islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ асос солган мазҳаб

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ асос солган мазҳаб саккизинчи аср ўрталарида, унинг ҳаётлик чоғиданоқ тарқала бошлаб, шу асрнинг охирларида узоқ-яқин ўлкалар, жумладан, Мовароуннаҳрга етиб келган эди. Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг мумтоз шогирдлари­дан бири бўлмиш Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс ал-Кабир ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ (в. 832 й.) биринчи бўлиб, IХ аср бошларида ушбу мазҳаб таълимотининг ҳақиқий ташувчиси сифатида ўз ватанига кайтиб келди. Бухоро шаҳрини ҳанафийликнинг муҳим марказларидан бирига айлантирди. Унинг тарбияси остида бир гуруҳ фақихдар, жумладан, ўз даврида Ҳанафий мазҳабининг шайхи ва салоҳиятли вакили бўлган унинг ўғли Абу Ҳафс Сағир Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳафс[1] юксак даражали фақиҳ мартабасига етганди[2]. Абу Ҳафс Кабирнинг замондоши, ҳадис илмининг буюк имоми Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий (в.256 ҳ./870м.) «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китоби ва «Фиқхул-Бухорий» деб аталган ўзига хос фикхий йўналиши билан ушбу фан ривожига катта ҳисса қўшган эди. Бухоролик фақиҳлар ўша даврдан бошлаб ҳам усулул-фиқҳ ва ҳам фуруъул-фиқҳ бўйича муҳим ва эътиборга лойиқ асар­лар ёзиб келдилар. Ибн Халдун «Ал-Муқаддима»да таъкидлашича, Абу Зайд Дабусий ушбу мавзуда ёзган китоб энг муҳим асарлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, кейинроқ Содруш-шариа Иккинчи Убайдуллоҳ ибн Масъуд ёзган “Танқиҳ ул-усул” номли китоб ва унинг устидан ёзган “ат-Тавзийҳ” номли шарҳи катта эътибор ва илмий аҳамият касб этиб келган. IХ асрдан бошлаб Ҳанафий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари Марказий Осиёда ўз нуфузини ўтказа бошлади. Хуросонда Ҳанбалий мазҳабининг йирик намоёндаси шайхул-ислом Абдуллоҳ Ансорий (ХI аср) эди. Шофеъий мазҳабининг атоқли вакили, Ўрта Осиё бўйича шофеъийлар имоми тошкентлик Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил ал-Қаффол аш-Шоший (291—365 ҳ.й.) эди. У ўз даврининг машҳур кишиси фақиҳ, муҳаддис, муфассир, усулий (усулул-фиқҳ буйича олим), адиб ва шоир бўлиб, кўп асарлар ёз­ган. “Усулул-фиқҳ” ва “Шарҳур-рисола” номли асарлари катта шуҳрат қозонган. Ибн Халликоннинг таъкидлашича, ўша даврда Мовароуннаҳр ҳудудида унга тенг келадиган олим ва фақиҳ бўлмаган. Заркалийнинг ёзишича, у фиқҳ, ҳадис, луғат ва адабиёт бўйича ўз даврининг атокли олими ҳисобланган. Олим кўп сафарлардан кейин ўз шаҳри Тошкентга қайтиб келиб, шу ерда ҳаётдан кўз юмган. Унинг қабри Ҳастимом ёнида бўлиб, мухлислар мозорига айланган. Котиб Чалабийнинг ёзишича, унинг ўғли шайх Қосим ибн Муҳаммад ал-Қаффол аш-Шоший шофеъий мазҳабида энг муҳим, мукаммал ва эътиборли китоблардан бири бўлмиш “Ат-Тақрийб фил-фуруъ” номли асарнинг муаллифи