islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 21, 2019

Day

ДИН -ОДОБДИР

     Бизнинг тилимизда “одоб” тарзда талаффуз қилинишига одатланиб қолинган арабча “أدب” сўзи аслида “ مأدبة” ўзагидан олингандир. “مأدبة” эса, одамларни даъват қилинган зиёфатни англатади.Одоб ҳам одамларни доимо даъват қилинадиган маънавий маъдаба-зиёфат бўлгани учун шу номни олган.[1] Абу Муҳаммад ўзларини “كتاب الواعي” номли асарларида: “Одоб одамларни мақталган нарсаларга чақиргани учун “одоб” деб номланган”, дейди.[2]  Ибн Торийф раҳмаҳуллоҳи алайҳ  эса “الافعال” китобида:”Кишининг одоби хулқда ёки илмда одобли бўлиши” дегани, деган.[3] Имом Жавҳарий раҳимаҳуллоҳи алайҳ “Одоб-бу нафс ва дарс олишдаги одоби”,деган. Одобнинг таърифида қуйидагига ўхшаш гаплар ҳам келган: “Мақтовга сазовор сўз ва амални истеъмол қилиш одобдир”.  “Карамли ахлоқларни ушлаш одобдир”.  “Одоб қовлий ва феълий мақталган ишларга ишлатилади”, “Барча эзгулик хулқдир”.[4] “Ўзингдан каттани улуғлашинг, ўзингдан кичикка меҳр кўрсатишинг одобдир”.[5] Барча таърифларни бир жойга тўплаганда Исломда кўзланган “Одоб” таърифи юзага келади. Ҳозирги ғарб маданиятига тобеълик таъсирида “одоб”ни “маданият” дейиш ҳам жорий бўлган. Мисол учун “овқатланиш одоби” дейиш ўрнига “овқатланиш маданияти”, дейилади.[6]        Одоб масаласи Исломда ўта муҳим ўрин тутади. Чунки Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишда одобнинг ўрни жуда муҳим.    Яхши одоб аслида нафснинг камолатга етгани, унинг интизомлилиги, жиловлангани ва яхшиликда эканининг аломатидир. Аксинча, беодоблик нафснинг ҳали покланмагани, жиловланмагани ва интизомда эмаслиги аломатидир.        Одоб иккига: назарий ва амалий жиҳатларга бўлинади. Одоб олдин назарий жиҳатидан ўрганилади ва кейин унга амал қилинади. Фикр юритадиган бўлсак, одобнинг доираси шу даражада кенгки, оддий нарсаларга нисбатан бўлган одобдан бошлаб, то барча нарсаларнинг Роббига нисбатан бўладиган одобгача бор. Исломда одобнинг яхшиликка чақириш маъноси инсонга боғланган барча нарсаларда намоён бўлади, яъни мусулмон инсоннинг ўзи билан боғлиқ барча нарсага одоб билан – яхшилик юзасидан муомала қилиши йўлга қўйилган. Бу муомалалар жамодат-жонсиз нарсалардан бошланади.Кейин наботот оламига, сўнгра ҳайвонат оламига ўтади,сўнгра эса инсоният олами, фаришталар олами ва ҳакозо оламларни қамраб олади. Исломдаги одоблар мусулмон инсоннинг ўз Набийси Роббига кўрсатадиган одоби ила тож кияди, камолга етади.          Одоб масаласини инсоният тарихида илк бор Исломгина тўлақонли равишда бошлаган, унга катта аҳамият берган. Исломда инсон ҳаётидаги ҳар бир нарсанинг ўз одоби бор.       Қуръони карим ва суннати мутоҳҳарада ҳамма нарсанинг муомаласидаги одоблар кенг баён қилинган. Ислом таълимотининг асосини ҳам одоб ташкил қилади.    Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади:  وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا   “Роббинг фақат унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва  ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “Уфф”, дема, уларга зажр қилма ва уларга карамли сўз айт!”[7] (23-оят).           Бу ояти каримада ягона маъбудга –Аллоҳ таолога Ўзигагина ибодат қилишга амр қилинганидан сўнг, бевосита ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда. Аллоҳга тоат, ибодатдан кейин келадиган яна бир муҳим иш ота-онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амридир.      Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одоб ҳақидаги ҳадислардан баъзи намуналар: عن جابر بن سمرة رضى ألله عنه أنّ النبي صلى ألله عليه وسلم قال: لأنْ يؤدب الرجل ولده أو أحدكم ولده خيرٌ له من أن يتصدق كل يوم بنصف صاع. رواه الترمذي و أحمد[8].    Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши фарзанди ёки бирингиз фарзандини одобли этиб тарбиялаши...

