Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади…” дедилар. Ушбу ҳадис ислом динининг асоси бўлиб, кўпгина ҳикматларни қамраб олган. Уламолар ҳадиснинг бир қанча ҳикматларини санаб ўтганлар. Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ: “ Бу ҳадис исломнинг ярмидир. Чунки диннинг ташқи кўриниши амал, ботини эса ниятдир”, деган. Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Бу ҳадисга илмнинг учдан бири киради. Бунинг сабаби шуки, банданинг амали қалби, тили ва аъзолари билан бўлади. Ният эса, шу уч қисмдан бири бўлган қалб билан бўлади”. Олимлар асарларини ушбу ҳадис билан бошлашни маъқул кўрадилар. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадисни “Саҳиҳ”ларида биринчиси ҳадис сифатида келтирган. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам “Риёзус Солиҳийн”, “Ал-азкор” ва “Арбаъийн” асарларини “амаллар ниятга боғлиқдир”, деб бошлаганлар. Асарлар ниятнинг ҳикматини очиб берувчи ҳадис билан бошланишининг асосий сабаби, ҳар бир инсон нимаики иш бошламасин ниятни Аллоҳ таоло учун холис қилиш лозимлигини шу ҳадис орқали билиб олади. Абу Убайд раҳматуллоҳи алайҳ “ҳадисларнинг бундан-да жамловчироғи, маъноси кенгроғи ва фойдаси кўпроғи йўқдир”, деганлар. Уламолар ҳар бир ишда ва ибодатда ниятнинг шарт эканлигини таъкидлаганлар ва бажарилган амаллар ниятсиз шаръан эътиборли бўлмаслигига ҳамда савоб берилмаслигига иттифоқ қилганлар. Намоз, рўза ва ҳаж каби фарз қилинган ибодатлар ниятсиз дуруст бўлмайди. Аммо ҳанафий мазҳабида ғусл, таҳорат каби амаллар тўлиқ бўлиши ва савоб ҳосил бўлиши учун ният шартдир. Шофеий ва бошқалар эса ниятсиз бу амаллар тўғри бўлмайди, деганлар. Ниятнинг вақти ибодатнинг аввалидир. Ҳудди намоздаги такбири таҳрима, ҳаждаги эҳром каби. Аммо рўзада бомдод вақтининг киришини кузатиш машаққатли бўлгани учун ниятни эртароқ қилиш кифоя қилади. Ниятнинг ўрни қалбдир. Уни талаффуз қилиш шарт эмас. Лекин тилнинг ҳам иштироки яхшидир. Агар солиҳ амални ният қилган одамни вафот, касаллик ёки шунга ўхшаш нарса амални бажаришдан тўсса, банда шу нияти учун савоб олади. Байзавий айтадилар: “Амаллар ниятсиз тўлиқ бўлмайда.Чунки амалсиз ниятга савоб берилади, ниятсиз амал эса зоедир. Амалдаги ният ҳудди жасаддаги руҳ кабидир. Жасадга руҳсиз ҳаёт йўқ, руҳга эса жасадга боғланмасдан бу дунёда зоҳир бўлиш йўқ”. Ҳар бир фойдали ва хайрли амал ният, ихлос ҳамда Аллоҳнинг розилигини исташ билан ибодатга айланади. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 684
Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган қўлёзмалар фондига эга бўлган Миср ва Туркияда йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейлар мавжуд. Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов ва кутубхона мудири, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Камолиддин Маҳкамов хизмат сафари билан ушбу давлатларда бўлиб турибди. Илмий сафардан асосий мақсад Миср ва Туркиядаги йирик кутубхона ва илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашишдан иблоратдир. Маълумки, 2017 йили муҳтарам Президентимизнинг “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинган эди. Қарорга мувофиқ, турли давлатларда сақланаётган қадимий ноёб қўлёзмалар, чет эл фондларидаги мавжуд асарлар нусхаларини айирбошлаш ёки олиш ҳисобидан Ўзбекистондаги қўлёзма ва ёзма манбалар фондларини бойитиб бориш белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг турли ташкилотларида сақланаётган араб ёзувидаги қўлёзма асарлар, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларнинг сақлаш ва таъмирлаш ҳолатини янада такомиллаштириш масалалари ҳам белгиланган. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси китоб фондида 3 минг жилдга яқин қўлёзма, 17 минг жилддан ортиқ тошбосма китоблар сақланади. 392
