islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Савда бинти Замъа

Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳонинг отасининг исми: Замъа ибн Қайс ибн Абду Вудд ибн Наср ибн Молик Ибн Ҳисл ибн Омир ибн Луайдир. Онасининг исми: Шаммуус бинти Қайс ибн Аъмр ибн Зайд ибн Лабиддир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳонинг шажараси Луай ибн Ғолиб боболарида бирлашади. Бир куни Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳонинг тушларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам юриб келиб, унинг бўйнини босиб олганларини кўради. Буни эри Сакрон ибн Амр розияллоҳу анҳуга айтади. У бўлса: “Агар тушинг ўнгидан келса, мен кўпга қолмай вафот этиб, сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эрга тегар экансан”, дейди. Шунда Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо “Бўлмаган гап, тағин биров эшитиб қолмасин”, дейди. Орадан бир қанча вақт ўтиб Сакрон ибн Амр розияллоҳу анҳу аёли Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо билан Ҳабашистонга ҳижрат қилиб, бир мунча вақтдан сўнг қайтадилар. Сакрон ибн Амр розияллаҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилинишидан олдин бемор бўлиб, вафот этади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Савда розияллоҳу анҳога уйланишлари унинг Ислом йўлидаги ҳаракати, ихлоси ва аламли мусибати учун энг улкан мукофот бўлиши табиий эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу боисдан унга уйланмоққа қарор қилдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бўлган бу илтифотни одамлар бениҳоя хурсандлик ила қарши олишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нубувватни ўнинчи йили, Рамазон ойида эллик бир ёшларида, Хадижа розияллоҳу анҳо вафотларидан бироз вақт ўтганидан сўнг Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳога тўрт юз дирҳам маҳр бериб уйландилар. Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо кези келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи васалламни кулдириб турар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга у кишининг бу сифатлари маъқул келар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳонинг ҳазил-мутойибаларига ўзига яраша лутф ила муомала қилар эдилар. Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳонинг ҳазил мутойибага мойилликлари машҳур бўлса ҳам кези келганда жиддий бўлишни ҳам ўрнига қўяр эдилар. Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча ҳадислар ривоят қилганлар. Машҳур ҳадис китобларида у кишининг ҳадислари келтирилганини уломаларимиз зикр қилишган. Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо ҳижратнинг эллик тўртинчи (милодий олти юз етмиш тўртинчи) йили Шаввал ойида Мадинаи мунавварада вафот этадилар. Аллоҳ таоло У зотдан рози бўлсин ва рози қилсин! Тошкент Ислом институти битирувчиси Тожиддинов Абдуссомад 585

“Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси тингловчилари учун давра суҳбати ташкил этилди

Хабарингиз бор, Тошкент ислом институтида аҳолига қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг диний таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун “Араб тили” ҳамда “Қуръони карим ва тажвид” пуллик ўқув курслари фаолият юритиб келмоқда. Мазкур ўқув курсларни институтнинг малакали ўқитувчилари ЎМИ томонидан тасдиқланган дастур асосида олиб бормоқда. “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси тингловчилари учун ҳар ойда бир маротаба маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил этиш режалаштирилган. Шунга биноан 2018 йил 5-8 октябрь кунлари ТИИ ректори Уйғун Ғафуров иштирокида “Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда ўқув курси тингловчилари вазифалари, тартиб-қоидалари, одоб-ахлоқлари, ноқонуний тарзда диний таълим олмаслик ва бермаслик тўғрисида маъруза қилди. Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда диний соҳадаги ислоҳотларни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлади. Суҳбат якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда хайрли ишларга бош бўлган юртбошимиз, муфтий ҳазратлари, институт жамоаси ва бошқа масъулларга миннатдорчилик изҳор қилиб, диёримизда бўлаётган мана шундай гўзал ислоҳотларга нисбатан эътиборли бўлиш ва бу каби хайрли ишларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. Маълумки, “Араб тили” курсининг дастлабки ўқув машғулотлари 2018 йил 2 январдан, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси эса 2018 йил 10 июндан бошланган эди. Ўқув ишлари услубчиси Усмонхон Баҳодирхонов 2 067

Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари фанидан очиқ дарс бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 8 октябрь куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Нуриддинов Муҳаммаджон домланинг 4-Д гуруҳга “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” фанидан “Қарзни кечиктириб беришда молиявий бадал тўлаш масаласи” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Нуриддинов Муҳаммаджон домла очиқ дарсда янги мавзуни ёритиб берди. Ўқитувчи мавзуга киришишдан аввал унинг ҳозирги кундаги аҳамияти, долзарблиги ҳақида тўхталиб ўтди. Вақтдан кечиктирилган қарзнинг ортидан келган эҳтимолий зарарларни конпенсациялаш шаръий далилларга мувофиқ келмаслиги, барча мужтаҳид уламоларнинг ушбу ҳукм жоиз эмаслиги тўғрисида иттифоқ қилганларини таъкидлаб ўтди. Бироқ бу қарздорлар томонидан қарзни тўламасдан, уни чўзиб юриш ҳуқуқини бермаслигини, қарзни тўлашга қодир бўла туриб, уни чўзиб юриш шариат мезонида оғир гуноҳ эканлигини, бу иш инсонлар ўртасида низолар ва қарама-қаршиликлар келтириб чиқаришини мисоллар билан тушунтириб берди. Мавзуни тушунтириш жараёнида жамиятда учраб турган ҳаётий мисоллар келтирди. Шу билан бирга талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Ўқитувчи очиқ дарсда баъзи педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди. Мазкур очиқ дарсга“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, кафедранинг катта ўқитувчилари С.Масайитов, Я.Раззақов, И.Ғофуров, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси мудири Б.Аъзамов, ўқитувчиси А.Тошпўлатов, ўқув ишлари бўйича инспектор Б.Усмонхоновлар қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Яҳё Раззоқов 542

Йўлдош қори Нуриддинов халқаро Қуръон мусобақасида ўз чиқишини бошлади (LIVE)

Мадина шаҳрида Қуръон мусобақаси давом этмоқда. Айни пайтда Тошкент ислом институти талабаси Йўлдош қори Нуриддинов чиқишини бошлаган. Мусобақани қуйидаги манзил орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: https://www.pscp.tv/w/1zqJVLPeDlPKB 641

Ўзбекистонлик қорилар бугун мусобақага киришишлари мумкин

Аввал хабар берганимиздек, 3 октябрь Ўзбекистон қорилари – Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, институтнинг 4 курс талабаси “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018” мутлақ ғолиби Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳамда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Абдурраҳмон қори Сўфиев Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетган эдилар. Кеча, 5 октябр куни саралаш босқичи амалга оширилиб, Жаҳонгир қори Неъматов ушбу мусобақада кузатувчи ҳакам сифатида иштирок этмоқда. Саралаш натижаси бугун эълон қилиниб, унга кўра қориларимиз Йўлдошбек қори Нуриддинов, ҳамда Абдурраҳмон қори Сўфиев шу кун мусобақага киришишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Масжидун-Набавийда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу Саудия Арабистони тарихида илк бор ташкил этилмоқда. Ушбу мусобақа Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида 40 йилдан бери илк бор ўтказилмоқда. Мусобақа 6-11 октябрь кунлари – олти кун мобайнида бўлиб ўтади. Қори юртдошларимизнинг илмига Аллоҳдан барака сўраб дуо қилишингизни сўраб қоламиз. Мусобақа тафсилотлари билан ушбу саҳифада танишишингиз мумкин: https://www.facebook.com/alqurancontest/?ti=as 386
1 570 571 572 573 574 686