islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 20, 2024

Day

Ахборот хати: “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий  конференция

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида”ги 2024 йил 18 январдаги 16-сон буйруғи ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректорининг 2024 йил 25 февралдаги “2024 йил республика ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 01-65-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 24 апрелда Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.

Баҳор байрами муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилди

Тошкент ислом институтида “21 март – Наврўз умумхалқ байрами” муносабати билан “ Олам нурга тўлсин сен билан Наврўз!” шиори остида талабалар ўртасида маънавий-маърифий спорт тадбири ўтказилди...- ТИИ Матбуот хизмати

Ҳамал – Шамсия ҳисобда йил боши

“Наврўз” сўзи форсча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “янги кун”деган маънони англатади. Бу ҳақда Ўзбек тилининг изоҳли луғатида шундай дейилади: “Наврўз форсча янги кун. Шамсия йил ҳисобида янги йилнинг биринчи куни март ойининг 21-кунига тўғри келади” дейилади...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси Руҳиддин Акбаров