“Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ қилгунингизгача ҳаргиз яхшилик(Жаннат)га ета олмайсиз. Нимани инфоқ қилсансиз, Албатта Аллоҳ уни билгувчидир“. “Оли Имрон” сураси, 92-оят. Имом Насафий раҳимаҳуллоҳ бу оят тасфсирида бундай деганлар: “Оятдаги “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилгунингизгача” деган жумланинг маъноси “Муҳтожларга қилоятган инфоқ-эҳсонингиз ўзингиз яхши кўриб, уни бошқа нарсалардан афзал деб билган мол-мулкингиздан бўлгунича, деганиганидир”. “Яхшиликка ета олмайсиз” жумласининг маъноси “Яхшиликнинг хақиқатига ета олмайсиз ёки яхши бандалардан бўла олмайсиз ёҳуд Аллонинг яхшилиги-савобига ета олмайсиз, деганидир”. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Аллоҳнинг розилигини кўзлаган холда ўзи яхши кўрган нарсасини – гарчи у бир дона хурмо бўлса ҳам – садақа қилган киши ушбу оятга амал қилганлар қаторига киради”, деганлар. Воситий раҳматуллоҳи алайҳ эса: “Яхшилик(Жаннат)га етишиш- яхши кўрган нарсаларнинг маълум қисмини инфоқ-эҳсон қилиш билан бўлади”, деганлар. Абу Бакр Варроқ раҳматуллоҳи алайҳ эса “Яхшиликка ета олмайсиз” нинг маъноси “Эй бандаларим, Менинг сизларга қиладиган яхшилигимга фақат ва фақат ўз ёру-биродарларингизга яхшилик қилибгина етиша оласиз”, деганлар. Хулоса шуки, талаб қилинган нарса-яхшиликка етишиш учун яхши кўрган нарсаларингиздан муҳтожларга бериш лозим экан. Умар ибн Абдул Азиз шакар сотиб олиб, уни садақа қилар эди. У зотга “Нега шу шакарни пулини садақа қилиб қўя қолмайсиз?”- дейилди. У зот “Мен ўзим яхши кўрган нарсани инфоқ қилишни хохладим”- деган эканлар. “Нимани инфоқ қилсангиз, Албатта Аллоҳ уни билгувчидир” яъни Аллоҳ сизлар инфоқ қилаётган ҳар бир нарсани билиб турибди ва унга кўра мукофатлайди ҳам. Имом Табарийнинг тафсирларида бу оят қуйидагича тафсир қилнади: Аллоҳ таолонинг “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ қилгунингизгача яхшиликка эриша олмассиз. Нимани инфоқ қилсангиз, Албатта Аллоҳ уни билгувчидир” оятининг маъноси борасида Абу Жаъфар бундай деган: “Эй мўминлар Аллоҳга итоат этиб ва Унга ибодат қилиб, Ундан умид қилинаётган яхшилик бу Аллоҳнинг сизларга фазл қилиб жаннатга киритишидир ва сизлардан азобини буриб юборишидир. Аксар олимлар оятдаги “яхшилик” сўзининг маъносини жаннат дейишган. Чунки охиратда Аллоҳ таолонинг бандаларига қиладиган яхшилиги уларни жаннатга киритишидир. Абу Курайб роҳматуллоҳи алайҳ Амр ибн Маймундан ривоят қиладилар: Оятдаги “яхшилик”дан мурод жаннатдир. Муҳаммад ибн Ҳусайн роҳматуллоҳи алайҳ Суддийдан ривоят қиладилар: Оятдаги “яхшилик”дан мурод жаннатдир. Яна Абу Жаъфар айтадилар: бу оятнинг маъноси “Эй мўминлар Роббингизни жаннатига ета олмайсизлар токи яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ қилгунингизгача яъни яхши кўриб, ўзларингизда бўлишини хохлаган нафис молларингиздан инфоқ-эҳсон қилгунингизгача… Башир роҳматуллоҳи алайҳ Қатодадан ривоят қилиб айтадилар: Токи ўзингизга ёққан ва қўлингизда бўлишини орзу қилган нарсаларингиздан инфоқ қилгунингизгача Роббингизнинг яхшилигига ета олмайсизлар. Ибн Касийр роҳматуллоҳи алайҳ тафсирларида Вакийънинг Амр ибн Маймундан ривоятини келтириб оятдаги “Яхшилик”дан кўзланган маъно Жаннат эканини айтганлар. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ Имом Молик роҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилиб айтадилар: Абу Толҳа розияллоҳу анҳу Мадийнадаги Ансорийларнинг энг моли кўпларидан эди ва уни энг яхши кўрган нарсаси Масжиди Набавий рўпарасидаги Байраҳо номли боғи эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам унга кириб, ундаги булоқининг ширин сувларидан ичар эдилар. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ- эҳсон қилгунингизгача яхшиликка ета олмайсиз” ояти нозил бўлган пайтда, Абу Толҳа айтдиларки “Эй Росулаллоҳ, Аллоҳ таоло “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ- эҳсон қилгунингизгача яхшиликка ета олмайсиз” дебди, мени энг яхши кўрган нарсам Байраҳодир. У Аллоҳ йўлида садақа бўлсин. Мен унинг яхшилигини ва(охиратга) захира бўлишини умид қиламан. Уни олинг-да, Аллоҳ сизга бурган жойга ишлатаверинг, дедилар. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Бах”[1] бу жуда фойдали...
Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналининг хабар беришича, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларии ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 427
Илм сўзи луғатда “билмоқ”, “танимоқ” деган маъноларни билдиради. Қуръони Каримда илм берилганларнинг даражаси кўтарилиши баён қилинган: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ ۚ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11-оят). Ҳадиси шарифларда ҳам илм фазилатлари кўплаб ўринларда мадҳ этилган. Жумладан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бу ҳақида қуйидагича хабар берилган: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради”, дедилар”. Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Шунингдек дунёга машҳур бўлган турли соҳа олимлари ҳам илмнинг фазилатларини мадҳ этиб келганлар: 1.Ўтган асрнинг машҳур олими Пастор бундай деган: “Иймон ҳеч қандай тарққиётга тўсқинлик қилмайди, чунки ҳар бир тараққиёт Худонинг яратган нарсаларидаги ажойиботларни очиб беради. Агар мен кечагидан кўра илмлироқ бўлсам, Аллоҳга бўлган ишончим ҳам кечагидан мустаҳкамроқ бўлади”. Кимёгар олим, Пaриждаги тиббиёт куллиясининг декани Витос бундай деган: “Агар мен иймоним бироз бўлса-да сустлашганини сезиб қолсам, уни қувватлаш учун Фанлар академиясига шошиламан”. Машҳур тарихчи олим Фебер: “Ҳар бир даврнинг ўзига ҳос телбалиги бўлади. Худога ишонмаслик давримизнинг телбалигидир”. Фай исмли машҳур академик ўзининг “Оламларнинг асли” номли китобида: “Илм ўз эгасини Аллоҳни тан олмасликка олиб боради” деган фикр мутлақо нотўғридир”, деган. Доктор Алберт Макоб бундай деган эди: “Илмий ишлар билан шуғулланишим Аллоҳга бўлган ишончимни мустаҳкамлади. Ҳаттоки, аввалгидан кўра мустаҳкамроқ, асослироқ бўлишга олиб келди. Ҳеч шубҳа йўқки, илм албатта, инсонга Аллоҳнинг қудратини яхшироқ тушунишига ёрдам беради. Инсон илмий ишларида янгилик кашф қилгани сари Аллоҳга бўлган иймони ҳам кучайиб бораверади”. Машҳур Энштейн бундай деган: “ Аллоҳга бўлган иймон илмий изланишларнинг энг улкан самарасидир”. Мазкур эътирофлардан маълум бўладики, ҳақиқий илм машҳур олимларнинг Аллоҳга иймон келтиришларига ва доимо тўғри йўлда юришларига сабаб бўлган. Шулардан маълум бўладики, тўғри илм талабгори бўлиш, дунё ва охират саодати сари интилиш демакдир. 1- курс талабаси Маҳкамов Муҳаммад Али 365
Умавийлар даврида ўша вақтдаги жамият ва келажак авлод учун иқтисодий ва сиёсий ҳаётда жуда кўп ислоҳотлар бўлди. Бу амалга оширилган ислоҳотлар ҳозирги кунда ҳам энг аҳамият касб ўтади. Жумладан ҳар бир Умавий раҳбарларидан Муовия розияллоҳу анҳунинг ислоҳотларини санаб ўтсак. Муовия розияллоҳу анҳу давлатнинг ички сиёсатида бир неча ислоҳотлотларни амалга ошириш билан бирга, аҳолининг барча қатламларини маърифатли, билимли бўлишига ҳаракат қилди. Кўп вақтини халқ турмуш даражасини яхшиланиши учун сарфлади[1]. Масалан, у бомдодни ўқиб бўлгач, тонг вақтидан бирор ҳақни ҳақдорга олиб бериш билан ишни бошлар эди. Сўнг хонасига кириб кетар, ортидан кунлик иш режаси ёзилган дастур тақдим