Муҳаммад ибн Маҳмуднинг ибн Абу Мансур Муҳаммад Мотуридий Самаркандий Ансорий Ҳанафий Самарқанд яқинидаги Мотурид қишлоғида ҳижрий 238 йилда (милодий 852 йил) (бошқа манбаларга кўра – 256/870) туғилган. Машҳур илоҳиётчи олим Абу Мансур Мотуридий Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бўлган Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳу авлоди ҳисобланади. Абу Мансур фиқҳда ҳанафийлар мактаби вакили бўлиб, фиқҳ илмини Аҳмад Жавозжоний ва бошқалардан, ва ақида илмини машҳур “Фиқҳул Акбар” номли китоби орқали Муҳаммад ва Абу Юсуфдан таълим олди. Имом барча Ислом олимлари сингари, ёшлигидан Қуръони каримни ва ҳадиси шарифни тўла ўрганди. Лекин унинг асосий фаолият йўналиши ақида, илоҳиётшунослик, шариат қонунлари билан боғлиқ эди. Имом Мотуридийнинг фаолияти эътиқод илми билан шуғуллангани ва шуҳрат қозонгани учун у “Ҳидоят имоми” ва “Калом илми олимлари етакчиси” (“Имомул Мутакаллимийн”) деб аталди. У кўплаб шогирдлар ва издошлар етиштирди ҳамда кўплаб маърузалари билан минглаб замондошларини ҳақиқат йўлига юриши учун сабабчи бўлди. Мотуридий хаворижлар, қарматийлар, шиалар, муътазилийлар ва бошқа кўплаб йўналиш вакиллари билан баҳс-мунозараларда иштирок этди. Илоҳий илҳом, табиий истеъдод ва чуқур билими туфайли Имом Мотуридий баҳсларда ғолиб келиб юксак обрў-эътиборга сазовор бўлди. Замондошлари имомни Қуръони каримнинг чуқур билимдони ва яна табиий қобилиятга эга ақлли инсон, файласуф, ўз даврининг психологи сифатида ҳам таниганлар. У баҳсларда суҳбатдошга диққат билан қулоқ солиб кейин хулосалар чиқариш, тўғри маслаҳат бериш ва қарашларини ҳимоя қилишда истеъдодли бўлган. Мотуридий ўз устида доимо ишлаб, билимларини муттасил ошириб борди. Мотуридийнинг мусулмонлар эътиқодини ҳимоя қилиш билан боғлиқ илмий изланишлари нафақат ўзи яшаб турган ҳудуд, балки бутун мусулмон олами уламолари диққат эътиборини қозонди. Шу сабабли, мотрудийлик ақида мактаби шаклланди. Абу Мансур Мотуридий кўплаб китоблар ёзди: “Китабут тавҳид”, “Радду аъла Карромия”, “Радду китабил имам”. Шунингдек, Қуръони карим бўйича “Товилатул Қуръан”, калом илми бўйича “Китобул малакат фил калам” ва фиқҳ бўйича “Маҳазул шаръиййа” номли китобларнинг ҳам муаллифидир. Имом Мотуридий 333/944 йиллар атрофида вафот этган, у Самарканддаги Чокардиза қабристонида дафн этилгани тўғрисида маълумотлар бор. Ҳозирда Самарқанднинг Хатирчи туманида Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуаси бунёд этилган. Бу қадамжога бутун дунёдан зиёратчилар ва меҳмонлар келиб, Қуръон ўқиб имомнинг ҳақига дуолар қилмоқдалар. Манбаларда имомнинг шахсий ҳаёти тўғрисида маълумотлар деярли учрамайди, лекин бизга, унинг ҳаёти муътазилийлар, қадирийлар, жабрийлар, жаҳмийлар, карромийлар, қарматлар, ботинийлар ва бошқалар билан баҳсу мунозараларда ўтгани маълум. Аллоҳ олимни раҳматига олган бўлсин! Ҳадис ва ислом тарихи фанлари ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев Манба 484
