Тошкент ислом институтининг ташкил этилиши Мамлакатимиздаги диний билим юртлари – мадрасалар қадим тарихга эга бўлиб, уларнинг довруғи бутун мусулмон оламига тарқалган. Масалан, “Ислом динининг қуббаси” ҳисобланган Бухоро шаҳрида XX асрнинг бошларида 130 та мадраса фаолият кўрсатган. Лекин шўро ҳукуматининг даҳрийлик сиёсати, динга қарши кураш, барча масжид ва мадрасалар ёпиб юборилиши натижасида 1928 йилга келиб Ўзбекистонда диний таълим тизими батамом тўхтатилди. Иккинчи жаҳон уруши даврида шўро тузумининг диний сиёсатида кескин ўзгариш кузатилди. 1943 йилнинг октябрида Тошкент шаҳрида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг диний бошқармаси ташкил этилди. Мазкур Диний бошқарма фаолияти Ўрта Осиёдаги бешта шўро республикаси – Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонни қамраб олган бўлиб, диний таълим билан боғлиқ асосий жараёнлар айнан Ўзбекистонда кечди. Бухородаги “Мир Араб” (1945 йилдан бошлаб бугунги кунгача) ва Тошкентдаги “Бароқхон” (1945-1961 йиллар) мадрасалари, Тошкент олий маъҳади (1971 йилдан бошлаб бугунги кунгача) собиқ иттифоқнинг мусулмон ташкилотлари учун мутахассис тайёрлаб берувчи расмий диний ўқув юртлари эди. Тошкентда 1943 йилнинг 20 октябрида йирик курултой бўлиб ўтди. Унда собиқ иттифоқнинг турли жойларидан уламолар иштирок этишди. Асосий масала Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасини ташкил қилиш масаласи бўлиб, махсус ҳайъат тузилди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси этиб Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон тайинланди ва у кишига “минтақадаги беш иттифоқдош жумҳуриятларнинг муфтийси” унвони берилди. Шу билан бирга беш жумҳуриятнинг қозилари сайланди ва Ўзбекистон қозиси этиб Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон тайинланди. Институтнинг 2007 йилга қадар бўлган ҳолати Собиқ иттифоқ даврида 1945 йили Ўзбекистонда Бухоро ва Тошкентда мадрасалар очиш тўғрисидаги қарор билан диний таълим тизимида дастлабки қадамлар қўйилди. 1945 йил 1 сентябрда Бухорода қадимий машҳур Мир Араб мадрасаси ўз фаолиятини бошлади (мазкур мадраса иморати 1503 йилда қурилган). Тошкент ислом олий маъҳади эса ўз фаолиятини 1971 йилда бошлади. Бу даврда Зиёвуддин қори ибн Эшон Бобохон Қуръони карим тафсиридан дарс бера бошлади, бир гуруҳ ислом уламолари Исмоил Махдум Соттиев ҳадис илмидан, Фозилхўжа Эшон фиқҳдан, Юсуфхон Шокиров балоғат фани ва мантиқдан, Абдуғани Абдуллаев араб тили ва адабиётидан дарс берган. Олий маъҳаднинг таълим режасига кўра талабаларга ижтимоий-гуманитар фанлар ва хорижий тилларни ҳам ўргатиш назарда тутилган эди. Дарслар ўзбек ва араб тилларида олиб борилган. Ижтимоий ва табиий фанлар Республика Олий таълим тизимидаги таълим муассасаларининг йирик ўқитувчи-профессорлари жалб қилинган. Тошкент ислом институти илк бор ташкил қилинган пайтда 20 нафар талаба қабул қилинган. Бу талабалар, асосан, Бухородаги Мир Араб мадрасасининг юқори курс талабалари, битирувчилари ва шаҳар масжидларининг имом-хатибларидан иборат бўлган. Ўша даврда мадрасани битирган талабаларни ислом олий маъҳадига қабул қилиш анъана тарзига айланган эди. Тошкент ислом институтини ташкил этишда ўз даврининг машҳур намояндаси, таниқли аллома, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг асосчиларидин бири, собиқ муфтий, марҳум Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг хизматлари беқиёсдир. Ул зот ўқув юртининг очилиш маросимида: “Биз бу илмий даргоҳни очар эканмиз, ўз олдимизга диний ва замонавий илмларни пухта эгаллаган, муқаддас динимиз учун зарур бўлган билимдон ходимлар тайёрлашни асосий вазифа қилиб қўйдик”, – деган эди. Республикамиз истиқлолга эришгунга қадар Тошкент ислом институти узоқ машаққатли йўлни босиб ўтди. Мустақилликка эришгандан сўнг йилдан-йилга ҳар томонлама ривож топди. Айниқса, 2007 йил институт ҳаётига олтин саҳифалар билан ёзиладиган бўлди. Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтининг замонавий ва...