ИСЛОМ ИЛМЛАРИНИНГ ЎЧОҒИ

Шайх Равиль ГАЙНУТДИН Россия Муфтийлар кенгаши ва Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раиси: Ўзбек замини азал-азалдан ислом илмларининг ўчоғи сифатида дунёга машҳур бўлган. Бухоро, Самарқанд шаҳарларида истиқомат қилган азиз-авлиёлар жаҳон тамаддунига беқиёс улуш қўшганлар. Улар илгари сурган инсонпарварлик ғоялари асрлар давомида долзарб бўлиб, бугунги кунда ҳам дунё афкор оммасининг эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда.  Улуғ алломалар томонидан муқаддас Қуръон ва Пайғамбаримиз суннатлари асосида шакллантирилган йўналишларда шахснинг маънавий тарбияси билан бир қаторда, бутун жамиятнинг иқтисодий- ижтимоий тараққиётига алоҳида ўрин берилган. Масалан, Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари асос солган, айни пайтда ҳам Ер юзининг турли нуқталарида ўз давомчиларига эга бўлган нақшбандия тариқатига хос “Даст ба кору дил ба ёр”, яъни «Қўлинг ишда, қалбинг Аллоҳда бўлсин», деган  сўзлар ҳам шунчаки хаёлот маҳсулининг ўзи эмас. Уламолар маданият, маънавият- маърифат тушунчаларини оддий одамлар ҳаёти билан боғлиқ ҳолда талқин этишган. Ислом таълимотига таянилган  ҳолда, ўлкада боғу роғлар, масжиду мадрасалар, карвонсаройлару савдо дуконлари барпо этилган. Қадим ўзбек замини Буюк Ипак йўлининг нафақат маънавий, балки иқтисодий маркази ҳам  бўлгани барчага маълум.Ўзбек диёри россиялик мусулмонлар учун алоҳида аҳамиятга эга. Ислом динининг биринчи тарғиботчилари Волга, Урал қирғоқлари ва Сибирга айнан ўша ердан келишган. Бизнинг ота-боболаримиз ҳам бир неча аср давомида айнан ўша ерга таълим олиш мақсадида боришган. Россиянинг машҳур олиму уламолари Габдуннаср Курсави, Шигабутдин Марджани, Галимджан Баруди, Ахмат Кадыров ва кўплаб бошқа диншунослар ҳам Бухоро мадрасаларини битиришган. Менга ҳам «Мир Араб»  мадрасасида ўқиш насиб этганидан ниҳоятда бахтиёрман. Ҳатто динга қарши сиёсат ҳукм  сурган совет даврида ҳам ўзбек  халқи мусулмон тамаддунига  тегишли моддий ва маънавий хазинани авайлаб сақлаб келди. Қадимий ҳамда биз учун яқин ва қадрдон ўзбек заминида бугунги кунда рўёбга чиқарилаётган савобли ишларни диққат ва мамнуният билан кузатар эканмиз, Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев олиб бораётган сиёсат асосида улуғ алломалар, маърифатпарвар шахсларнинг эзгу ғоялари ётганига ишонч ҳосил  қиламиз. Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилиндики, бу ҳужжат барчага таълим олиш имкониятини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатни тугатиш, бағрикенглик ҳамда ўзаро ҳурмат муҳитини қарор топтириш, диний эркинликка эришиш, диндорлар ҳуқуқининг ҳимоя қилиниши ва уларни камситишга йўл қўймаслик сингари хайрли ишларга даъват қилади. Шу боис ҳам у бутун сайёрамиз аҳолиси учун муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда улуғ мутафаккир  ва алломалар хотирасини абадийлаштириш бўйича тадбирлар билан бир қаторда, уларнинг таълимотларини ўрганиш, тарғиб этиш  масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратилаётгани таҳсинга лойиқдир.  Фаолият юритаётган диний ўқув юртлари  -Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги Тошкени ислом институти ва қатор мадрасалар юксак эътирофга сазовордир, уларда Бухоро диншунослик мактабининг анъаналари билан ҳозирги замон фан-техникаси тараққиётининг ютуклари мужассамлашган. Буюк муҳаддислар Ватанида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Хадис илми мактаби фаолияти ташкил этилгани бутун ислом дунёси учун улкан аҳамиятга эгадир. Ўзбекистонда устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасини абадийлаштириш юзасидан олиб борилган улкан ишлар ҳам бизни беҳад қувонтирди. У киши Бутундунё мутафаккир уламолари йиғинининг Ижроия қўмитаси, Бутунжаҳон мусулмон уламолари халқаро уюшмаси, Бутундунё Ислом уюшмаси каби нуфузли ташкилотлар ҳамда Иордания қироллик академиясининг аъзоси эди. Бу улуғ алломанинг асарлари нашр этилиб тарқатилиши ислом динининг асл моҳиятини очиб беришда муҳим роль ўйнайди. Тошкентда бунёд этилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси эса бутун дунё мусулмонларининг обрўли вакиллари йиғилиб, жаҳон...

