islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

ТОРТИШУВДАГИ ИККИ МАКТАБ

     Араб тили араб жазирасининг бағрида соф ҳолда пайдо бўлди. Ислом нури тарқалгунича ва араб жазиралари атрофида исломий фатҳлар кўпайгунича, шунингдек, араблар ва бошқа ажамий қавмлар ўзаро уйларида, бозорларида ва масжидларида аралашгунларича, анча вақт соф ҳолда давом этди. Бу аралашувнинг чўзилиши оқибатида араб табиатига заифлик оқиб кирди ва охирги натижалар каби араб тилида ғализ гапириш кузатилди. Ҳатто Қуръони каримни кўп қироатларда ўқилиши давом этди. Халифаларга ва волийларга бу ишга эътибор билан қараш лозим бўлди. Шунда тилни хатодан асрайдиган луғатни ғализ ва бузилишдан сақлайдиган тартиб ва қоидаларни қўйишлари учун уламоларга мурожат қилинди. Шу билан Қуръони каримни бузиб талаффуз қилишдан ва ўзгартирилишидан ҳимоя қилинди. Натижада, наҳв илми мана шундай тарзда вужудга келди.    Исломнинг бошида бўлган бу илмнинг пайдо бўлиши, ана шу асрнинг кишилари томонидан шакллантирилганида шак-шубҳа йўқ, зеро фикрлар бисёр. Наҳв илмининг илк асосчиси ҳақида фикрлар турличадир. Сайрафий: “Инсонлар наҳв илмини биринчи асосчиси ҳақида турли фикрларга боришди. Шундай дейишди-ки: У Абу Асвад Дуалийдир. Бошқалар: Наср ибн Осим Лайсийдир. Қолганлар эса: Абдураҳман ибн Ҳурмаз дейишди ”, деб жавоб берди. Одамларнинг аксари Абу Асвад Дуалийда тўхташган. Наҳв илмида бирон нарсани тузган кишиларнинг энг биринчиси ҳазрат Али карамаллоҳу важҳаҳу ҳисобланади.    Абу Асвад Дуалийга берилган саҳифада каломларнинг қисмлари ҳамда ҳар бир қисмнинг таърифлари ёзилганди. Бу наҳв илмининг илк бошланиш қисми эди. Ёхуд Абу Асвад Дуалий ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсия ва йўлланмалари билан наҳв илмига илк тамал тошини қўйган. Саҳифадаги ёзилган нарсалар Али розияллоҳу анҳунинг изидан борадиган йўлланма вазифасини ўтаган. Шунда Али розияллоҳу анҳу: “ Эй, Абу Асвад бу наҳвни тузгин”, дедилар. Дуалий уни тузиб бўлгач, Али розияллоҳу анҳуга кўрсатганларида: “ Сен тузган бу наҳв қандай ҳам яхши ”, дедилар.    Наҳв илмига оид дарслар Басрада ривожланди ва юксалди. Халил ибн Аҳмад Фароҳидий ва унинг шогирди Сибавайҳ бу илмда етакчилик қилишди. Уларнинг қўлида наҳв илми масалалари тараққий этди, асослари пишиб етилди. “Қуръонун – наҳв” Сибавайҳнинг китоби Халил ибн Аҳмаддан кейин наҳв илмига оид дарслар учун маёқ вазифасини ўтади. Зеро, китоб наҳв масалалари, қоидалари, қиёслари ва асосларини ўз ичига олган эди.    Басралик наҳвшуносларда фалсафа ва мантиққа бўлган майлнинг тобелиги аниқланди. Бу майлнинг кўпи ривоят ва нақлларга эди. Шунинг наҳвшунослар бир жиҳатдан ва бошқа бир жиҳатдан ҳадис аҳли ўртасида кураш пайдо бўлди. Бу кураш басралик қориларни арабча усулларни билмасликда айбланган пайтларида юқори даражасига чиқди.    Наҳвий қоидаларни ва луғавий таркиблашда қироатларни ҳисобга олишмади. Аммо ҳадис аҳли билан хусуматлари шуки, назарларида ҳадис ривоят қилувчилар араб бўлишмаган. Ҳадис ровийлари ривоятларини лафз билан эмас, маъно билан киритишган. Тил ва наҳв соҳасида ҳадис ривоятини ҳужжат қилишлик рад қилинган. Басраликлар мантиқ ва ақлга таянишган.   Басра мактаби шаклланиб, ривожлангандан кейин Куфа мактаби вужудга келди. Басра мактаби ўзининг тартиб-қоидаларини жорий қилиб бўлгач, мана шу мактаб яқинида яна бир янги ўзига хос мактаб пайдо бўлди. Ҳатто Куфа мактаби Басра мактабининг хатоларини тузатиш учун вужудга келган, дейишади. Куфа уламолари дастлабки устозларини Басра уламоларидан олишди.    Жафар Руаса – Куфаликлар устози, Басрада ўқувчилик қилган. Ана шу вақтда Басра ўзининг граматикасига асос солаётган эди. Куфа мактаби эса фиқҳ ва қироат  каби бошқа илмларни шакллантираётган эди. Натижада ҳанафий мазҳаби бўлган фиқҳий мазҳаб ҳосил бўлди. Етти қироатдан...

