3. У зотнинг берган хабарларини тасдиқлаш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган хабарларини тасдиқлаш ва у зотни ёлғон гапиришдан пок деб билиш иймон тақозоси ҳисобланади. 4. У зотнинг кўрсатмаларига эргашиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли бўлиш у зотнинг феъллари ва сўзларига эргашишни тақозо қилади. Зеро у зотга эргашиш иймоннинг асли экани ва жуда улкан бахту-саодатга сабаб бўлиши Қуръони каримда баён қилиб қўйилган: “Сен: “Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилади!, деб айт” (Оли Имрон сураси, 31-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига эргашиш аслида у зотга бўлган муҳаббатнинг самараси ҳисобланади. Бу ҳақда шоирлардан бири ҳикматли шеър ёзган: تَعْصِي الْإِلَهَ وَأَنْتَ تُظْهِرُ حُبَّهُ هَذَا مُحَالٌ فِي الْفِعَالِ بَدِيعٌ لَوْ كَانَ حُبُّكَ صَادِقًا لَأَطَعْتَهُ إِنَّ الْمُحِبَّ لِمَنْ يُحِبُّ مُطِيعٌ Даъвойинг муҳаббат, қилмишинг исён Кўрдим бу ишингда ёлғону ғалат. Аллоҳга қуллик қил, эй саркаш инсон, Муҳаббат тоатни қилади талаб. Яъни Аллоҳга муҳаббатли бўлиш У зотга итоат этишни вожиб қилганидек, Расулуллоҳни яхши кўриш ҳам у зотнинг кўрсатмаларига эргашишни тақозо қилади. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 257
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига етган мусулмон киши томонидан мискинларга берилиши вожиб бўлган садақа бўлиб, уни ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, Рамазон ойи давомида бериш мақсадга мувофиқдир. Фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён этилган қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади. Улар: буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммга тенг. Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг. буғдой ўртача тўрт минг сўм, 1 кг. арпа ўртача уч минг сўм, 1 кг. майиз ўртача ўттиз беш минг сўм ва 1 кг. хурмо ўртача ўттиз минг сўм экани маълум бўлди. Шунга кўра, 2020 йил (1441 ҳ.) учун ФИТР садақасининг миқдори: ≈ 2 килограмм буғдой 8 000 (саккиз минг) сўм; ≈ 4 килограмм арпа 12 000 (ўн икки минг) сўм; ≈ 2 килограмм майиз 70 000 (етмиш минг) сўм; ≈ 4 килограмм хурмо 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм деб белгилансин. Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя. Бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 20 000 (йигирма минг) сўм, деб белгилансин! Эслатма: Мазкур фитр садақасининг қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Манба: muslim.uz 351
“Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёлдан (Ҳавво) яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишувинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир” Ҳужурот сураси, 13-оят Бу коинот Аллоҳники. Осмонлар-у Ерлар ва улар орасидаги жамики мавжудотларнинг барчаси, албатта, Уникидир. Зеро, Қуръони Каримда, “Осмонлардаги бор нарса ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир!” (Нисо сураси, 131-оят) деб марҳамат қилинган. Шу жумладан, инсон ҳам ўзининг Аллоҳга тегишли эканлигини билиши, шунга имон келтириши лозим. Ҳар бир ишнинг, ҳар бир ҳодисанинг юзага келтирувчиси, фоили Аллоҳ Таъолодир. Демак, ҳар