islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 28, 2019

Day

ИЛМ ДУНЁДАН АФЗАЛ

Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам иймонли илмли зотларнинг мартабаси улуғ бўлади. Худои таборак ва таоло иймонли ва илмли кишиларни Ўзининг китобида мақтаб дейди: “Аллоҳ таоло сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтаради”[1]. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мен илмнинг шаҳри бўлсам, Али унинг дарвозасидир”. Шу ҳадисни эшитиб, бир нечта хорижийлар ҳасад қилиб айтдиларки: “Ўн киши танҳо-танҳо бориб бир масалани сўраймиз, агар ҳар биримизга бошқа жавоб берса, Муҳаммадни сўзлари ростлиги маълум бўлади ва Али олимлиги аниқланади, аммо бир хил жавоб берса демак ҳамма гап ёлғон бўлади”, деб имтиҳон қилмоқни маслаҳат қилдилар. Биринчиси ҳазрати Али розияллоҳу анҳу олдиларига келиб: “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, деб савол берди. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу дедилар: – Илм пайғамбарлардан қолган меросдир, аммо бойлик Қорун, Шаддод ва Фиръавн ва уларга ўхшаш кофирлардан қолган меросдир. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради иккинчиси. – Илм кишига ҳамма балолардан сақловчи қўрғондир, у сенга қўрғон бўлади, аммо бойликка эса сен ўзинг қўрғон бўласан. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради учинчиси. – Бой бўлган кишининг душмани кўп бўлур, илмлик зотнинг дўстлари бисёр бўлур. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради тўртинчиси. – Бойликни сарф қилсанг камайиб кетаверади, аммо илмни сарф қилишинг сари кўпаяди. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради бешинчиси. – Бойлиги бўлган кишини бахиллик ва зиқналик сифати билан ёд қиладилар. Илмлик кишини эса улуғлик ва ҳурмат ила ёд қиладилар. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради олтинчиси. – Бойликни ўғридан эҳтиёт қилиш керак, аммо илмни эҳтиёт қилиш шарт эмас, чунки уни ўғри ололмайди. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради еттинчиси. – Бойлиги бор кишини қиёматда молининг ҳисоб китоб қилинади, аммо илмлик кишини илмидан ҳисоб олинмайди. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради саккизинчиси. – Бойлик кўп турса эскириб, чириб йўқ бўлиб кетади, аммо илм кўп турган сари қувват ҳосил қилади. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради тўққизинчиси. – Бойлик дегани қалбни қорайтириб, хира қилади. Илм дилни равшан ва мунаввар қилиб нурли қилади. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради ўнинчиси. – Одамни моли кўп бўлса, унга маст бўлиб, Фиръавндек даъвои Худолик қилади. Агар кишининг илми кўп бўлса, пайғамбарлардек шикасталик ила бандалик қиладилар. Шундан сўнгра хорижийлар ҳаммалари ҳазрати Алини олимликларига ва Пайғамбар алайҳи саломнинг ростгўйликларига иймон келтириб мусулмон бўлдилар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу уларга қараб: “Агар сизлар мени умрим тамом бўлгунча ушбу сўздан сўрасангизлар эди, ҳар бирингизга бошқа-бошқа жавоб берардим”, дедилар. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтадилар: “Ким олимнинг олдига келиб, у билан бирга ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, унга 7 яхшилик бор: Таълим олувчиларнинг фазилатига эришади. Олим билан бирга ўтиришда давом этса, гуноҳ ва хатолардан холи бўлади. Уйидан чиқса, унга Аллоҳнинг раҳмати тушади. Олимнниг олдида ўтирганларга Худонинг раҳмати тушади, демак, унга ҳам шу раҳматдан насиба етади. Модомики, эшитиб турар экан, унга ҳам яхшилик ёзилади. Малоикалар олимлардан рози бўлиб, уларни қанотлари билан ўраб турадилар. Табиий, ушбу мажлисда ўтирган илмсиз киши ҳам бундан насиба олади. Ҳар бир қўйган ва кўтарган қадами гуноҳлари учун каффорат бўлади, даражасини юксалтиради ва яхшиликларини зиёда этади. Ҳасан розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва...