Бу даражага қандай юксалдингиз, деган саволга Бастoмий ҳазратлари шундай жавоб бердилар: – Болалигимда бир ҳолга кирдим. Шундай бир нарса кўрдимки, ўн саккиз минг олам у ҳузур қаршисида бир заррага айланди. Ақлим бошимдан кетди. Буюк бир ҳол қамради мени. “Ё Рабби, бу даргоҳ бу қадар кенг ва бу қадар бўм-бўш, у ердаги ишлар у қадар гўзал, у ер нақадар танҳо”, дедим. Сирли бир овоз деди: “Даргоҳ бўш эмас. Ҳеч ким бу ерга кела олмайди. Юзи ювуқсизларнинг бу ерга келишини истамайман”. Мен бутун инсонларни чақиришни истадим. Лекин дарҳол Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоат мақомига одоб кўрсатиш эсимга тушди. Ва яна бир сас деди: “Бу одобни кўрсатишинг билан исмингни буюк айладинг. Қиёматга қадар сени Султонул Орифин Боязид деб чақиражаклар”. *** Бир кун Боязид Бастoмий ҳазратларидан: “Муршидингиз ким?” – деб сўрашди. – Муршидим бир аёл, – деб жавоб берди У. – Бу қанақаси? – дея ҳайрон бўлдилар. – Бир куни Аллоҳ таолога муҳаббатдан ҳушим учган ҳолда йўлда кетаётган эдим. Бир хотин дуч келди. Қўлида бир халта ун бор эди. Уни кўтариш учун ёрдам сўради. Бир қоп унни кўтаролмайман, деб ўйладим. Ўша ерда, қафас ичидаги бир арслонга ишорат қилдим, қафас очилди, арслон келди. Унни арслонга юкладим. Лекин очиқдан-очиқ каромат кўрсатганим учун қаттиқ қўрқдим, уялдим. Ва хотиннинг мени таниб-танимаганини билиш учун ундан: – Бозорга борганингда йўлда кимни кўрдим дейсан? – деб сўрадим. – Золим Боязидни кўрдим, дейман, – деди хотин. – Нега? – деб сўрадим мен. – Аллоҳ таоло бу арслонни юк ташимоқ учун яратмади, сен нечун юк ортдинг? Буни одамларнинг сенга “каромат соҳиби”, дейишлари учун қилган бўлсанг, бу жуда ёмон, – деб жавоб берди хотин. – Шундан кейин мен йиғлаб, жуда кўп истиғфор айтдим. Сўнгра менга фавқулодда бир ҳол майдонга келса, мен “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ, Нуҳ Набийуллоҳ, Иброҳим Халилуллоҳ, Мусо калимуллоҳ, Иъсо руҳуллоҳ” ёзувини ёки бир нур кўрадиган бўлдим. Шу тарзда менда пайдо бўлган ҳолларнинг тўғри эканини Аллоҳ таоло тарафидан тасдиқ этилганини англайман. Боязид Бастoмий ҳазратлари Аллоҳ таоло ишқи билан шу қадар бир ҳолга келардики, Ундан бошқа ҳеч кимни кўрмас эди. Йигирма йил ёнида юриб, ҳеч айрилмаган талабасини ҳар сафар чақирганда: “Болам, исминг нимайди?” деб сўрарди. Бир марта бу талаба: – Устозим, 20 йил ҳеч айрилмасдан хизматингизда бўлдим, лекин ҳар сафар исмимни сўрашингиздаги ҳикматни тушуна олмадим, – деди. – Болам, қусур деб ўйлама. Аллоҳ таоло муҳаббати қалбимга келганда, мени шундай бир ҳол қоплайдики, Ундан бошқа ҳар нарсани унутаман. Сенинг исмингни эсимда тутишга ҳаракат қиламан, аммо ҳол келса, яна унутавераман. Сен хафа бўлма! – деди Боязид Бастoмий ҳазратлари талабасининг кўнглини олиб. (2-қисм тугади. Давоми бор) Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдусамад Тожиддинов 342
