islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Институтимиз ректори Президент И.Каримовнинг диний қадриятларни тиклаш йўлидаги амаллари ҳақида сўзлаб берди

Ислом Каримов фонди Имом ал-Бухорий номидаги Ислом институти ректори Уйғун Ғофуровнинг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг диний қадриятларни тиклаш йўлидаги солиҳ амаллари ҳақидаги фикрларини чоп этди. «1990 йил июнь ойида ҳаж сафарига борувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақида Президент фармони эълон қилинди. 1991 йил апрель ва июнь ойларида рамазон ва қурбон хайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида иккита фармон эълон қилинди. Мана шу уччала фармон ҳали Совет Иттифоқи мавжудлигида амалга оширилган, Ислом Каримовнинг шахсий ташаббуслари билан қилинган диний соҳадаги жуда катта сиёсат дейишимиз мумкин», — дейди Уйғун Ғофуров.   Манба: www.daryo.uz 365

Усмонхон АЛИМОВ: “Жаҳолатга қарши жаҳолат билан ёндашишлик оқибати ёмон бўлишини барчамиз биламиз” (видео)

Вашингтондаги АҚШ тинчлик институтида ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов сўзлади.  Кеча муфтий ҳазиратларини ифторга таклиф қилган АҚШ тинчлик институтида бугун Ўзбекистон делегацияси билан давра суҳбати кечди. Муфтий ўз нутқида эътиборни диний эркинликни таъминлаш борасида қилинаётган ислоҳотларга қаратди. “Жаҳолатга жаҳолат эмас, маърифат билан жавоб беришимиз керак”, деган гапи жуда илиқ қарши олинди. Уни тинглаган экспертлар, таҳлилчи ва фаоллар Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантиришга, ошкоралик ва адолат учун шароитни яхшилаб, эътиқод билан боғлиқ савол ва танқидларга бефарқ бўлмасликка чақирди. Ўзбекистон расмийлари таъкидладики, мамлакат бугунги йўлидан орқага қайтмайди. Муфтий билан келган депутат Акмал Саидовнинг “Америка овози”га айтишича, Ўзбекистон “алоҳида хавотирга молик давлатлар” қаторида бўлишни ва бундай рўйхатларга қайта тушишни асло истамайди. Республика яқингача АҚШнинг мана шундай тамғаси остидаги мамлакат эди. Манба: Uza.uz  368

