islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Институтимиз ўқитувчиси коллеж раҳбарияти томонидан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич  Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилмоқда. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчилари ҳам ушбу тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, 29 январь куни ўқувчи-ёшларда Ватанга бўлган муҳаббат ҳиссини янада юксалтириш, уларни келажакка бўлган ишончини кучайтириш ҳамда инсонпарварлик ва юксак ахлоқий руҳда тарбиялаш мақсадида Сергели политехника касб-ҳунар коллежида “Ислом Каримов Ўзбекистон тараққиётининг бош асосчиси” мавзусида ўтказилган тадбирда Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси А.Абдуллаев ўз маъзураси билан иштирок этди. Тадбирда И.Каримовнинг Ўзбекистон  мустақиллиги асосчиси экани  ҳамда жамиятимиз тинчлиги, юртимизи фаровонлиги ва мамлакатимизда амалга оширилган кўплаб ислолҳатларнинг бош сабабчиси экани таъкидланди. Тадбир сўнгида ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди ва коллеж директори томонидан А.Абдуллаевнинг тадбирдаги муносиб иштироки учун институт номига ташаккурнома тақдим этилди. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Ш.Чўлпонов 412

БУЮК КАРВОНГА – МУНОСИБ САРБОН

27 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш, хотирасини,  абадийлаштириш, шунингдек, унинг меъросини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси  мажлислар залида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти 2-3 курс талабалари ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов, Тошкент Ислом институти ректори У.Ғафуров, ТИИ маънавий-маърифий ишлари бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев иштирокида “Буюк карвонга – муносиб сарбон” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир бошида Қуръон тиловоти қилиниб, савоби марҳум Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳаққига бағишланди. Тадбирда сўз олган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватов Биринчи Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда олиб борилган ислоҳотлар, шу жумладан дин соҳасида эришилган ютуқларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтди. Тарихдан маълумки, ҳалқнинг ёдида абадий муҳрланиб қолган ҳақиқий ҳалқпарвар, юрт ўғлонлари яшаб ўтган. Ислом Каримов ҳам ана шундай буюк шахслардан эди дейди – Убайдулла Уватов. Тадбирнинг “Буюк карвонга – муносиб сарбон” дея номланишида ҳам чуқур маъно мужассам. Мустабид тузумининг оғири юкидан элимизни халос қилиб, ёруғ манзиллар сари бошлаган, ўзлигимизни англашга ундаган Ислом Каримовнинг ўтган 25 йил давомида олиб борган кенг миқёсли ва изчил ислоҳотлари тадбирда яна бир карра ёдга олинди. Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан устоз ва улуғ инсонларга муносабат масаласида барчамизга ибрат бўлаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринли. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тайёргарлик ишларини самарали олиб бориш ва ушбу санани ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди. Йиғилишда “Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ барча маросим ва тадбирларни Биринчи Президентимизнинг Ватанимиз олдидаги унутилмас хизматларига ҳар томонлама муносиб ҳолда ўтказиш бизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир”, деб таъкидлаган эди – давлатимиз раҳбари. Тадбир давомида намойиш этилган И.Каримовнинг бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлаган ҳужжатли фильм иштирокчиларнинг таассуротларни янада бойишига ҳисса қўшди. Эслатиб ўтамиз ушбу тадбир, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан 2018 йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров   323

Мониторинг ва ички назорат бўлими

Бўлим Тошкент ислом институтида ижро интизомини назорат ва таҳлил қилиш мақсадида ташкил этилган. Ўз фаолиятини «Таълим тўғрисида»ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойиш­лари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруқлари, Тошкент ислом институти Илмий Кенгаши қарорлари, Ректор Кенгаши қарорлари, институт буйруқларига мувофиқ амалга оширади. Институт таркибий тармоқларидан  юқори ташкилотларга юбориладиган ҳисоботларни бажарилишини назорат қилади, маълумотларни тўплайди, умумлаштиради, институт раҳбарияти тасдиғидан ўтказади ва юқори ташкилотларга юборилишини таъминлайди. Кадрлар тайёрлаш сифати, уларга бўлган эҳтиёж, меҳнат бозорини ривожлантириш ва олий ўқув юртлари бўйича режалаштирилган барча тадбирларни ҳамда ўқув юрти моддий-техника базасининг мониторингини олиб боради. Профессор-ўқитувчилар таркиби ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш сифатини таҳлил қилади. Институтда ўқув жараёнининг бориши, жумладан Профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг дарсларга иштирокини, талабаларнинг билим савиясини, дарслар сифатини таҳлил қилади, улар юзасидан хулоса ва таклифлар ишлаб чиқади. 1 357

