islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 9, 2019

Day

Аслиятни бошқача талқин қилмангиз!

Сўнгги йилларда Ислом динидаги энг ҳассос бўлган “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳид” каби тушунчаларни адашган оқимлар бузиб талқин қилиш орқали динни яхши тушунмайдиган кишиларни ўз тарафларига оғдирмоқдалар. Ислом динини ниқоб қилиб олган бундай тоифалар ўта нозиклик ва дақиқлик билан ёндашиш талаб этиладиган тушунчаларни ғаразли талқин этишда ҳеч нарсадан тап тортмаяптилар. Бундай талқин одамлар онгида Ислом дини гўё жангу жадал, қон тўкиш, бошқа диндагиларга қарши муросасиз кураш олиб боришга асосланган, деган мазмундаги ботил тасаввурларнинг шаклланишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирда адашган тоифалар одамларни “жиҳод” қилишга ёки ўз юртидан сабабсиз “ҳижрат” қилиб чиқиб кетишга чақириб, Ислом дини ниқоби остида манфур ниятларини амалга ошириш пайида бўлмоқда. Уларнинг мақсади дин йўлида хизмат қилиш эмас, балки дунёвий манфаат, мол-дунёга эришишдир. Ҳали тафаккури шаклланмаган, илми ва тажрибаси етарли бўлмаган ёшлар бундай алдовларга учиб, оқибати қандай аянчли якунланаётганини гувоҳи бўлинмоқда. Шунинг учун мазкур диний тушунчалар аслида қандай изоҳланишини холис баён қилиш мақсадида, Ўзбекистон телевиденияси орқали “Ислом: моҳият ва талқин” номли туркум кўрсатувлар ташкил этилди. Ушбу кўрсатувларда соҳа мутахассислари томонидан “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳид” каби тушунчаларни Ислом дини манбалари ва эътиборли уламолар далиллари асосида батафсил ёритиб берилди. Бироқ бир-икки ижтимоий тармоқ юритувчи блогерлар ушбу кўрсатувларни ғаразли талқин этиб, “мана расмий имомлар ҳам жиҳод ва ҳижрат қилишга чақирмоқда”, деган фикрларни тарқатишга уринмоқдалар. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қадим-қадимдан уламоларимиз агар юртга ёв бостириб келадиган бўлса, шу юртда яшаётган халқ динни, юртни, оилани асраш, ҳимоя қилиш учун уларга қарши курашиши, ўз динини, она Ватанини, ўз оиласини ҳимоя қилиши лозимлигини баралла айтиб келишган. Бу нарса ҳозир ҳам амалда. Уламолармиз, барча зиёлиларимиз агар юртимизга душман қурол билан тажовуз қиладиган бўлса, дин, ватан ва оила ҳимояси учун ҳамма оёққа туриши лозимлигини доим таъкидлайдилар. Имом домлалар ҳам масжид минбарларидан туриб динни, ватанни, оилани асраш ҳар бир инсоннинг бурчи эканини айтиб, одамларни яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариб келадилар. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: “Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон келтирганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Улардан мўминлари бор. Кўплари фосиқдирлар” (Оли Имрон сураси, 110-оят). Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши зарур бўлган ҳақиқатлардан бири – бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат эканидир. Бу ҳақиқатни ҳозир ўзини бу умматга нисбат бераётганлар яхши тушуниб олмоқлари лозим. Аждодларимиз худди шу ҳақиқатни яхши тушунганлари учун ҳам бутун дунёга устоз бўлганлар. Дунё халқларининг пешқадами бўлиб, уларни ортларидан эргаштирганлар. Ҳеч қачон бошқаларга тобеъ бўлмаганлар. Ўзгаларнинг ортидан кўр-кўрона эргашмаганлар. Улар ҳузурида ўзларини хору зор тутмаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифлардан бирида: “(Ё) яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасизлар, ё Аллоҳ сизларга балосини юборади-да, дуолар қилсангиз ҳам, мустажоб бўлмайди” деганлар (Имом Термизий ривоятлари). Ҳукуматимизнинг олиб бораётган ислоҳотларида ҳам 14 асрдан бери амал қилиб келинаётган Ислом динини пок ҳолда сақлаш, уни халқимизга соф ҳолида етказиш, жонажон диёримизни ҳимоя қилиш, ота-она, фарзандлар ва аҳли аёлимизни асраш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриб борилади. Ўз навбатида айтиш мумкинки, ҳар бир замонда Ислом шиорлари инкор этилмайди, балки ғаразли талқин этилишига ҳеч қачон йўл қўйилмайди. Биз барчамиз динимизни халқимизга Аҳли Сунна вал Жамоа, хусусан ҳанафий мазҳаби эътиқодига мувофиқ етказишга масъулмиз. Ислом динини пок сақлаш, уни ғаразли хуружлардан, туҳматлардан...

