Ёшлигимда “Сабр таги сариқ олтин” деган мақолни эшитсам, ҳақиқий олтинлар кўз ўнгимига келар, инсон бойиб кетади деб ўйлардим. Кейинчалик, бир воқеъани эшитганимдан сўнг ҳақиқатда ҳам сабр ила одамзот бойиб кетишига ишонч ҳосил қилдим. Қадимда жуда тақводор ва ибодатли олим киши яшаган экан. У умрини илм олиш, китоб ёзиш билан ўтказар, илмдан вақти қолса таом ер, бўлмаса шуни ҳам ортга сурар экан. Бир дақиқасини ҳам зое қилишдан қўрқар экан. Нафсига баъзан мунтазам ёзиш оғир келар, шунда бесабрлик билан ўрнимдан туриб кетмай дея кийимининг этакларини ўтирган жойига мих билан маҳкамлаб қўяр экан. Кечалари ҳамманинг чироғи ўчса ҳам, шу олим зотнинг уйидан шам ёғдулари ўчмас, қаламнинг “тиқир-тиқири” тунги сукунатни бузиб турар экан. Мана шундай бедор тунларнинг бирида олимнинг қаттиқ қорни очибди. Ей деса бирор егулик йўқ, ташқарига чиқай деса, тун пардалари атофга ёйилан, ҳамма ширин уйқуда. У бир неча кундан бери туз тотмаган бўлса ҳам шу ҳолига шукр қилибди ва Аллоҳнинг илм билан неъматлантиргани учун ҳамд айтибди: “Роббим, Ўзинг Буюк ва карами кенг Зотсан. Ҳар ишни тадбирини қилгувчи Сенсан. Бутун тирик жон борки, унинг ризқи сенинг зиммангда бўлмаса. Раззоқ ва Буюк фазл Эгасисан. Менинг ишим чиройли сабр қилиш халос. Кейин яна қўлларига қаламини олибди. Орадан бироз вақт ўтар ўтмас, хонасининг бир бурчагидан сичқон чиқиб, емиш ғамида юқ-буёққа югурибди. Очлик устун келибми, сичқонча олимга анча яқин келиб қолибди. Олимнинг бироз қизиққонлиги келиб, ёнида сувдан бўшаган косани унинг устига тўнкариб, ўз ишига машғул бўлибди. Ҳеч қанча ўтмасдан бошқа бир сичқон падо бўлибди, тўнкарилган косанинг олдидан кетмас, гир-гир айланаверармиш.Кичик сичқоннинг жасоратидан ҳайратланган олим нима бўлар экан дея, косани кўтармабди. Шу пайт у кўздан ғойиб бўлибди-да, бўйидан бироз кичик бўлган тилло тангани тортиб келиб унинг олдига ташлабди. Худди, тиллони олгин-у, косани кўтар деётгандай бўлар экан. Коса кўтарилмагач, сичқонча инига яна кириб, ўзи билан бирга танга олиб чиқаверибди. Мана пуллар тугади, бошқа тилло йўқ дегандай, охири бўшаган ҳамённи тортиб, коса ёнига қўйибди. Энди олим чидолмабди, косани дархол олибди. Тутқунликдан қутилган маҳбусдай сичқон тезда шеригининг ёнига отилибди-да, югурганч кўздан ғойиб бўлибди. Бу ҳолатдан кўнгил тўлиб, кўзлар намланибди. Олим соқолларинида хўл қилган намли кўзларини артар экан, чуқур ҳаёллар гирдобида қолибди. Бу не ишки, унда Аллоҳ мўжизаси намоён бўлди. Наҳотки биргина митти жонзот ўз жуфтига шу даражада вафодор бўлса? Хавфдан қўрқмаса? Кўзларни намлантиргани фақат бугина эмас, сабр ва Аллоҳга таваккулнинг, илмга бўлган ҳарисликнинг мукофоти-тилло тангаларни кўринг! Аллоҳ ҳузуридан келган неъматни кўринг! Ҳақиқатда ҳам сабр таги сариқ олтиндир… Оламлар Роббиси Аллоҳ таоло бандаларни сабр чақириб шундай марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир” (Бақара, 153) “Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон, мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад!)” (Бақара, 155) Сабр энг гўзал фазилат бўлиб, у Аллоҳнинг пайғамбарлари, авлиёлари ахлоқларидан биридир. Шу боис, ҳар бир мўмин-мусулмон киши сабр қилишга одатланиши керак. Ҳикматларда “Авлиёлик сабрдир, сабр нафсга жабрдир”, дейилади. Яна айтиладики, “Модомики, ер остида қабр азоби ҳақ экан, ер устида ўша азобнинг муқобили сифатида сабр азоби ҳам мавжуд. бандага ё униси, ё бунисидир.” Аллоҳнинг суюкли ва чин мўмин бандаларидан бири бўлишимиз учун ҳар қандай ҳолатда...
