Юртимизда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилиб, муқаддас ислом динини ўрганиш, аждодлар меросини қайта тиклаш ва уларни келажак авлодларга асл ҳолича етказиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, охирги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан буюк аждодларга муносиб ворисларни тайёрлаш мақсадида юртимизда диний таълим тизимини такомиллаштириш, уларнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғи асосан Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлим ташкил этилган эди. Махсус сиртқи бўлимга ташкил этишдан асосий мақсад Республикамизда фаолият олиб бораётган илмий-тадқиқот марказлари, масжид ва зиёратгоҳларнинг ўрта махсус билимга эга бўлган имом-хатиб, имом ноиби, зиёратгоҳ масъули каби мутахассисларини олий маълумотли кадрлар билан таъминлашдан иборат. Махсус сиртқи бўлимда ўқиш муддати 3 йил бўлиб, унга ҳужжат топширмоқчи бўлганлар ўрта махсус ислом таълим муассасасини тугатган, Ўзбекистон мусулмон идораси тизимида 5 йилдан кўп муддат давомида фаолият олиб бораётган бўлиши талаб этилади. Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилади. Махсус сиртқи бўлимга 2017-2018 ўқув йилида 60 нафар, жорий 2018-2019 ўқув йилида 120 нафар талаба қабул қилинди. Жорий йилнинг 29 октябридан 2018-2019 ўқув йили Махсус сиртқи бўлим 1-курс иккинчи давра гуруҳ талабаларининг 1-семестр ўқув жараёнлари бошланди. Мазкур семестр дарс машғулотлари жорий йилнинг 17 ноябрига қадар давом этади. Уларга институтнинг юқори малакали, узоқ йиллик педагогик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс бермоқда. Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими 398
Мансур ибн Аммор тунда кўчага чиқиб бир кичик эшикни ёнига бориб ўтирди. Бирдан ичкаридан овоз эшитилди. Ёш йигитнинг йиғлаётган овозини эшитди. У йигит: “Иззатинг ва Жалолинг ҳаққи мен бу гуноҳларни сенга қарши чиқиб қилмадим, эй Роббим мен бу гуноҳларни сени азобнингдан ғафлатда қолиб қилмадим, мени азоблайверсин деб қилмадим. Эй Роббим нафсим мени мажбурлагани учун қиляпман, мағрурлигим ва Сени менинг гуноҳларимни беркитганинг алдаб қўйди. Энди сени азобнингдан мени ким қутқаради? Мендан арқонингни узиб қўйсанг кимни арқонини ушлайман? Ҳолимга вой бўлсин! Қанча тавба қиламан ва яна гуноҳ қиламан. Ҳолимга вой бўлсин”, деди. Мансур ибн Аммор бу йигит гуноҳ қиларкан, деб ўйлаб: “Аузу биллаҳи минаш шайтонир рожим”…деб يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ “Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли оилангизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан асранг. Унинг тепасида дарғазаб, қўпол фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нима буюрилган бўлса шуни қилурлар” оятини тиловат қилди, балки бу йигит гуноҳ қилишдан қайтар деб ўйлади. Бироздан сўнг ичкаридан шовқин эшитилди. Мансур ибн Аммор эса у ердан кетди. Эртаси куни яна шу кўчадан ўтаётиб кеча овоз эшитилган уйнинг атрофида кўпгина одамлар тўпланиб турганини кўрди ва бир аёлдан буни сабабини сўради. Аёл эса: “Менинг ўғлим кеча гуноҳларига иқрор бўлиб дуо қилиб ўтирган экан, бир киши азоб оятларини тиловат қилди. Ўғлим Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқиб жони узилди”, деди. Шунда Мансур ибн Аммор: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун”, деди ва “Эй ибн Аммор ҳақиқий тавба шундай бўлади, агар банда Аллоҳ таолонинг азобидан ҳақиқатда қўрқса, оятларини тадаббур қилганда жони чиқиб кетади. Мана шу ҳақиқий тақводор банданинг Аллоҳнинг оятларини эшитгандаги ҳоли бўлади”, деди. Мана, Қуръон оятларининг мўжизаси ва уни тадаббур қилишликнинг оқибати. Инсон агар Қуръон тиловат қилганда ундаги барча оятларни мушоҳада қилса, жони узилмаса ҳам ҳаёт тарзи ўзгаради, тақвоси ортади. Қуръонни инсон ҳаётидаги ўрни мана шундай бўлиши керак. 1-курс талабаси Маннобжонова Робия 520
