Аллоҳга шукрки, бизларни энг афзал дин – Ислом динида қилиб қўйди, бизларга энг афзал китоб Қуръони каримни нозил қилди, бизларни набийларнинг энг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан қилди. Албатта, ҳар бир мўмин-мусулмон ўзининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли эканини таъкидлайди. Бироқ, у бу муҳаббат қандай муҳаббат эканини билармикин? Унинг “муҳаббат” деб атаётган туйғуси ҳақиқатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомларига лойиқ муҳаббатмикин? Буни англаш учун аввало муҳаббатнинг ҳақиқий маъносини билиб олиш зарур...- ТИИ талабаси Муҳиддинов Неъматиллохон Аброрхон ўғли
“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент ислом институтида тадбир ўтказилди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита Исломий диний-маърифий ташкилотлар ва имом-хатиблар билан ишлаш бўлими бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, Диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ишлаш бўлими ходими Элёржон Алимқулов, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсидиқов ҳамда профессор-ўқитувчилар ва ходимлар иштирок этдилар...- ТИИ Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғига кўра Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноибларининг араб тили бўйича оғзаки нутқ кўникмаларини янада ривожлантириш мақсадида 2023 йил 02-21 октабр кунлари давомида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Араб тили: муҳовара” фани бўйича ўқув-машғулотлари ташкил этилди. Қисқа муддатли малака ошириш ўқув-машғулотларининг ўқув режа ва ўқув дастури Тошкент ислом институти томонидан ишлаб чиқилди...- ТИИ Матбуот хизмати
Имом Бухорий номидаги тошкент ислом институти муассислигида «Ислом маърифати» илмий-адабий, маънавий-маърифий журнали таъсис этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси илмий нашрлар рўйхатидан ўтган «Ислом маърифати» журналининг илк нишона сони нашрдан чиқди... - Таҳрир ҳайъати
Ушбу сўзни эшитган ҳар бир қалб соҳиби бор-ки, ич-ичидан ўтаётган ажойиб туйғуларни ҳис қилади. Кўз ўнгидан илк бор қўлига қалам тутқазган кишидан тортиб унинг камолотига сабаб бўлган барча шахслар бирма-бир ўтади. Ушбу мақолага қўл уришдан аввал бир-икки талабаларга савол билан юзландим. Сиз Устоз деб аталмиш кишига қандай таъриф берар эдингиз? Кимнингдир шавқдан лаблари қимирламас, кимдир ҳаракат қилар эдию, лекин ичидагиларни тўлиқ баён қила олмас эди...- Тошкент ислом институти талабаси Саматов Мухторали