Нуҳ алайҳиссаломга берилган ўнта хусусият

(1-қисм) Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломга ўнта хусусиятни берди: У зот “Улул азм” пайғамбарларнинг биринчиси эди; Унинг шариати аввалги шариатни бекор қилди; Идрис ва Шис алайҳиссаломларнинг шариатларини тўхтатиб, Нуҳ алайҳиссалом ўз шариатини давом эттирди; У инсониятнинг иккинчи отаси деб эътироф этилади; У ҳамма одамларга пайғамбар қилиб юборилган; Қиёмат куни Нуҳ алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин қабрдан тирилади; У пайғамбарлар орасида энг узоқ умр кўрган пайғамбар ҳисобланади. Ҳатто, 950 ёшида ҳам унинг барча тишлари бутун эди, сочлари оқармаган ва танаси заифлашмаган эди; У бутун умрини одамларни Ҳаққа даъват қилишга бағишлаган; Ҳар куни етти юз ракъат намоз ўқиган; Одамлар уни жиннига чиқаришди, лекин У зот уларни иймонга чақиришда давом этди. У кечалари одамларнинг эшикларини тақиллатар ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиб иймонга чақирар эди. Қавми уни мажнун деб масхара қилишарди. Унинг чақириғига жавобан қалблари тошдан ҳам қаттиқ одамлар унга тош отиб азоб бердилар. Нуҳ алайҳиссалом ҳамма нарсага бардош берди. Бир гал, унга шунчалик кўп тош отдиларки, тошлар унинг устига  қабрга ўхшаб уюлиб қолганди. Уни ўлди деб одамлар тарқаб кетишди. Аммо Жаброил алайҳиссалом пайдо бўлиб, уни тошлар тагидан тортиб олди. Тонг отганда, у яна одамларга “Эй қавмим! “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтинглар, дея даъватини давом эттирди. Хабар қилинишича, унинг қавми зодагонлари орасида Қусай исмли кекса одам бор эди. Унинг Жаруд исмли ўғли бўлиб, бир куни ўғлини қўлларидан ушлаб, Нуҳ алайҳиссаломнинг ҳузурига олиб келди. Ва ўша ерда ўғлига “эй ўғлим, бу ақлдан озган одамнинг ёлғон, тўқима сўзларига ишонишдан эҳтиёт бўл ва ҳеч қачон ота-бобонгнинг динини тарк қилма. Унга қанчалик куч-қувват соҳиби эканингни кўрсатиб қўйгин”, деди. Ўғил дарҳол отасининг таёғини ушлаб, пайғамбарнинг муборак бошига урди, шунда юзи ва соқолига қон оқди. Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳга ибодат қилиб: “Эй Роббим! Қара, қулларинг мен билан қандай муомила қилмоқдалар. Уларга ҳақиқат йўлини кўрсат. Агар улар ҳидоятга келмаса, менга сабр бер. Агар улар орасида ҳеч бўлмаганда битта одам менинг даъватимга эргашадиган бўлса, менга хабар бер”, деб дуо қилди. Аллоҳ таоло Нуҳга: «Қавмингдан аввал иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас ва уларнинг қилмишларидан қайғуга тушмагин (Ҳуд сураси, 37), деб жавоб берди.  Нуҳ алайҳиссалом: “Роббим! Ҳақиқатан ҳам, уларнинг авлодлари орасида иймон келтирадиган бирон кимса чиқмайдими?” деб сўради. Аллоҳ таоло: “Бу оталар сулбидан ва бу оналар раҳмидан иймон келтирган ҳеч ким туғилмайди”, деди. Буларни эшитиб Нуҳ алайҳиссалом уларнинг иймон келтиришидан умидини узиб “Эй Роббим! Ер юзида битта ҳам иймонсиз одамни қолдирмагин, ҳаммасини ҳалок қил!”, деб илтижо қилди ва дуоси қабул бўлди. Аллоҳ таоло Нуҳга: “Бизнинг риоятимиз ва ваҳиймиз ила кема ясагин ҳамда зулм қилганлар тўғрисида Менга гап очмагин, албатта, улар ғарқ бўлгувчилардир», деб ваҳий қилинди” (Ҳуд сураси, 37). Ривоят қилинишича, Аллоҳ Нуҳ алайҳиссаломга кема ясашни буюрганида, у: “кема нима?”, деб сўради. Аллоҳ таоло: “бу сув устида сузадиган ёғоч “уй””, деб жавоб берди. “Атрофимда сув йўқ-ку, қайси сув ҳақида айтаяпсан?”, дея яна сўради Нуҳ. Аллоҳ: “бу сувни мен юбораман. Барча иймонсиз бандалар ўша сувга ғарқ бўладилар”, деди. “Эй Роббим, мен кемани қайси дарахтдан ясайман?”, дея сўради пайғамбар. Аллоҳ Жаброилни жаннатдаги бир нечта кўчатлар билан Нуҳнинг ҳузурига юборди. Нуҳ алайҳиссалом бу дарахтларни экди ва Аллоҳнинг амрини кутди. Шундай қилиб, қирқ йил ўтди. Бу йилларда...