Абу Лаҳаб 1 марта. Озар 1 марта. Жолут 3 марта. Сомирий 3 марта. Фиръавн 60 марта. Қорун 4 марта Ҳомон 6 марта АБУ ЛАҲАБ Абу Лаҳаб (маъноси: дўзах оловининг отаси). Исми Абдул Уззо ибн Абдулмутталибдир. Бу бадбахт кўзи ғилай бўлиб, сочини икки ўрим қилиб юрарди. Ўзи Пайғамбаримизнинг (ота бир она бошқа) амакиси бўлса ҳам, у зотга жуда кўп озорлар етказган эди.[1] Абу лаҳабнинг Атба ва Утайба исмли икки ўғли Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизларига уйланган. Абу Толиб ўлимидан сўнг (619-йил) у бану Ҳошим қабиласининг бошлиғи бўлган. Дастлаб Абу Толиб каби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳомийлик қилган. Аммо Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка аҳли сиғинган уч маъбудни тан олишдан бутунлай воз кечганларидан сўнг, қайноғаси Абу Суфён таъсирида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилишдан бош тортган. Пайғамбар алайҳиссаломни масхаралаб, хотини билан биргаликда у зотга қарши ҳар хил макрлар ишлатган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душманлари ичида Қуръонда исми келтирилган ягона шахсдир. Қуръоннинг 111-сурасида Абу лаҳаб лаънатланади.[2] ОЗАР Иброҳим алайҳиссаломнинг оталари Қуръони Каримнинг бир жойида исми зикр қилинган. Унинг асл исми Торих бўлган у ясаган бутнинг исми Озар бўлган шунинг учун бу ном билан аталган. Озарнинг тўлиқ исми Торих ибн Ноҳур ибн Соруғ ибн Арғу ибн Фолиғ ибн Обир ибн Шолих ибн Қайнон ибн Арфахшад ибн Сом ибн Нуҳ алайҳиссаломдир.[3] ЖОЛУТ Жолут – Қуръонда зикр этилган шахс. Толут (Саул)га душман қўшин бошлиғи. Куръонда айтилишича, Толут Жолутга қарши оз сонли қўшин билан отланган, бироқ Аллоҳ таолонинг ёрдами билан зафар қозонган. Жолут Довуд алайҳиссалом томонидан ўлдирилган. Жолут тўғрисидаги ривоятлар келиб чиқиши жиҳатидан турли (барбар, хананей, одий, самудийлардан) бўлсада, лекин у Фаластиннинг туб аҳолиси вакили саналади. Мусулмон ривояти Жолут шахси атрофида исроилликларнинг қўшни халқлар билан кураши ҳақидаги бошқа ривоятларни ҳам гурухлаштирган.[4] СОМИРИЙ Уламолар, Сомирий асли сомаролик бўлиб, Бани Исроилга кузатувчи–йўл кўрсатувчи одам эди, деганлар.[5] Сомирийнинг исми Қуръони Каримда Тоҳа сураси (85, 87, 95) оятларида уч бор зикр қилинган. Сомирийнинг Бани Исроил кўрмаганини кўргани–Жаброил алайҳиссаломнинг ҳаёт отига миниб келишлари. «Расул»дан мурод Жаброил алайҳиссалом. Изидан олинган бир сиқим эса, Жаброил алайҳиссалом миниб келган отнинг туёғи тагидан олинган тупроқ. У тупроқни сочган жойи эса, Бани Исроилнинг зеб-зийнатлари тўплаб қўйилган жой. Сомирий ана шу ишларни қилганида зийнатлар бузоққа айланиб, ундан овоз чиқадиган бўлади. Сомирий уларга тилла тақинчоқлардан овоз чиқарадиган бузоқ ҳайкали ясаб берди. Ривоятларда келишича, ҳайкалнинг ортидан шамол кирса, оғзидан бузоқнинг бўкирганига ўхшаш овоз чиқар экан. Мусо алайҳиссалом Сомирийни Бани Исроилдан қувғин қилдилар. Бани Исроил одати бўйича, «тегиш йўқ» номли қувғин жазоси бор эди. Ана ўша жазо Сомирийга нисбатан қўлланди. У қувғин қилинди. Саҳроларда яккамохов ҳолида хору зор бўлиб юрди. Бирор одам кўриниб қолса, «тегиш йўқ» дер эди, холос. Яъни, мен «тегиш йўқ» жазосига маҳкум этилганман, менга тегма, мен ҳам сенга тегмайман, дерди. Бировга бундан бошқа гап айта олмас эди. Бу Сомирий учун дунёвий жазо эди.[6] ФИРЪАВН Фиръавн алайҳи лаъна Қуръони Каримнинг 27 та сурасида 60 ўринда зикр қилинган. Фиръавн Миср подшоҳи. Мусо алайҳиссалом даврларида Рамзес II фиръавн бўлганини кўпчилик таъкидлайди. Фиръавн туғёнкор, золим ва худолик даъвосини қилган подшоҳдир. Қуръони Каримда Фиръавн худонинг йўлидан чиққан фуқароларни ўз хоҳишига бўйсундиришга ҳаракат этган, кишиларга ўзини Робб сифатида кўрсатган, ўзига бўйинсунмай, уни айтганини қилмаган, унга...
