Мисрнинг “Ал-Aзҳар” мажмуаси раҳбари, шайх, доктор Aҳмад Aт-Таййиб “ал-Aзҳар” олий фатво қўмитасини ташкил этишга қарор қилди. Унга доктор Aббос Шуман етакчилик қилади. Фатво олий қўмитасига фатво масаласи бўйича фаолият олиб борувчи барча ҳайъатлар (“ал-Азҳар” фатво маркази, “ал-Азҳар” университетидаги марказий фатво қўмитаси, Миср фатво қўмитасининг вилоятлардаги бўлинмалари) бўйсинади. Шунингдек, шайх, доктор Aҳмад Aт-Таййиб фатвога оид умумий сиёсат ва уни назорат қилиш тартибларини белгилаш учун “ал-Aзҳар” маслаҳат кенгашини тузилади, Кенгашга Миср Араб Республиканинг собиқ муфтийси, доктор Наср Фарид Восил, “ал-Aзҳар” раҳбари муовини доктор Муҳаммад Aбдурроҳман ад-Давиний ва “ал-Aзҳар” университети проректори доктор Муҳаммад Aбу Зайд ал-Aмир ҳам киради. “Ал-Aзҳар” мажмуаси раҳбарининг собиқ муовини, доктор Aббос Шуман, Ислом тадқиқотлари Академияси бош котиби доктор Носир Муҳаммад Aйёд, Ислом тадқиқотлари Академияси аъзоси, доктор Aбдуллоҳ ан-Нажжар ва Миср уламолари кенгаши аъзоси доктор Ҳамди Субҳ ҳам маслаҳат кенгаши аъзолари саналади. Етти уламодан иборат “ал-Азҳар” олий фатво қўмитаси ҳукумат ва хусусий сунъий йўлдош каналлари орқали тортишувга сабаб бўлаётган мунозарали фатволар муаммосига барҳам бериш мақсадида ташкил этилган. Унда мунозарали саволларга фатво берилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими 564
Ҳукумат қарори (781-сон, 14.12.2020 й.) билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди. Аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қуватлаш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Дастур қуйидаги 3 босқичда амалга оширилади: биринчи босқич – 2020-2021 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш; иккинчи босқич – 2022-2023 йилларда китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш; учинчи босқич – 2024-2025 йилларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилаш. Қарорга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди. Шунингдек, қарор билан тасдиқланган Дастурни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га кўра, нашриётлар томонидан ёзувчиларга ажратиладиган гонорар масаласини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Манба: huquqiyaxborot 360
14 декабрда қуёшнинг тўлиқ тутилиши юз беради. Бунда Ер, Ой ва Қуёш бир чизиққа туради ва Ой Қуёшни тўлиқ тўсиб қўяди ҳамда унинг атрофида «қуёш тожи»ни кўриш мумкин бўлади. Ой Қуёшни Тошкент вақти билан 19:32дан бошлаб Тинч океанининг марказий қисми устида тўса бошлайди. Қуёш тутилишининг максимал фазасини соат 21:13да кузатиш мумкин бўлади ва у 2 дақиқадан кўпроқ давом этади. Тўлиқ тутилишда оловли ҳалқани эслатувчи «қуёш тожи»ни, Қуёш яқинида жойлашган юлдузлар ва сайёраларни кўриш мумкин бўлади. Астрономларнинг маълумотларига кўра, қуёшнинг тўлиқ тутилишини Чили ва Аргентина аҳолиси яққол кузатади, Жанубий Америка, Полинезия, Антарктида ва Африкада эса унинг қисман тутилишини кўриш мумкин. Дунёнинг қолган аҳолиси эса ушбу астрономик ҳодисани интернет орқали онлайн тарзда кузатишлари мумкин бўлади. Кейинги қуёш тутилиши 2021 йилнинг 10 июнида юз беради ва у узуксимон кўринишда бўлади. Ислом дини қуёш тутилиши хусусида нима дейди? Одатда кўпчилик мўмин мусулмонлар Кусуф намози ҳақида маълумотга эгамиз. Кусуф сўзи қуёш тутилишига ишлатилади. Хусуф сўзи ой тутилишига ишлатилади. Бу ўрганиб қолинган одат. Амалда эса иккаласи бир-бирининг ўрнига алмаштирилиб ишлатилаверади. Бундан қуёш ва ой тутилишини англаниши тушунилиши керак. Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Иброҳим ўлган кун қуёш тутилди. Одамлар: «Иброҳим ўлгани учун тутилди», дедилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлгани учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Бас, қачонки уларни (тутилганини) кўрсангиз, то очилиб кетгунча Аллоҳга дуо қилинглар», дедилар». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Бошқа бир ривоятда эса: «Жоҳилият аҳли, албатта, қуёш ва ой фақат ер аҳли улуғларидан бир улуғнинг ўлими учунгина тутилади, дер эдилар. Албатта, икковлари бирор кишининг ўлими учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Лекин, икковлари Аллоҳнинг махлуқларидан икки махлуқдирлар. Аллоҳ ўз махлуқида нимани хоҳласа шуни пайдо қилур. Бас, икковларидан қайси бири тутилса, то очилиб кетгунча намоз ўқинглар», дейилган. Ҳа, табиатдаги улкан нарсалар бўлмиш Қуёш ва Ойнинг тутилишлари, ўзларининг оддий ҳолатларидан чиқиб ноқулай ҳолатга тушиб қолишлари беҳикмат эмас. Бу ҳодисадан ўрнак-эътибор олиш керак. Қуёш ва Ойнинг тутилиши бир неча ибратларга далолат қилади: 1. Қуёш ва Ойни Аллоҳ ўз тасарруфида тутиб туриши. 2. Қуёш ва Ойни худо деб эътиқод қилувчиларнинг эътиқоди асоссиз экани. Агар икковлари ёки бирлари Худо бўлганида тутилмас эдилар. 3. Ғофил қалблар бундай ҳодисадан чўчиб уйғониши. 