islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 14, 2026

Day

КЎЗ ҚАРОҒИНГИЗДАН АЖРАЛДИНГИЗМИ?

Муолажалар тугаши арафасида жисмоний ва руҳий изтиробларим туфайли уйқумни деярли йўқотдим. Бир куни ўзимни мажбурлаб ётоқдан турдим ва таҳорат олиб, таҳажжуд намози ўқий бошладим. Ё Раббим! Мен ҳеч қачон мана шу ибодат пайтидагидек ўзимни Aллоҳга яқин ҳис қилмагандим! Одатда, тўсатдан йиғлай бошлаганимда, эрим, онам ёки қайнонам менга тасалли беришарди. Лекин бу сафар умуман бошқача бўлди.