Абу Дардо (р.а.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Аллоҳ таоло биз пайғамбарларга: «Диндан бошқа нарса учун фиқҳ ўрганадиган, амал қилишдан бошқа мақсад учун илм оладиган, охират амали билан дунё талаб қиладиган, одамлар назарида (ғариб кўриниш учун) қўй пўстинини киядиган, аммо қалблари бўри қалби каби бўлган, тиллари асалдан ширин, қалблари сабирдан (алоэ) ҳам аччиқ одамларга айтингки, улар Мени алдамоқчи бўляптиларми?! Мени масхара қиляптиларми?! Албатта, уларга шундай фитна (эшикларини) очаманки, энг ҳалим кишилар ҳам ҳайратда қоладилар», деб ваҳий қилган”, дедилар”. Заҳҳок (р.а.) Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар: “Бу умматнинг олимлари икки тоифа. Бир тоифаси Аллоҳ унга илм берган, у эса, илмини одамларга сарфлаган (ўргатган), эвазига ҳеч нарса олмаган ва уни бирор қийматга сотмаган кишидир. Унинг ҳақига осмондаги қўшлар, сувдаги балиқлар, ердаги ҳайвонлар ва кироман котибин (амалларни ёзувчи фаришталар) саловот айтиб туради. У қиёмат куни шарафли, улуғ инсон сифатида пайғамбарлар ҳамроҳлигида Аллоҳнинг ҳузурига келтирилади. Иккинчи тоифа эса, Аллоҳ унга дунёда илм берган, у эса, илмни Аллоҳнинг бандаларидан қизғанган, (ўргатса ҳам) эвазига бирор нарса олган ва илмни (арзон қийматга) сотиб юборган кишидир. У қиёмат куни оловли юган билан юганланган ҳолда келтирилади. Одамлар бошида туриб, бир нидо қилувчи: «Бу фалончи ўғли фалончидир. Дунёда Аллоҳ унга илм берган эди. У эса, Аллоҳнинг бандаларидан қизғанди. (ўргатса ҳам) эвазига бир нарса олган ва уни арзон қийматга сотиб юборган эди», деб нидо қилади. Одамлар ҳисоб-китоби тугагунга қадар шундай ҳолда азобланиб туради”. Қуйидаги ривоят бундан қаттиқроқдир: “Бир киши Мусо алайҳиссаломга хизмат қилиб юрар эди. Қачон гапирса: «Мусо Сафйуллоҳ (Аллоҳнинг покиза бандаси) менга ундай деган», «Мусо Нажийуллоҳ (Аллоҳнинг сирдош бандаси) бундай деган», «Мусо калимуллоҳ ана шундай деган», деб гапириб юрарди. У бой бўлиб, моли кўпайиб кетгач, Мусо (а.с.) уни юқотиб куйдилар (яъни, у Мусонинг олдиларига келмай қўйди). Мусо (а.с.) уни кўп суриштирдилар. Лекин бирор хабар топмадилар. Охири бир куни Мусо (а.с.) ҳузурларига бўйнига арқон боғланган тўнғизни етаклаб бир одам келди. Ундан Мусо (а.с.): «Фалончини танийсанми?» деб сўрадилар. У одам: «Ҳа, танийман. У мана шу тўнғиздир», деб жавоб берди. Шунда Мусо (а.с.): «Эй Раббим! Сендан уни ўз ҳолига қайтаришингни илтижо этаман, токи ундан бу ҳолга қандай қилиб тушиб қолганини сўрай», деб дуо қилдилар. Аллоҳ таоло унга ваҳий қилдики: «Агар Менга Одам (а.с.) ва ундан кейинги (пайғамбарлар) дуоси билан дуо қилсанг ҳам, бу одам ҳақидаги дуойингни қабул этмайман. Лекин уни нега бундай ҳолга солганимни хабар қиламан. Сабаби шуки бу одам, дин воситасида дунёни талаб қилар эди». Бунданда қаттиқроқ хабарни Муоз ибн Жабал (р.а.) мавқуф ва марфуъ ҳолда ривоят қилганлар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Олимнинг фитналаридан бири – гапириш эшитишдан кўра ёқимли бўлишидир», дедилар”. Гапиришда сўзни безаш ва зиёда қилиш бор. Гапирувчи киши хатодан омон қолмайди. Сукутда эса саломатлик ва илм бордир. Шундай олимлар ҳам борки, ўзи илм тўплайди, лекин бу илмнинг бошқаларда бўлишини ёқтирмайди, улар дўзахнинг биринчи табақасида бўлади. Олимлардан яна шундайлари борки, илмида ўзини подшолардек тутади. Унинг илмидан бирор нарса эътиборсиз қолса, ғазабланади, улар дўзахнинг иккинчи табақасида бўлади. Олимлардан яна шундайлари борки, илмини ва ғаройиб сўзларини шарафли ва бой кишиларга сарфлайди. Лекин илмга муҳтож кишиларни ўзига лойиқ кўрмайди, улар дўзахнинг учинчи табақасида бўлади. Олимлардан...
“Албатта, уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Анбиёлар динор ё дирҳам мерос қолдирмайдилар, улар илм мерос қолдирадилар. Ким ундан олса, бас кенг насиба олибди”. (Абу Довуд ривояти) Бандаларини илм билан азиз қилиб қўйган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду саноларимиз бўлсин! Олимларни “Пайғамбарлар меросхўрларидир” деб айтган Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломларимиз бўлсин! Дарҳақиқат, Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло энг буюк мавжудоти – илк инсон Одам алайҳи саломни олим қилиб яратди. Сўнг энг суюкли охирзамон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи нозил қилган ояти билан “Ўқи!”, дея амр қилди. Сўнг эса Аллоҳ таоло илмли, олим бандаларини даражотини: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарур» («Мужодала» сураси, 11 – оят), дея бошқа бандаларининг даражаларидан устун қилиб, уларни Ўзи азиз қилиб қўйди. Маълумингизки, она юртимиз асрлар оша буюк олиму мутафаккирларни ўз бағрида тарбия қилиб келган муборак заминдир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу шарафли силсила ҳали ҳам давом этиб келмоқда. Ана шундай силсилада муносиб ўрнини қолдирган, яқин тарихимизда яшаб ўтган буюкларимиздан бирлари Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон хазратлари ва у зотнинг оилаларидир. Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон хазратлари оғир даврларда ўз зиммасидаги машаққатли вазифани муносиб адо қилган, эртаю кечини мусулмонлар ғамида ўтказган буюклардан бири эдилар. У зот Совет тузуми даврида Ўрта Осиё ва Қозоғистон Мусулмонлар Идорасининг Муфтийи бўлиб хизмат қилидлар. Ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти очилишига ҳам у зот сабабчи бўлган эдилар. Бу машаққатли хизматда у зотнинг ўғиллари Шамсиддинхон ибн Зиёвуддинхон Эшон Бобохон ҳазратлари елкама-елка туриб, кўмак бердилар. Отасининг 25 йил муфтийлик хизматидан сўнг 1982 йил декабр ойида беш мамлакат ваакиллари йиғилган қурултойда Шамсиддинхон ҳазрат Ўрта Осиё ва Қозоғистон Мусулмонлари Идорасининг Раиси лавозимига сайландилар ва 1989 йилга қадар муфтийлик лавозимида шараф ила хизматини адо қилдилар. Ҳаммамизга маълум, у қийин даврда хизмат қилишни ўзи бўлмаган, айниқса диний соҳада хизмат қилиш, ҳаётини қил учида ушлаш билан баробар бўлган. Бироқ шундай бўлсада, бу буюкларимиз ҳеч ҳам ўйланмасдан, дин олдида, халқ олдида, Аллоҳнинг олдидаги бурчларини муносиб адо қилганлари шубҳасиздир. 1994 йилдан бошлаб 2003 йил 66 ёшларида вафот этгунларига қадар эса Ўзбекистоннинг аввал Миср, сўнг, Саудия Арабистони, Иордания, Қувайт, Баҳрайн ва Жазоирдаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб хизмат қилганлар. Буюкларнинг қолдирган бебаҳо маънавий мероси, уларнинг муборак хотирларидан баҳраманд бўлиш учун Тошкент Ислом институти талабалари ҳазратнинг меросхўрлари томонидан ташкил қилинган уй музейига ташриф буюрдилар. У ерда уларни Амир Саид ака кутиб олдилар. Бир муддат Шамсиддинхон Эшон Бобохон ҳазратнинг динимиз тикланиши ва унинг ривожига, ҳамда Ўрта Осиё мусулмонларини бирлаштирдаги саъй ҳаракатларида у зотнинг чеккан заҳмату машаққатлари ҳақидаги воқеа – ҳодисалар ва бебаҳо хотирларини улашдилар. Талабалар у зотнинг қилган ишлари, оилалари ҳафидаги суратларни томоша қилиб, улкан маънавий мерос олдилар. Сўнг ташриф дафтарига ўз таассурот ва тилакларини қайд этиб қўйдилар. Зиёрат якунида талабалар томонидан етказилган Хатм Қуръон бахшида қилиниб, у зотнинг ва оила аҳлларининг ҳақларига дуои хайрлар қилинди. Аллоҳ у зотларга Фирдавс жаннатидан маконлар ато этиб, Ўзиниг маҳбублари қаторида қилсин! Биз уларга муносиб ворис бўлишимизни насиб айласин! 3-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр 316
