Ҳаж мавсуми — улуғ амаллар адо этиладиган, олий мақсадлар, эзгу ниятлар ушалиши сўраладиган, дуо-тилаклар ижобат бўладиган палла. Шу боис, ҳар бир мўмин-мусулмон киши умри давомида бир марта бўлса-да, Каъбатуллоҳни тавоф қилишни, Арафотда туришни, Сафо ва Марва тепаликларида саъй қилишни орзу этади...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талаба-ўқувчилари ўртасида шу мавзуда ўтказилган иншолар танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди. Мазкур танлов Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Халқаро ислом академияси ҳамкорлигида ташкил этилди...- Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Матбуот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова