Чиройли овозда қироат қиладиган инсонлардан тиловат эшитиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати ва улуғ инсонлар, обидлар ва Аллоҳ таолонинг солиҳ бандаларининг одатидир. Бунинг мустаҳаб ишлардан эканлигига иттифоқ бўлган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан келган саҳиҳ ривоятда у киши шундай дейди: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга Қуръон ўқиб бер”, дедилар. Мен: “Ё Расулуллоҳ, мен сизга қироат қилиб бераманми, ваҳоланки у сизга нозил бўлганку?”, дедим. Шунда У зот: “Мен Қуръонни ўзимдан бошқадан эшитишни яхши кўраман”, дедилар. Мен Нисо сурасини ўқиб, فَكَيْفَ إِذَا جِئْنَا مِنْ كُلِّ أُمَّةٍ بِشَهِيدٍ وَجِئْنَا بِكَ عَلَى هَؤُلَاءِ شَهِيدًا “Ҳар бир умматдан (ўз пайғамбарини) гувоҳ сифатида келтирганимизда ва Сизни (эй, Муҳаммад!) уларга гувоҳ қилиб келтирганимизда, (уларнинг ҳоли) не кечур?!” (Нисо сураси, 41-оят) оятига келганимда у зот: “Ҳозир кифоя қилади”, дедилар. Ўгирилиб қарасам кўзлари ёшга тўлган эди”. (Бухорий ва Муслим ривояти) Доримий ва бошқалар ўз санади билан ривоят қилади: Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳуга Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Бизга Роббимизни эслатгин”, дер эдилар. Шунда Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу у зотнинг ҳузурларида қироат қилиб берарди. Баъзи солиҳ инсонлар бошқаларнинг қироатлари сабаб оламдан кўз юмганликлари ривоят қилинади. Баъзи уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари айтиладиган ўринда аввалида ҳам, тамом бўлганида ҳам бир овози чиройли қорининг қироат қилишини мустаҳаб санаганлар. Қуръон тиловат қилувчи инсон мажлисга муносиб ва лойиқ жойдан қироат қилиши ва унинг қироати хавфу-ражо, панду-насиҳат, дунёда парҳезкор бўлиш, охиратга тарғиб қилувчи, унга таёргарлик кўриш, орзу ҳавасни камайтириш ва ҳусни хулққа далолат қилувчи оятларни тиловат қилиши мақсадга мувофиқ. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов Манба 335
Жорий йилнинг 12 январь куни Жиззах шаҳри “Хўжа Нуриддин” жоме масжидида эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган кишилар билан диний-маърифий суҳбат бўлиб ўтди. Тадбирда имом-хатиблар, отинойилар ва имконияти чекланган кишиларнинг 120 нафари иштирок этди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакили Меҳмон Жабборов ва Диний идора масъул ходими Мунира Абубакирова эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар борасида юртимизда олиб борилаётган кенг кщламли ислоҳотлар ва хайрия тадбирлари ҳақида сўзлаб бердилар. Маълум бўлишича, Жиззах шаҳрида эшитиш ва кўриш қобилияти чекланган шахслар орасида миссионерлар таъсирига тушиб қолиш, ўз динларидан воз кечиш ҳолатлари кузатилган. Шунингдек, ёшлар орасида миссионерлар томонидан турли адабиёт ва рисолалар тарқатиш ҳолатларига гувоҳ бўлинган. Дунё миқёсида ғоявий таҳдид сифатида намоён бўлаётган миссионерлик фаолият хатти-ҳаракатларини ўз ўрнида англаш, доимо огоҳ бўлиш ва мазкур ҳаракатни ўз вақтида бартараф этиш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканини англаш лозим. Шу сабабли, ушбу ҳудуддаги диний муҳитни соғломлаштириш мақсадида, имконияти чекланган шахслар учун диний-маърифий суҳбатлар ва сурдо таржималари олиб борилди. Сўзга чиққан нотиқлар