islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий иштирокида “Ёшларни соғлом эътиқод асосида тарбиялашда ақлий илмларнинг аҳамияти” мавзусида илмий суҳбат ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий иштирокида “Ёшларни соғлом эътиқод асосида тарбиялашда ақлий илмларнинг аҳамияти” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида институт ўқитувчилари ва кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди.

Ақида масалаларини тушунишда Қуръон ва хадисларга қўшимча равишда ақлий фалсафа ва мантиқ каби илмнинг ўрни беқиёслиги ҳақида талабаларга кўрсатмалар берилди. Талабалар ўқув давомида барча илмларни мукаммал эгаллашга ҳаракат қилиши миллат ва халқ олдидаги масъулиятини ҳис қилган ҳолда таълимга сидқидилдан ёндошиш кераклигига урғу қаратилди. Мантиқ ва фалсафа ҳозирги замонда ўрганилиши муҳим бўлган фанлар сафида эканлиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга мунозора ва жадал илмлари институтимиз талабаларига келажакда асқотадиган восита эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳар-бир фан борасида ҳеч бўлмаганда биттадан китобни ўқиш ва ҳеч бўлмаганда шу фан борасида умумий тушунчага эга бўлиш ҳам ўқувчининг вазифаларидан бири эканлиги айтилди.

Т.ф.д. PhD САЙҚАЛ АҲМЕДОВ,

ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси

441530cookie-checkДоктор Аҳмад Саъд Даманҳурий иштирокида “Ёшларни соғлом эътиқод асосида тарбиялашда ақлий илмларнинг аҳамияти” мавзусида илмий суҳбат ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: