Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 23октябрькуни “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Тошпўлатов Абдурасул домланинг 4-Д гуруҳга “Мазҳаблар тарихи” фанидан “Мўътазила фирқаси” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Тошпўлатов Абдурасул домла талабаларга ўтган мавзулари айни бугунги кундаги долзарб мавзулардан бири бўлиб, уни талабаларга кенг ва батафсил етказиб берди. Ислом динида дастлаб пайдо бўлган фитналар ва улар ортидан юзага келган турли оқимлар ҳақида гапирар экан, у фирқалардини исломнинг асл моҳиятини тушунмасдан залолатга кетиб қолганлигига урғу берди. Бугунги кунда ислом шариатини ўз қаричлари билан ўлчаб, шу ўлчовлари асосида яшаётган кишилар ҳам, албатта, хатога йўл қўйишлари муқаррарлиги ҳақида талабаларга тушунтириб ўтди. Устоз талабаларга мўътазила эътиқодининг нақадар бузуқлиги ҳақида гапирар экан, ҳозирда ҳам мусулмонлар орасида фитна тарқатиб юрган мўътазила каби фирқалардан эҳтиёт бўлиш ҳақида таъкидлаб ўтди. Ўтилган мавзу ўта аҳамиятли ва долзарб аҳамиятга эга. Талабаларга мусулмонлар ҳеч қандай фитнага аралашмаслик кераклиги уқтирилди. Мавзуни тушунтириш жараёнида жамиятда учраб турган ҳаётий мисоллар келтирди. Шу билан бирга талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди. Мазкур очиқ дарсга “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Азамов, кафедранинг катта ўқитувчилари Ф.Маманосиров, О.Ҳошимов, Р.Махсумхонов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси С.Жўраев, ўқув-услубий ишлари бўлим бошлиғи Ё.Бухарбаев қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси кабинет мудири Ю.Абдураҳимов 492
Жорий йилнинг 22-26 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида халқаро инновация ярмаркаси ташкил этилиб, унда халқаро инновацион-инвестицион Форум ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан 2018 йил 23 октябрь куни «Ўзэкспомарказ»да мазкур ярмарканинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторларнинг фаол иштирокида ташкил этилган ушбу тадбирда “2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” мобайнида иқтисодиётнинг барча тармоқларида, ҳудудларда жорий этилган инновациялар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан тасдиқланган 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясининг мазмун-моҳиятини қатнашчиларга таништириш кўзда тутилган. 23 октябрь куни ўтказилаётган ярмаркада Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан ТИИ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш” бўлими услубчиси Ҳ.Юсупов, мураббийлар З.Бегматов, Э.Аҳматқулов бошчиликларида 1 ва 2-курс талабалари ҳам иштирок этдилар. Улар ушбу ярмаркада ташкил этилган ижтимоий, молия, илм соҳалари ва давлат бошқарувида илмий тадқиқотлар, инновацион ва ихтирочилик ғоялари, технологиялари ва лойиҳалари бўйича маълумотларга эга бўлиб, ўз билимларини бойитдилар. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 475
Набавий суннатга амал қилиш билан аввало улкан савобга эришилади. Касалликлар пайдо бўлиши, кўпайишининг олди олинади. Жисмоний, ижтимоий саломатлик ва тетиклик таъминланади. Жорий йилнинг 17 октябрь санасида Тошкент Ислом институти 1-4 курс талаба қизлари иштирокида “Поклик – имондандир” мавзусида “Мураббийлик соати” бўлиб ўтди. Унда институтнинг Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор Ҳ.Аманов талаба қизлар билан поклик ҳақида суҳбат ўтказди. Жумладан, мўминликнинг энг олий белгиларидан бири бу поклик эканлиги ҳақида маълумотлар берди. Дарҳақиқат, ҳадиси шарифда айтиладики: “Поклик – имондандир”, “Албатта, Аллоҳ таоло Яхшидир яхшиликни севади, Сахийдир саховатни севади, Покдир покликни севади. Покланинглар ён атрофингизни пок тутинглар”. Ҳадиси шарифда “Поклик иймонга чақиради. Иймон эса ўз эгаси билан жаннатда биргадир” дейилган. Суҳбат яна одоб-ахлоқ, тартиб интизомни кучайтириш, огоҳликка чақириш ҳамда ўқув хоналарини покизалигини сақлаш ҳақида бўлди. Юқорида келтирилгани каби ҳолатларни қилмаслик ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз бўлмоғи керак. Аллоҳ таоло доимо қалбимизни ва жисмимизни пок қилиб жаннатига эриштирсин! ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З. Суярова 496
