Қуръон сўзи луғатда “ўқиш”, “жамлаш”, “бир-бирига қўшиш” каби маъноларни англатади. Улумул Қуръон истилоҳида Қуръони каримга бундай таъриф берилган: اَلْقُرْآنُ كَلاَمُ اللهِ تَعَالَى اَلْمُنَزَّلُ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ اَلْمُتَعَبَّدُ بِتِلاَوَتِهِ. “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган ҳамда тиловати ибодат саналадиган Аллоҳ таолонинг каломи Қуръон деб аталади”[1]. Қуръони карим олдинги илоҳий китоблардан бир қанча жиҳати билан фарқ қилади: – Олдинги илоҳий китоблар маълум бир қавмларга хослаб туширилган, Қуръони карим эса бутун башариятга умумий қилиб туширилган; – Олдинги илоҳий китобларнинг асл ҳолида сақланиши Аллоҳ томонидан тайин қилинмаган, Қуръони карим эса сақланиши тайин қилинган. Бунинг сабаби шуки, олдинги китоблардаги ҳукмлар муайян замон ва қавмларга хос бўлган; Олдинги илоҳий китоблардан кейин яна илоҳий китоблар тушаверган, Қуръони каримдан кейин эса илоҳий китоб асло тушмайди, чунки у қиёматгача башариятга дастуруламал бўладиган охирги илоҳий китобдир. Қуръони каримда 114 та сура бўлиб, улар турли воқеа ва муносабатлар билан 23 йил давомида босқичма-босқич Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга туширилган. Ҳар бир мусулмон Қуръони каримнинг бандаларга нозил қилинган охирги илоҳий дастур эканига иймон келтириши лозим. Бу эса қуйидаги маъноларни билиш ва уларга шак-шубҳасиз ишониш орқали юзага чиқади: Қуръони карим нозил қилинган китобларнинг энг охиргиси, ўзидан олдинги китобларда келтирилган илоҳий таълимотларни тасдиқловчи ва уларни мувофиқлаштирувчи китобдир: وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ الْكِتَابِ وَمُهَيْمِنًا عَلَيْهِ “Сизга (эса, эй Муҳаммад!) ўзидан олдинги Китоб(лар)ни тасдиқ этувчи ва у (китоблар)ни мувофиқлаштирувчи сифатида Китоб (Қуръон)ни ҳақиқатан нозил қилдик” (Моида сураси, 48-оят). Ушбу оят тафсирида Замахшарий раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу китоб бошқа китоблар устидан назоратчи этиб нозил қилинган, чунки бу китоб бошқа китобларнинг тўғри ва аниқлигига гувоҳлик беради”, деган. Қуръони каримга инсоният тарафидан бирор ўзгартириш киритилмаган ва киритилиши мумкин ҳам эмас, чунки у Аллоҳ таоло томонидан муҳофаза қилинувчи китобдир: إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ “Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчидирмиз” (Ҳижр сураси, 9-оят). Ушбу оят тафсирида муфассирлар: “Аллоҳ таоло ушбу Қуръонни муҳофаза қилишни ўз зиммасига олган. Шунга кўра бошқа китобларда бўлгани каби унга бирор нарсани қўшиб қўйишга ёки ундан бирор нарсани олиб ташлашга ёки унинг бирор жойини алмаштиришга ё ўзгартиришга ҳеч кимнинг кучи етмайди”, деганлар. Қуръони карим азиз, яъни кучли ва иззатли китобдир, шунинг учун унга куфр келтирганлар кучсиз ва хор бўладилар: وَإِنَّهُ لَكِتَابٌ عَزِيزٌ “Шубҳасиз, у азиз Китобдир” (Фуссилат сураси, 41-оят). Яъни Қуръони карим ҳар қандай инкор қилувчини мот қилиб қўядиган ҳужжати кучли тенгсиз китобдир. Қуръони каримга ботил нарсалар, яъни ёлғон ва беҳуда нарсалар мутлақо яқинлаша олмайди. У доимо мусаффо ҳолатида илоҳий мўъжиза бўлиб тураверади: لَا يَأْتِيهِ الْبَاطِلُ مِنْ بَيْنِ يَدَيْهِ وَلَا مِنْ خَلْفِهِ تَنْزِيلٌ مِنْ حَكِيمٍ حَمِيدٍ “Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил (ноҳақлик) келмас. (У) ҳикмат ва ҳамд эгаси (томони)дан нозил қилингандир” (Фуссилат сураси, 42-оят). Яъни Қуръони каримга бирор тарафдан ҳам ботил кела олмайди, уни инкор қилишнинг умуман иложи йўқдир. Қуръони карим тақводор бандаларни икки дунё саодатига йўлловчи ҳидоятдир: ذَلِكَ الْكِتَابُ لَا رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِلْمُتَّقِينَ “Ушбу Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дир” (Бақара сураси, 2-оят). Яъни, ушбу китобнинг Аллоҳ таоло ҳузуридан туширилганига шак-шубҳа йўқ. Бу китоб буйруқларига бўйсуниш ва қайтариқларидан қайтиш билан Аллоҳ таолонинг ғазабидан...