Ойлар султони – Рамазон

Мана юртимизга ҳам муборак Рамазон шариф кириб келди. Аллоҳ таолонинг марҳаматини қарангки, бу йилги Рамазон ойи бошқа йилдаги Рамазон ойларга қараганда файзли ва кўтаринки руҳда ўтмоқда. Мана шундай Рамазон кечаларининг бирида ифторлик қилиш учун чақирилган жойга борар эканман, Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиб, шундай муборак Рамазон ойида рўзадорларга ифторлик қилиб беришни ният қилган киши ким экан ўзи, деган савол менинг хаёлимни қамраб олди. Сабаби, Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисида: «Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга рўзадорнинг ажрича ажр берилади, лекин рўзадорнинг ажридан бирор нарса камаймайди» – деб бобомиз Имом Термизий ҳазратларининг  ривоят қилган ҳадислари кўз ўнгимда гавдалана бошлади. Мен рўза тўғрисида ўқиган китобда мана шу ҳадисни шарҳлаб уламоларимиз рўзадорга ифторлик қилиб берган инсонга Аллоҳ таоло рўза тутган инсоннинг савобидан бошқа савоб берилишини зикр қилиб ўтишган эди. Мен мана шундай савобга эга бўладиган инсоннинг уйига ифторлик қилиш учун боряпман, деган хаёл билан чақирилган жойга келганимни ҳам сезмай қолибман. Ҳовли ташқарисида ифторликнинг савобини умид қилиб, ёшлари ҳам анча жойга бориб қолган отахон бизларни чиройли муомала билан очиқ чеҳрада кутиб олди ва уйига олиб кирди. Ичкарига кирар эканман Аллоҳнинг мана шундай кунларга етказганига шукрлар айтдим. Ифторлик дастурхонига ўтирар эканман Аллоҳ таолонинг биз инсонларга берган неъматларига ич-ичимдан шукрлар айтар эдим. Мана ҳамма оғзини очадиган пайт ҳам яқинлашиб қолди. Шу пайт бирданига бизлар ўтирган жойга узоқдан савлат, виқор, шаҳдам қадамлар билан бошига дўппи кийган, устида оқ куйлак, эгнига чакмон кийиб олган, устидаги кийимлари ўзига ярашган бир инсон кириб келар эди. Мен ҳаёлимда бу инсон шу маҳалланинг имоми бўлса керак, деб уйладим. Имом домла ичкарига кирар экан ҳаммага: «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу» деб салом бериб, уй эгаси кўрсатган жойга бориб ўтирди. «Ифторликка ҳали вақт бор экана» – деб қолди уй эгаси. Ва ҳамма келган инсонлар имом домладан рўзанинг фазилатлари ҳақида ва кимларга рўза тутиш фарз эканлиги туғрисида мавъиза килиб беришини сўради.   Имом домла ҳам келганларнинг илтимосларини инобатга олган ҳолда ва оғиз очиш учун вақт бор эканлигидан фойдаланиб, рўзанинг фарз бўлиши ҳақида нозил бўлган ояти карима билан мавъизасини бошлади: «Аллоҳ таоло Қурони каримнинг Бақара сураси 183-оятида: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсаларингиз». Демак, бу ояти каримадан кўрсак буладики, Аллоҳ таоло ўзининг суюкли мўмин бандаларига Рамазон рўзасини тутмоқликни фарз қилди. Рамазон ойида кимки рўза тутадиган бўлса, ўзига тақво деб аталган улуғ бир фазилатни касб қилишини ҳам зикр қилиб ўтди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда ҳам: «Одам боласининг ҳамма амалининг (савоби) ўзи учундир. Аллоҳ азза ва жалла: «Магар рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У (Одам боласи) шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур. Рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳнинг наздида мискнинг ҳидиданда яҳшироқдир», деди» дейилган. (Имом Бухорий ривоят қилган). Демак, инсоннинг рўза тутишдан бошқа қилган ҳамма амали ўзи учун бўлади. Фақатгина рўза Аллоҳ учун бўлади. Рўза тутишдан бошқа барча амалларда у ҳоҳласа, ҳоҳламаса ҳам ҳўжакўрсинлик, ўзгаларнинг ҳаваси, мақтови пайдо бўлади. Мисол учун, намоз ўқимоқчи бўлган одам, намозга таҳорат қилганида, намоз ўқишлик учун жой ҳозирлаганда, намоз ўқиб бўлганидан сўнг инсонлар хаёлида бу...