Тўй – муайян инсоннинг, оиланинг хурсандчилиги ва ана шу бахтиёрлигимизга шерик бўлсин деган олижаноб ният ила дўсту ёрларни зиёфат қилиб чақириш. Лекин жуда қадим замонлардан ер юзидаги жамики миллатларнинг урфу одатига айланган дабдабали тўй ва бошқа маросимлар остида одамлар эзилиб келган. Дини мубийнимиз тўйларда, тантаналарда ҳаддан ошишдан қайтаргани ҳақидаги таълимотни Расули акром соллаллоҳу алайҳи васаллам амалга жорий этганларидан сўнг тўйлар азалий моҳиятига қайтиб, мўмин-мусулмонларнинг чинакам хурсандчилигига айланган. Жумладан, Қуръони каримда: “Қариндошнинг ҳаққини адо эт, мискин-бечоралар, йўловчи-мусофирларга ҳам (мурувват кўрсат). Лекин сира исроф этма, зеро, исроф қилувчилар Шайтоннинг “биродарлари”дир! дейилади. (Исро сураси, 26-оят). Шу ва шу мавзудаги ояти карималарни тўйларга тадбиқ этган аждодларимиз тўйларни ортиқча даҳмазаларсиз, чинакам хурсандчилик билан ўйнаб-кулиб ўтказганлар. Аммо замон ўтиши билан амалимиз озайгани тўйларимизда ҳам намоён бўла бошлади. Айниқса, бизнинг халқимиз тўйларни дабдабали ўтказишга ружу қўйди. Натижада тўй ўзбекнинг шодиёнасига эмас, миллий муаммосига айланди. Президентимиз кечаги йиғилишда ачиниш билан таъкидлаганидек, одамлар фақат тўй қилиш учун яшай бошлади. Бутун умр тўйга пул тўплаган одам тўйнинг жамғармаси камайиб кетишидан қўрқиб дўхтирга кўринмайди, дам олишга бормайди, йиллик меҳнат таътилини олганда эса ўзининг одатдаги ишидан ҳам оғирроқ ишларни қилади. Мақсад – таътилдан фойдаланиб уч-тўрт сўм пул ишлаб қолиш керак. Нима керак унча пул? Тўй қилишга – ўғил уйлаш керак, қиз чиқариш керак. Аммо одамнинг жони ва танаси ҳам ҳеч қачон чарчамайдиган, мустаҳкам нарса эмас, У – Аллоҳнинг омонати. Давлат инсонга нега ҳафтада икки кун дам, йилда бир ой меҳнат таътили беради? Йил давомида ишлаб чарчаган одам ҳордиқ чиқариб, меҳнат қобилиятини тиклаб олсин учун… Саҳобаи киромлардан бири Пайғамбар алайҳиссаломдан тўйни қандай қилиш ҳақида маслаҳат сўраганида, Пайғамбаримиз: “Битта қўй сўй”, деган эканлар. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қийинчилик бўлмасин деган мақсадда шундай деяптилар деб ўйлаб: “Мен бир неча қўй сўйишга қодирман”, деб бир-икки қайтарибди. Шунда Сарвари коинотимиз: “Эй молинга Худо барака бергур, битта қўй сўйгин” деб танбеҳ берган эканлар. Президентимизнинг тўйда одамлар сонини чеклаб айтиши, давлат амалдорларининг тўйга қатнашиш масаласида эҳтиёткор бўлиши ҳақида қатъий талаб қўйгани юқоридаги оят ва ҳадис таълимотига мос талабдир. Бинобарин, тўй қилишни, тўкин дастурхон ёзишни ният қилган одам, аввало, қариндош-уруғларнинг, етим-мискинларнинг ҳолидан хабар олмоғи керак. Бу ҳақда юртбошимиз алоҳида тўхталиб, шу шовқин-сурон билан тўй қилаётган одам ака-укасининг, қўни-қўшнисининг ҳолидан хабар олдими? Кимўзарга сарфлаган ҳеч кимга нафи йўқ сарфу харажатни қилгунча, ана ўшаларнинг камини бутласа бўлмайдими, деб таъкидлади. Дарҳақиқат, мабодо ўша одам бемаъни довруғ солиш учун қилган харажатининг бир қисмига бир муҳтожнинг камини бутлаб берса, бир толиби илмнинг йиллик