Сижистон ислом оламида машҳур бўлган катта туманлардан биридир. Баъзи тарихчилар Сижистон шаҳардан кичикроқ бўлган шаҳар яқинидаги минтақа деб айтганлар. Сижистон тобе бўлган шаҳар Зарнуждир. У билан Ҳирот ораси ўн кунлик йўл ва саксон фарсах бўлган. У Ҳиротнинг жануб тарафида жойлашган. Ери унумдор, қумлоқ, серҳосил ерлар сарасига киради. Бу минтақада доимо шамол эсиб туради. Шу сабабли яқин давргача у жойда шамол тегримонларидан илова фойдаланилган. Унинг географик жойлашуви узунликда 64,25 даража ва кенгликда 32,16 даражага тўғри келади. Бу 3-вақт (GMT 3:00) минтақасида жойлашган. Тарихшунос олим Истохрий бу шаҳар борасида қуйидагиларни айтган: “Сижистон ҳавоси мўътадил, ери ўта қумли, шамол вақти-вақти билан юқори даражада эсадиган текисликдан иборат бўлган, тоғи йўқ шаҳардир. Инсонлар ўзларига қум керак бўлган вақтда ёғочлардан тўсиқ ясаб, шамол йўналишига қўяр эдилар. Шамол эсган сари қўйилган тўсиққа қум йиғилиб қолар эди. Лекин бу минтақа Зарнуж шаҳридан аввал пайдо бўлган. Сижистонда асосан хурмочилик билан шуғулланилган. Унинг аҳолиси бақувват, гавдали инсонлар бўлиб, одатда ўзлари билан қилич олиб юришар эди. Улар сариқ, қизил, яшил ва оқ рангдаги саллаларни ўраб юрганлар. Саллаларнинг узунлиги одатда уч-тўрт зироъ[1] бўлган. Сижистон аҳолиси форс миллатига мансуб бўлиб, уларнинг аксари ҳанафий мазҳабига эргашганлар. Халқи жуда ориятли бўлиб, аёллари кўчага чиқмас, ота-оналарининг зиёрати учун ҳам кечасида борар эдилар. Аҳолининг баъзиси хавориж фирқасига мансуб бўлган”. Тарихчи Абулфазл Муҳаммад ибн Тоҳир ал-Мақдисий қуйидагиларни зикр қилган: Мен Муҳаммад ибн Абу Насрдан эшитдим, у зот дедилар: “Имом Абу Довуд Сижистоний Басра шаҳрига қарашли Сижистон қишлоғидандир. Лекин бу Сижистон Хуросондаги машҳур Сижистон минтақаси эмас”. Лекин аксар тарихчилар наздида бу гап мўътабар эмас. Яна Сижистонни баъзи бир манбаларда қисқартириб Сижзий (السجزي) деб ишлатилган. Ибн Асокир ўзининг тарихга оид китобида Абу Али ал-Ҳасан ибн Бандар аз-Занжонийнинг қуйидаги гапларини келтирган: “Сижистон Хуросоннинг жанубий қисмида жойлашган минтақа бўлиб, ҳозирда Афғонистоннинг жанубий ғарбида жойлашган ва Эроннинг жанубий шарқий минтақаларигача чўзилган ўлка ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу минтақа Систон деган ном билан машҳур. Систон форс тилида “ярим кун” ёки “жанубий ер” деган маънони билдиради. Айтилишича, бу минтақа Хуросоннинг жанубида жойлашгани учун Систон деб номланган”. 4-курс талабаси Нурбаев Ҳурмуҳаммад [1] 1 зироъ 46,2 смга тенг. 593
Меҳрибон ва раҳмли бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин у зот яхшилик қилишга ва ҳакларни адо килишга буюрди. Адолатсизлик, зулм, ўжарликни харом килди. Карамли ахлоқларни мукаммал килиш учун юборилган, қариндош уруғлик ришталарни узишдан қайтарган, силаи рахмни боғлашга буюрган зотга уларни аҳли оилаларига,сахобалари ва тобеинларига киёмат кунигача саловат саломлар бўлсин. Бу имом ал-муборак Мухаммад Ибн Исмоил ал-Бухорийнинг «Биррул валидайн» китобини Аллоҳ мусулмонлар учун мухофаза қилсин. “Биррул волидайни” яъни Ота-онага яхшилик қилиш бирикмасининг тўлиқ маъноси қуйидагичадир. ”Бирр” сўзи бизнинг