АБУ ДОВУД РОҲИМАҲУЛЛОҲНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ

Абу Довуд роҳимаҳуллоҳнинг оиласи ва насаблари Имомнинг тўлиқ исм-шарифи Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ибн Башир ибн Шаддод Аздий Сижистоний бўлиб, куняси Абу Довуддир. Имом Абу Довуд ҳижрий 202 (мелодий 817) йилда Сижистон минтақасида дунёга келган. Машҳур “Масобиҳ” китобининг соҳиби фақиҳ олим Бағдоднинг катта ҳофизларидан бўлган Абу Бакр Абдуллоҳ ҳам Абу Довуднинг ўғлидир. Абу Довуд роҳматуллоҳи алайҳ илмга муҳаббат қўйган ҳолда униб ўсдилар. Ёшликларидан ҳадисларни ёзиб боришни одат қилдилар. У зотнинг икки чўнтаги бўлиб, бири кенг иккинчиси тор эди. Унга: “Аллоҳ сизга раҳм қилсин, бу нима?” дейилганда, у зот: “Кенги китоблар учун, наригисига эҳтиёжимиз йўқ”, деб жавоб бердилар. Имом Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ ёшлигидан илмга чанқоқ ва муҳаббатли эди. Унинг энг улкан мақсади ва орзуси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларини ёд олиш ва уни қоғозга тушириш бўлган. У ёшлигидан зеҳни ўткирлиги ва зийраклиги ила тенгқурларидан ажралиб турар ва бу унинг келажакда буюк олим бўлиб етишишини кўрсатарди. ИЛМГА КИРИБ КЕЛИШЛАРИ Имом Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ етук муҳаддис уламоларга бой ҳижрий учинчи асрда ўсиб-улғайди. Бу аср ҳадис илмининг энг гуркираган даври ҳисобланиб, бошқа асрларга таққослаганда буюк муҳаддис уламоларга бой ва мўътабар ҳадис китоблари ёзилиб, ислом кутубхонасини бойитган аср экани билан ажралиб туради. Бу даврга келиб илм талабида сафар қилиш кенг тус олган эди. Кўпчилик толиби илмлар ўз ватанлари, киндик қони тўкилган ерларини ташлаб, буюк муҳаддис уламолар билан учрашиш, уларнинг илм мажлисларига қатнашиб, улар ривоят қиладиган саҳиҳ ҳадисларни ёзиш, шунингдек, улардан илм ўрганиш мақсадида уламоларга бой Ислом ўлкаларига сафар қилишар эди. Абу Довуд роҳматуллоҳи алайҳ бошқа ҳадис олимлари каби ҳадис излаб кўплаб шаҳарларга бордилар. Ушбу сафарларида кўплаб улуғ муҳаддис ва ҳофизлар билан учрашиб, улардан кўплаб илмлар ўрганадилар. Ҳижоз, Шом, Миср, Ироқ, Жазира, Хуросон каби ўлкаларда кўплаб илм ҳалқаларида иштирок этдилар. Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ Ироқ, Хуросон, Шом, Миср ва Ҳижоз ўлкаларига сафар қилиб, у ерларда Абу Умар Зорийр, Муслим ибн Иброҳим, Аҳмад ибн Ҳанбал, Абдуллоҳ ибн Муслим Қаънабий, Абдуллоҳ ибн Ражо, Абу Валид Таёлисий, Аҳмад ибн Юнус, Абу Жаъфар Нуфайлий, Абу Тавба Ҳалабий ва Сулаймон ибн Ҳарб Кирмоний каби ўша асрда яшаб ўтган буюк муҳаддис уламолардан кўплаб ҳадисларни ёзиб олдилар. МАЗҲАБЛАРИ Буюк муҳаддисларнинг баъзиларини мазҳаблари борасида ихтилофлар мавжуд. Хусусан Абу Довуд роҳимаҳуллоҳнинг мазҳаблари борасида ҳам шундай ихтилофлар бор. Баъзилар у зотни ҳанбалий, яна баъзилар эса шофиий мазҳабида эди, деганлар. Шайх Абу Исҳоқ Шерозий роҳимаҳуллоҳ “Табақотул фуқаҳо” асарида у зотни “Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг соҳибларидан эди”, деганлар. Шунингдек, Қози ибн Абу Яъло роҳимаҳуллоҳ Абу Довуд роҳимаҳуллоҳни “Табақотул ҳанабила” китобида зикр қилиб ўтганлар. Аммо Саййид Сиддиқ Ҳасанхон роҳимаҳуллоҳ эса ўзининг “Абжадул улум” китобида Бухорий, Абу Довуд ва Насоий роҳимаҳуллоҳларни шофиийлардан эканлигини айтиб ўтганлар. Лекин “Кашфуз зунун” асарининг соҳиблари эса Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ ҳақларида қуйидагиларни келтирадилар: “Унинг мазҳаби унинг учун заиф ҳадис фақиҳлар фикридан кучлироқ эканлигидир”. Бу фикрга уламолардан баъзилари мойил бўлганлар. Бу фикрларга биноан, Абу Довуд ва Термизий роҳимаҳуллоҳлар Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг соҳибларидан бўлсалар-да, лекин мутлақ мужтаҳид эканликлари келиб чиқади. Яна бу борада Шайх Тоҳир ал-Жазоирий: “Менинг наздимда, Бухорий ва Абу Довуд айнан бир кишига муқаллид эмас. Бироқ, мутлақ мужтаҳид даражасида ҳам эмасдир, балки ўз имомларининг гапларига мойил бўлганлар”, дейдилар. Шайх Аллома Муҳаммад Анваршоҳ Кашмирий...

Тошкент ислом институтида битирувчи курс талабаларига “Араб тили” фанидан якуний аттестация бўлиб ўтди

Юртимизда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилиб, диний таълим тизимини такомиллаштириш, уларнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Тошкент ислом институтининг ҳар ўқув йили якунида “Исломшунос, имом-хатиб ва араб тилини ўқитиш мутахассислигининг Малака талаблари” асосида диний таълим муассасаси битирувчиларнинг мутахассислик фанлардан олган билимларини мониторингини ўтказиш йўлга қўйилган. Битирувчиларга қўйилган “малака талаблари” асосида 4 йил мобайнида мутахассислик фанлардан ўзлаштирган билим ва кўникмалари мониторинг қилиниб, баҳоланади. Бу йил ҳам мазкур анъанага мувофиқ, жами 13 та “Фиқҳ”, “Усули фиқҳ”, “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари”, “Ақоид”, “Илмул фароиз”, “Ҳадис”, “Мусталаҳул ҳадис”, “Ислом тарихи”, “Қуръон қироати ва тажвид”, “Тафсир”, “Улумул Қуръон”, “Араб тили” ва “Балоғат” каби мутахассислик фанлари бўйича бўлиб ўтди. Бундан ташқари битирувчи курс талабаларидан чет тили “Араб тили”, ҳамда “Маънавият асослари ва Диншунослик” фанларидан Якуний аттестациялар бўлиб ўтади. Шунга асосан бугун 2018-2019 ўқув йилининг ўқув режадаги фанлардан муваффақиятли ўтган битирувчи курс талабаларига “Араб тили” фанидан якуний аттестация бўлиб ўтди. Тошкент ислом институтининг кадрлар тайёрлашдаги асосий мақсади Ислом дини асосларини ўзлаштирган, инсонпарварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбия топган, юксак маънавий фазилатларга эга бўлган, соф Исломий эътиқод билан йўғрилган олий маълумотли исломшунос, имом-хатиб ва араб тили ўқитувчиларини тайёрлашдан иборатдир. Қолаверса, диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг Ислом назарияси, фалсафаси, маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаларини ўрганиш ва номларини абадийлаштириш, жумладан, улуғ мутафаккир ва муҳаддислар, азиз авлиёлар, буюк ватандошларимиз – Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий, Хожа Аҳмад Яссавий, Маҳмуд Замахшарий каби кўплаб аждодларимиз қолдирган илмий меросни