Тошкент ислом институтида “Октябрь – Қуръон қироати ва илмлари ойи” эканлиги муносабати билан институтимизнинг “Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир домла Неъматовнинг Имом Жазарий қаламига мансуб “Муқаддиматул-Жазарий” китоби ва унинг шарҳи асосида ёзилган “Тартил асослари” , Раҳматуллоҳ домла Нурматовнинг Доктор Аймман Рушдий қаламига мансуб “Ат-тажвийдул-мусоввар” китоби асосида ёзилган “Қуръон ўрганиш қоидалари” ҳамда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Обидхон домла Икрамовнинг “Қуръони карим тиловатида вақф (тўхташ) ва ибтидо (бошлаш)” китоблари талабаларга таништириб ўтилди. Тақдимотни “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир домла Неъматов олиб бордилар. Дастлаб кафедра мудири Ж.Неъматов Қуръони карим ва уни тиловат қилишнинг фазилати, қориларнинг даражалари-ю одоблари ҳақида сўзлаб ўтдилар. Сўнгра ўзининг “Тартил асослари” ҳамда Раҳматуллоҳ домла Нурматовнинг “Қуръон ўрганиш қоидалари” китобларини таништириб, мазкур китоблар ва улар ўз ичига олган мавзулар, уларнинг долзарблиги ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.Сўнгра, кафедра ўқитувчиси Исломхон домла Убайдуллаев кафедра талабаларига Обидхон домла Икрамовнинг “Қуръони карим тиловатида вақф (тўхташ) ва ибтидо (бошлаш)” китоби ва у ўзида қамраб олган Қуръони карим тиловатидаги вақф ва ибтидога тегишли ҳолатлар ҳақида маълумотлар бериб, ҳаётимизда учрайдиган мисоллар орқали тушунтириб ўтдилар. Тадбир сўнгида устозлар ва талабалар ҳақига Аллоҳ таолонинг каломи бўлмиш Қуръони каримга хизмат қилиш, уни ўрганиб сўнг бошқаларга Аллоҳ йўлида ўргатишликни насиб қилишини сўраб дуо қилинди. “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси кабинет мудири Э.Ахматқулов 430
Она тили – муқаддас тушунча. Ҳар бир инсон ўз она тилини улуғлайди, кўкка кўтаради. У орқали дунёни танийди, кашф этади, жамиятда ўз ўрнини топади. Тил миллатнинг бойлиги, туганмас хазинаси, кўзгуси ҳамдир. Шу сабаб ҳам “Тил бойлиги – эл бойлиги” дейишади. Тилни асраш, авайлаш, бойитиш, мазмунли сўзлаш ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси ҳисобланади. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига 29 йил тўлгани муносабати билан 26 октябр куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Тил-миллатнинг руҳи” мавзусида “Давра суҳбати” бўлиб ўтди. Суҳбатни талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова олиб борди. Ўз она тилимизни, буюк тарихини чуқур ўрганиб, унга ёт сўзларни аралашиб кетишидан ҳимоя қилиш сиз-у бизни олдимизда турган улкан вазифалардан эканлиги ҳақида, “Тиллар кафедраси” ўқитувчилари: У.Ҳафизова, С.Валиевалар сўзлади. Ахборот техник таъминот бўлими ходимаси Д.Каримова эса талаба қизларга “Давлат тилида” иш юритишда тилимизни нақадар гўзаллигини сақлаб қолган ҳолда ишлатиш кераклиги, четдан кириб келаётган бегона сўзларни қўшмай соф ўзбек тилида мақола, шеър ва ҳикоялар ёзишни ўзига хос фазилатлари ҳақида маъруза қилди. Тилни асраш, авайлаш, бойитиш, мазмунли сўзлаш ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси ҳисобланади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 407