эди[3]. Ўша даврларда шофеъий мазҳаби Хуросон, Туркистон ва Эронда катта эътибор қозонган эди. Хожа Низомулмулк ўзининг “Сиёсатнома” асарида таъкидлашича, Султон Маҳмуд Ғазнавий ҳанафий мазҳабида бўла туриб, ибодатларни шо­феъий мазҳаби қоидаларига асосланиб адо этарди. Салжуқийларнинг машҳур вазирларидан бири Амидул-Мулк Абу-Наср ал-Кундурий ҳанафий мазҳабида шунингдек “Сиёсатнома” китобининг муаллифи Хожа Низомул мулк (1018—1092) шофеъий мазҳабида эдилар[4]. Шунингдек, ушбу даврда мўътазилийлар кенг қамровли ақидавий курашни йўлга солиб, ўз ғояларини тарқатишга уринган  ақидавий усулларига таянган шиялар айниқса Исмоилийлар ва уларнинг турли гуруҳлари (Ботинийлар, Қарматийлар) билан суннийлар орасида кескин кураш авж олган бир пайтда, Абу Мансур Мотуридий ҳанафий мазҳабининг яловбардори сифатида қад кўтариб, ўзининг кўп сонли асарлари, жадал ва мунозаралари билан мўтазила, ботиния ва қарматия қарашлари нотўғри эканлигини исботлаб берди, аҳли сунна вал жамоа, айниқса, ҳанафий мазҳабининг мус­таҳкамланишига катта ёрдам кўрсатди. Халқ у қозонган бун­дай ғалабаси билан табриклаб, Қорахонийлар томонидан ка­лом илмида у яратган йўналиш (Мотуридий ақоид мазҳаби), аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодий асоси, деб эълон қилинди.  Имом Мотуридийнинг илмий фаолияти ва тинимсиз кураши окибатида мўътазила...

Фиқҳ аҳллари

Фиқҳ илми камолга етиб, алоҳида илм сифатида танилганида арабларда фиқҳ икки қисмга бўлинди: Бири аҳли рай (фикр эгалари) ва аҳли қиёс булиб, асосан, Ироқ  уламоларининг йўли эди[1]. Иккинчиси, аҳли ҳадис бўлиб, бу – Ҳижоз уламоларининг йўли эди. Ироқ уламоларининг пешвоси Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва унинг  асҳоблари эдилар. Ҳижоз уламоларининг пешвоси эса Молик ибн  Анас  ва  у кишидан сунг  Имом Шофеъий  эдилар.  Булардан ташкари  яна бир гурух бор эдики, улар  зоҳирийлар бўлиб, улар қиёсни инкор  қилар ва  қиёс асосида  шаръий  ҳукм олишни рад килардилар. Бу  мазҳабнинг  бошлиғи  Довуд  ибн Али бўлиб,  унинг фарзандлари  ва сафдошлари  уни  қувватлар эдилар. Тобеинлар  даврида фиқҳ  ўзининг  тушунчаларига  эга бўлди ва алоҳида  илм бўлиб, бошка илмлардан  ажралиб чикди. Булар даврида,  яъни VIII-IX  милодий асрларда қиёс тушунчаси пайдо бўлди ва аста-секин асосий манбаларида кўзда тутилган ҳолатлар буйича улардан ҳуқуқий хулосалар чиқариб олиш (истинбот) усуллари қарор топди[2]. Тобеинлар даври бошланмасданоқ фиқҳий мактабларга асос солинган бўлиб, улар куйидагилардан иборат эди: Мадина, Макка, Басра, Куфа, Шом фиқҳий мактаблари. Басра ва Куфа мактаблари Ирок мактабини ташкил этади. Миср  ўзига хос фиқҳий мактабга эга бўлмай, бошка фиқҳий  мактаблар  таъсири остида, айникса, Мадина  мактаби таъсири остида эди.   