islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Дуонинг тақдирга таъсири

Қазои қадар ҳақида сўз борар экан, дуонинг қазони қайтариши ҳақидаги ҳадиси шарифлар ва қадарнинг олдиндан белгилаб қўйилгани ҳақидаги ҳадиси шарифлар ҳам қўшиб ўрганилса, қазои қадар ҳақидаги умумий  маълумотлар янада тўлиқроқ бўлади: عَنْ سَلْمَانَ الْفَارْسِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ الله قال : لا يَرُدُّ القَضاءَ إلا الدُّعاءُ  وَ لاَ يَزِيدُ فِي الْعُمُرِ إِلاَّ الْبِرُّ رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қазони фақатгина дуо қайтаради, умрни фақатгина яхшилик зиёда қилади”.Термизий ривояти. Ҳадиси шарифда “Қазони фақатгина дуо қайтаради” дейилди. Ушбу ҳадисни ўқиганда кишининг хаёлига бирдан қадарнинг тайин қилиб қўйилгани маъносини англатувчи ҳадислар билан, ушбу ҳадис ўртасида қандай мувофиқлик мавжуд деган фикр келиши табиий ҳолдир. Қуйидаги ҳадисда қадарнинг олдиндан белгилаб қўйилганига очиқ-ойдин далилдир бор:   عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ   يَقُولُ كَتَبَ اللَّهُ مَقَادِيرَ الْخَلاَئِقِ قَبْلَ أَنْ يَخْلُقَ السَّمَاوَاتِ وَالاَرْضَ بِخَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ قَالَ وَعَرْشُهُ عَلَى الْمَاءِ رَوَاهُ المُسْلِمُ Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ таоло халойиқнинг миқдорларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин битиб қўйган ва Арши сувнинг устида бўлган”, деяётганларини эшитганман.     Муслим ривояти.[1] Келтирилган ҳадисларнинг бирида “Қазони фақатгина дуо қайтаради” дейилмоқда, иккинчисида эса “Аллоҳ таоло халойиқнинг миқдорларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин битиб қўйган” дейилмоқда. Ушбу икки ҳадиснинг маъноларига кўра, дуо осмонлару ер яратилишидан эллик минг йил олдин тайин қилиб қўйилган нарсани қайтарадими, деган савол пайдо бўлиши табиийдир. Бу саволга қуйидагича жавоблар берилган: Мазкур иккала ҳадис бир-бирига зид эмас. Ҳа, Аллоҳ таоло халойиқнинг миқдорларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин битиб қўйган, Унинг битиб қўйганида асло ўзгариш бўлмайди. Лекин, У зот ушбу рўй берадиган  нарсаларга азалий сабабларни тайин қилган. Яъни, солиҳ амаллар саодатга эришиш учун қўйилган азалий сабаблар бўлса, ёмон амаллар бадбахт бўлиш учун азалий сабаблардир. Шунингдек, яхшилик, гўзал хулқли бўлиш ва қариндошлик алоқаларини боғлаш каби амаллар ҳам азалий сабаблар қаторига киради. Яъни ҳар бир ишга сабаблар тайин қилинган бўлиб, ўша сабаблар юзага чиқарилган пайтда унга боғланган ишлар ҳам юзага чиқаверади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қариндошлик алоқаларини боғлашга тарғиб қилиб, бу ишга қандай натижалар боғлангани ҳақида шундай хабар берганлар:    عَنِ ابْنِ شِهَابٍ قَالَ أَخْبَرَنِى أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ قَالَ: مَنْ أَحَبَّ أَنَّ يُبْسَطَ لَهُ فِى رِزْقِهِ وَيُنْسَأَ لَهُ فِى أَثَرِهِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ  رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Менга Анас ибн Молик хабар берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким ризқи кенг қилинишини ва ажали[2] кечиктирилишини яхши кўрган бўлса, қариндошлик алоқаларини боғласин”. Бухорий ривояти.[3] Шарҳ: Дунёда ҳар бир вужудга келадиган нарса учун унинг сабаблари ва йўл-йўриқлари  Аллоҳ таоло томонидан тайин қилиб қўйилган бўлади. Бирор нарсанинг сабаби рўёбга чиқарилмас экан ўша сабабга боғланган нарсалар ҳам рўёбга чиқмай қолиши сабабият қонуни сифатида жорий қилинган. Шу маънода кишининг бирор манфаатли ишни қилиши бошқаларнинг уни яхши  кўришларига  сабаб қилиб қўйилганидек, қариндошлик алоқаларини боғлаши умрининг зиёда бўлишига ва ризқининг кенг қилинишига сабаб қилиб қўйилган. Уламолар сабаблар ҳақида қуйидаги ажойиб гапларни айтганлар: “Дунёда бирор нарса вужудга келиши учун қўйилган сабаблар иккитадир: Ҳис этиладиган. Ҳис этилмайдиган. Ҳис этиладиган сабаблар ақл билан билинадиган, ҳис...