шартномасини тўлаб берса, бир беморнинг дори-дармонига ёрдам қилса, ўша одамлар қўлларини дуога очиб неча йиллар унинг ҳаққига дуолар қилади. Минг кишини бир ҳашаматли тўйхонага тўплаб уч-тўртта беҳаё сатангни ликиллатиб, на обрў, на савоб ололмаган одам юқоридаги ишларни қилса ажру савобнинг тагида қолади. Яна, агар шу билан ҳам нафси ором топмаса, ўзига хайрихоҳ инсонлар орттиради. Ўша одамларнинг ҳам бир куни фойдаси тегиб қолади… Тўй ва маросимларни тартибга солиш зарурлиги ҳар доим фикр эгаларини ўйлантириб келган. Айниқса, жадид боболаримиз бу масалага жиддий киришган эдилар. Аммо уларнинг куйинчакликларига қулоқ осадиган одам бўлмади, ўзлари ҳам қисқа фурсатларда қатағон қурбонига айланиб кетди. Истиқлол йилларида ушбу мавзу яна кун тартибига чиқди. 1998 йилнинг 28 октябрида Биринчи...
3 март куни Тошкент шаҳридаги “Осиё гранд” кошонасида дин ва давлат арбоби, етук олим, моҳир таржимон Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг руҳларини шод этиш ва ул зотнинг “Тарихи Муҳаммадий” асарлари қайта нашр этилиши муносабати билан хайрия тадбири бўлиб ўтди. Унда уламолар, имом-хатиблар, дин ва давлат арбоблари, ушбу табаррук инсоннинг шогирдлари, аҳли-оилалари ва фарзанду аржумандлари жам бўлиб, ўзгача файз бахш этишди. Маълумки Алихонтўра Соғуний ҳазратлари 1885 йилда туғилган. У киши диний талимни аввал Макка шахрида, кейин Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» мадрасасида, ундан сунг эса Мадинаи мунавварадаги дорулфунунларда таҳсил олган. Алихонтўра ҳазратлари илму ҳикматнинг бир-икки соҳасида эмас, балки қироат, тафсир, ҳадис, фиқҳ, наҳв, балоғат, мантиқ, табобат, тарих, сийрат, жўғрофия, назму наср ва бошқа фанлар бўйича ҳам етук мутахассис бўлган. Соғуний ҳазратлари бир неча китобларини таълиф этганлар. Жумладан, “Тарихи Муҳаммадий”, “Туркистон қайғуси”, “Девони Соғуний”, “Шифоул илал” ва бошқалар. Шунингдек, у киши Аҳмад Донишнинг “Наводирул вақоиъ”, Дарвеш Али Чангийнинг “Мусиқа рисоласи”, Херман Вамберининг “Бухоро ёки Мовароуннаҳр тарихи” ва “Темур тузуклари” каби асарларни таржима қилган. Олимнинг бугунги кунга қадар ўз қийматини сақлаб келаётган сийрат бобидаги “Тарихи Муҳаммадий” асари 1959 йилда ёзиб тугалланган. Лекин у муаллиф вафотидан кейин, яъни 1991 йилда илк бор чоп этилган. Шу кунга қадар мўмин-мусулмонларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, ушбу асар бир неча бор, минглаб ададда чоп этилди. Ўтган йилда мазкур асар “Мовароуннаҳр” нашриётида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг кириш сўзлари ила Соғуний ҳазратларининг фарзанди Қутлуғхон Шокиров ташаббуси билан қайта нашр этилди. Ёднома тадбирига йиғилганлар Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг маърифатпарварлиги, жасурлиги, шунингдек, уйғур, қозоқ, ўзбек, қирғиз, татар ва дўнган халқларини мустаҳкам ишонч ва диний биродарлик асосида бирлаштиргани алоҳида эсга олинди. Шунингдек, аллома Аллоҳ таолодан берилган ақл-заковатни, ғайрат-шижоату иқтидорни бутунлай ижодга бахшида этиб, авлодлар учун катта маънавий бойлик бўлиб қолган бебаҳо асарлар таълиф этгани, форс ва араб тилларидаги бир қатор нодир асарларни ўзбек тилига таржима қилганини баён этишди. Тадбирда Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб, Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг руҳи покларига бахшида этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 550