Ушбу  фиқҳий  мактабларнинг  вакиллари  қуйидагилар эди: Мадина мактаби  вакиллари:  Умар  ибн Хаттоб,  Али  ибн Абу Толиб,  Абдуллоҳ  ибн  Умар,  Зайд ибн  Собит,  Саид ибн  Мусаййиб,  Зуҳрий,  Яҳё ибн  Саид  ва  бошқалар. Макка мактабидан  Абдуллоҳ  ибн  Аббос, Суфён  ибн Уяйна, Муслим ибн  Холид. Ироқ мактабидан Алқама ибн Қайс, қози Шурайҳ, Иброҳим Нахаий, Ҳаммод ибн Сулаймон, Ибн Абу Лайлолар. Шом мактабининг  вакили  ўз мазҳабининг  асосчиси  Абдурраҳмон Авзоий эди[3]. Фиқҳ  тарихи  мутахассислари таъкидлашларича,  Ироқ  фиқҳнинг  муҳим  марказларидан бири  эди.  Ҳа,  бу  соҳада  у ўз  устунлигини  анчагача  сақлаб  қолди. Уламоларимиз фиқҳий мазҳаб имомларини ва уларнинг ишларини қуйидаги мисол билан тушунтирадилар: бу дунёдан яхши яшаб, яхши ўтиш худди тоғнинг чўққисига эсон-омон чиқишга ўхшайди. Қуръон ва суннат ўша чўққига чиқишни кўрсатадиган харита ва қўлланма. Мазҳаб имомлари эса булардан фойдаланиб,чўқкига чиқишнинг энг осон ва бехатар йўлини топиб, белги қўйиб, осонлаштириб қўйган кишилардир. Фиқхий мазҳабларни инкор қилувчилар эса ўша тоғнинг тагига келиб, харита ва қўлланмаларни олиб, ўзига янги йўл топиб чўққига чиқишга ҳаракат қилаётган одамларга ўхшайди. Илми, кучи, имконияти бўлса, чўққига чиқиш эҳтимоли бор. Бўлмаса, қулайди. Чўққига  чиқишга  ёрдам берадиган  илм,  куч  ва имконият эса камида мазхаббоши  имконига тенг  ёки  ундан  кўпрок бўлиши лозим[4]. 4-курс талабаси Авазбек Жумабоев [1] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший. “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 50. [2] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший. “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 51. [3] Аминов Ҳ. Примов С. “Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари”. – Тошкент, “Мовароуннаҳр” нашриёти. 2017. Б. 71. [4] Аминов Ҳ. Примов С. “Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари”. – Тошкент, “Мовароуннаҳр” нашриёти. 2017. Б. 95. 438

Ҳанафий фиқҳи манбаларининг вужудга келиши

Ҳанафий мазҳабининг мўътабар китобларининг юзага келиши тобеинлар давридан бошланади. Тобеинлар саҳобаларни кўрган кишилардир. Улар диний илмларни, фиқҳий ҳукмларни, ҳукм чикариш қоидаларини бевосита саҳобаи киромлардан олишган эди[1]. Мутааххир уламолар тобеинларни уч табақага булганлар: Кубро (Катта) Вусто (Ўрта) Суғро (Кичик)[2]. Саҳобалардан купроқ ривоят олган Саид ибн Мусаййиб, Урва ибн Зубайр, Алқама ибн Қайс раҳматуллоҳи алайҳлар биринчи табақага кирганлар. Ҳасан Басрий, Муҳаммад ибн Сирин, Мужоҳид, Икрима, Қатода, Умар ибн Абдулазиз ва бошқалар иккинчи табақага, купроқ тобеинлардан ривоят олган Иброҳим Нахаий каби тобеинлар эса учинчи табақага кирганлар[3]. Барча уламолар энг машҳур ва энг фозил сифатни тобеинлардан Саид ибн Мусаййибга нисбат берганлар. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳафиф  Шерозий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки: “Мадина аҳли Саид ибн Мусаййибни, Куфа аҳли Увайс Қаранийни, Басра аҳли эса Ҳасан Басрийни энг машҳур тобеин деб биладилар”[4]. Бошқа бир тақсимотга кўра саҳобаи киромлардан таълим олган тобеинлар асосан икки қисмга бўлинадилар: Биринчи қисм – Муҳаддислар (асҳоб ал-Ҳадис) гуруҳи. Улар ўзлари  саҳобалардан эшитган Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини, феълларини, саҳобаларнинг фатволарининг барчасини айнан ўзидек қабул қилишардилар. Бу  гуруҳдаги  тобеинлар зоҳирий  лафзларга  ва зоҳирий маънога эътибор берардилар, холос, лекин лафзнинг сирларини теран  тушунишга  ва лафзнинг сабабини билишга ва ушбу ҳадис айтилган  ҳолатни ва айтилиш сабабини билишга ўтишмасдилар[5]. Бу гуруҳдагилар аҳли ҳадислар бўлиб, улар ҳадисни зоҳирий маъноси билан кифояланиб, ҳукм чиқарадилар. Камдан-кам ҳолларда ўз фикрлари билан бирор фатво айтардилар. Ҳижоз аҳлининг кўпи аҳли ҳадис эди ва яна шуни айтиб ўтиш керакки, аҳли ҳадис ҳадисларни зоҳирий маъносига аҳамият берганлари учун  иждиҳод килишдан ва рай йули билан  фатво беришдан сақланишарди. Бунга мисол учун айтадиган бўлсак, Куфанинг машҳур муҳаддиси  кўпгина ҳадислар ва саҳобаларнинг сўзларини ривоят қилган Имом Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳдек зот хам, агарда бирор бир масала ҳақида фатво бериш лозим булиб қолса, бу ҳақда нассда (оят ва ҳадисда) аниқ ҳукм топа олмаса, бу масала ҳақида ўзича фатво бермас ва ўз фикри билан фатво беришни кариҳ кўрар эдилар. Имом Шаъбий ва у зотга ўхшаган бошқа аҳли ҳадислар ҳам суннат доирасидан ташкари чиқмас ва ўз фикрлари билан фатво бермас эдилар. Иккинчи кисм – Фақиҳлар  (Асҳоб ар–рай) гуруҳи булиб, улар ҳадисни, саҳобаларнинг сўзларини, фатволарини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ва саҳобалар даврларида ижмоъ тарзида олинган ҳукмларининг барчасини ёд олган эдилар ва шу билан бирга ушбу ҳадисларнинг айтилиш сабабларини ва моҳиятини яхши тушунган, у ҳукмларининг  носих-мансухини яхши билишган, сунгра ўз фикрлари билан  ижтиҳод қилиб, янги пайдо бўлган нарсаларни ҳадисда ҳукми келган ўхшаш масалага қиёс этишни ўрганган эдилар[6]. Аҳли райлар ҳар бир ҳукмнинг иллатини қидиришар, турли масалаларни  бир бирига боғлашга ҳаракат қилишар, саҳобалар фатвосида  ҳукми келмаган бирор масала учраса унга ўз фикрини ишлатиб, ҳукм чиқаришдан тортинишмас эди. Ироқ аҳлининг аксарияти аҳли рай эдилар. Иккинчи кисм, яъни фақиҳлар гуруҳидаги  олимларнинг энг машҳурларидан бири  Иброҳим Нахаий раҳматуллоҳи алайҳдирлар. У зот Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг  устозлари Хаммод ибн Сулаймон раҳматуллоҳи алайҳнинг устозлари  ҳисобланади. Иброхим Нахаий фиқҳ илмини ўзининг тоғаси тобеин  фақиҳларнинг пешкадами Алқама ибн Қайс раҳматуллоҳи алайҳдан ўрганган эди. Алқама эса, машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг энг зийрак шогирдларидан бўлган. Тобеинлар даври хақида Ибн Ҳалдун шундай дейди: “Ислом давлати кенгайиб, араблар ўқиш ёзишни ўрганиб, уларда саводсизлик тугади ва фиқҳ илми камолга етди ва...