чуқур ўрганиш, уни жамлаб, халқимизга, энг аввало, ёш авлодга етказиш. Энг асосийси муқаддас динимизни, Қуръони карим оятларини, ҳадисларни чуқур ва кенг ўрганиб, уларни таҳлил қила оладиган, юқори малакали ва етук диний кадрлар ва соҳа мутахассисларини етиштириб чиқариб, халқимизнинг муқаддас динимиз борасидаги эҳтиёжларини тўла қондириш мақсад қилиб қўйилган. Институт таълим режасига кўра талабаларга ижтимоий-гуманитар фанлар ва хорижий тилларни ҳам ўргатиш назарда тутилган. Дарслар ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида олиб борилади. Институтда таълим сифатини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида 2018 йилдан бошлаб “Диний фанлар” кафедраси негизида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” ҳамда “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедралари ташкил этилди. Хусусан, бугунги кунда Тошкент ислом институтида бешта кафедра ўз фаолиятини олиб бормоқда. Булар:  – Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси; – Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси; – Таҳфизул-Қуръон кафедраси; – Тиллар кафедраси; – Ижтимоий фанлар кафедрасидир. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси “Калом илми”, “Фиқҳ”, “Усулул фиқҳ”, “Илмул фароиз”, “Тасаввуф”, “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” каби фанларини ўз таркибига олган бўлса, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси “Ҳадис”, “Мусталаҳул-ҳадис”, “Ислом тарихи ва сийрат”, “Фаннул-хатоба”, каби фанларини ўз таркибига олган.“ Таҳфизул-Қуръон” кафедраси Республикада Қуръони каримни тўлиқ ёдлатишга ихтисослашган ягона билим даргоҳидир. Бу кафедрада талабалар Қуръонни тўлиқ ёд олиш имконига эга бўлишади. Ҳозирда ушбу илм даргоҳида 70 дан ошиқ талаба таълим олаётган бўлса, уларнинг аксарияти Қуръон каримни тўлиқ ёд олишди. Уларнинг орасида Республика ва халқаро миқёсдаги қорилар мусобақаларида қатнашиб совриндор бўлган талабалар ҳам борлиги диққатга сазовордир. Талабаларимиз юртимизда ўтказилиб келинаётган қорилар мусобақаларида қатнашиб, нуфузли ўринларни олишлари билан бирга турли хорижий...

Бурҳониддин Марғиноний – Марказий Осиёнинг буюк ҳуқуқшуноси. (Олимнинг қабри қаерда?)

1123 йилда Фарғонанинг Риштон шаҳрида туғилган Бурҳонуддин Марғиноний ўзининг асарлари билан мусулмон дунёсида шуҳрат қозонган машҳур фақиҳ ва таниқли олимдир. Янги туғилган чақалоққа Али ибн Абу Бакр исми берилди. У Марғилон, Бухоро, Самарқанд ва Мавроуннаҳрнинг бошқа шаҳарларида бошланғич диний таълимни олди. Унинг биринчи устози, уни болалик давридан катта меҳр ва муҳаббат билан тарбия қилган, юксак билим соҳиби, отаси Абу Бакр ибн Абдулжалил ибн Халил эди. Ёш Али бир вақтнинг ўзида таниқли олимлардан ҳам дарс олди. Араб тилини чуқур ўрганиб, Қуръони каримни ёд олди. Кейинчалик, фиқҳга қизиқиши уйғониб, ҳаётининг асосий қисмини шу илмга бағишлади. Саъйи ҳаракатлари самараси улароқ у мусулмон дунёсига ноёб асарлар тақдим қилиб “Шайхул Ислом” ва “Имом” номлари билан танилди. Олим ўз устозларига ҳурмати ва миннатдорчилигини намоён этиб 