Талабалар ўртасида иншолар танлови ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан хиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Энг яхши иншо” танлови ўтказилди. Мазкур танловда ТИИ талабалари: А.Мавланов, А.Каримов, М.Ҳакимуллаев, А.Раймбердиев, Ф.Иззатиллаев, Э.Анваров, Х.Садиров, М.Махкамов, Ф.Нажмиддинов, З.Олимов, М.Гулматов, Ҳ.Нодиров, Ш.Акбаров, И.Аллаяров, И.Баҳромов, Ш.Халилов, И.Теляков, Б.Нажмиддинов, Ф.Асатуллаев, Ҳ.Тоштемиров, Н.Тожиддинов,  Е.Низаматдинов, Ҳ.Эргашов, М.Махаматхонова, М.Парпиева, К.Мансурова, Ё.Атаджанова, Ҳ.Қурбонова, И.Нурматова М.Ахмедова, Ф.Юсупова, Ф.Комилжоновалар қуйидаги шартлар асосида иштирок этдилар. Танлвонинг асосий шартлари қилиб қуйидагилар белгиланди: — Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақилликни қўлга киритишга, миллий давлатчиликни қуришдаги тарихий роли ва улкан ҳиссаси ёритиб берилганлиги; — Ислом Каримов асарларида диний бағрикенглик масалаларининг ёритилганлиги; — стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги; — тарихий ҳақиқатга тўғри келиши; — мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги; — илмий манбалардан кенг фойдаланганлиги; — юқори илмий, бадиий савияда ёзилганлиги; — мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланганлиги; — мавзуни ёритишда аниқ статистик маълумотлар ва ҳаётий воқеалар келтирилганлиги; — мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги. Танлов ғолиблари 2018 йил 29 январь куни эълон қилинади. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров   359

Муфтий Усмонхон Алимов: “Икки ойдан зиёд вақт мобайнида 123 та ҳадис ёд олиш тингловчи учун жуда кам”

25 январь куни Калом, Ҳадис, Тасаввуф, Ақида, Фиқҳ илми бўйича ташкил этилган 5 та илмий мактаблар фаолияти бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов сўзга чиқиб, илмий мактаблар фаолияти, тингловчилар савияси, ўқитувчилар салоҳияти, машғулотлар олиб бориш услуби ҳамда муаммо ва камчиликларни ўрганиш бўйича масъул ходимлар хизмат сафарида бўлишганини таъкидлади. Шундан сўнг мазкур сафар якунлари бўйича масъул ходимлар маълумот ва таклифлар беришди. Дастлаб Самарқанддаги Калом илми ва Ҳадис илми мактаблари бўйича диний идора таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси С.Шерхонов ахборот бериб, ушбу икки мактабда 25 нафардан тингловчи ўқувларда қатнашаётгани, “Фиқҳул Акбар” китоби мутолаа қилинаётгани, “Устоз-шогирд” анъанаси асосида малакали устозлар дарс бераётгани, тингловчилар гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳда 6 нафардан тингловчи иштирок этаётганини билдирди. Тасаввуф мактаби бўйича Дин ишлари бўйича қўмитанинг Таълим бўлими бошлиғи Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов маълумот бериб, Тасаввуф мактаби “Мир Араб” олий мадрасаси ҳузурида ташкил этилгани, 28 нафар тингловчи машғулотларда қатнашаётгани, ҳозирги кунда Бухоро давлат университети таркибида очилган Тошкент ислом университети кафедраси билан яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани, жумладан, докторлик диссертациялари муҳокамалари ўтказилаётганини келтирди. Шунингдек, узоқ масофадан келиб ўқийдиган тингловчилар учун турар жой масаласини ҳам ҳал этиш лозимлиги таъкидланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Абдулхамид Турсунов Қашқадарё вилоятидаги Ақида илми мактаби тўғрисида сўз юритиб, 25 нафар тингловчи иштирок этаётгани, улар “Фиқҳул Акбар” ва “Саботул ожизин” китобларини мутолаа қилишаётгани, мактаб йил охирига қадар “Абу Муин Насафий” мажмуасига кўчиб ўтиши режа қилинганини маълумот сифатида айтиб ўтди. Тошкент ислом университети масъул ходими Озод Серсенбаев сўзга чиқиб, Фарғона вилоятидаги Фиқҳ илми мактабида 10 нафар тингловчи иштирок қилаётгани, ҳафтада икки марта сешанба ва шанба кунлари дарс машғулотлари олиб борилаётгани, ихтисослашувга алоҳида эътибор қаратиш, “Қавоидул фиқҳия”, “Усулул фиқҳ” каби асарларини мукаммал ўргатиш лозимлиги тўғрисида гапирди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари йиғилишда сўз олиб, ушбу мактабларда янги-янги замонамиз олимларини етиштириб чиқариш, Ҳадис илми мактабида икки ойдан зиёд вақт мобайнида 123 та ҳадис ёд олиш тингловчи учун жуда ҳам кам экани, барча тингловчилар мазҳаббошимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул Акбар” асаридаги масалалар ва Имом Бухорий ҳазратларининг “ал-Адаб ал-Муфрад” китобидаги барча ҳадисларни ёд олишлари, араб тилида мутолааси тўлиқ чиқиши ҳақида алоҳида тўхталдилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари машғулотлар ўтаётган устозлар маошларини етарли даражада қилиб бериш чоралари кўрилаётганини билдирдилар. Шунингдек, нотиқлар барча мактабларда фиқҳ дарсларини ҳам ўқитиш, мактаб номидан китоблар нашр этиш, уни тамомлаганларга имтиёзлар бериш, устозларнинг малакасини ошириб бориш, ўқув режаларини пухта тузиш, қилинаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш бўйича таклифлар берилди. Йиғилишда билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди. ЎМИ матбуот хизмати 361
1 632 633 634 635 636 679