Дунё тилларини ўрганиш бу ўша тилда гаплашадиган миллатларнинг маданияти, урф-одатлари билан янада яқинроқ танишишга ёрдам беради. Бу борада, Аллоҳ таоло ўз каломида шундай марҳамат қилади: Ва Унинг оят-белгиларидан осмонлару ернинг яратилиши ва тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлишидир. Албатта, бунда олимлар учун оят-белгилар бордир (Рум сураси, 22 оят). 2010 йили Халқаро она тили байрами арафасида БМТ департаменти жамоат фикри билан келишилган ҳолда олтита ташкилот расмий тили учун шахсий байрамини нишонлаш фикрини таклиф қилган. Ғоя мақсади – халқлараро маданиятни мустаҳкамлаш ва кўптиллик давлатларни ривожлантиришдир. 2012 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган халқаро UNESKO ташкилотининг 190-сонли сессиясида Саудия Арабистони таклифига биноан 18 декабрь Халқаро араб тили куни сифатида эълон қилинди. Шу йили мазкур ташкилот биринчи маротаба 18 декабрни байрам сифатида нишонлаган. Шуни таъкидлаш лозим-ки, 1973 йил декабрь ойида БМТ бош ассамблеясининг 3190-рақамли қарори билан араб тили ташкилот расмий тиллари қаторига қўшилган. Бугунги кунга келиб араб ва унга яқин тилда мулоқот қилувчилар сони 300 миллионни ташкил этади. Улардан 240 миллиони учун араб тили она тилидир, 50 миллион киши эса иккинчи тил сифатида ишлатади. Бутун дунё мусулмонлари учун араб тили Қуръон тили бўлиб ҳисобланади. Араб тили барча араб мамлакатларининг расмий тили даражасида бўлиб, Исроил, Эритрея, Чад, Сомали ва Жибути каби мамлакатларнинг расмий тилларидан биридир. Жаҳон тилларидан бири деб эътироф этилган араб тили инсоният тараққиёти тарихида ғоят муҳим ўрин эгаллаган. Милоддан кейинги дастлабки асрларда Арабистон яриморолининг жанубий минтақаларидаги қабилаларгагина хос бўлган бу тил Ислом дини шаклланиши ва тарқалиши билан Яқин ва Ўрта Шарқ, Шимолий Африка халқларининг она тили бўлиб қолди. Ҳатто Европа қитъасининг ғарбида ҳам, ҳозирги Испания ҳудудида араб давлати –«Андалусия» ташкил топган эди. Илоҳий мўъжиза бўлмиш Қуръони Каримнинг араб тилида нозил бўлиши ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўз суннатларини шу тилда баён қилганликлари араб тилининг «икки дунё саодатига элтувчи тил» деб эътироф этилишига асос бўлди. Ислом дини шарофати ила араб тили Атлантик океандан қарийб Тинч океангача чўзилган жуда катта минтақада яшайдиган халқлар учун она тилига айланмаса-да, халқаро муносабатлар ва сиёсат тили, илм-фан, маданият тили сифатида тарқалди. Яқин ўтмишгача мусулмон мамлакатларида араб тилини билмайдиган киши зиёли саналмас эди. Ҳозирги кунда башариятнинг тараққиёт даражасини белгилаётган энг муҳим фанлар (кибернетика, астрономия, тиббиёт)нинг асослари ўрта асрларда араб тилида яратилган эди. Бу тилда жаҳон маданиятининг дурдоналарига айланган кўплаб адабий-бадиий, фалсафий, диний, тарихий, сиёсий мавзулардаги асарлар ҳам яратилди. «Ислом маданияти» ёки «Араб тилидаги маданият» деб аталмиш бу маданиятнинг шаклланиб, ривожланишига Имом Бухорий, Термизий, Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби кўплаб аждодларимиз ҳам салмоқли ҳисса қўшганлар. Улар меросини ўрганиш, тадқиқ қилиш, инсоният тараққиётида ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш ва уни қўлдан чиқармаслик учун, ўсиб келаётган авлодни маънавий-ахлоқий пок, илм-маърифатга чанқоқ, Ватанига, халқига садоқат руҳида тарбиялашимиз учун аждодларимиздан қолган ниҳоятда бой илмий-адабий меросни халқимизга етказишимиз, фарзандларимиз онгига сингдиришимиз лозим. Бу эса араб тилини ўрганиш ва ўргатишни тақозо қилади. Араб давлатларининг, яъни араб тилини ўзининг расмий тили деб эълон қилган давлатларнинг ҳозирги кунда ҳам дунёнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий хариталаридаги мавқеи муҳим аҳамиятга эга. Форс кўрфази, Ҳинд океани, Араб денгизи, Қизил денгиз, Ўрта Ер денгизи, Атлантик океан соҳилларига жойлашган, Осиё қитъасининг жануби-ғарбий, Африка қитъасининг шимолий минтақаларини эгаллаб турган, аҳолисининг умумий сони 190 миллиондан ортадиган 22...