Тафсир ва заминимиз муфассирлари

Бугунги кунда ёшлар тарбияси, илмий саводхонлиги, буюк аждодлар меросига муносиб ворис қилиб тарбиялаш уларга соғлом ижтимоий муҳитни яратиш – давлатимиз ва миллатимизнинг эртанги куни, келажагини мустаҳкам пойдеворидир. Бу мақсад йўлида қилиниши лозим ва долзарб бўлган  ишлардан – ёшларга муқаддас динимиз таълимотларини асл ҳолатида, омонатдорлик билан етказиш, бу йўлда буюк аждодларимизнинг беназир меҳнати, уларнинг дину-диёнат, илм-фан йўлидаги  самарали ижодларидан хабардор қилиш,  айниқса, Қуръони карим ва унга доир илмлар борасида олиб борган шарафли фаолиятлари билан таништириш  ҳисобланади. Бинобарин, уларнинг тафсир илми, бу илмнинг юртимиздаги ривожига қўшган ҳиссалари беқиёс. Тафсир илмнинг қадри олийлиги, фазилати бошқа илмлардан юксаклиги туфайли ҳам кўплаб олимлар тафсир илми билан шуғулланиб келган, хусусан, юртимиздан ҳам бир қанча муфассир уламолар етишиб чиққан. Иккинчи ҳижрий асрда тафсир илми ҳадисдан ажраб, алоҳида илм бўлгандан сўнг Мовароуннаҳрдан улкан муфассирлар етишиб чиқдилар ва шуҳратлари бутун жаҳонга таралди. Улардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз: Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий. Самарқанд яқинидаги Мотурид қишлоғида таваллуд топганлар ва 333 ҳижрий йилда вафот этганлар. У зотнинг аксарият асарлари тавҳид – калом илмида бўлган. Имом Мотуридий ўзларининг “Таъвийлоту аҳлис-сунна” номли тафсирларида илми калом уламолари йўлидан борганлар ва Қуръони карим оятларини ақидада Аҳли сунна ва жамоа мазҳабини қўллаб тафсир қилганлар. Имом Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим Самарқандий. У зот Имом Ҳодий номи билан машҳур бўлганлар, 373 ҳижрий санада вафот этганлар. Имом Абу Лайс Самарқандий кўплаб китоблар таълиф қилганлар. Тафсир китобларини эса “Баҳрул улум” деб номлаганлар ва бу тафсир “Тафсир бил маъсур” тоифасидандир. Имом Жоруллоҳ Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Умар Замахшарий. Имом Хоразмнинг Замахшар қишлоғида 467 ҳижрий санада таваллуд топиб 538 ҳижрийда вафот этганлар ва туғилган юртларида дафн қилинганлар. Имом Замахшарий турли илмларга доир кўплаб китоблар тасниф қилганлар ва энг машҳур муаллифотларидан бири “Кашшоф ан ҳақоиқи ва уюнил ақовили фий вужуҳит-таъвийл” номли тафсир китоби бўлиб, у кўпчиликка “Кашшоф” номи билан машҳурдир. Имом Фаҳриддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайн Розий 534 ҳижрий санада Рай шаҳрида таваллуд топганлар ва умрларининг кўп қисмини Хоразмда ўтказганлар. У кишининг “Мафотиҳул ғайб” номли тафсир китоблари илм аҳли ўртасида оятлар орасидаги муносабатларни ва суралар ўртасидаги боғланишларни баён қилиш ва бошқа бир қанча имтиёзлари билан машҳур бўлган. Имом Розий 606 ҳижрий санада вафот этганлар. Имом Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий. Бу улуғ имом Насаф шаҳрида таваллуд топганлар. Имом Насафий 701 ҳижрий санада вафот этганлар. Имом Насафий ўзларининг “Мадорикут-танзил” номли тафсир китобларини таълиф қилишда имом Замахшарийнинг “Кашшоф” тафсирларидан истифода қилганлар. Имом Насафийнинг “Мадорикут-танзил” номли бу китоблари ҳозирги кунимизгача уламолар ва толиби илмлар орасида зўр эътибор билан шуҳрат топиб келмоқда ва кўпгина Ислом ўқув юртларида қўлланма сифатида ишлатиб келинмоқда. Бундан ташқари, Мовароуннаҳрда “Итқон”, “Тафсири Нўмоний”, “Тафсири Тибён”, “Тафсири Мавлоно Чархий” каби маҳаллий тилларда таълиф қилинган кўплаб тафсирлар мавжуд. Улар тожик, ўзбек, татар ва бошқа тилларда ёзилган. Шунингдек, мазкур машҳур муфассирларнинг китоблари ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг кутубхона ва музейларида мавжуддир. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги кутубхонада ҳам бор. Бу китоблардан уламолар ва илм толиблари Ислом ва мусулмонлар хизмати учун бўлаётган илмий баҳсларида истифода қилмоқдалар. Аллоҳ   таоло уларнинг барчаларини Ўзи хуш кўрган ва рози бўлган хайрли ишларга муваффақ...

