islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 15, 2018

Day

Муносабат: Воқеликни билатуриб, бузиб талқин қилиш – адолатсизлик

АҚШ давлат департаменти Ўзбекистонни яна “виждон эркинлиги ва диний эркинлик соҳасида бузилишлар туфайли алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган” мамлакатлар рўйхатига киритгани мўмин-мусулмонларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди. 2018 йил 4 январь куни Департамент томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, бу рўйхатдан Эрон, Хитой, Шимолий Корея, Мьянма, Эритрея, Судан ва Саудия Арабистони ҳам жой олган. Бугунги Ўзбекистонни ушбу рўйхатга киритилишини янглиш иш, деб ҳисоблаймиз. Чунки ўтган бир йил давомида диний соҳада энг кўп ўзгариш ва енгилликлар бўлди. Эзгулик ва хушхабарларга лиммо-лим бўлди. Шукрки, ҳаётимиз бутунлай жонланиб кетди. Ҳар куни бир янгилик, ажойиб туҳфа бўлмоқдаки, халқимиз бундан жуда ҳам мамнун. Улуғ неъматлар кетма-кетлиги тўхтовсиз давом этмоқда. Ҳақиқатан, эътиқод борасида тўпланиб қолган масалалар ечимини топиш, ушалмас орзу бўлиб турган истакларнинг рўёби борасида жуда ҳам катта ишлар қилинди. Шахсан Президентимизнинг саъй-ҳаракати билан Ислом дини қадриятларини асраб-авайлаш, диний саводхонликни ошириш ва динимизнинг эзгу таълимотларини кенг тарғиб этиш мақсадида, улкан ишлар қилинди. Буни аниқ мисолларда баён қиладиган бўлсак, жумладан: Ислом цивилизацияси маркази ва 2 та халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. Вилоятларда калом, ҳадис, фиқҳ, ақида, тасаввуф илмларини ўрганишга ихтисослашган 5 та илмий мактаб иш бошлади. Исломий таълим муассасалари сони 11 тага етказилди. Бухорода Олий мадраса ташкил этилди. Тошкент ислом институтида 3 йиллик махсус сиртқи бўлим очилди, диний ўқув юртлари қошида ўқув курслари юритилди, Қуръони карим қироати бўйича “Таҳфизул Қуръон” гуруҳлари фаолият бошлади, қабул квоталари 150 фоизга оширилди. Мамлакатимиз бўйича 15 та масжид қайтадан барпо этилди, 55 та масжид капитал таъмирланди. Биргина Сурхондарё вилоятининг олис ҳудудларида 4 та янги масжид иш бошлади, яна 4 тасини очиш режага киритилди. Интернет сайтларида диний фанлардан онлайн дарслар ташкил этилди, тўғридан-тўғри саволлар-жавоблар рукни мунтазам ишлаб турибди, сайтлар ва ижтимоий тармоқларда диний-маърифий тарғибот жадал олиб борилмоқда. Президентимизнинг юксак ташаббуси ва оталарча раҳнамоликларида ўлкамизнинг туман-шаҳарларида Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримни ўз қалбларига жо қилган қори ва қориялар мусобақалари кенг миқёсда бўлиб ўтмоқда. Ўтган йил охирида Президентимиз “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекдилар. Унга кўра, академияда “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассисликлари бўйича магистрлар, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий-педагог кадрлар тайёрланади. Мана шундай кенг имконият ва қулайликлар бўлган юртни, бугунги дунёда топиш кийин бўлса керак? Аксинча шундай мамлакатни “виждон эркинлиги ва диний эркинлик соҳасида бузилишлар туфайли алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган” давлатлар рўйхатига киритиш адолатдан бўлмайди. Яна шуни қайд этиш керакки, оммавий ахборот воситаларида диний ходимлар чиқишлари кескин кўпайтирилди. “Ҳидоят сари” ва “Зиё” кўрсатувлари эфир сони икки бараварга оширилди. “Ўзбекистон-24” телеканалида имом-хатиблар иштирокида давра суҳбати қилинмоқда. “Маданият ва маърифат” телеканалида уламолар иштирокида кўрсатувлар эфирга узатилмоқда. Шунингдек, “Зиё чашмаси” номли радио эшиттириш ва 50 га яқин диний маърифий веб-сайтлар иш олиб бормоқда. “Ҳидоят” журнали жами 1 миллион 145 минг нусхада, “Ислом нури” газетаси жами 820 минг нусхада нашр этилди. Шунингдек, 200 га яқин номдаги диний адабиётлар бир неча юз минг ададда чоп этилди. Қуръони карим маънолари таржимаси, ҳадислар тўплами, буюк муҳаддис, олим ва фиқҳ илми пешволарининг асарлари таржима қилиниб, халқимизга туҳфа қилинди. Яна фахр билан айтиш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлиги остида Мисрдаги “Дорус-салом” нашриёти ва Азҳари шариф ҳузуридаги илмий академия билан Қуръони каримни чоп этиш бўйича келишувга эришилиб, ўзимизда...