асосий мақсад имконияти чекланган кишиларнинг динимизни ўрганишга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш, бу борадаги иштиёқларини қўллаб-қувватлаш, Ислом динининг инсонпарвар ғояларини тарғиб қилиш ва шу орқали ёт ғояларга барҳам бериш эканини таъкидладилар. Шундай тадбирлар орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни тушкунликдан асраш ва жамиятда фуқаролар тенглигини таъминлаш ҳам кўзда тутилгани алоҳида қайд этилди. Якунда эшитиш ва кўриш қобилияти чекланган шахслар ўқилган маърузалардан Ислом дини ҳақида зарур маълумотлар олганлари ва миссионерларнинг кирдикорларини яққол тушуниб етганларини маълум қилишди. Бундай тадбирлар давомий бўлишини исташди. Тадбир сўнгида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан меҳр-мурувват ҳадялари тарқатилди. Жиззах шаҳридаги кўр, соқов, гунг, жисмонан ногиронлиги бўлган кишиларнинг хонадонларига бориб совғалар улашилди. Ушбу тадбирларнинг муҳим жиҳати шундаки, юзлаб кўнгли яримта, қалби ўксик кишиларимизга шодлик улашилди, хонадонларига хурсандчилик кириб борди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: «Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандлик киргизишдир», деганлар. Эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган бундай инсонларнинг синиқ кўнгилларини кўтариб, дилларига хурсандчилик улашиш ҳар бир виждонли инсон учун ҳузурбахш амаллардан эканига шубҳа йўқ.Мунира АБУБАКИРОВА, ЎМИ мутахассиси Манба 447
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати. 14 январь куни ана шу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, уларга мукофот топширишни юксак шараф деб билишини таъкидлади. – Бу мукофотлар сизларга айнан Ватан ҳимоячилари кунида топширилаётганида чуқур рамзий маъно бор. Биз бу байрамда Қуролли Кучларимизни, барча аскар, сержант, офицер ва генералларни, муҳтарам фахрийларимизни шарафлаймиз, уларга энг эзгу тилакларни билдирамиз. Сизларнинг тимсолингизда ҳозир бутун армиямизни, барча ҳарбийларимизни қутлаб тургандек бўлаяпман. Жонажон Ватанимиз ҳимояси ва тинчлиги йўлидаги фидокорона хизматингиз ва жасоратингизни ҳаммамиз яхши биламиз, юксак қадрлаймиз. Шу маънода, бу мукофотларни халқимиз ва давлатимизнинг Қуролли Кучларимизга, унинг барча шахсий таркибига кўрсатаётган чексиз эҳтироми сифатида қабул қилишингизни истайман, – деди Шавкат Мирзиёев. Мамлакатимизнинг янги Мудофаа доктринаси асосида Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва интеллектуал тайёргарлигини ошириш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, полигонларда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Ҳарбийларни уй-жой билан таъминлаш, оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш учун муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда. Мудофаа тизимида инсон омили ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ўз қасамёдига содиқ, кенг билим ва малакага эга, ақл-заковатли, мард ва азму шижоатли ҳарбийлар армиянинг қудратли кучидир. Ғалабани таъминлайдиган ҳам, шахсий таркибни тарбиялайдиган ва ўз ортидан эргаштирадиган ҳам шулар. – Ҳар қандай таҳдид ва хатарларга муносиб зарба беришга тайёр миллий армиямиз – халқимиз, мамлакатимизнинг ишончли ва мустаҳкам қалқонидир. Шунинг учун биз ҳозирги