Кимнинг ҳаёси зиёда бўлса, яхшилиги ҳам зиёдалашади. Ҳаёси камайган банданинг хайрияти ҳам камаяди. Ҳаё нафсдаги мақталган сифатлардан биридир. У карамли хулқларнинг боши, иймоннинг зийнати, Исломнинг шиоридир. Албатта, ҳаё барча ёқимли ишни қилишга ва барча ёқимсиз, ҳунук ишни қилмасликка ундовчи хулқдир. “Албатта, ҳар бир диннинг хулқи бўлади. Исломнинг хулқи ҳаёдир”,- дейилади бир ҳадиси муборакда. Ҳаё яхшиликка далолат қилувчи хулқдир. Ҳаё кишининг саломат эканидан хабар беради. Ҳаёда кўплаб фазилатлар ва фойдалар бор. Барча шариатлар халқни ҳаё билан хулқланишга буюрган ва унга тарғиб қилган. Шариат ҳаёни иймондан деб эълон қилди. Жорий йилнинг 19 октябр куни Тошкент ислом институтининг талаба қизлари иштирокида “Ҳаё – аёл зийнати” мавзусида тарбиявий соат бўлиб ўтди. Унда талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова маъруза қилди. Суҳбат давомида, талаба қизлар ҳам ҳаё ва ибога оид оят-ҳадислардан ибратли мисоллар келтирдилар. “Ҳаё ва иймон бир-бирига яқин нарсалардир. Агар улардан бири кўтарилса, бошқаси ҳам кўтарилади”,- дейилади ҳадиси шарифда. Агар одамларда журъат, фаҳшни кўрсанг, билгингки, бунинг энг катта сабабларидан бири ҳаёнинг йўқолганлигидир. Ҳаё ва иймон, ҳар иккиси ҳам яхшиликка чорловчи, ёмонликдан узоқлаштирувчи ажралмас омил эканлиги таъкидланди. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 525
Қуръони каримнинг энг улуғ фазилатиларидан бири Буюк Аллоҳнинг Каломи эканлигидир. Аллоҳ таоло уни кўп оятларда мадҳ қилиб, жумладан, бундай деб марҳамат этади: “Дарҳақиқат, бу Қуръон тўғри йўлга бошлайди” (Исро сураси, 9-оят). “Қуръонда зоҳирий ҳам, ботиний ҳам ботил йўқ” (Фуссилат сураси, 42-оят). … Жаҳолатга ботган араб қабилалари узра нубувват қуёши порлади. Бу қуёш уларнинг тун зулматларини ёритиб, кечаларини кундуз каби нурафшон этди. Ер кенгликлари узра сочилиб, шимолу жануб осмонида балқиб, шарқу ғарб дунёсини ёритди. Саҳобалар юлдузлар каби бу қуёшдан нур олар, унинг атрофида айланиб бу мавжли илм денгиздан ҳўплаб-ҳўплаб ичар эдилар. Улар ваҳий орқали нозил бўлган ҳақиқатларни нафсларида жам этиб, вужудлари ер юзида юрса ҳам, руҳлари самоларда учар эдилар. Қуръон таълимини қалбида топган инсон – Қуръон оятларини ўқийдиган ва у билан ҳидоятланган кишилардан ҳисобланарди. Асрлар давомида уммат учун йўлчи юлдуз бўлиб келган саҳобалардан бири Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг Қуръонга бўлган чексиз муҳаббатлари сийрат китобларида ўз аксини топган. Ибн Масъуд Исломнинг асоси бўлмиш Қуръони каримга бутун эътиборини қаратиш билан бирга одамларни бу Каломни фахмлашга, амал қилишга ва тиловат қилишга ундадилар. Уларнинг Қуръони карим ва унинг оятларига амал қилиш тўғрисида бир неча фикрларини келтириб ўтамиз: Мурра Абдуллоҳдан шундай ривоят қилади: “Агар илм истасангиз, Қуръон ифорини сочинглар. Дарҳақиқат, аввалгилару охиргиларнинг илми бу Қуръондир”. Абу Ахвасдан ривоят қилинишича, “Ибн Масъуд айтадилар: Дарҳақиқат, Қуръон Аллоҳнинг зиёфати, кимки ундан бирон нарса ўрганмоққа қодир бўлса, бас, ўргансин! Билингки, энг ҳақир уй – ичида Аллоҳнинг Китоби бўлмаган уйдир! …” Ибн Масъуд шундай дедилар: “Қуръонни ёд олувчи киши одамлар уйқуга кетганида, узун туни билан, одамлар еб-ичишга шўнғиганида, ғариб кундузи билан, одамлар шовқин-сурон билан тошганида, жимлиги билан бўлсин! Қуръонни ёд олувчи одам йиғиси кўп маҳзун, илми кўп ҳикматли, сукути кўп босиқ киши бўлиши лозим. Қуръонни ёдолувчи киши қўпол, ғофил, сершовқин бўлмаслиги керак” . Ва яна айтадиларки: “Қуръон унга амал қилиш учун нозил бўлди. Бас, Қуръонни амал қилиш учун ўрганингиз. Ҳали шундай қавм келадики, улар Қуръонни ҳудди асони йўниб силлиқлаган каби зийнатлайдилар. Улар сизнинг яхшиларингиз эмас! Илмига амал қилмайдиган олим шифони беҳуда сифатлаётган беморга, таомнинг лаззатини васф қилиб, ўзи ундан бебаҳра оч кишига ўхшайди”. Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонни ўрганиб унга амал қилувчилардан қилсин! Тошкент Ислом институти талабаси Ғофурова Оминахон 455