2-ҳадис. Намоз бошлашда икки қўлнинг кўтарилиши ҳақида

حدثنا عبد الله بن مسلمة عن مالك عن بن شهاب سالم بن عبد الله عن أبيه أنَ رسول الله كان يرفع يديه حذو منكبيه إذا افتتح الصلاة Абдуллоҳ ибни Маслама Моликдан у ибн Шиҳобдан у Солим ибн Абдуллоҳдан у эса отасидан ривоят қилади: “Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намозга киришсалар икки қўлларини елкалари баробарида кўтарардилар”. Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдаларининг биринчиси намозга киришаётганда қўлни елкалар баробарида кўтариш. Ибни Мунзир айтадилар: “Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришаётган пайтларида қўлларини кўтарганликлари борасида ҳеч қандай ихтилоф қилмаганлар”. Шарҳул Муҳаззаб асарида: “Мусулмон уммати биринчи такбир айтилаётганда қўлларни кўтаришликка ижмо қилишган”– дейилган. “Фатавои Қаффол” китобида: “Абул Ҳасан Аҳмад ибни Сайёр Марвазий шундай деган: Агар намозхон намозга киришаётган пайтда қўлларни кўтармаса намози дуруст бўлмайди. Чунки бу такбир вожибдир. Шунга мувофиқ қўлларни кўтариш ҳам вожиб бўлади. Қолган такбирлар эса бундай эмас (яъни вожиб эмас). Шунинг учун уларда қўллар кўтарилмайди.” Ибни ҳазм айтадилар: “Намозни аввалида қўлларни кўтаришлик фарздир. У амалсиз намоз дуруст бўлмайди”. Бу гап имом Авзаъийдан ҳам ривоят қилинган. Уламолар қўлларни қўтаришни кайфияти борасида турлича йўналишга юрганлар. Имом Таҳовий бу борада: “Қўлларни бармоқларини ёзиб кафтининг ички тарафини қиблага юзлантирган ҳолатда кўтаради”– деганлар. “Муҳит” китобида: “Бармоқларнинг орасини очиб юбормайди”– дейилади. Имом Мовардий: “Ҳар иккала кафтнинг ички тарафларини бир–бирига қаратади”–деган. Саҳнун раҳимаҳуллоҳдан кафтларнинг ташқи тарафини юқорига, ички тарафини эса пастга қаратишлиги ривоят қилинган. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бармоқларнинг орасини бир–бирига ўта ёпиштириб, ёки уларни бир–биридан ўта узоқлаштирмайди. Балки уларни ўз ҳолича қўяди”. Шунингдек, қўлларни кўтариш вақти борасида ҳам турлича фикрлар мавжуд. Уларнинг энг машҳури имом Бухорийнинг ривоятлари бўлиб, у қўлларни такбир билан бир вақтда кўтаришдир. Имом Муслим роҳматуллоҳи алайҳ: “Аввал қўлларни кўтариб, сўнг такбир айтади” – деганлар. У кишидан келган бошқа бир ривоятда эса: “Аввал такбир айтиб, сўнг қўлларни кўтаради” – дейилган. Тавзиҳ асарининг соҳиби айтади: “Асҳобларимиздан ривоят қилинган бу кўринишларнинг барчаси жоиз. Бироқ уларнинг энг тўғриси қўлни такбир билан бир вақтда кўтаришдир”. Имом Аҳмад ва Имом Моликлар ҳам шу фикрни тасдиқлаганлар. Қўлларни такбир вақтида қайси миқдорда кўтарилиши борасида ҳам уламоларнинг қарашлари турличадир. Юқоридаги ҳадиснинг зоҳиридан келиб чиқиб, имом Молик, Шофеъий ва Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳумуллоҳлар қўлларни елка баробарида кўтаради деганлар. Имом Моликдан келган бошқа бир ривоятда эса қўллар кўкрак баробарида кўтарилиши айтилган. Имом Таҳовий Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини бармоқлари қулоқларининг юмшоқ жойига яқинлашгунига қадар кўтарганликларини ривоят қилган. Бу ривоятларнинг барчаси қўлни кўтаришликда кенгчилик берилганлигига далолат қилади. Ҳанафий мазҳабидаги машҳур ривоят Имом Таҳовийдан келтирилган ривоятдир. Бадруддин Айнийнинг. “Умдат ал–қорий шарҳ Саҳиҳ ал–Бухорий”. (Cаҳиҳ ал–Бухорийни шарҳлашда ўқувчини таянчи) асари асосида тайёрланди. Тошкент ислом инстиути ҳодими Асроров Козимхон 447