кунда ҳарбий кадрларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги билан бирга ватанпарварлик тарбиясига жиддий аҳамият қаратяпмиз. Яъни, ҳар бир аскар ва сержантда, офицер ва генералда, бутун шахсий таркибда миллий руҳ ва ғурур кучли бўлиши керак. Миллий руҳ – бу енгилмас куч. Миллий руҳ кучли бўлса, ирода, жанговар салоҳият ҳам юқори бўлади. Келажакда ҳарбий бўлишни орзу қиладиган ботир фарзандларимиз миллий руҳни, муқаддас Ватан тақдири учун масъулият туйғусини қаердан олади? Ватанимиз бой тарихидан, Амир Темур каби буюк аждодларимиз жасоратидан олади. Ўз оиласи, меҳрибон ота-онаси ҳамда эл-юртимизнинг ишончи, ғамхўрлиги ва эътиборидан олади. Ёшларга ҳамиша ўрнак ва намуна бўлиб келаётган сиз каби чинакам фидойи ҳарбийлардан олади, – деди Президент. Давлатимиз раҳбари соҳада қилинадиган ишлар ҳали кўплигини, ҳарбий-маъмурий секторлар ишини такомиллаштириш устувор вазифа бўлиб қолишини қайд этди. Барча бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар, таълим-тарбия муассасалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан амалий ҳамкорликни янада фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади. – Миллий армия ва ҳарбийларимиз халқимизга қанча яқин, бир тану бир жон бўлса, шунча қудратли бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев. Маросимда Қуролли Кучлар сафида ва давлат идораларида кўп йиллардан буён муносиб хизмат қилиб келаётган ҳарбийлар ва раҳбар ходимларнинг бир гуруҳига генерал унвонлари берилиши маълум қилинди. – Генерал бўлиш ҳар бир ҳарбий хизматчининг муқаддас орзуси. Сизларни ана шундай юксак унвонга эришганингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Лекин шуни доим ёдда тутишимиз керакки, ҳарбий хизматда ва давлат бошқарувида бундан ҳам юқори мартаба, бундан ҳам олий унвон бор. Бу – халқимиз, Ватанимизнинг ишончига, ўз муқаддас бурчига...
Жорий йилнинг 14 январь куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларининг ташкил этилганини 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Ватанпарварлик – мўминлик белгиси” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда “Ҳадис ва Ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Абдурасул домла Тошпўлатов ҳамда 1-курс талабалари иштирок этди. Тадбирда Ватанга бўлган муҳаббат Ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз, муқаддас Ватан деб биладиган одамнинг мақсад-муддаолари аниқ, ғурур ва ифтихори юксак бўлиши таъкидлаб ўтилди. Тарих сабоқларидан маълумки, ҳар қандай эзгу ният, орзу ва мақсаднинг рўёбга чиқиши, аввало, Аллоҳ таборака ва таолонинг инояти ва жамиятдаги мустаҳкам тинчлик ва хотиржамликка боғлиқдир. Бу барча замонларда ўз исботини топган ҳақиқатдир. Аллоҳ инсонни халқ қилди. Ўзи ундан яратгани ва унга қайтарадигани ерга, заминга, она тупроққа муҳаббатни инсон фитратига қориштирди. Шайх Муҳаммад Ғаззолий айтадилар: “Башар ўз ерига, гарчи у тап-тақир саҳро бўлса ҳам қаттиқ боғланади. Ватанни севиш инсон руҳиятидаги асл табиатдир. Ушбу табиат ватанда яшашда ҳузур-ҳаловат, ундан узоқ бўлинганда соғинч, ҳужум қилинганда мудофаа ва камситилганда ғазаб ҳисларини пайдо қилади”. Зикр қилганларимиздан кўриниб турибдики, ватанни севиш ёки айримлар истеҳзо билан тилга оладиган сўз – ватанпарварлик, ибодат