islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 28, 2020

Day

“Адабсиз нафақат юзини қорага бўяр, Балки бутун оламга ҳам ўт қўяр!”

Яхши хулқли, одобли инсон эл-юртдан ҳамиша иззат-ҳурмат кўрган, саодат топган. Юсуф Хос Ҳожиб, Хожа Аҳмад Яссавий, Саъдий Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий каби барча улуғларимизнинг асарларида яхши хулқ, гўзал одоб эгалари мадҳ этилгани бежиз эмас. Ёшларнинг маънавий баркамол, ахлоқан етук кишилар бўлиб улғайишларида одоб муҳим ўрин тутади. Гўзал ахлоқларни тамомига етказиш учун юборилган Пайғамбаримизни Аллоҳ таоло “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз” (Қалам сураси, 4-оят), деб мадҳ этади. Муҳаммад Содиқ Кошғарийнинг “Одоб ас-солиҳин” (Солиҳлар одоби) асари қўлимга тушиб қолди. Мутолаа қилдим, жуда ажойиб китоб экан. Муқаддас динимиз таълимотлари асосида ҳар бир мўмин-мусулмон билиши зарур бўлган энг муҳим одоблар жамланган китобни табдил қилдик. Ўқувчига тушунарли бўлиши учун айрим ўринларда изоҳ ҳам бердик. Ахлоқ ойи Рамазонда бу китобни ўқувчиларга ҳам илиндик. Илми ирфон арбобларига равшан ва очиқ, завқу ихлос соҳибларига маълум ва аёнки, яхшиларнинг суҳбати чинакам саодатга элтувчидир. Ёмонларнинг аралашуви эса бахтсизликка бошловчидир. Бунга ҳеч шак-шубҳа йўқ. Яхшиларнинг суҳбати кўп ва хўб фойда беради. Фақат чиройли одоб шарти ила. Бас, модомики, саодат изловчи кишининг зоҳиру ботини одоб ва яхши хулқлар билан безанмаса, кўнгли тоза бўлмаса, истаган нарсаси унга фойда бермайди. Маснавий: Беадаб танҳо на худро дошт бад, Балки оташ дар ҳама офоқ зад. Яъни: Адабсиз нафақат юзини қорага бўяр, Балки бутун оламга ҳам ўт қўяр. Бас, саодат истовчилар зоҳирий ва ботиний одобларни билиб, уларга амал қилишлари зарур. Токи улар ҳам ушбу йўлда маънавий фойдалар топиб, улуғларнинг мартабаларига эришсалар. БИРИНЧИ БОБ Биринчи боб изн сўраш, саломлашиш ва кўришиш, қўл бериб сўрашиш одобларини қамраб олган. Биринчи фасл Бир кишининг олдига ҳузурига, уйига кириш учун изн сўрашнинг беш одоби бор. Биринчи одоб. Кимки бирор кишининг уйига киришни истаса, аввал у кишига эшик ортида туриб келганини билдиради. Яъни, эшикни оҳиста қоқади ёки томоғини қиради (йўталади). Иккинчи одоб. Агар ичкаридан овоз чиқса, эшикнинг орқасидан салом бериб: “Ичкарига кирсам бўладими?” деб сўрайди. Уч марта шундай изн сўрайди. Ҳар изн сўрагандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиш миқдорича кутиб туради. Учинчи одоб. Агар уй эгаси уч маротабадан сўнг ҳам киришга изн бермаса ва овоз чиқармаса, ортига қайтиб кетади.   Тўртинчи одоб. Уй эгаси: “Кимсиз?” деб сўраса, отини, кимлигини айтиш керак. Аммо: “Мен дўстингизман ёки танишингизман” демаслик керак. Акс ҳолда, уй эгасида шубҳа уйғониши мумкин. Бешинчи одоб. Агар уй эгаси унга ҳамроҳ бўлса ва уни уйига бошлаб келса, эшик олдига келганида кириш учун изн талаб қилинмайди. Иккинчи фасл   Саломлашишнинг тўққиз одоб бор. Биринчи одоб. Икки мўмин бир-бирига рўбарў келса, хоҳ ошно ва хоҳ ноошно бўлсин, бир-бирига салом беради. Салом бериш суннатдир. Жавоби, агар салом берилган бир киши бўлса, фарзи айндир. Агар кўп киши бўлса, фарзи кифоядир. Иккинчи одоб. “Ассалому алайкум” деб салом бериш керак. “Ассалому алайка” ёки “Салом алайкум” демаслик лозим. Учинчи одоб. Саломга алик олиш фарз. Алик олишда: “Ва алайкум ассалом” дейди. Саломга куттирмасдан алик олиш керак. Агар кечиктириб алик олинса ёки алик олаётганини салом берувчи эшитмаса, фарз соқит бўлмайди. Агар икки киши бир-бирига биринчи бўлиш мақсадида салом берса, агар бири аввал, бири кейин воқе бўлса, алик олинган бўлади. Агар иккала салом ҳам бир пайтда воқе бўлса, алик ўрнига ўтмайди, ҳар қайси алоҳида алик олиши керак. Тўртинчи одоб. Агар киши бир жамоа мўминларнинг олдига кирса, бир кишини хослаб (алоҳида...

Саҳарлик ҳақидаги савол-жавоблар: халқ орасидаги «кесак отса кўринмагунча саҳарлик қилса бўлади» деган гаплар тўғрими?

Саволларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жавоб берган. Савол: Саҳарлик қилиш қандай амал?Жавоб: Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам. Савол: Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими? Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.. Савол: Саҳарликнинг охирги вақти қачон? Жавоб: Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ.. Савол: Халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарлик қилса бўлади» деган гаплар тўғрими? Жавоб: Ояти каримада саҳарлик борасида келган «оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек ҳақиқий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва қора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар. Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруғ ёки қоронғулигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди. Азон.уз   458

Кеча кучли шамол кузатилди, эртага жала қўйиши эҳтимоли бор: табиий офатлардан паноҳ сўраш дуосини биласизми?

Республика Гидрометеорология маркази 29 апрель куни кутиладиган об-ҳаво хусусида хабар берди.  Тошкент шаҳри.  Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 23-25° бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади. Бухоро ва Навоий. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 20-25° бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 23-28° бўлади. Андижон, Наманган ва Фарғона. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади. Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғ ҳудудларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 12-17° бўлади. Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, мўмин-мусулмонларимиз қуйидаги дуоларни ўқишларини тавсия этамиз. 🔸Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها، وخير ما أرسلت به، ‏وأعوذ‎ ‎بك من شرها، وشر ما فيها، وشر ما أرسلت به Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”. Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!” 🔸Ёмғир ёки қор қаттиқ ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ. Ўқилиши: “Аллоҳумма, ҳавалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма, ъалал акаами ваз зарооф ва бутуунил авдияҳ ва манаабитиш шажар”. Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Атрофимизга йўллагин устимизга эмас! Чўққиларга, қир-адирларга ва ўрмонларга йўллагин”. 🔸Шамол қаттиқ бўлганда ўқиладиган дуо اللهم لقحًا لا عقيمًا Ўқилиши: “Аллоҳумма, лақҳан ва лаа ъақийман” Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Уни ёмғирли шамол қилгин, офат келтирадиган қилмагин!”. 301
1 2 3 4