Бир ҳадис шарҳи

Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асарида 3673-ўринни эгаллаган ҳадис ҳақида тўхталиб ўтамиз. Абу Саид ал-Ҳудрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар: “Менинг саҳобаларимни сўкманглар, гарчи сизлардан бирингиз Уҳуд тоғидек садақа қилган бўлса ҳам, у улардан бирининг на мудди ва на муёли[1] бўлолмас”. Ушбу ҳадис “Саҳиҳ Муслим”, “Сунан Абу Довуд” асарларида ҳам зикр қилингандир. Аввало, “саҳоба” деган тушунчага тўхталиб ўтсак. Уламолар “саҳоба”, деб кимга айтилиши борасида турли фикрлар билдирганлар. “Манҳал ҳадис” китобида келишича, “саҳоба”, деб мусулмонлардан кимки, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан пайғамбарлик даврларида бирор бир соат бўлса ҳам суҳбатлашган ёки у зотни бир лаҳза бўлса ҳам кўрган кимсага айтилади. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан суҳбатлашган кўр саҳобий Умму Мактум (р.а) саҳоба саналадилар. Чунки у Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бевосита суҳбат қурганлар. Гўдак саҳобалар Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Навфал, Абдуллоҳ ибн Абу Талҳа Ансорийлар эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан учрашганлар. Шу сабаб улар ҳам саҳоба, дея эътироф қилинадилар.  Муҳаммад ибн Абу Бакр эса Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг вафотларидан уч ой олдин туғилишларига қарамай улар ҳам саҳобадир. Чунки юқорида айтиб ўтилган шарт уларда ҳам топилди. Кофир ҳолида кўришган, суҳбат қилганлар бундан мустаснодир. Бу Имом Бухорий айтган сўзлар ҳисобланади. Ҳофиз ибн Ҳажар шайхи Зайн Ироқийга эргашган ҳолатда Имом Бухорийнинг шартларига қўшимча равишда “исломда вафот этсин”, деган таърифни зиёда қиладилар. Шу сабабдан ҳам аввал мўмин бўлиб, сўнг муртадликда вафот этган Абдуллоҳ ибн Хотал, Робиъа ибн Умайя, Қайс ибн Сабоба билиттифоқ саҳоба эмас. Ибн Мусаййибдан ривоят қилинишича, саҳоба бўлиш шарти Расулуллоҳ   (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан камида бир йил суҳбатда бўлиш ё бўлмаса бирор бир ғазотда у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга чиқишдир. Бу борада Абу Музаффар Самъаний усулчилардан қилган ҳикояларида: “Саҳоба деб, Расулуллоҳ   (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг суҳбатларига етган, улар билан бир мажлисда ўтирган кишига айтилади”. Ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларининг қай даражада мартабалари баланд, фазилатлари юксак, адолатлариниг улуғлигига ишора бор.  Ҳабибуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг “Саҳобаларимни сўкманглар”, дея қайтаришлари – саҳобаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фаҳш, ҳақорат сўзларини у зотларга нисбатан қўлламаслик учундир. Сўнг гарчи Уҳуд тоғичалик эҳсон қилса ҳам, бу гуноҳни юва олмаслиги баён қилинди. Ушбу ҳадисларни далил қилиб, жумҳур уламолар саҳобаларнинг барчалари одил бўлиб, уларнинг ривоятлари ва гувоҳликларида, одилликларида баҳс қилинмайди, дейдилар. Зеро, Бақара сурасининг 143-оятида:  “Шунингдек, сизларни ўрта уммат қилиб қўйдик”. Бундан саҳобаи икромларни одил эканликлари келиб чиқади.  Оли Имрон сурасининг 110-оятида: “Одамларга чиқарилган умматнинг энг яхшиси бўлдингиз”, деб саҳобалар ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг умматлари назарда тутилган. Қуръони каримда: “Улар Аллоҳдан фазл ва  ризолик истайдилар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ёрдам берадилар. Айнан ўшалар (иймонларида) содиқдирлар”,  деб айтилади. Ҳашр сураси, 8 оят. Аллоҳ таоло саҳобаларни “Улардан Аллоҳ рози ва улар Аллоҳдан рози бўлурлар”,  деб таъриф этади. Моида, 119 оят. Мана шу оятларга биноан, саҳобалар бошқа инсонлардан фарқ қилиши таъкидланди. Имом Нававий “Саҳиҳи Муслим”нинг шарҳида: “Уламолар энг яхши аср Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларининг асрилигига иттифоқ қилганлар”, деб айтадилар. Бунга далил қилиб, Тавба сурасининг 100-оятини келтирадилар: “Муҳожир ва ансорларнинг дастлабки пешқадамлари ҳамда улар ортидан эзгулик билан борганлардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар”, дейилган. “Саҳиҳи Муслим” шарҳида келишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларни яхши кўришни иймонга...

Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради

Дамашқдаги бозорлардан бирида икки киши тортишиб қолди. Улардан бири қуролини олиб, рақибига ўқ узди, лекин ўқи хато кетди. Ўша ердаги бир киши бу тортишувни эшитиш учун дўконидан бошини чиқариб, қараб турган эди. Ҳалиги ўқ шу одамнинг бўйнига, умуртқа поғонасига яқин жойга тегиб, уни шол қилиб қўйди… Орадан бир неча кун ўтиб бозордан ўтиб кетаётган шайх Ротиб Ан-Наблусийни бир киши тўхтатиб, шу воқеа ҳақида савол берди: “Устоз, сиз доим Аллоҳ азза ва жалланинг адолати ҳақида гапирасиз. Лекин бу одам нима қилган эди? У оддий савдогар, дўконини очиб, оила, бола-чақасига ризқ топишга ҳаракат қилаётганди. Газлама сотарди. Ҳеч қандай айби йўқ. Тортишувни эшитиб, бўйнини чўзиб қараган вақти дайди ўқ келиб бўйнига тегибди. Шол бўлиб қолди. Қани Аллоҳнинг адолати?!” Шайх Наблусий жавоб берди: “Аллоҳга қасамки, мен Унинг одил эканлигини биламан. Сиз менга ўша киши ҳаётидан ўзингиз билган бир қисминигина айтиб бердингиз. Эҳтимол унинг ҳаётида сиз ҳам, мен ҳам билмаган бир иш бордир. Мен Аллоҳнинг адолати ҳақ эканлигига ишонаман”. Орадан йигирма кун ўтиб шайх Наблусий Ал-Майдон маҳалласида яшайдиган дўсти билан гаплашиб қолди. Дўсти унга: “Эй шайх. Бизда ажойиб бир воқеа юз берди. Бир қўшнимиз бўлиб, у вафот этган укасининг етим болаларига васий эди. Етимларга отасидан 20 минг лира қолганди (ўша пайтда бу бир уйнинг пули эди). Пулни сақлаб туришга масъул бўлган амаки уни эгаларига, етимларга қайтаришдан бош тортди. Улар Ал-Майдондаги олимлардан бирига шикоят қилишди. Олим у одамни ва укасининг болаларини олдига чақириб, насиҳат қилди, лекин амаки пулни тўлашни истамади. Шунда ҳалиги олим жиянларга: “Амакингиз пулни бермайман, деяпти. Бу масалани энди қозига кўтариб юрманглар, сизлар амаки-жиян бўлиб тортишиб юришинглар тўғри иш бўлмайди. Аксинча, осмонлару ернинг Робби бўлган Аллоҳга шикоят қилинглар”, деб маслаҳат берди. Бу кечқурун соат саккизда бўлаётган гап эди. Эртаси куни эрталаб соат саккизда амаки дўконидан бошини чиқариб, тортишув бўлаётган жойга қараган ва ўқ тегиб, шол бўлиб қолган…” Шайх Ротиб Ан-Наблусий айтадилар: “Бу дунёда дайди ўқ, тасодифий иш деган нарсаларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ҳолат Аллоҳнинг ҳикмати ва адли билан, ўз ўрнида юз беради. Буни тушунган тушунади… Жоҳил жоҳиллигича қолади… Яшаб турган жойимизда, ҳаётимизда нимаики содир бўлмасин, ҳикматли, адолатли Робб томонидан, етук ҳикмат асосида юз бераётганига иймон келтиришимиз лозим. У Зотнинг ҳузурида ҳеч кимга бир мисқол миқдорида ҳам зулм қилинмайди. Банда яхшилик қилган бўлса, яхшилик билан, ёмонлик қилган бўлса, ёмонлик билан мукофот олади. Аллоҳ Таъоло айтганидек: “Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради”. Ер юзидаги, одамларнинг адолатини эътиборга олмасак ҳам майли (дунёдаги жазолардан қутулиб қолишимиз мумкиндир, балки). Лекин осмонлару ернинг эгаси бўлган Зотнинг адолатини унутмайлик!” 837