4. Қиёмат шу шаклда бошланиши мумкинлигини эслаш. Кусуф намозига чақириш Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилганида, жамоат намозга, деб нидо қилинди». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Қуёш тутилганда жамоат намози ўқилиши. 2. Қуёш тутилгани учун ўқиладиган намозга «Жамоат намозга!» деб нидо қилиниши Кусуф намозининг турлари Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Қуёш тутилиб қолди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб ридоларини судраб (тезлаб) масжидга кирдилар. Биз ҳам кирдик. Бас, биз билан то қуёш очилиб кетгунча икки ракъат намоз ўқидилар». Бухорий ва Насаий ривоят қилган. Ушбу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида, «ушбу намозингизга ўхшаган икки ракъат намоз ўқидилар», дейилган. Жумҳур уламолар наздида кусуф намози суннатдир. ҳанафий мазҳаби ушбу ҳадисни олиб, кусуф намози ҳам бошқа нафл намозларга ўхшаган бўлади, дейди. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Қуёш тутилганда ташвишга тушиб, намоз ўқишга шошилиш зарурлиги. Пайғамбар...
Сўнгги йилларда юртимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, барча соҳаларда, хусусан, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ҳаётга кенг татбиқ этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга мувофиқ, барча соҳалар кесимида рақамли индустрияни жадал ривожлантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, таълим соҳасида ҳам Фармон ва “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган таълим жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда таълимни бошқаришни автоматлаштириш ва ҳар томонлама таҳлил қилиб бориш тизимини яратиш ишлари бошланди. Таълим соҳасида рақамли кўникмаларни ошириш мақсадида таълим поғонасининг бошланғич босқичида ўқувчиларга рақамли технологияларни тақдим этиш орқали рақамли кўникмаларни ўзлаштириш учун имкониятлар яратилмоқда. Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва соҳага тааллуқли илмий-тадқиқот марказларининг ўқув-услубий, илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Илмий-услубий кенгашининг бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида ҳам Фармонда белгиланган вазифалар ижроси бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишларни танқидий-таҳлилий ўрганиш масалалари кун тартибидан ўрин олди. Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўтказилган мажлисда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Академия раҳбарияти, қатор вазирлик ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олий диний таълим муассасалари, ўрта махсус ислом билим юртлари раҳбарлари ҳамда халқаро илмий тадқиқот марказлари директорлари иштирок этди. Мажлисда кун тартибидан ўрин олган Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларини кредит-модуль тизимига ўтказиш ва ўқув жараёнини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокама этилди. Шунингдек, Олий диний таълим муассасаларида амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида олий таълимдан кейинги таълим босқичи – таянч докторантура, докторантура, мақсадли докторантура, стажёр-тадқиқотчилик ҳамда мустақил тадқиқотчилик институти фаолияти: амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, қабул жараёнлари, 2021 йил учун режалар, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг 2020 йилдаги фаолияти натижалари ва 2021 йил учун мўлжалланган режалари каби масалалар атрофлича ўрганилди. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида янги ташкил этилган Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мақсад ва вазифалари, Марказ томонидан кутилаётган натижалар ҳамда келгусидаги режалари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги Олий диний таълим муассасалари ўқув дастурлари мазмунини такомиллаштириш бўйича Академия ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш хулосалари, Академия ҳузуридаги Малака ошириш маркази фаолияти, марказда диний соҳа ходимларининг малака ошириш тизимини портфолио шаклига ўтказиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар муҳокамаси ҳамда турли масалалар, Илмий-услубий кенгашнинг 2021 йил учун мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш каби масалалар кўриб чиқилди. — Бугун кенгашда Президентимизнинг жорий йилнинг 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига қаратилган масалалар ҳам кўриб чиқилди, — дейди Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўқув ишлари бўйича проректори Иброҳим Усмонов. — Бу борада соҳада амалга оширилган ишларнинг сарҳисоби ва келгусида қилинадиган ишлар режалари билан танишилди. Хусусан, Академияда ҳам рақамли иқтисодиёт асосини ташкил этадиган таълим масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан эълон қилинган олий таълим муассасаларининг Миллий рейтингида...