Авлиёларнинг энг улуғларидан “Силсилаи Нақшбандияи олия”нинг бешинчи ҳалқаси, “Султонул Орифин” тахаллуси билан машҳур бўлган Абу Язид (Боязид) Бaстoмий ҳазратларининг исми Тойфур, отасининг исми Исодир. Ҳижрий 188-йил (мелодий 776) да Эронда, Хазар (Каспий) денгизи соҳилида, Бастомда таваллуд топган. Боязид Бaстoмий ҳазратлари авлиёларнинг буюги, шариат йўлчиси, аҳли суннат вал жамоат эътиқодида ва Имом Аъзам мазҳабида бўлганлар. У зотни ёшлик чоғида кўрган ҳадис олимларидан бири, синаш учун: – “Ҳей, яхши бола, намоз ўқишни биласанми?” деб сўраганда, Бастoмий унга: – “Ҳа, агар Аллоҳ буюрса, қила оламан”, деб жавоб берди. – Қандай қилиб? – деди ҳадис олими. – Буюр, ё Рабби, деб, такбир оламан. Қуръони Каримни ўқийман, таъзим қилиб рукуъга бораман, тавозе билан сажда қиламан, сўнгра видолашиб, салом бераман! – деди бола. – Эй ақлли бола! Сенда бу фазилат ва теран тушунча бор экан, нега катталарга бошингни силашга рухсат берасан? – деб сўради олим. – Улар менинг бошимни силамайди, улар Аллоҳ таолонинг безатган гўзаллигини масҳ этадилар, хoлос. Менга оид бўлмаган бир нарсани силасалар, мен ҳам қандай уларга моне бўлайин? – дея жавоб берди бола. Боязид Бастoмий кичик ёшда мактабга борди. Дарсларни қунт билан ўрганар эди. Бир куни мактабда Қуръони каримнинг бир оятини ўқиб, унинг (“Луқмон” сураси, 14-оят) таъсирида, уйига эрта қайтиб келди. Онаси: – Нега эрта келдинг? – деб сўради. У шундай жавоб берди: – Бир ояти карима ўқидим, унда Аллоҳ таоло ўзига ва сизга хизмат ва итоат этишимни амр этган. Сиз Аллоҳ таолога дуо қилинг, сизга хизматимни осон қилсин ёки менга рухсат беринг, доим Аллоҳга ибодат билан машғул бўлайин. Онаси: – Сени Аллоҳга омонат этдим. Ўзингни унга бағишла, – деди. Шундан сўнгра Боязид Бастoмий ўзини батамом Аллоҳга бағишлади, аммо онасига хизмат қилишни ҳам унутмади. Чунки Аллоҳ таолонинг амри шундай эди. *** Совуқ бир қиш кечасида онаси Бастoмий ҳазратларидан сув сўради. У сакраб туриб, чашмага борди, челакка сув тўлдирди, уйига қайтса, онаси яна ухлаб қолганини кўрди ва у онасининг уйғонишини қўлида сув билан кута бошлади. Онаси уйғонганида Бастoмийнинг бармоқлари совуқдан сув идишига ёпишиб қолган эди. Онаси: – Нега уни қўлингда тутиб ўтирибсан, ерга қўйсанг бўлмайдими? – деб сўради. Бастoмий ҳазратлари: – Онажоним, уйғонганингизда дарҳол бериш учун қўлимда тутиб ўтирган эдим, – деб жавоб берди. Шунда онаси: – Ё Рабби, мен ўғлимдан розиман, сен ҳам рози бўл! – дея жону кўнгилдан дуо этди. Балки, шу дуо сабаби ила Аллоҳ таоло Боязид Бастoмийга авлиёликнинг юксак мартабаларини эҳсон этган бўлса! У ёшлигида қилган баъзи ибодатларидан завқ ола олмагани учун онасига шундай мурожаат қилди: – Онажон, мени эмизганингизда, мен сабабли бирор шубҳали нарса истеъмол қилганмидингиз? – Ўғлим, сен жуда кичик пайтингда қўшниларникига чиққандим. Сен қучоғимда экан, йиғлай бошладинг. Тинчлантиришнинг ҳеч иложи бўлмади. Сени тинчлантириш учун шўрвага – қўшнидан рухсат олмасдан – бармоғимни ботирган эдим ва бармоқни сенга ялатган эдим, – деди онаси. Бастoмий ҳазратлари онасидан ўша қўшнидан ҳалоллик олишини илтимос қилди. Онаси бориб, ҳалоллик олгандан сўнг Бастoмий ҳазратлари ўз ибодатларидан файз ола бошлади. Ўттиз йил Шом атрофида яшаб, юз ўн учта олимдан илм ўрганган эди. Ишқи илоҳийда шу қадар илгари кетган эдики, намоз ўқир экан, Аллоҳ қўрқувсидан кўкрак суяклари ғичирлар эди. (1-қисм тугади. Давоми бор) Мир араб ўрта махус...