Таҳоратда «басмала»ни айтиш ҳақида

Муқаддас динимиз доимо инсонни савоб ва эзгу ишларга ундаб уларни тоқати етганича бажаришга буюради. Ҳаётнинг ҳар қайси жабҳасида савоб амал қилиб, аввало ўзи учун қолаверса, инсонларга ҳам яхшиликни раво кўриб, ҳеч қайси амалга беписанд қарамай балки, амалларни мукаммал тарзда адо қилишга йўл-йўриқ кўрсатади. Мана шундай гўзал амаллардан бири инсон таҳорат асносида Аллоҳни зикр қилган ҳолида «бисмиллаҳир роҳманир роҳим» ни айтмоқлигидир. Ўз ўрнида айтиш жоизки «басмала» бисмиллаҳир роҳманир роҳим нинг қисқартма шаклидир. Таҳоратда «басмала»ни айтиш тўғрисида уламоларнинг баъзилари «басмалани таҳоратдан аввал айтмаган кишининг таҳорати жоиз бўлмайди» – деб айтганлар. Бошқа тоифа уламолар эса «таҳоратдан аввал басмалани айтмаса ҳам таҳорат жоиз бўлади. Лекин савоби ва фазилати камроқ бўлиб мукаммал кўринишда бажарилмаган бўлади» деганлар. Имом Таҳовий роҳиатуллоҳи алайҳнинг ушбу мавзу тўғрисида «шарҳу маъонил осор» китобида айтилган сўзларини кўриб чиқамиз. Аввало «басмалани айтмаган кишининг қилган таҳорати жоиз бўлмайди» деб айтган кишиларнинг ўзларига далил қилиб олган ҳадисларини келтириб ўтамиз: Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда У зот “мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Таҳорати бўлмаган кишининг намози жоиз бўлмайди. Ва Аллоҳнинг исмини зикр қилмаган кишининг таҳорати жоиз бўлмайди» деганларини эшитдим”, деганлар. Уламолардан Ҳасан Басрий, Исъҳоқ, бир ривоятда Аҳмад роҳиатуллоҳи алайҳ ва баъзи зоҳирийлар намозга қилаётган таҳоратда басмалани айтмаса таҳорати жоиз бўлмайди деб юқоридаги ҳадисни ҳужжат қилиб келтирдилар. Бошқалар бу сўзга хилоф қилганлар. Жумладан имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Муҳаммад, имом Молик, имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ саҳиҳ ривоятда имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ киши таҳоратида басмалани зикр қилмаса хато қилган бўлади лекин, қилган таҳорати жоиздир“ деб айтганлар. Ўзларининг бу сўзларига қуйидаги ҳадисларни далил қилиб келтирганлар: Муҳожир ибн Қунфуз роҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинган ҳадисда У зот Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат қилаётган вақтида салом берди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам алик олмадилар. Таҳоратни тамомлаганларидан сўнг айтдилар: “Мени саломингга алик олишимдан ман қилган нарса фақатгина таҳоратли ҳолатда Аллоҳни зикр қилишни ҳоҳлаганимдир“, дедилар. Бу ҳадисда Росуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратли бўлган ҳолатларида Аллоҳни зикр қилишни ирода қилдилар. Саломга алик олишни таҳоратдан кейинга сурдилар. Бунда Аллоҳнинг исмини зикр қилишдан олдин яъни басмалани айтмасдан таҳорат қилганликларига далил бор. Аввалги ҳадисдаги “Аллоҳнинг исмини зикр қилмаган кишини таҳорати жоиз бўлмайди“, деган гапларини, таҳорат мукаммал ҳолатда адо қилинган ҳисобланмайди деган маънода тушунамиз деганлар. Бундан келиб чиқадики, киши таҳоратни мукаммал қилиши учун аввало, басмалани таҳоратни аввалида айтишлиги лозим бўлади. Ҳанафий мазҳаб имомлари басмалани таҳорат аввалида айтишлик суннат амалдир деганлар. Ислом динида доимо ҳар қайси ишни мукаммал адо қилиш киши дуннинг мукаммаллигига далолат қилади. Аллоҳ тоало ҳамма ишларни мукаммал адо қилишимизга тавфиқ ато қилсин!  1-курс талабаси Боқиев Абдулазиз 551