Оҳод хабарни қабул қилиш шартлари

Саҳобалар ва тобеъинлар оҳод йўл билан қилинган ривоятларга амал қилиш вожиблигига иттифоқ қилганлар. Аввал ҳам таъкидланганидек, оҳод хабар мутавотир ва машҳур даражасига етмаган, яъни бир ёки икки, умуман олганда, мутавотир даражасидан кам кишилар ривоят қилган хабарлардир. Мазҳаб имомлари оҳод хабарларга амал қилиш учун бир қанча шартлар қўйганлар. Сабаби, ривоятнинг собитлигини билиш ва саҳиҳ бўлмаганларини четлатишдир. Бу борада улардан ҳар бирининг ўз йўллари бор. – ҳанафийларнинг шартлари; Ҳанафийлар оҳод хабарга амал қилиш учун қуйидаги учта шартни айтганлар: Оҳод ҳадисни ривоят қилган шахс унга хилоф иш қилмаслиги керак. Яъни, ўзи ривоят этса-ю, унга амал қилмаса, унинг ривоятига эмас, амалига эргашилади. Чунки, ровий, ўша ривоят мансух бўлганини (амалдан қолганини) билгани учунгина амал қилмаслиги мумкин.  Шунинг учун, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган «Ит ялаган идишни етти марта ювиш» ҳақидаги ҳадисга амал қилишмаган. Чунки, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ўзлари мазкур идишни фақат уч марта ювганлар. Уламолар ана шунга амал қилишни танлаганлар. Оҳод ҳадисда келган нарса кўп такрорланмайдиган, кўпчилик кўз ўнгида содир бўлмайдиган бўлиши керак. Шунинг учун ҳам, ҳанафийлар намозда рукуъга кетишдан олдин икки қўлни кўтариш ҳақидаги ҳадисга амал қилмаганлар. Чунки, бу иш, аслида, кўп такрорланмайдиган, кўпчиликдан яширин қолиши мумкин бўлмаган нарса. Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарз намозларни доимо жамоат билан ўқиганлар. Агар рукуъдан аввал қўлни кўтариш ҳақидаги гап таъкидли амал бўлса, бир кунда йигирма мартадан ортидан такрорланган ва бу ишни кўпчилик саҳобалар кўришган бўларди. Қолаверса, намознинг ҳамма амаллари мутавотир ҳадислар билан собит бўлган. Аслида, рукуъга кетишдан олдин икки қўлни кўтариш ҳақидаги ҳадиснинг «оҳод» бўлиб қолишининг ўзи шубҳа туғдиради. Агар бу амал бошқа амаллар даражасида бўлганида, мутавотир ҳадис билан собит бўлар эди. Оҳод ҳадисда келган нарса шариатнинг асосига хилоф бўлмаслиги керак. Бунга Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган, бировнинг елини тўлиб турган қўйини соғиб ичган одам сут ўрнига бир соъ миқдорида хурмо бериши зарурлиги ҳақидаги ҳадис мисол бўлади. Шариат қоидаси бўйича, бир нарсанинг ўрнига ўзига ўхшаш нарса қайтарилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис насх бўлган бўлиши мумкин. – моликийларнинг шартлари; Имом Молик «оҳод йўл билан қилинган хабар Мадина аҳлининг одатига хилоф бўлмаслиги керак» деган шартни қўяди. Чунки, Мадина аҳлининг одати оҳод хабар ўрнига ўтади. Ҳаттоки, уларнинг кўпгина қилган ишлари оҳод хабардан кучлидир. Сабаби, Мадина аҳли ҳар бир нарсасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўрганлар ва ўша нарсага одат қилганлар, дейди у киши.  Шунинг учун ҳам, имом Молик, розилигисиз никоҳи эълон қилинган қизда Мадина аҳлининг одатига кўра, «хиярул мажлис»га хилоф ўлароқ, уч кунгача ихтиёр ҳаққи бор, дейдилар. шофеийларнинг шартлари; Имом Шофеъий оҳод ҳадисга амал қилиш учун тўртта шартни айтганлар: – ровий ишончли ва динида содиқ бўлсин, – оқил ва айтган ҳадисини фаҳмлайдиган бўлсин, – қилган ривоятида зобит бўлсин, – унинг ривояти аҳли илм ҳадисларига мухолиф бўлмасин. Бу шартларнинг бўлмаслиги мурсал ҳадисга амал қилинмаслигини тақозо қилади. – ҳанбалийларнинг шартлари. Ҳанбалий мазҳаби хабари оҳодни мурсал бўлса хам заиф бўлса хам оладилар, фақат шарти ровий туҳмат килинган (муттаҳам) ёки каззоб бўлмаслиги керак.  Хабари оҳадни энг кенг йулни танлаганлар шулардир.   Имом Аҳмаддан ривоят килинди: Абу Ҳанифанинг ҳасан фикридан менинг наздимда заиф ҳадис яхшидир. Агар у киши ҳадисни марфуъ ҳолатда топса, ўшани тақозосига биноан фатво беради унга хилоф...