“Фара”ларни ёқиб юриш талаби кимлар учун амалда, кимлар учун узайтирилди?

Хабарингиз бор, сайтимиз орқали 30 май куни чоп этилган “Автомототранспорт воситалари учун кундузи чироқларини ёқиб ҳаракатланиш мажбурийлиги қайта кўриб чиқилмоқда” номли мақолада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Акрамхон Бобохонов “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 138-банди (кундузи чироқ ёқиб юриш мажбурийлиги) қайта кўриб чиқилаётгани ҳақида айтиб ўтган эди. Маълумки, Ҳукуматнинг 9 апрелдаги қарори билан барча транспорт воситаларига чироқларни кундузи ёқиб юриш бўйича талаб қўйилган. Тартиб жорий этилгандан сўнг ўтган давр давомида Ички ишлар вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу тартиб таҳлил қилинди ҳамда тегишли лойиҳа май ойининг бошида Ҳукуматга киритилган. Қабул қилинган Ҳукумат қарорига мувофиқ “фаралар” бўйича қатъий талаб ҳайдовчиларга эмас, ишлаб чиқарувчиларга қўйилади. Яъни қарорга кўра, 2021 йил 1 январга қадар кундузи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш шартлиги тўғрисидаги талаб фақатгина автоматик ёниб турувчи кундузги чироқлари бор машиналарга нисбатан татбиқ этилади.   Шунингдек, автомобиллар қуйидаги ҳолатларда ҳам чироғини ёқиб юришга мажбур: • транспорт воситалари ташкилий жамланма (колонна) сафида ҳаракатланаётганда; • йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида; • болалар гуруҳини ташкилий ташишда; • хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда; • механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида); • мотоцикл ва мопедларда. 2020 йил 1 январдан бошлаб ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган автомобилларга сутканинг ёруғ вақтида автоматик ёнадиган чироқлар ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади. Импорт автомобилларнинг ҳам шундай автоматик ёнадиган чироқлари бўлмаса, мамлакат ичкарисига олиб кирилишига рухсат берилмайди. Ҳукумат топшириғига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини камайтиришга оид тегишли Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Таъкидлаш ўринлики, www.uza.uz сайтида аввалроқ автомобил чироқларини кундузи ёқиб юришга оид        “Автомобилдан сақланинг: Кундузги чироқ “неча пул”га тушяпти?”,    “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари автомобилларнинг кундузи чироқ ёқиб юришларига қарши чиқмоқда”,    “Автомобиль чироқларини кундузи ёқиб юриш иқлимимизга тўғри келмайдими?”,    “Яна автомобиль чироқлари ҳақида – норозиликлар авжида, қарорга ўзгартириш киритиладими? (видео)”,    “Автомобиль чироқлари савдоси авжида: Кимлар фойда кўзлаган?.. (видео)”,    “Адлия вазирлиги: Депутатлар нега машина чироқлари билан боғлиқ баҳсда ўзларини ўзлари инкор қилмоқда?”  каби материаллар эълон қилинган эди, деб ҳабар беради ЎзА сайти. 384
1 470 471 472 473 474 689