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШъАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (биринчи мақола)

باسم الله الرحمن الرحيم Ушбу мақола Аллоҳ таолони осмонда жойлашган деб эътиқод қиладиган ҳамда «Аллоҳ таоло макон тутмаган, Арш устида қарор топмаган, «истиво» оятини эгаллаш маъносида деб Ашъарий ва Мотуридийдан аввал ҳеч ким айтмаган, салафи солиҳларнинг бирортасидан ҳам далил йўқ» дейдиганларга раддия сифатида ёзилди. Мақолада «Аллоҳ таоло макон, замон ва жиҳатдан холи экани» ҳамда «Қуръони каримдаги «истиво» ояти эгаллаш, подшоҳлик ва қудрат маъносида экани» ҳақида машҳур саҳобалар, тобеинлар, табаа тобеинлар ва дастлабки уч асрда яшаган салафи солиҳлардан ҳамда улардан кейин то йигирманчи аср охирига қадар яшаб ўтган ақида ва калом уламолари, фақиҳлар, муфассирлар, муҳаддислар, тасаввуф аҳллари, тил ва луғат олимларидан иборат аҳли сунна ва жамоа мазҳабининг юздан ошиқ имомларининг гаплари, уларнинг вафот этган йилларига кўра тартибда жойлаштирилган шаклда, ишончли манбалар асосида иқтибос қилиб келтирилган бўлиб, улар ичида имом Ашъарий ва имом Мотуридий раҳматулоҳи алайҳимо ҳам бўлиши билан бирга, кўпгина масалаларда аҳли сунна уламоларига хилоф қилган ва охирида тўғри йўлга қайтиб тавба қилган (Аллоҳ билгувчироқ! Ўзи қабул айласин!), Аллоҳ таолони осмонда жойлашган деган даъводагилар унинг сўзларини далил қилиб келтирадиган шайх Аҳмад ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ва у кишининг шогирдлари ҳам бор. Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло ҳақ йўлни топган, ҳақ йўлга эргашган ва ҳақ йўлга даъват қилган зотларнинг барчаларидан рози бўлсин! Хулафои рошидинларнинг бири, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куёвлари ва амакиваччалари улуғ саҳоба Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу (40-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар: كان الله و لا مكان و هو الآن على ما كان  Аллоҳ таоло бўлган, бирор макон бўлмаган, У ҳозир олдин қандай бўлса ўшандайдир. (Абу Мансур Бағдодий «Ал-фарқу байнал фирақ» китобида келтирган) الاستواء غير مجهول والتكييف غير معقول والإيمان به واجب والسؤال عنه بدعة لأنه تعالى كان ولا مكان فهو على ما كان قبل خلق المكان لم يتغير عما كان Истиво номаълум эмас, унга кайфият бериш ақлдан эмас, унга иймон келтириш вожиб, у ҳақида сўраш бидъатдир. Чунки Аллоҳ таоло бўлган ва бирорта макон бўлмаган. У маконни яратишдан олдинги ҳолатидадир, Олдин бўлганидан ўзгармаган (Имом Насафийнинг «Мадорикут-Танзил» номли тафсирида келган). Қуръони карим муфассири дея ном олган саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (68-ҳижрий санада вафот этганлар) айтадилар: نعرف ربنا بما عرف به نفسه ونصف بما وصف به نفسه لا يدرك بالحواس ولا يقاس بالناس قريب من الأشياء غير ملاصق بعيد منها غير مفارق تحقق بلا تمثيل ووحد بلا تعطيل Биз Роббимизни У зотнинг Ўзи уларда Ўзини таништирган хабарлар орқали таниймиз. Биз У зотни Ўзини Ўзи васф қилган сифатлар билан сифатлаймиз. У зот ҳис қилиш воситалари ила идрок этилмайди. У зот инсонларга қиёс қилинмайди. Нарсалардан яқиндир, лекин ёнма-ён турувчи эмас. Нарсалардан узоқдир, аммо буткул ажралувчи эмас. Уни ҳеч нарсага ўхшатмасдан тасдиқ этилади ва сифатларини инкор этмасдан якка-ю ёлғиздир дейилади (шайх Фузайлнинг «Жавоҳирул-калом» китобида келтирилган). Улуғ тобеинлардан бири Зайнулобидин Алий ибн Ҳусайн раҳматуллоҳи алайҳи (94-ҳижрий санада вафот этган) шундай деганлар: انت الله الذى لا يحويك مكان Сен – бирор макон ўз ичига ололмайдиган Аллоҳсан! («Соҳийфатус сажжадия» китобидан). Улуғ тобеин Абу Муҳаммад Саъийд ибн Мусайяб ибн Ҳазн Махзумий раҳматуллоҳи алайҳи (94-ҳижрий санада вафот этганлар) айтадилар: نقول: استوى بلا كيف ولا نثبت مكان لأن الله كان قبل خلق المكان والآن على ما كان قبل...