бир нарсада Аллоҳни ҳис қилишимиз ҳақиқий мўминлик сифати экан. Бошимизга бирор иш тушса ёки кутилмаган фалокат келсагина “Аллоҳим мени қутқар, менга раҳм қил!” деб ёлворишни бошлаймиз. Нега? Аллоҳ фақат шу пайтда керак бўлиб қоладими? Унутмаслигимиз лозимки, Аллоҳ ҳар доим барча махлуқотни бошқариб, ҳодиса ва жараёнларга ҳоким бўлиб туради. Аллоҳ ҳеч қачон чарчамайди, ухламайди, унутмайди ва бирон нарсани ўтказиб юбормайди ҳам. Вақт ҳам, содир бўлган, содир бўлаётган ва келажакда содир бўлувчи барча жараёнлар ҳам Буюк Қудрат Соҳиби – Қодири Мутлақнинг мутлоқ иродаси ва изни остида воқе бўлмоқда. Аллоҳ доимо уйғоқ, Аллоҳ мудом фаол! Бошқа барча махлуқот эса васила ва восита, холос… Ҳар бир масалага шу нуқтаи назар остидан қараладиган бўлса, Аллоҳ бандаларга бир сафар зилзила билан, бошқа сафар кўзга кўринмас вируслар билан дарс беради, имтиҳон қилади. Ҳатто инсонни ичидаги ўз муаммолари, ўз дарди билан, касаллик, жудолик, хуллас бошидан кечираётган ҳамда яшаётган ҳар бир вазияти билан синайди. Бу дунёда содир бўладиган мусибатларда киши ё ютади ёки ютқазади. Кимки бу мусибатларнинг Аллоҳданлигини англаб етиб, шунга кўра ҳаракат қилса, ютади. Ва аксинча, мусибатлардан асабийлашиб, тегишли чораларни кўришга уринмаса, Аллоҳдан норози бўлишни бошласа, ютқазади. Мусибатни ўзи учун ҳақиқий балога айлантириб олади. Мусибатлар келишининг бир нечта сабаблари бўлиб, булар: • ғафлатдан уйғотиш, тўғри йўлга солиш; • дарс, сабоқ бериш; • синов, имтиҳон қилиш; • жазо, бало, фалокат ёғдириш; • гуноҳларга каффорат, жаннат калити ва ҳоказо… Дунёни ларзага солган Коронавирус пандемияси орқали (дунёни бунақа ларзага солиш, силкитиш фақатгина Яратган Зотнинг қудратига хосдир) Аллоҳ Таъоло худди қуйидаги танбеҳларни айтаётгандек гўё: “Эй бандаларим! Сиз бундай бўлмаслигингиз керак! Сиз кимлигингизни унутиб қўйдингиз. Фаришталаримга сажда қилишларини буюрган Одам Атонинг фарзандлари эканлигингизни эсдан чиқариб юбордингиз. Сиз икки олам Сарвари Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васалламга лойиқ уммат бўлмай қолдингиз! Аслида, сиз Мени, ўз Яратувчингизни умуман ҳаёлингиздан чиқариб ташладингиз! Мендан, ўзлигингиздан, инсонийлигингиздан юз ўгирдингиз! Дунёга келишингиздаги мақсадларни оёқости қилдингиз! Қадриятларингизни беқадр қилдингиз! Берилган неъматларимни суиистеъмол қилдингиз! Бас! Етар! Мана шу жойга келганда, ТЎХТАНГ! Тўхтанг ва бирров тин олинг! Энди Менга юзланинг! Ўзлигингизга қайтинг! Ер юзида фитна-фасодни тўхтатинг!” Аслида, бу хитоб бани башар учун Аллоҳнинг раҳмати, Роббимизнинг марҳаматидир. Яъни, Аллоҳ бандаларини ҳалокатга дучор бўлишдан асраб, тўғри йўлга тушиб олишлари учун берган имконият. Ҳаётимизни тўғирлаб олишимиз учун берилган фурсатдир. Бугун барча бирдек тўхтади… Фахш тўхтади, урушлар тўхтади, фасод тўхтади. Аҳли Замин битта ғоя остида бирлашди – КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШ! Бу офат олдида ҳамма бирдек, ҳамма тенг. Аслида, Аллоҳ наздида ҳамма бирдек, ҳамма тенг! Фақат тақвогина Аллоҳга яқин қилади. Бунинг мисолини қайсидир маънода, табиб билан бемор ҳолатига қиёсласак ҳам...