Дунё тиллари

Сиз дунёда қанча одамлар Инглиз тилида гаплашади деб ҳеч қизиқанмисиз? Бу саволнинг натижаси жуда катта рақамларни ташкил қилади! Гарчи ушбу тилда гаплашадиган инсонларнинг аниқ рақамини айтиш мушкул бўлсада, лекин уларнинг сони  деярли 600 миллионга яқин деб юритилади. Жўғрофий жиҳатдан оладиган бўлсак, Инглиз тили дунёда қитъалараро энг кенг  тарқалган тил ҳисобланади. Ушбу тил дунёда Хитой тилидан сўнг (аҳолиси  сони эътиборга  олинган)  энг кенг тарқалган тилларнинг иккинчи қаторида муносиб ўрин эгаллаган. Инглиз тили Британия ороллари, АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Канада ва Жанубий Африка каби мамлакатларда кенг миқёсда гаплашилинади, яъни ушбу мамлакатларнинг давлат тили айнан инглиз тили ҳисобланади. Шунингдек, Инглиз тили жаҳоннинг 60 дан зиёд мамлакатларида истиқомат қилаётган 300 миллионга яқин аҳолини  ўз ичига қамраб олган ўлкаларнинг- “иккинчи давлат тили” мақомида қўлланилмоқда. Агар биз ушбу рақамларни бирлаштирадиган бўлсак, Инглиз тили том маънода жаҳон тили сифатида юритилишини инкор қила олмаймиз. Бироқ шундай бўлсада, Инглиз тили жаҳоннинг турли тилларидан энг кўп сўзларни ўзлаштирган тил ҳисобланади. Бирор тилда оммабоп ёки ҳаётда одамлар қўллаётган замонавий сўзлари ҳанузгача ушбу тилга ўзлаштирилиб келинмоқда. Инглиз тили луғатида  120 га яқин турли тиллардан олинган, жумладан Араб, Француз, Немис, Грек, Италян, Рус ва Испан тиллари каби тиллардан ўзлаштирилган сўзлар мавжуд. Шу ўринда Инглиз тили билан боғлиқ энг қизиқарли маълумотларни келтириб ўтамиз: инглиз тили вужудга келганда унда бор-йўғи 30.000 та сўзлар мавжуд эди. Замонавий инглиз тили жаҳоннинг энг катта сўз бойлигига эга, яъни  600.000 дан зиёд сўз ва иборалар мавжуд; кундалик ҳаётда эса 60.000га яқин сўзлардан кенг фойдаланилади; ҳар йили ушбу тил жаҳоннинг бошқа тилларидан 450-500га яқин турли маъноли сўзларни “осонлик билан” ўзлаштириб олади; инглиз тили луғатида мавжуд бўлган сўзларнинг 70 %и бошқа тилларда учрайдиган сўзлар билан яхлитдир, ушбу тилдаги сўзларнинг атиги 30%игина соф инглизча сўзлардир; инглиз тили ёзувида энг кўп ёзиладиган сўзлар: I-мен, the-аниқлик артикли, of-ни, and- ва,  to- га, a- ноаниқлик артикли, in- ичида, that- ана у, is- замон шакли, it-у,  for- учун, as- каби сўзлардир; оғзаки суҳбат жараёнида энг кўп кўлланилинадиган сўз бу “I”-мен олмошидир; инглиз тилидаги бир маънони англатувчи энг узун сўз бу – ўпка касаллигини англатувчи 45 та ҳарфдан ташкил топган pneumonoultamicroscopicsilicovolcanoconious сўзидир; кундалик ҳаётда фойдаланиладиган ҳар бири 21 ҳарфдан иборат энг узун сўзлар- disproportionableness (номутаносиблик)  ва  incomprehensibilities (тушуниб бўлмайдиган) сўзларидир; энг кўп қўлланилинадиган ҳарф “е” ҳарфидир. Инглиз тили сўз бойлигида бошқа ҳарфларга нисбатан энг кўп сўзлар “s” ҳарфи билан бошланади; ушбу тилда “set” сўзи энг кўп маъноли сўз бўлиб, унинг 126та феъллик ва 58та от ҳолатидаги бирикмалар таркибида учрайдиган маънолари  мавжуд; инглиз тили алфабитига энг янги киритилган ҳарфлар “j” ва “v” бўлиб, ушбу ҳарфлар илк бора 15- асрда яшаб ижод қилган инглиз адиби Виллиям Шэкспир асарларида ишлатилган; инглиз тилида чоп этилган энг катта луғат китоби 20 томли 728 саҳифадан иборат “Oxford English Dictionary”дир; ер юзида кенг тарқалган инглизча исм бу “Smith”дир. Англия ва Уэлсда ушбу исм билан аталувчи 800.000та одамлар бўлса, АҚШ да эса бу кўрсаткич 1.700.000 тани ташкил қилади. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Дилшод Насиров тайёрлади 2 290