40 тадан зиёд уламоларга бағишланган “Шайхлар ҳақида китоб” ни ёзди. Марғиноний “Фиқҳ” йўналиши бўйича “Бидаятул Мубтадий”, “Кифаятул мунтаҳий”, “Нашрул мазҳаб” , “Китабул мазид”, “Маносикул ҳаж”, “Мазид фи фуруъул ҳанафий”, “Китабул тажнис вал мазид” каби китоблар таълиф этди. Бурҳониддин Марғиноний 13 йил давомида ёзган энг машҳур асари “Бидаятул мубтади”нинг бошида: “Ёшлигимда барча масалаларни ўзида қамраб олган фиқҳий тўпламни қўлга киритишни орзу қилардим. Бир сафар Ироқда бўлганимда, “Мухтасарул Қудурий” (Абулҳасан ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Қудурий) фиқҳига бағишланган ноёб асарга эга бўлдим. Илгари мен ўша даврнинг машҳур олими Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг “Жомеъус сағир” фиқҳий китобига қизиқиб қолгандим. Кейин мен бу икки асарни бирлаштириб “Бидаятул мубтадий” деб номланган асарни яратмоқчи бўлдим”. Имом бу китобга шарҳ ёзиб, 8 та жилддан иборат “Кифоятул мунтаҳий”ни  ёзиб тугатди. Кейинчалик, Самарқандда 1178 йилда 57 та китобдан ташкил топган ва бўлимларга ажратилган 4 жилдли “Ҳидоя” асарини яратди. Ўрта аср Шарқининг буюк фақиҳи “Ҳидоя”сининг ҳар бир китобини ислом қонунчилигининг маълум бир соҳаси тавсифига бағишлаган. Олим, маълум бир ҳуқуқий меъйёрни қўллаб-қувватлайдиган манбаа сифатида Пайғамбар алайҳиссалом, саҳобалар ва бошқа фақиҳларнинг, жумладан мавроуннаҳрлик сафдошларидан далиллар келтиради. Шундай қилиб, “Ҳидоя” китоби ибодат (намоз, рўза, закот, ҳаж), никоҳ, оилавий муносабатлар ва ажрим, ҳадлар, савдо-содиқ каби масалаларга бағишланган. Шу билан бирга, у вақф, мулкдор ва фуқаролик ҳақ-ҳуқуқларини бан қилган. Асарда ҳуқуқбузарликка, далиллар билан ишлаш, суд-ҳуқуқ тизими, жиноят турларига, гувоҳлар ва сохта гувоҳларнинг шаҳодатига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, асар пул муносабатлари, боғдорчилик, деҳқончилик, ерга эгалик қилиш, мерос мулклари билан боғлиқ муаммоларни қамраб олади. “Ҳидоя”, бошқа фиқҳий манбалардан мантиқий ва мавзулар бўйича тартиблангани билан фарқ қилади. Бу ноёб ҳуқуқий қонунлар аждодимиз Имом Марғиноний вафот этганидан кейин ҳам минг йил давомида ўз аҳамиятини йўқотмаган. Унинг иши олимлар томонидан чуқур ўрганилган ва кўплаб маротаба шарҳлар ёзилган, чунки унда жуда муҳим ва долзарб муайян ҳаётий масалалар ҳал этилган бўлиб, ҳозиргача амалий қўлланма сифатида фойдаланилмоқда. Бурҳониддин Марғинонийнинг бу асари, асосан, юртимизда, кейинроқ эса Шарқ ва Ғарбда кенг тарқалган. Форс, инглиз, рус ва бошқа тилларга таржима қилиниб, Ислом фиқҳи бўйича кўплаб китобларнинг вужудга келишида манба бўлиб хизмат қилди. Мазкур асарнинг қўлда ёзилган нусхалари ҳозирги пайтда жаҳоннинг кўплаб илмий фондларида сақланмоқда. Бу асар ўша давр ҳуқуқшунослиги ва бой тарихга эга бўлган илмий меросимизни ўрганиш учун маълумотнома вазифасини ўтайди. Олим Самарқандда яшаган ва ижод қилган. Кўпгина тадқиқотчилар, Имомнинг Самарқанддаги (400 та Муҳаммад исмли фақиҳлар дафн этилган) “Турбатул Муҳаммадийин” қабристони яқинида дафн этилганлиги ҳақида хабар беради. Халқ...

Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги муножотларнинг баёни

Сўз мулкининг султони, ғазалнавис олим Алишер Навоий хазратларини биз назмга моҳирликлари билан таниймиз. Ҳақиқатдан ҳам, ҳар қандай мавзуни гўзал ташбеҳлар, истиора-ю, киноялар билан ёритишни ҳар қандай сўз устаси ҳам уддасидан чиқа олмайди. Буни исботи ўлароқ, хазратнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги муножотларни қисқача баён қиламиз. “Муножот” (مناجاة) сўзи араб тилидан олинган, ўзаги эса   ناجى  бўлиб, “секингина ошкор қилмоқ”, “юракдан суҳбат қурмоқ”, “ҳеч кимга билдирмай алоқада бўлиб турмоқ” маъноларини билдиради. Муножот- مناجاة  сўзи эса, “махфий суҳбат” маъносини билдиради. Истилоҳда Аллоҳга арзи ҳол қилиб, нажот, мадад сўрашдир. Шунга кўра Навоийнинг ҳар бир муножотларининг сўнггида арзи ҳол қилиб, нажот, ёрдам сўраш бор. Биринчи муножотда шоир Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотий сифатларини, гўзал ташбеҳлар билан ўхшатганларини кўрамиз. Ей Сангга мабдаъда абаддек азал, Зоти қадиминг абадий ламъ язал. Не бўлуб аввалда бидоят Санга, Не келиб охирда ниҳоят Санга. Аввал Ўзунг, охиру мобайн Ўзунг, Борчаға Холиқ, бориға айн Ўзунг. Махлуқотларнинг ҳодис- йўқдан бор қилинганини баёни: Не сочибон кун юзи барги суман, Не кечанинг турраси мушки Хўтан Не очибон кўкда шафақ лолалар, Не ёғиб анжумдин анга жолалар. Не еру не ер юзида бир киши, Не кўку не ғайри ситам ер иши. Бирлик эдию ададе йўқ эди. Бирдан ўзга аҳаде йўқ эди. Аллоҳ таоло инсонни гўзал суратда, илмли қилиб яратгани ҳақида шундай дейдилар: Ганжинг аро нақд фаровон эди, Лек боридин ғараз инсон эди. Турфа камолингға доғи комил ул, Сирри ниҳонингға доғи ҳомил ул. “Каррамано” келди маноқиб анга, “Аҳсани тақвийм” муносиб анга. Маърифатинг ким қила олмай сифат, Қилдинг ани орифи ул- маърифат. Илмиға ҳар зотни хайл айладинг, Зотиға оламни туфайл айладинг. Ҳар бир муножотнинг сўнггида эса, хазрат Навоий Аллоҳ таолога ниятларини сўраб дуо қилиб ёлворадилар: Айла Навоийни бурун одамий, Ким бўла олғай бу ҳарам маҳрами. Ончаки розингға амин қил ани, Ҳарне қилурсен яна сен бил ани. Иккинчи муножотда оламнинг яратилиши ҳақида сўз кетади: Мунчаки афлок сабуксанг эрур, Ё кураи хок куҳанланг эрур. Сендин алар жунбишу ороми ҳам, Ўйлаки, ижоди ҳам, эъдоми ҳам. Гунбади мино била тоқи сипеҳр, Ким анга шамъ анжум эрур, шамса- меҳр. Давомида, қиёмат соати келганда оламнинг остин-устун бўлиб кетиши шундай ўхшатилган: Ер тутубон авжу фалак таҳ тушуб, Гаҳ бу чиқиб юқори, ул гаҳ тушуб. Ўт қилибон баҳрда ғаввослиқ, Тоғ этибон чарх узра раққослиқ. Чарх мисосида булутдек ғирев, Девзада ўйлаки кўрганда дев. Тоғу фалакларда тароқо-тароқ, Борча тароқида аён алфироқ. Биргина Холиқ зот боқий қолиб, махлуқларнинг барчаси фано бўлиши ҳақида: Тенгри қолиб боқию дайёр йўқ, Ёр муаббад бўлуб ағёр йўқ. Арзу фалак йўқидину боридин, Борчанинг ихфосию изҳоридн. Иккинчи муножотнинг сўнггида, Навоий охират диёрига кетар чоғида Аллоҳдан иймонини ҳамроҳ қилишини сўраб илтижо қиладилар: Ё Раб, агар етсамўшул кунга жазм, Ёки бурун айласам ул ёнға азм. Ул нафас иймон манга ҳамроҳ қил, Кўнглум аро маҳви сиваллоҳ қил. Раҳмати омингни нисор эт манга, Лутфи амийминг манга ёр эт манга. Учинчи муножотда ҳам олам йўқдан бор қилинганини баёни давом этади. Қатрағача қулзуми заххордин, Заррағача шамсаи заркордин. Они мунга, муни анга банд этиб, Бир-бирига борчани пайванд этиб. Воситалар бўлди аён тў-батў, Бир-бирига боғланибон мў-бамў. То тикилиб ушбу бийик боргоҳ, Бўлди муҳайё бу улуғ коргоҳ. Ҳисоб-китоб кунида инсонларнинг ҳоли оғир кечади. Ҳамма ўзи ҳақида қайғуриб бошдан...
1 484 485 486 487 488 688