Бир ҳадис шарҳи

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال كان أهل الكتاب يقرأون التوراة بالعبرانية ويفسرونها بالعربية لأهل اللإسلام فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم لا تصدقوا أهل الكتاب ولا تكذبوهم “وقولو آمنّا بالله وما أنزل إلينا…”  اللأية   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтдилар: “Аҳли китоб тавротни иброний тилида ўқир ва ислом  аҳлига уни араб тилига таржима қилиб берар эдилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аҳли китобни тасдиқ этмангизлар ва уларни ёлғонга ҳам чиқарманглар. “Аллоҳга ва бизга нозил қилинган нарсаларга иймон келтирдик” деб айтингизлар”.   Ушбу ҳадисда набиййимиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни ўзлари билмаган масала борасида фикр билдиришдан, билиб-билмай ҳукм чиқариб қўйишдан қайтармоқдалар. Зеро, ҳар бир мўмин-мусулмон Аллоҳ таоло Ўз набийларига нозил қилган китобларга иймон келтиришга буюрилгандир. Бақара сурасининг 136-оятида Ҳақ субҳанаҳу ва таоло марҳамат қилиб айтадики: قُولُوا آمَنَّا بِاللَّهِ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْنَا وَمَا أُنزِلَ إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَالْأَسْبَاطِ وَمَا أُوتِيَ مُوسَى وَعِيسَى وَمَا أُوتِيَ النَّبِيُّونَ مِن رَّبِّهِمْ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِّنْهُمْ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ “Айтинглар: “Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исъҳоқ, Яъқуб, асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва Пйғамбарларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламасмиз ва биз Унга мусулмонлармиз”.   Лекин, биз ушбу китоблардаги саҳиҳ бўлмаганларидан ажрата олишга имконимиз йўқ. Чунки уларга ўзгартириш киритилган. Бу борада Аллоҳ таоло Ўз каломи шарифида марҳамат қилиб айтади: فَوَيْلٌ لِّلَّذِينَ يَكْتُبُونَ الْكِتَابَ بِأَيْدِيهِمْ ثُمَّ يَقُولُونَ هَذَا مِنْ عِندِ اللّهِ لِيَشْتَرُواْ بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً فَوَيْلٌ لَّهُم مِّمَّا كَتَبَتْ أَيْدِيهِمْ وَوَيْلٌ لَّهُمْ مِّمَّا يَكْسِبُونَ “Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога сотиш учун: “Бу Аллоҳнинг ҳузуридан”, дейдиганларга ҳалокат бўлсин! Уларга қўллари билан ёзган нарсаларидан ҳалокат бўлсин! Уларга топган фойдаларидан ҳалокат бўлсин!” (Бақара, 79)             Ушбу ўзгартириш туфайли ҳақ ила ботилнинг аралашиб кетганлиги учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисни айтмоқдалар. Таврот ва Инжилдаги баъзи маълумотларнинг тўғри бўлиш эҳтимоли ҳадисдан англашилиб турган бўлсада, Аллоҳ таоло уни қиёматгача ҳифз этишни ваъда берган Қуръони карим уларнинг барчасидан беҳожат қилади.             Лекин шу жойда ҳақли савол туғилади: “Ушбу китобларлардан мутлақо хабардор бўлиш мумкин эмасми?” Бунга қуйидагича жавоб берилади: “Юқоридаги масала борасида одамлар икки тоифага: илмсиз бўлган ҳамда мустаҳкам илмга эга бўлганларга тақсимланадилар. Ибн Ҳажар Асқалоний “Чуқур илм эгалламаган кишига бу мумкин эмас. Мустаҳкам илмли олим эса вазият тақозосига қараб ўша китобларни маълумот учун ўрганиб чиқиши жоиз” деганлар. 3 курс талабаси Нодиров Ҳумоюн 360
1 468 469 470 471 472 690