тилимизга яхшилик дея таржима қилиниб, “фазилат”, “содиқлик”, “тоат” ва “солиҳлик” каби маъноларни ифода этади. Уламолар истилоҳида “Бирр” юмшоқ ва латофатли сўз ила яхшилик қилиш ва нафратга сабаб бўлувчи қўпол сўздан четда бўлишдир. Айни пайтда “бирр” шафқат меҳр-муҳаббат асосида молиявий амаллар билан яхшилик қилишни ҳам ифода этади. “Волидайн” ота-она. Бу сўз бобо ва момоларни ҳам ўз ичига олади. “Бирр” одамларга яхши ахлоқлар ила муомалада бўлиш уларга яхшилик қилиш раҳм кўрсатиш ва содиқ бўлиш ҳамда Аллоҳ Таоло билан бўладиган муомалада У зотнинг буйруқларини лозим тутиш ва қайтариқларидан қайтишдан иборатдир. Шунингдек, гуноҳлардан холис бўлган доимий амалга ҳам “бирр” дейилади. Аллоҳ Таолонинг гўзал исмларидан бири “Барр” дир. Яъни улуғ яхшилик қилувчи. Қуръони Каримда яхшилик ҳақида бир қанча оятлар келган. Аллоҳ Таоло Бақара сураси 177- оятда шундай марҳамат қилади. “Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик, ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга хосдир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир”. Одатда одамлар яхшилик матлуб эканлиги ҳақида ихтилоф қилмайдилар. Яхшилик нима эканлиги ҳақида ихтилоф қиладилар. Ҳар ким ўзининг йўлини яхши деб тушунади. Яхшилик маъносига ўзича таърифлар келтиради, чегаралар қўяди, белгилар белгилайди. Улар кўпинча яхшиликни белгилашда ақлларини, ота-боболаридан қолган урф-одатларни, ўзлари яшаб турган жамиятдаги ўлчовларни тушунадилар. Бирлари яхшилик деб тушунган нарсани, бошқалари мутлақо ёмонлик деб тушунишлари ҳам мумкин. Демак, яхшиликнинг ҳақиқатини мазкур ҳоллардан устун тургувчи жиҳат белгилаши керак. Ислом динида “яхшилик” Аллоҳ яхши деган нарсалардир. والد арабчада “ота” деган маънода ишлатилади. والدين иккилиги бўлиб иккита ота деган маънодадир. Тағлийбан шундай ишлатилади. Арабларда иккита нарсани биттада ишлатиб юбориш одати бор. امين демасдан والدين деди. Мисол учун: Хурмо билан сувни ҳам اسودين деб айтишади. Тилло билан кумушни ҳам اصفرين деб айтадилар. Имом Бухорийнинг “Биррул валидайн” асарларида 76 та ҳадис келтирилган. Машҳур саҳобалардан мисол учун Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан 13 та ҳадис ривоят қилинган. Абдуллоҳ ибн Масъуддан 7 та ҳадис, Абдуллоҳ ибн Амрдан 4 та ҳадис, Анас ибн Моликдан 2 та, Ойша розияллоҳу анҳодан 3 та ҳадис, Саъид ибн Абу Ваққосдан 1 та ҳадис ривоят қилинган. Ҳадислар яҳлит ҳолатда келтирилган бобланмаган. Ҳамда Имом Бухорий хазратлари ушбу китобларини Басмала билан бошлаганлар. Ушбу асардаги 24 та ҳадис ота-она ҳақларидаги ҳадислардан иборатдир. Қолган 45 та ҳадис Силаи раҳм ва бошқа мавзуларга оиддир. 4 курс талабаси Мусохонова Солиҳа 549
Араб тили араб жазирасининг бағрида соф ҳолда пайдо бўлди. Ислом нури тарқалгунича ва араб жазиралари атрофида исломий фатҳлар кўпайгунича, шунингдек, араблар ва бошқа ажамий қавмлар ўзаро уйларида, бозорларида ва масжидларида аралашгунларича, анча вақт соф ҳолда давом этди. Бу аралашувнинг чўзилиши оқибатида араб табиатига заифлик оқиб кирди ва охирги натижалар каби араб тилида ғализ гапириш кузатилди. Ҳатто Қуръони каримни кўп қироатларда ўқилиши давом этди. Халифаларга ва волийларга