ДИН -ОДОБДИР

     Бизнинг тилимизда “одоб” тарзда талаффуз қилинишига одатланиб қолинган арабча “أدب” сўзи аслида “ مأدبة” ўзагидан олингандир. “مأدبة” эса, одамларни даъват қилинган зиёфатни англатади.Одоб ҳам одамларни доимо даъват қилинадиган маънавий маъдаба-зиёфат бўлгани учун шу номни олган.[1] Абу Муҳаммад ўзларини “كتاب الواعي” номли асарларида: “Одоб одамларни мақталган нарсаларга чақиргани учун “одоб” деб номланган”, дейди.[2]  Ибн Торийф раҳмаҳуллоҳи алайҳ  эса “الافعال” китобида:”Кишининг одоби хулқда ёки илмда одобли бўлиши” дегани, деган.[3] Имом Жавҳарий раҳимаҳуллоҳи алайҳ “Одоб-бу нафс ва дарс олишдаги одоби”,деган. Одобнинг таърифида қуйидагига ўхшаш гаплар ҳам келган: “Мақтовга сазовор сўз ва амални истеъмол қилиш одобдир”.  “Карамли ахлоқларни ушлаш одобдир”.  “Одоб қовлий ва феълий мақталган ишларга ишлатилади”, “Барча эзгулик хулқдир”.[4] “Ўзингдан каттани улуғлашинг, ўзингдан кичикка меҳр кўрсатишинг одобдир”.[5] Барча таърифларни бир жойга тўплаганда Исломда кўзланган “Одоб” таърифи юзага келади. Ҳозирги ғарб маданиятига тобеълик таъсирида “одоб”ни “маданият” дейиш ҳам жорий бўлган. Мисол учун “овқатланиш одоби” дейиш ўрнига “овқатланиш маданияти”, дейилади.[6]        Одоб масаласи Исломда ўта муҳим ўрин тутади. Чунки Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишда одобнинг ўрни жуда муҳим.    Яхши одоб аслида нафснинг камолатга етгани, унинг интизомлилиги, жиловлангани ва яхшиликда эканининг аломатидир. Аксинча, беодоблик нафснинг ҳали покланмагани, жиловланмагани ва интизомда эмаслиги аломатидир.        Одоб иккига: назарий ва амалий жиҳатларга бўлинади. Одоб олдин назарий жиҳатидан ўрганилади ва кейин унга амал қилинади. Фикр юритадиган бўлсак, одобнинг доираси шу даражада кенгки, оддий нарсаларга нисбатан бўлган одобдан бошлаб, то барча нарсаларнинг Роббига нисбатан бўладиган одобгача бор. Исломда одобнинг яхшиликка чақириш маъноси инсонга боғланган барча нарсаларда намоён бўлади, яъни мусулмон инсоннинг ўзи билан боғлиқ барча нарсага одоб билан – яхшилик юзасидан муомала қилиши йўлга қўйилган. Бу муомалалар жамодат-жонсиз нарсалардан бошланади.Кейин наботот оламига, сўнгра ҳайвонат оламига ўтади,сўнгра эса инсоният олами, фаришталар олами ва ҳакозо оламларни қамраб олади. Исломдаги одоблар мусулмон инсоннинг ўз Набийси Роббига кўрсатадиган одоби ила тож кияди, камолга етади.          Одоб масаласини инсоният тарихида илк бор Исломгина тўлақонли равишда бошлаган, унга катта аҳамият берган. Исломда инсон ҳаётидаги ҳар бир нарсанинг ўз одоби бор.       Қуръони карим ва суннати мутоҳҳарада ҳамма нарсанинг муомаласидаги одоблар кенг баён қилинган. Ислом таълимотининг асосини ҳам одоб ташкил қилади.    Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади:  وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا   “Роббинг фақат унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва  ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “Уфф”, дема, уларга зажр қилма ва уларга карамли сўз айт!”[7] (23-оят).           Бу ояти каримада ягона маъбудга –Аллоҳ таолога Ўзигагина ибодат қилишга амр қилинганидан сўнг, бевосита ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда. Аллоҳга тоат, ибодатдан кейин келадиган яна бир муҳим иш ота-онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амридир.      Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одоб ҳақидаги ҳадислардан баъзи намуналар: عن جابر بن سمرة رضى ألله عنه أنّ النبي صلى ألله عليه وسلم قال: لأنْ يؤدب الرجل ولده أو أحدكم ولده خيرٌ له من أن يتصدق كل يوم بنصف صاع. رواه الترمذي و أحمد[8].    Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши фарзанди ёки бирингиз фарзандини одобли этиб тарбиялаши...
1 485 486 487 488 489 688