қилинар, ўқиб бўлгач, сўнг ибодат қилар, яна чиқиб хос одамларини чақиртириб, вазият ҳақида гаплашар, кейин вазирлар кириб, кунлик ишлари ҳақида ҳисобот берар, сўнг нонушта қилиб, бир қанча мавзулар ҳақида гаплашар, сўнг яна шахсий иш билан уйига кириб чиқар ва хизматчисига тахт- ўриндиқни олиб келишни буюрар, атрофида эса қўриқчи зобитлари турар, шикоят билан келганларни тинглар ва ҳал қилар, сўнг энг яқин-хос одамлар билан учрашар, доимо бир котиби воқеъликни қайд қилиб борар эди[2]. Кечга қўшни мамлакатлар аҳволи, ўз мамлакатидаги фуқаролар ҳолати ҳақида раҳбар ходимлар ҳисобот беришар, ётишдан олдин ўтган подшо ва урушлардаги хийлалар ҳақида хизматчиси ўқиб эшиттирар эди[3]. Кўриниб турибдики, ҳар бир иш режа ва дастурлар орқали бажарилган. Кейинчалик ундан кейинги раҳбарлар ва подшоҳлар учун дастур бўлиб хизмат қилди. Айниқса халқ ҳолатига эътибор биринчи ўринга қўйилган, бу ҳам ислоҳотчилик ҳаракатларидан бири десак хато қилмаган бўламиз. Бошқарувдаги ислоҳотларнинг уч жиҳати: Идоравий-бошқарув тақсимоти; Идоравий вазифалар; Илоравий муассаса-девонлар. Идоравий тақсимотда бошқарув минтақа-ўлкаларга қараб қуйидагича бўлган: А) Шом вилояти- Дамашқ, Ҳимс, Қинсир, Фаластин, Иордания эди. Бу жойларга раҳбарнинг айнан ўзи волийларни таъйинларди. Б) Ироқ вилояти- маркази Басра, Куфа, Восит назоратидагилари Форс, Кирмон, Хуросон, Сижистон, Асбаҳон, Аҳвоз, Қазвин, Журжон, Тибристон, Озарбайжон, Рай, Қомус, Наҳован ва Мовароуннаҳр бу давлат- Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразмдан то Хитойгача бўлган ҳудудни ўз ичига олар эди. В) Фурот вилояти- Дажла ва Фурот дарёси оралиғидаги Сурия шарқи шимолида жойлашган. Унга Озарбайжон, Армания, Мусил, Кичик Осиё ҳудудлари қарашли эди. Бу вилоят маркази Ҳаррон, ҳозирги Суриянинг Раққа шаҳри шимолидан 127 километр узоқликдаги Туркия ерларига қарашли Диёр Бакр ҳисобланган шаҳридан туриб бошқариларди. Г) Ҳижоз вилояти- машҳур шаҳарлари Макка ва Мадина. Ҳижоз бошқаруви ҳам ушбу шаҳарлардан бирида бўлган. Шунингдек Тоиф ҳам унга қарашли бўлган. Баъзан Ямома Ҳижоз тасарруфида бўлган. Д) Яман вилояти- Маркази Санъо, унга Ҳазрамавт ва Жанд тобеъ бўлган. Е) Миср вилояти- юқори Миср унга Синайдан то Нубиягача қараган. Қуйи Мисрга денгиз томонидаги жойлар қараган. Волий Фустот шаҳрида бўлган. Шунингдек Искандария ва Сувайш ҳам унинг сарҳадига кирган. И) Мағриб вилояти- сарҳади Ливиядаги Барқадан тортиб, то Мағрибдаги Тангогача чўзилган. Асосий маркази Қайравон шаҳри бўлган. Дастлаб Миср қўл остида бўлган. Кейинчалик Язид ибн Муовия пайтида ҳ. 86/ м. 682 йил мустақил бўлди. Валид ибн Абдулмалик даври ҳ. 86/ м. 685 йилда у ҳар томонлама ривож топди. Й) Андалус вилояти – сарҳади Гибралталдан то Испаниядаги Поришлунагача чўзилган. Шимолдан Франсия жанубидаги ҳозирги Партугалия ерларига яқин бўлган Астрасофий қироллигигача бўлган. У ҳам аввал Мағриб волийси томонидан бошқарилган. Раҳбар Умар ибн Абдулазиз даври ҳ. 99-101/м. 717-719 йилда мустақил идора қилинадиган бўлди. Маркази Қуртуба шаҳри бўлган. Умавийлар худди хулафои...