Шу йил 10 декабрь куни Халқаро мусулмонлар форуми котибияти ва Россия мусулмонлари идораси ташаббуси билан Zoom платформаси орқали “Мулоқот маданияти: пандемия давридаги диний одоб-ахлоқ” мавзусидаги XVI халқаро мусулмонлар анжумани бўлиб ўтди. Унда халқаро диний ташкилотлар вакиллари, Европа, Марказий Осиё МДҲдаги давлатларнинг диний идоралар раҳбарлари иштирок этди. Форум Қуръони карим тиловати ва дуолар билан бошланди. Дастлаб Россия мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнуддин сўзга чиқиб, коронавирус пандемияси даврида мўмин-мусулмонларнинг одоб-аҳлоқи, юзага келган руҳий ва иқтисодий қийинчиликларга бўлган сабр-бардошлари таҳсинга лойиқ экани тўғрисида нутқ сўзлади. Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Аллом эса анжуманда мана шундай мураккаб шароитда мусулмон уламолари ҳамкорликлари мустаҳкамланганлиги, мусулмон умматини ташвишга солаётган муаммоларни бирга ечишга ҳаракат қилингани, хусусан вабо каби касалликларга қарши биргаликда курашилгани тўғрисида сўз юритди. Онлайн халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари пандемия даврида мамлакатимизда амалга оширилган ишлар ва унинг натижалари ҳақида сўзлаб, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида муҳтарам Президентимиз томонларидан халқимиз саломатлигини сақлаш борасида чора-тадбирлар амалга оширилгани, МДҲ давлатлари орасида касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича энг яхши кўрсаткич айнан юртимизга тўғри келгани, шунингдек пандемия даврида Уламолар Кенгаши томонидан мўмин-мусулмонлар учун бир қатор мурожаатлар ва баёнотлар эълон қилингани ҳамда ушбу синовли кунларда яхши кунларга интилиб яшаш, ёрдамга муҳтож шахсларга ғамхўрлик қилиш каби йўналишларда кенг кўламли ишлари олиб борилаётгани тўғрисида алоҳида тўхталдилар. Муфтий ҳазратлари мусулмон дунёси турли муаммоларга дуч келаётган бугунги мураккаб шароитда дин пешволари ва Ислом уламоларининг мана шундай ҳамжиҳатликда ишлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб экани, диний идоралар ўртасидаги биродарлик ва ҳамкорлик алоқалари янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, онлайн анжуманда Ҳамид Шаҳриёрий – Исломий ташкилотларнинг бирлаштириш халқаро ташкилоти раҳбари; Доктор Холид Эрен – Халқаро ИРСИКА ташкилоти раҳбари; Муҳаммад Хофиз – Париж марказий масжиди имом-хатиби; Науризбай Таганули – Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, Бош муфтий; Доктор Аҳмад ал-Дубаян – Лондондаги ислом маркази раҳбари; Саидмукаррам Абдуқодирзода – Тожикистон Уламолар кенгаши раиси, муфтий; Мақсадбек Тохтамушев – Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий; Абдулвохид Ниязов – Европа мусулмонлари Форуми раҳбари; Рашад Алиярли – Кавказ мусулмонлари идораси раиси ўринбосари; Мурат Гул – Берлин ислом бирлашмаси раҳбари; Азиз Хасанович – Хорватия ислом уюшмаси раҳбари, муфтий кабилар ҳам сўзга чиқдилар. Мазкур сўзга чиққан нотиқлар томонидан пандемия давридаги диний одоб-ахлоқлар, бу борада халқоро ташкилотлар ва исломий идораларнинг мурожаат, баёнот, фатво ва тавсияларнинг таъсири ҳамда ҳамкорлик алоқалари натижалари тўғрисида муҳим маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, исломий ташкилотларнинг келгусидаги ҳамкорлик масалалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 370