даражасига кўтарилган соф ва асл исломий қадриятдир. Бундай сифатга эга бўлиш мўминнинг асосий хусусиятларидан биридир. Ватан деганда, ҳамиша ўзимиз туғилиб ўсган, кўз очиб кўрган, таълим-тарбия олиб вояга етган, неча-неча авлод-у аждодларимиз яшаб ўтган, уларнинг ақл-идроки, меҳнати сарф қилинган юрт кўз олдимизга келади. Ватан она каби азиз ва мукаррамдир, инсонга бахт-иқбол берадиган заминдир. Абдулла Авлоний айтганидек: “Ҳар бир кишининг туғилиб ўсган шаҳар ва мамлакатини шул кишининг ватани дейилур. Ҳар ким туғилган, ўсган жойини жонидан ортиқ суяр… Биз туркистонликлар ўз ватанимизни жонимиздан ортиқ суйганимиз каби, араблар арабистонларини, қумлик иссиқ чўлларини, эскимуслар шимол тарафлар, энг совуқ қор ва музлик ерларни бошқа ерлардан зиёда суярлар. Агар суймасалар эди, ҳавоси яхши туронлик осон ерларга ўз ватанларини ташлаб ҳижрат қилурлар эди”. Ватан – бу халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагидир. Ватан – муқаддас қадрият. Тараққиёт ватандан бошланади. У инсоннинг киндик қони тўкилган жой, инсонни ижтимоий етимликдан асровчи манзил, маънавий камолот ва фуқаролик майдони, ҳаёт мактаби, фаровонлик ва бахт-саодат ўчоғидир. Инсон учун ватан ягонадир. Ватаннинг катта-кичиги ҳам, бой-камбағали ҳам бўлмайди. Ватан танланмайди. Ватан бизнинг молимиз эмас. Шунинг учун ҳам у пулга сотилмайди ва сотиб олинмайди. Ватан инъом этилмайди, қарзга берилмайди. Ватан ҳар бир фуқаро учун муқаддас ва бетакрордир. Ватанни энг олий неъмат сингари бошимиз узра баланд кўтариб, ҳар он ва ҳар сонияда унинг тупроғини кўзларга суртиб, унга таъзим бажо айлашимиз фарзандлик бурчимиздир. Муқаддас хадиси шарифларнинг маъноларида “Ватанни севмоқ иймондандир”, дейилган. Яъни иймони бут, виждони пок ҳар бир инсон ватанни севади, уни ғанимлар кўзидан асрайди, унинг яшнаши ва яшаши, ҳурлиги учун курашади. Ватан меҳрини, ватан сеҳрини, унинг мўътабарлиги-ю улуғворлигини сўз билан ифодалаш қийин. Ҳар бир баркамол инсон ватан камолоти ва истиқболи, эл-юртининг озодлиги ва мустақиллиги учун ҳамма нарсани, ҳатто ширин жонини ҳам аямайди. Бу ҳақда мавлоно Фузулийнинг, менинг битта ҳаётим бор, бордию мингта ҳаётга эга бўлган тақдиримда ҳам ҳаммасини ватан учун сарфлаган бўлур эдим, деб айтган сўзлари ҳар биримиз учун бебаҳо ўгитдир. Бу каби ҳолатлар эса бизнинг жаннатмонанд, диёримизда тинч ва фаровон ҳаёт кечираётганимиз учун шукроналар қилишга ва шу барқарорлик ва осойишталикни асраб- авайлаш учун барча имкониятларни татбиқ этишга ундайди. Ислом дини таълимотига кўра, Аллоҳ таоло Одам наслидан дунёга келган зурриётларни ер юзида турли...
Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин домланинг «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?» (1-китоб) нашрдан чиқди. Ушбу китобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларига янгича услубда мурожаат этилган. Аниқ маълумотларга таянилгани асарнинг қийматини оширса, тез-тез ҳаяжонли баёнларнинг келтирилиши бадиий ранг-барангликни таъминлайди. Хуллас, ўқувчи бу китоб орқали сийратга оид билимларини тиниқлаштириб, кўп маълумотларига аниклик киритиб олиши шубҳасиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича қўмитанинг 2018-йилдаги 2966-сонли ҳулосаси асосида нашрга тайёрланган. 473