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” кўрик-танловининг илк босқичи бошланди

Айни пайтда Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги “Маърифатли” жоме масжидида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” кўрик-танловининг илк босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақани Мақсудхон қори Ғоипов Қуръони карим тиловати билан бошлаб берди. Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур жаноблари муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг мусобақа иштирокчиларига йўллаган табрик ва саломларини етказдилар. Ташкилий ҳайъат раиси Абдулҳаким қори Матқулов эса мусобақанинг ўтказиш тартиби билан таништирди. Ҳайъат раиси ўринбосари Ҳасанхон қори Абдумажидов Қуръон мусобақаси иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш мезонини изоҳлаб берди. Шундан сўнг кузатувчи ва ҳакамлар бирма-бир таништириб ўтилди. Ҳакамлар таркибида Тошкен ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жалолиддин Ҳамроқулов ҳам қориларнинг чиқишларига баҳо беради. Дастлаб “Ҳифз” йўналиши бўйича қорилар беллашувни бошлаб беришади. Ғаллаорол туманидан Давуров Музаффар биринчи бўлиб ҳакамлар ва томошабинларга тиловат қилиб берди. Сўнг навбатдаги иштирокчи Пахтакор туманидан Маликов Санжар Шавкат ўғли қироат қилиш учун таклиф этилди. Мусобақани ЎМИнинг ижтимоий тармоқдаги www.facebook.com/muslimuzportal манзилида жонли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Администратор 304

Муфтий ҳазрат Ставрополь ўлкасида учрашувлар ўтказди

12 январь куни хориж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Россия Федерациясининг Ставрополь ўлкаси муфтийси Муҳаммад ҳожи Раҳимов ва бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашдилар. Шунингдек, Пятигорск шаҳридаги масжид ва мадрасалар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Дастлаб Ставрополь ўлкаси муфтийси билан бўлган мулоқотда томонлар бугунги кунда Ислом дини қадриятларини асраб-авайлаш, мусулмон давлатлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш йўлида тинимсиз меҳнат қилиш зарурлиги тўғрисида сўз борди. Жумладан, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистонда дин соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, катта янгиликлар ва улкан ўзгаришлар тўғрисида гапириб бердилар. Ҳазрат сўзларида давом этиб, Ўзбекистон ва Ставрополь мусулмонлари идораси алоқалари йилдан-йилга сайқалланиб келаётгани, охирги икки йилда икки мусулмонлар идоралари вакиллари бир неча бор мулоқот қилишганини таъкидладилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари Ставрополь ўлкасидаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашиб, юртимизда дин соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, янги масжид-мадрасалар очилгани, илмий марказлар, ихтисослашган мактаблар ташкил этилгани, кенг миқёсда Қуръон мусобақаси уюштирилаётгани, шунингдек, ватанга садоқат, оила муқаддаслиги, огоҳлик мавзуларида амру-маъруф қилиб бердилар. Бундан ташқари меҳнат мигрантларининг яшаш ва ишлаш шароитлари билан қизиқиб, уларнинг берган саволларига муфтий ҳазратлари жавоб бердилар. Кўп йиллардан буён Ставрополь ўлкасида яшайдиган, асли самарқандлик бўлган табаррук ёшдаги онахон билан учрашиб, дилдан суҳбатлашдилар. Ҳозирги кунларда Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ва дин соҳасида кенг кўламли ўзгаришлар тўғрисида муфтий ҳазратлари “Пятигорск” радиосига интервью бердилар. Ставрополь ўлкасига сафар давом этмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 295
1 2