Буюк ватандошимиз Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (солаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ўтганларингизнинг яхши сифатларини эсланглар», – дея марҳамат қилганлар. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимовнинг 2018 йил 17 январдаги топшириғига асосан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам 20-30 январь кунлари Ўзбекистон мустақиллигининг асосчисига бағишлаб 8 та тадбир амалга оширилди: 80 марта Қуръони карим хатм қилинди. Тошкент ислом институти устоз ва талабалари томонидан 80 марта Қуръони карим хатм қилинди ва савоби халқимизнинг буюк фарзанди Ислом Каримов руҳониятларига бағишланди (29.01. 2018). Шайх Абдулазиз Мансур иштирокида давра суҳбати. Институт талаба қизлари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур иштирокида “Динимиз ривожига улкан ҳисса қўшган инсон ёди” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди (25.01. 2018). Ислом Каримов асарлари ва дин ҳақидаги сўзлари кўргазмаси. Ахборот-ресурс маркази томонидан институт фойесида “Ислом Каримов – мустақиллигимиз асосчиси” мавзусида И.А.Каримовнинг 61 номдаги 103 та асарлари ҳамда дин, маънавият ва миллий қадриятларимиз ҳақидаги сўзлари намойиш қилинди (23-30.01.2018). Профессор Убайдулла Уватов иштирокида учрашув. 2-3 курс талабалари учун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов иштирокида “Буюк карвонга – муносиб сарбон” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди (27.01. 2018). Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуага ташриф. Институт талабалари ва мураббийлари «Оқсарой» қароргоҳида ташкил этилган Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуага ташриф буюрдилар. Талабалар ташриф жараёнида Ислом Каримовнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ кўплаб маълумотларга эга бўлдилар. “Энг яхши иншо” танлови. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида талабалари ўртасида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилди (23.01.2018). Мазкур танлов ғолиблари 29 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тантанали тақдирланди: 1-ўрин – 4-А гуруҳ талабаси Тоштемиров Ҳикматилла Юсупович; 2-ўрин – 1-Б гуруҳ талабаси Ҳакимуллаев Муҳаммадсодиқ Закриё ўғли; 3-ўрин – 1-Д гуруҳ талабаси Маҳкамов Муҳаммад Али Мухиддинжон. Қизлар ўртасида эса қуйидаги талабаларнинг иншолари энг яхши деб топилди: 1-ўрин – 1-З гуруҳ талабаси Атаджанова Ёқутхон Маъруфжон қизи; 2-ўрин – 2-В гуруҳ талабаси Ахмедова Муаттар Абдуқаюм қизи; 3-ўрин – 1-З гуруҳ талабаси Нурматова Ирода Шавкат қизи. Танлов ғолиблари Тошкент ислом институти ректорининг махсус дипломи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Профессор Аҳаджон Ҳасанов иштирокида учрашув. 1-курс талабалари учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, тарих фанлари доктори, Тошкент ислом университети профессори Аҳаджон Ҳасанов иштирокида “Буюк йўлбошчимиз хотираси мангу барҳаёт” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди (29.01. 2018). 8. Маънавият ва мураббийлик соатлари. 22-29 январь кунлари барча курс талабалари гуруҳларида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб “Ёди ҳамиша ёдда” мавзусида маънавият ва мураббийлик соатлари ўтказилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларга Ислом Каримовнинг ибратли умр йўли, самарали раҳбарлик фаолияти, Ватанимиз олдидаги фидокорона меҳнати, энг оғир дамларда ҳам фарзандлик бурчини муносиб адо этгани, халқимизнинг орзу-умидлари ва эртанги куни учун яшаган чин ўзбек фарзанди бўлганлиги, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозониб, буюк...
Жорий йилнинг 25 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида талабалари ўртасида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилган эди. 2018 йил 29 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Энг яхши иншо” танловида қуйидаги талабалар ғолиб бўлдилар: 1-ўрин – 4-А гуруҳ талабаси Тоштемиров Ҳикматилла Юсупович; 2-ўрин – 1-Б гуруҳ талабаси Ҳакимуллаев Муҳаммадсодиқ Закриё ўғли; 3-ўрин – 1-Д гуруҳ талабаси Маҳкамов Муҳаммад Али Мухиддинжон. Талаба қизлар ўртасида эса 1-ўринни 1-З гуруҳ талабаси Атаджанова Ёқутхон Маъруфжон қизи, 2-ўринни 2-В гуруҳ талабаси Ахмедова Муаттар Абдуқаюм қизи, 3-ўринни эса 1-З гуруҳ талабаси Нурматова Ирода Шавкат қизи қўлга киритдилар. Танлов ғолиблари Тошкент ислом институти ректорининг махсус дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, мазкур танловда фаол иштирок этган яна 3 нафар талаба Нажмиддинов Бахтиёр, Парпиева Махлиёхон, Раҳмонова Мадинахонлар Тошкент ислом институтининг фаҳрий ёрлиқларига сазовор бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда. Ў.Собиров Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи 327
Шу кунларда мустақиллигимиз асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда. Жорий йилнинг 29 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам “Ёди ҳамиша ёдда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда улуғ аждодимиз Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти унинг мамлакатимиз тақдирига дахлдор буюк ишлари, миллий тарихимизда қолдирган чуқур изи, дин соҳаси, хусусан, муқаддас ислом динимиз ривожига қўшган буюк ҳиссалари ҳақида маърузалар тингланди. Таъкидлаш жоизки, Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида Тошкент ислом институти талабалари томонидан 80 марта Қуръони карим хатм қилинди ва савоби марҳум юртбошимизнинг руҳониятларига бағишланди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда. Ў.Собиров, Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи 368
29 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш, мустақиллигимиз меъмори Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва унинг илмий меросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти 1-курс талабалари учун “Буюк йўлбошчимиз хотираси мангу барҳаёт” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент ислом университети тарих фанлари кафедраси профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Аҳаджон Ҳасанов ўз маърузаси билан қатнашди. Мазкур тадбирда буюк давлат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди Ислом Каримовнинг бугунги авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш йўлидаги машаққатли меҳнатлари барчага ибрат ва намуна бўлиши кераклигини таъкидлади. Буюк йўлбошчимиз тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди. У инсон ўзининг серқирра ва сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. Тадбир давомида Ислом Каримовнинг бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлаган тақдимот намойиш этилди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда. Ў.Собиров, Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи 310