг олдиларига бориб: «Эй Аллоҳнинг расули, биз қаттиқ ерга дуч келиб қолдик, (кавлаб бўлмаяпти)»,— дейишди. Расулуллоҳ уларга: «Мен тушаман»,— дедилар-да, ўринларидан турдилар, лекин қоринлари жуда оч эди, чунки уч кундан буён туз тотмаган эдик. Расулуллоҳ чўкични олдилар, сўнг чуқурга тушиб, зарб бирлан қаттиқ ерга урдилар. Қаттиқ ер ушалиб-ушалиб кетди. Шунда мен: «Ё Расулаллоҳ, менга изн берсангиз, уйга бориб келсам!» — деб жавоб олдим. Уйга бориб, хотинимга «Расулуллоҳнинг жуда оч қолганларини сезяпман, бирор егулик нарсанг борми» дедим. Хотиним: «Ҳа, озгина арпа билан битта улоқчам бор», деди. Мен улоқни сўйдим, хотиним арпани туйиб, ун қилди. Гўштни қозонга солдим-да, Расулуллоҳнинг олдиларига бордим, бу вақтда хамир кўпчиб, нон ясалган, қозон эса аллақачон ўчоққа осилган эди. Мен Расулуллоҳга «Менга бироз таом тайёрлаб қўйишган экан Ё Расулаллоҳ, ўзингиз билан бир-икки кишини олиб мен билан юринг дедим. Расулуллоҳ мендан: «Таомингиз қанча?» -деб сўрадилар. Мен бор таомни айтдим «Кўп экан, жуда яхши Хотинингизга айтинг, мен боргунимча гўштни қозондан, нонни тандирдан олмай турсин —дедилар. Кейин, барча муҳожиру ансорларга «Туринглар!» — дедилар-да, биргалаишб менииг уйимга келдилар. Мен хотинимга: «Шўринг қурсин, Расулуллоҳ ўзлари билан муҳожиру ансорларни ҳамда улар билан бирга яна бир қанча кишиларни олиб келдилар» дедим. Хотиним менга. «Расулуллох сиздан овқатинг қанчалигини сўраганмидилар?»—деди. Мен «Ҳа», дедим. Жаноб Расулуллоҳ бўлсалар одамларга Уйга кирингизлар, тўпланмангизлар — деб нонни тандирдан узиб, шўрвани, сузиб беравердилар. Ҳамма туйгандан кейин ҳам қозонда гўшт, тандирда нон ортиб қолди. Кейин, менинг хотинимга «Бу овқатдан ўзинг ҳам егин, қушниларга ҳам тортиқ, қилгин, чунки одамлар оч»,— дедилар» Қатода Байҳақий зикр қилган нарсани айтади: “Хандақ ғазотида мушриклар тўрт мингта ёки Аллоҳ ҳохлаганича эди. Мусулмонлар эса мингтага етганмиз.” Ибн исҳоқ: “Мушриклар ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитганларидан кейин Мадинанинг атрофига хандақ қаздирганлар”, дедилар. Ибн хишом: “Салмон форсийнинг таклифи билан хиндақ қазилган” деганлар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Набий соллаллоҳ алайҳи васалламга улуғ қувват берилганлиги; Набий соллаллоҳ алайҳи васаллам бошқа инсонлардан шижоатлироқ қаҳрамонроқ бўлганликари; Набий соллаллоҳ алайҳи васаллам жиҳод ва харб ишларида саҳобалар билан бирга иштирок этганлар бошқалардан ўзларини ажратмаганлар; Набий соллаллоҳ алайҳи...