– Ислом дини ҳазрати инсондан бошлаб инсониятга тинчлик, гўзал ахлоқни ифода этди, – дейди Туркия Республикаси Дин ишлари бошқармаси (Диёнат) раҳбари Али Эрбаш.
Имом Бухорий номлиТошкент ислом институтида ўқув йили давомида фан ойликлари ўтказилади. Ҳар бир ой маълум фанга бағишланиб, талабалар ўртасида турли мусобақалар, танловлар ва давра суҳбатлари ташкил қилинади. 2020-2021 ўқув йилида “Ноябрь ойи – фиқҳ, илмул фароиз ва усулул фиқҳ фанлари ойлиги” юқори савияда ўтказилди. Ноябрь ойи давомида юқоридаги фанлардан институт талабалари орасида мусобақалар ва танловлар ташкил қилинди. Дунёга машҳур бир қатор етук олимлар билан давра суҳбатлари, семинарлар ўтказилди. Ана шу тадбирларнинг узвий давоми сифатида 2020 йил 16 декабрь куни Тошкент ислом институтида талабалари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков билан “Бугунги кундаги долзарб фиқҳий масалалар ва уларнинг ечимлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда фиқҳ фанининг бугунги кундаги аҳамияти ва долзарб масалалари ҳақида муҳим маълумотлар берилди, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Тадбирда Вақф хайрия фонди раиси, институт ўқитувчиси Яҳё Абдураҳмонов ҳам иштирок этди. Давра суҳбати якунида Вақф фонди ва бошқа ҳомийлар томонидан “Ноябр – фиқҳ, илмул фароиз ва усулул фиқҳ фанлари ойлиги” муносабати билан ўтказилган бир қатор мусобақа ва танловлар ғолиблари қимматбаҳо китоблар ва совғалар билан тақдирландилар. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Умарходжаев Мурод 420
الحمد لله رب العالمين و الصلاة و السلام علي رسوله الكريم و علي آله و أصحابه أجمعين و بعد… Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу! Ҳурматли ва азиз опа-сингиллар! Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, тараққиётимизнинг янги даврида халқимиз учун чексиз имкониятлар эшиги янада кенг очилмоқда. Ҳақ таолонинг халқимизга берган улуғ неъматлари, бахт-саодатнинг ҳад-ҳудуди йўқ. Жонажон диёримизда дин соҳасига кўрсатилаётган ижобий таъсирлар янада улкан бўлмоқда. Мухтарам Юртбошимиз раҳнамоликлари ва ғамхўрликлари натижасида мамлакатимизда дин соҳаси жадал ривожланиб, кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда оилада, жамиятда ва ижтимоий ҳаётда аёлларнинг фаоллиги янада ошиб бормоқда. Айниқса, хотин-қизлар орасидаги маънавий-маърифий ишларда уларнинг ўрни катта бўлмоқда. Жумладан диний маърифат ва ахлоқий тарбияни аёлларга етказишда отинойиларнинг ҳам муносиб ўрни бор, албатта. Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан хотин-қизларнинг имон-эътиқодини мустаҳкамлаш ҳамда диний саводхонлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Мана шундай ишларнинг натижасида отинойиларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг билим ва кўникмаларини муттасил ошириб бориш, муносиб шарт-шароитлар яратиш ва ҳуқуқий мақомларини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Аллоҳ таборака ва таолонинг улуғ инъоми аёл – мўътабар она, суюкли опа-сингил, вафодор умр йўлдош ва соғлом авлод тарбиячиси бўлгани боис, аёл-қизларни эъзозлаш ва эҳтиром қўрсатиш лозим бўлади. Дини мубинимиз аёл-қизларни юксак қадрлайди. Уларнинг шарафи, иффати ва ҳақ-ҳуқуқларини мукаммал таъминлайди. Қуръони каримда: مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (Наҳл сураси 97 оят). Демак, аёлларнинг ҳар бир амали учун уларга улуғ ажру-мукофотлар, хушхабарлар ваъда қилинган. Динимизда аёл-қизлар она сиймосида юксак қадрланади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир муборак ҳадисларида: ” اَلْجَنَّةُ تَحْتَ اَقْدَامِ الْاُمَّهَاتِ “ “Жаннат – оналар оёғи остидадир”, – деб марҳамат қилганлар. Манбаларда қайд этилишича, Имом Бухорий ҳазратларининг оналари ҳам тақводор, диёнатли ва дуоси мустажоб аёл бўлган эканлар. Оналари эл орасида Аллоҳ таолога илтижо этиб, доимо дуолар ўқиб юрадиган покиза аёл сифатида танилган эдилар. Маълумки, Имом Бухорий ҳазратлари ёшликларида кўзлари жароҳатланиб, кўриш қобилиятлари анча сусайган. Кунлардан бир куни Имом Бухорий ҳазратларининг оналари тушида Иброҳим алайҳиссалом бу мушфиқа онага қараб: “Эй волида! Сизнинг дуоларингизнинг кўплигидан Аллоҳ таоло ўғлингизга тўлиқ кўриш қобилиятини қайтарди”, – деб хитоб қилганлар. Шундан кейин оналарининг “Уйқумдан уйғонсам, ўғлим Муҳаммаднинг кўз нури тўлиқ қайтиб тузалиб кетибди” деган гаплари машҳур бўлган. Буюк фақиҳ, муҳаддис Алоуддин Абу Бакр ибн Аҳмад ал-Косоний ҳазратлари қандай зот бўлганлари кўпчилигимизга маълум. У кишининг кўп нарсада омади чопган. Мисол учун, уйланиш масаласини олайлик. У кишининг қайноталари ва устозлари Алоуддин Самарқандийнинг Фотимаи Самарқандия исмли ниҳоятда оқила ва фозила қизлари бўлган. У қиз илмда шу даражага етганидан ҳатто подшоҳлар фатво сўраган, кўп кишилардан совчилар келган. Вақт ўтиб, Косоний бу кишига шогирд тушиб, илмда ниҳоятда пешқадам бўлиб, ҳатто у кишининг “Туҳфатул фуқаҳо” номли китобларига “Бадоиъус саноиъ фи тартиб аш-шароиъ” номли шарҳ битганларидан сўнг шу китобни маҳр ўлароқ баҳолаб, қизларини у кишига никоҳлаб берган эканлар. Ҳурматли отинойиларимиз! Қуйида айрим отинойилар йўл қўяётган баъзи хатоликларни келтириб ўтсак: Биринчи. Баъзи отинойилар ўзининг етарли билими бўлмагани ҳолда диний расм-русумларга бошчилик қилиш билан бирга бидъат-хурофот ишларда ташаббускорлик ҳам...