Муқаддас дини исломимизнинг бори гўзал хулқдир. Ислом дини ҳусни хулқлиликни энг юқори ўринга қўяди. Инсон хоҳ олим бўлсин, хоҳ обид бўлсин хулқи гўзал бўлмаса унинг қиймати йўқдир. Бунга динимизда кўплаб ҳадиси шарифлар, ояти карималарни мисол қилиб келтириш мумкин. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Учта хислат бор. Кимда ўша учта хислатдан биттаси бўлмаса ҳам қилган амали ҳисобга ўтмайди. Бу – Аллоҳга бўлган тақво у шундай тақвоки, уни гуноҳдан сақлайди, ахмоқни жиловлайдиган ҳалимлик, одамлар орасида хушхулқлик”. Табароний ривояти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда ўзининг ёмон хулқи билан жаҳаннамнинг энг тубига қулайди”. “Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким ўз динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хокисор, кофирларга эса қаттиққўл кишилардир” (Моида сураси, 54-оят). Гўзал ахлоқ, илм ва адаб ўрганмоқ, яхши инсонлар билан дўстлашмоқлик ила ҳосил қилинур. Динимиз мўъминларга гўзал хулқни эгаллашни ва ёмон хулқлардан четлашишни буюради. Шунингдек, Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқлари бу борада энг юксак намунадир. Зеро, Аллоҳ таоло ўз ҳабибини мадҳ этиб, шундай марҳамат қилади: “Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз” (Қалам, 4-оят). Яхши инсон, гўзал хулққа эга бўлган инсондир. Ҳусни хулқли кишилар яхши ишларни қилишга ошиқадилар. Уламолар гўзал ахлоқ доирасига кирувчи кўплаб хусусиятларга таъриф берганлар. Улардан энг аввалги поғонасида ўрин эгаллагани албатта тавозуъ эканлигига ҳеч шубҳа йўқдир. Инчунун, тавозуъ ҳар нарсанинг калитидир. Тавозуъ луғавий жиҳатдан камтарлик ва хокисорлик демакдир. Имом Суҳравардийнинг машҳур асари “Авориф ал-маъориф” да тавозуъ ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар ва машойихларнинг қимматли фикрлари келтирилади. Унда айтилишича, инсон тавозуъдан ҳам гўзалроқ либос киймагандир. Тавозуъ ва ҳикмат хазинасига ноил бўлган киши ҳар кимга чиройли суратда муомала қилади. Шунингдек, ҳар кимса ҳам унга юқори даражада ҳурмат кўрсатади. Тавозуъдан насибадор бўлган кимса қалб роҳатини топади. Бунга эса фақат илм соҳибларигина эга чиқишлари мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавозуълари шундай эдики хоҳ ҳур бўлсин, хоҳ қул ҳар кимнинг даъватига ижобат қилардилар, бир қултум сут ё қуённинг бир оёғи бўлса ҳам ҳадияни қабул қилардилар. Уларни тановул қилмоқдан орланмас, ҳадияга ҳадия билан жавоб берар ва ҳаттоки жория ёки мискиннинг ҳам даъватидан бош тортмас эдилар. Зеро, Аллоҳ таоло ўз каломида ҳабибига қарата шундай марҳамат қилади: Аллоҳ таоло: “Ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни уларга хуш хулқ билан камтарона муносабатда бўлинг)” (Шуаро сураси, 215-оят). Абу Зуроъа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай хабар қилдилар: “Тавозуънинг илк шарти сен унга йўлиққан кимсага салом бермоғинг, сенга салом берганга жавоб қайтармоғинг, мажлисда энг қуйи қисмига ўтирмоққа рози бўлмоғинг ва мақталиб, яхшиликларинг эслатилмоғини ёмон кўрмоғингдир. Жунайддандан тавозуъ ҳақида сўрадилар. Шундай жавоб бердилар: “Хокисор бўлмоқ ва инсонларга юмшоқ муомалада бўлмоқ“. Фузайл ибн Иёз дедилар: “Аллоҳга нисбатан хузуъ ила бўйин эгмоқ, айтилганларга қулоқ солиб, қабул этмоқдир. Яна шундай дедиларки: “Нафсида бир қиймат кўрган кимсанинг тавозуъдан насиби йўқдир”. Ҳасан Басрий ҳазратлари, бошқаларни кўрганда ўзидан афзал деб биладиган инсон зоҳид инсон эканлигини айтганлар. Ваҳб ибн Мунаббиҳ дедилар: Самовий китобларда шундай келгандир: “Мен Одамнинг сулбидан унинг зурриётини чиқардим ва улар ичида энг мутавозеъи ўлароқ Мусони кўрдим, шунинг учун уни ўзимга Калимуллоҳ қилиб танладим”. Шундай бир сўз бордир: “Нафсининг яширин айбларини билган кимса устунлик ва шарафга тамаъ қилмай тавозуъ йўлини тутгай. Уни айбларини юзига солганга душманлик қилмас, мақталган пайтда эса Аллоҳга шукр қилади”. Абу Ҳафс дедилар: Қалбини тавозуъга тўла бўлишини хоҳлаган кимса солиҳларнинг суҳбатида давом этсин ва уларга ҳурмат кўрсатишда нуқсонга йўл қўймасин. Киши солиҳларнинг ниҳоятда тавозуъли эканликларидан фойдаланиб уларга катталик, яъни кибр қилиши керак эмас. Луқмон: “Ҳар нарсанинг улови бордир, амалнинг улови тавозуъдир”,...