ШИҲОБИДДИН МАРЖОНИЙНИНГ ЭНГ МАШҲУР АСАРИ

Назуратул ҳаққ фи фарзийяти ал-ъишаи ва ин лам яғибиш шафақ (“Шафақ ғоиб бўлмаган бўлса ҳам ҳуфтон намози фарз эканлига ҳақида ҳақиқа текшируви”) асари. 1287ҳ.й./1870 м.йилда Қозонда чоп этилган (146 бетдан иборат).[1] Бу Маржоний асарларининг энг машҳур дунё таниган асари ҳисобланади. Замонасининг улуғ уламоларидан ҳинд олими Содиқ Ҳасанхон ўзининг “Лақтатул ажлон” асарида, Абул Ҳасанот Абдулҳай Лакҳнавий “Ан-Нафиъул кабир фи шарҳи Жомеъус сағир” асарида ва тунислик уламо Муҳаммад Байрам Хамис “Софватул эътибор” асарида Маржонийниг бу асарига юксак баҳо бериб мақтовлар битишган.[2] Бу асарда нафақат фиқҳий муаммолар балки, Татаристон ҳудудига доир масалалар ва фан қарашлари ҳақида ҳам айтиб ўтган. Буни асар муқаддимасини ўқибоқ билиб олиш мумкин. Муаллиф ижтиҳод ва тақлид тушунчалари, ижтиҳод эшиклари мутлоқ ёпилмагани ҳақида тушунча бериб мазҳабга қаттиқ эргашиш ҳикматини очиб берган. Яна далилларга асосланиб ҳукм бериш бир мазҳабдан чиқиб бошқасига ўтиш эмаслигини ва мазҳабга эргашувчи муқаллид нимага суянишини айтиб ўтган.  Китобнинг айни мақсадига келсак, Волга-Урал вилоятларида беш вақт намоздан бири ҳуфтон намозининг ўқиш фарз эмас, деган фатвонинг сабабларини очиб бериш эди. Фиқҳий асл манбааларда намознинг шартлари санаб ўтилади ва шулар жумласига вақт ҳам киритилган эди. Ҳуфтон намозини адо қилиш учун тўлиқ қоронғулик кириб шафақ ғойиб бўлиши шарт ҳисобланади. Шимолий кенгликларда, шу жумладан Татаристонда ёзнинг маълум кунларида шу ҳолат кузатилмай қолади. Юқоридаги фатвони берган киши ҳам шу шарт топилмаганлигини рўкач қилиб кўрсатади. Асли бу фатво мутааххир ҳанафий фақиҳ Ал-Баққолий Хоразмий (ҳижрий 5 аср) тамонидан берилган ва мусулмонлар орасида мўтабар эмас бўлсада, кўпчилик Қозон татарлари шу фатвони беришган.[3] Маржонийга қадар бу мавзуда Қурсавий ҳам тўхталган ва бу фатвони нотўғри эканлигини кўрсатишга уринган. Лекин Маржоний бу даражадан ҳам ўтиб кетди яъни, ҳуфтон намозини ўша вақтларда ўқиш шарт эмас деганларни иймонсизликка тушиб қолишига ишора қилади. Бу сўзига уламоларнинг “Беш маҳал фарз намозларнинг бирини инкор қилувчи кофирдир”, деган қатъий фикрларини далил қилиб келтиради. Маржоний ҳатто эски Болгарияда ҳудди шу масалага йўлиққан Ибн Фазлон ҳақида айтиб, улар тўлиқ қоронғулик бўлмасада ҳуфтон намози адо қилишганини айтиб ўтган. Улар деярли шом намозини ўқибоқ ҳуфтонни адо қилишган эди.  Асар сўнгида шимолий кенгликларда ҳуфтон намози мусулмонларга фарз эканлиги ҳақида уламолар сўзларини келтириб ўтади. Машҳур ўрта осиё уламо ва муфтийлари[4] қаторида татар уламолари ва муфтийларини ҳам эслаб ўтган.   [1] Қаранг: Сафиуллина Р.Р. Указ. Работа. – Б. 160; Юсупов М.Х. Шигабутдин Маржани. –Қозон: Татар китоб босмаси, 2005. –Б.257. [2] Қаранг: Тунтарий, Муҳаммад Нэжип. Мэржани ҳэзрэтлэри ҳакында хатыйратым. – Қозон: “Иман”, 2001. – Ж.2. – Б.67. [3] Ҳатто Курсавий, Маржоний ва бир қанча муфтийларнинг ҳаракатидан кейин ҳам муллаларнинг бир қисми ҳуфтон намозини адо қилишмади ва муаммолар тўғдиришди. Қаранг: Иляс, Таҳир. Фыкых олкэсендэге хезмэтлэре // Мэржани (тўплам, Ш.Маржоний юз йиллик юбилей муносабати билан нашр этилган). – Қозон: Иман, 2001. – Ж.1-83 Б. [4] Бу рўйхатда нақшбандийлик тариқат шайхи Ниёзқули Туркмоний, устоз Қурсавий ва улуғ татар уламолари ҳам санаб ўтилган. Бундан ташқари Бухоро амиридан бири Ҳайдар ибн Маъсум ва араб, шом африка ва ҳинд уламолари бор.   Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Охунжон Абдулла 356

ИСЛОМ ХАҚИҚАТНИ АНГЛАШ ДЕМАКДИР

Шайхулислом Оллоҳшукур ПОШШОЗОДА, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, МДҲ Динлараро кенгаши ҳамраиси, Кавказ халқлари Олий диний кенгаши раиси: “Бугун, муҳаддислар, олиму уламолар етиштириб берган заминда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номи билан боғлиқ савобли юмушлар амалга оширилаётгани, хусусан, у кишининг қаламига мансуб ва бошқа диний-маърифий китоблар чоп этилиб, юртингизда ташкил этилган “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан масжид ва мадрасаларга етказиб берилаёттани, Тошкент шаҳрида Шайх ҳазратларининг номлари билан юритилувчи кўркам масжид очилгани энг хайрли ишлардир, десак, айни ҳақиқат. Ўзбекистонда яшаб ўтган улуғ алломалар Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Исо ва Ҳаким Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Муҳаммад Қаффол Шоший, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб даҳоларнинг қолдирган бебаҳо илмий-маърифий меросига суянган ҳолда фаолият олиб бораётган ўзбек жамиятининг танлаган йўли энг тўғри эканини бутун жаҳон афкор оммаси эътироф этиб турибди. Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг бошларидаёқ юртингизда ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43 -сессиясида таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл эканлиги ғоясини илгари сурган эди. Диний ислоҳотларнинг замонавий дунёга, она сайёрамиз тинчлигига, инсонлар ҳаёти хотиржамлигига, фаровон турмуш кечиришига, бахтли-саодатли бўлиши, ёш авлод келажагини таъминлашга қаратилган, ислом жамиятининг энг илғор тамойилларини ўзида мужассам этган бу ҳаётбахш ғоялар кўп ўтмай бутун Ер юзини қамраб олиб, ажойиб самаралар берганига барчамиз гувоҳ бўлдик. 2018 йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нъю-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлди. Ўзбекистонда обод қилинган муқаддас қадамжолар бутун дунё сайёҳларини ўзига жалб этиб келаётгани бежиз эмас. Биз  ҳам ўша томонларга кўп боргимиз келади. Тошкент шаҳрининг ўзида буюк соҳибқирон Амир Темурнинг бевосита буйруғи билан қад ростлаб, асрлар давомида, халқнинг севимли даргоҳи бўлиб келган Шайх Зайниддин, Зангиота, Сузук ота мақбара-масжидлари борлигини биламан.  Сузук ота ва Сўгалли ота масжид-мақбаралари қайта тикланиб, ишга тушгани ҳакида ҳам эшитдим. Сузук отанинг дунёга машҳур Хўжа Аҳмад Яссавий авлоди экани, балоғат ёшига етганида отасининг  йўлланмаси билан Тошкентга бориб қолиб, юзлаб шогирдларга илм бериб, ҳунарга, ҳалол меҳнатга ўргатгани бугунги кунда барчага ибратлидир. Касб-ҳунар билан машғул бўлиш, ҳалол ризқ топиб яшаш исломнинг энг эзгу таълимотларидандир.  Эшитишимга қараганда, Сузук ота масжидининг атрофида ҳунармандлар учун  ҳам алоҳида шарт-шароитлар яратиб берилибди. Ислом оламида катта обрў-эътиборга эга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари энг оғир даврларда Ўзбекистон халқи, унинг тинчлиги, одамларнинг диний соҳада тўғри йўлдан боришида катта ҳисса қўшган. У кишининг қаламига мансуб “Очиқ хат” китобидаги “Ислом – тинчлик дини”, “Ислом шариати инсонга енгиллик келтирган, оғирлик эмас”, “Шошқалоқлик – зарарли иллат”, “Мўътадиллик – Энг зарур хислат”, “Йўлини топса, сулҳ ҳам фатҳ бўлади”, “Зарарни даф қилиш хусусидаги қоидалар” каби мавзулар ўрин олган. “Мусулмон олами ҳозирда бошидан кечириб турган мусибатлар ҳам ўзини билган ҳар бир шахс учун жуда катта мусибатдир, – деб ёзган эди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. – Бу мусибатнинг асосий айбдорларидан бири мусулмонларнинг ўзларидан чиққан бемаъни...