1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинди. Бу Қонун халқимизнинг мустақиллик учун қўйилган дастлабки қадами бўлди. Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили" эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши ҳам белгилаб қўйилган.... - ТИИ Талаба қизлар билан ишлаш бўйича куратор Саодат Валиева
Тошкент ислом институтининг Ахборот-ресурс марказига ХХ аср ўзбек адабиётининг улкан намоёндаларидан бири Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” (Bygone days by Abdullah Qodiriy) романи ингилиз тилидаги янги нашри ҳадя қилинди.... - Ахборот-ресур маркази мудири Абдулазиз Кадиров
Соғлом турмуш тарзи инсон саломатлигини мустаҳкамлашнинг асосий мезонидир. Тошкент ислом институтида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан «Спорт-саломатлик гарови» шиори остида талабалар ўртасидаги футбол мусобақасига старт берилди... - Бўлими ходими У.Тўйчиев
Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ва “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими бошлиғи, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси катта ўқитувчиси Жаҳонгир Рўзиев Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолиятини кўздан кечириш учун ўқув курсига ташриф буюришди... - ТИИ Матбуот хизмати
“21 Октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан Тошкент ислом институтида “Тил – миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт университети филология фанлари номзоди, доцент А.Тилавов таклиф этилди... - Тиллар кафедраси кабинет мудири О.Юнусов