Ўзбекистон Республикаси делегацияси Сурия Араб Республикасида қийин аҳволга тушиб қолган аёллар ва болаларни юртимизга қайтариш бўйича навбатдаги «операция»ни амалга оширишнинг ташкилий масаласини кўриб чиқди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан Булғор ислом академияси магистр ва доктарантлари учун онлайн ўқув курслари ташкил этилди.
Маълумки, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида бу ишларни ҳар томонлама чуқур ўйлаб лойиҳалаштириш зарурлигини таъкидлаган эди.