Ўзбекистонда анъанавий ҳафталик ўтказилади

Жорий йилнинг 28 октябрь – 1 ноябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ананавий «INFOLIB UZBEKISTAN-2019» VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтади. Ҳафталик олдидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигини ўтказишдан кўзланган мақсад – республикамизда ахборот-кутубхона соҳасини янада ривожлантириш, аҳолига ахборотлар олиш манбаи, шакл ва методларини етказиш, ахборот-кутубхона фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш, соҳага жорий қилинган замонавий, илмий-методик ишланмалар билан таништириш, китобхонлик ва китоб мутоаласини тарғиб қилиш, ёшларни интеллектул билими ва савиясини оширишга қаратилган тадбирлар орқали уларнинг кутубхоналарга қизиқишини янада кучайтиришдан иборат. Ҳафталик доирасида «Бетгерхонлик-2019», «Кутубхоначилик соҳасидаги ислоҳотлар – янги давр кутубхоналари», «Ахборот-кутубхона муассасининг энг яхши мутахассиси-2019», «Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича энг яхши услубий ишланма/лойиҳа», «Ахборот-кутубхона таҳлили танлови» танловларининг республика босқичи бўлиб ўтади. Шунингдек, ахборот-кутубхона муассалари мутахассислари учун UzNEL дастуридаги модулларида ишлаш тартиби бўйича назарий ва амалий машғулотлар, «Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва нашр эттириш фаоллиги» IV Миллий илмий-таълимий форуми, Россия Федерациясидан Халқаро эксперт, профессор Н.И.Гендина иштирокида «Мактаб ўқувчиларининг ахборот маданияти» медиасаводхонлик семинар-тренинг, «Ахборот-кутубхона марказлари нодир фондларини сақлаш ва реставрация қилиш: муаммо ва ечимлар» мавзусида семинар, «Китобхон она – китобхон бола» рукни остида туркум тадбирлар, «Китоб сеҳри» мавзусида  китобхонлик байрами, «Китоб қалб гавҳари» мавзусида шеърхонлик каби тадбирлар ўтказилиши режалтирилган. Манба: Xabar.uz 491