бу ишга эътибор билан қараш лозим бўлди. Шунда тилни хатодан асрайдиган луғатни ғализ ва бузилишдан сақлайдиган тартиб ва қоидаларни қўйишлари учун уламоларга мурожат қилинди. Шу билан Қуръони каримни бузиб талаффуз қилишдан ва ўзгартирилишидан ҳимоя қилинди. Натижада, наҳв илми мана шундай тарзда вужудга келди. Исломнинг бошида бўлган бу илмнинг пайдо бўлиши, ана шу асрнинг кишилари томонидан шакллантирилганида шак-шубҳа йўқ, зеро фикрлар бисёр. Наҳв илмининг илк асосчиси ҳақида фикрлар турличадир. Сайрафий: “Инсонлар наҳв илмини биринчи асосчиси ҳақида турли фикрларга боришди. Шундай дейишди-ки: У Абу Асвад Дуалийдир. Бошқалар: Наср ибн Осим Лайсийдир. Қолганлар эса: Абдураҳман ибн Ҳурмаз дейишди ”, деб жавоб берди. Одамларнинг аксари Абу Асвад Дуалийда тўхташган. Наҳв илмида бирон нарсани тузган кишиларнинг энг биринчиси ҳазрат Али карамаллоҳу важҳаҳу ҳисобланади. Абу Асвад Дуалийга берилган саҳифада каломларнинг қисмлари ҳамда ҳар бир қисмнинг таърифлари ёзилганди. Бу наҳв илмининг илк бошланиш қисми эди. Ёхуд Абу Асвад Дуалий ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсия ва йўлланмалари билан наҳв илмига илк тамал тошини қўйган. Саҳифадаги ёзилган нарсалар Али розияллоҳу анҳунинг изидан борадиган йўлланма вазифасини ўтаган. Шунда Али розияллоҳу анҳу: “ Эй, Абу Асвад бу наҳвни тузгин”, дедилар. Дуалий уни тузиб бўлгач, Али розияллоҳу анҳуга кўрсатганларида: “ Сен тузган бу наҳв қандай ҳам яхши ”, дедилар. Наҳв илмига оид дарслар Басрада ривожланди ва юксалди. Халил ибн Аҳмад Фароҳидий ва унинг шогирди Сибавайҳ бу илмда етакчилик қилишди. Уларнинг қўлида наҳв илми масалалари тараққий этди, асослари пишиб етилди. “Қуръонун – наҳв” Сибавайҳнинг китоби Халил ибн Аҳмаддан кейин наҳв илмига оид дарслар учун маёқ вазифасини ўтади. Зеро, китоб наҳв масалалари, қоидалари, қиёслари ва асосларини ўз ичига олган эди. Басралик наҳвшуносларда фалсафа ва мантиққа бўлган майлнинг тобелиги аниқланди. Бу майлнинг кўпи ривоят ва нақлларга эди. Шунинг наҳвшунослар бир жиҳатдан ва бошқа бир жиҳатдан ҳадис аҳли ўртасида кураш пайдо бўлди. Бу кураш басралик қориларни арабча усулларни билмасликда айбланган пайтларида юқори даражасига чиқди. Наҳвий қоидаларни ва луғавий таркиблашда қироатларни ҳисобга олишмади. Аммо ҳадис аҳли билан хусуматлари шуки, назарларида ҳадис ривоят қилувчилар араб бўлишмаган. Ҳадис ровийлари ривоятларини лафз билан эмас, маъно билан киритишган. Тил ва наҳв соҳасида ҳадис ривоятини ҳужжат қилишлик рад қилинган. Басраликлар мантиқ ва ақлга таянишган. Басра мактаби шаклланиб, ривожлангандан кейин Куфа мактаби вужудга келди. Басра мактаби ўзининг тартиб-қоидаларини жорий қилиб бўлгач, мана шу мактаб яқинида яна бир янги ўзига хос мактаб пайдо бўлди. Ҳатто Куфа мактаби Басра мактабининг хатоларини тузатиш учун вужудга келган, дейишади. Куфа уламолари дастлабки устозларини Басра уламоларидан олишди. Жафар Руаса – Куфаликлар устози, Басрада ўқувчилик қилган. Ана шу вақтда Басра ўзининг граматикасига асос солаётган эди. Куфа мактаби эса фиқҳ ва қироат каби бошқа илмларни шакллантираётган эди. Натижада ҳанафий мазҳаби бўлган фиқҳий мазҳаб ҳосил бўлди. Етти қироатдан...