islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 20, 2020

Day

Ҳазрати Имом мажмуасига пресс-тур | Фотолавҳалар

10 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги журналистлар учун Ҳазрати Имом мажмуасига пресс-тур уюштирди. Халқимиз маънавий меросининг узвий қисми бўлган Ҳазрати Имом (Ҳастимом) меъморий мажмуаси мусулмонлар оламида катта обрў-эътибор қозонган табаррук масканлардан бири ҳисобланади. Мажмуа таркибидаги Қаффол Шоший мақбараси, Бароқхон ва Мўйи Муборак мадрасалари, Тилла Шайх ва Намозгоҳ масжидлари каби тарихий обидалар халқимиз томонидан асрлар давомида асраб-авайлаб келинмоқда. Бу қутлуғ даргоҳ диёримизда муқаддас ислом дини ва унинг инсонпарварлик ғояларини кенг ёйишда йирик илмий-маърифий марказ бўлиб хизмат қилаётир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган Қуръони каримнинг энг қадимий ва мўътабар нусхаларидан бири бўлган Усмон Қуръони, шунингдек, кўплаб ноёб қўлёзмалар жаҳон жамоатчилигининг эътиборини ўзига тортиб келмоқда. Ҳазрати Имом мажмуасининг тарихимиз, маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, унинг асл тарихий қиёфасини тиклашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди, мажмуанинг инфратузилмаси ҳар томонлама такомиллаштирилди. Давлатимиз томонидан юртдошларимизнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш, уларга диний амалларни эмин-эркин бажариш учун барча шарт-шароит яратилмоқда. Сўнгги йилларда ўнлаб масжидлар, диний ўқув юртлари очилди. Мажмуадаги Ҳазрати Имом жомеъ масжиди юртимиздаги энг йирик масжид ҳисобланади. Бу ерда айвони билан қўшиб ҳисобланса, бир пайтнинг ўзида 6 мингга яқин киши намоз ўқий олади. мадрасасигача чўзилган майдонда камида йигирма минг киши ҳайит намозларини адо этиши мумкин. Журналистлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти фаолияти билан ҳам таништирилди. Яқинда 50 йиллиги нишонланадиган мазкур даргоҳда ислом оламида катта обрў қозонган олимлар таълим олган. Институтнинг бешта кафедрасида 700 дан ортиқ талаба таълим олмоқда. Шундан кейин журналистлар Қаффол Шоший мақбараси, Бароқхон, Мўйи муборак мадрасалари билан танишди. – Тошкентга келган сайёҳ Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилмай кетмайди, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков. – Ҳозир мажмуада Қуръони каримнинг энг қадимий ноёб нусхаси сақланади. Давлатимиз раҳбари бу ерга ташриф буюрганида мажмуада Усмон мусҳафига яраша марказ қуриш кераклигини таъкидлаган эди. Ҳозирги кунда бу маскан ёнида Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилмоқда. Унинг ичида Усмон мусҳафи сақланадиган алоҳида катта музей ташкил этилади. Куни кеча Президентимиз туризм бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртимиздаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш, алломаларимизнинг қадамжоларини зиёрат масканларига айлантириш, хориждан зиёратчиларни кенг жалб қилиш юзасидан кўрсатмалар берди. Бу ишлар юртимизда зиёрат туризми тарғиботини кучайтиришда муҳимдир. Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА Журналист 326

Олий маъҳадда “Қорилар мусобақаси-2020” кўрик-танлови бўлиб ўтди | Фотолавҳалар

Аллоҳ таоло каломи шарифида марҳамат қилиб айтганидек: وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ “…Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!”[1]. Ҳадиси шарифда шундай дейилган: عَن عُثْمَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:خَيْرُ كُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَوَعَلَّمَهُ. رَوَاهُ أًحْمَد وَأَصْحَابُ الْكُتُبِ السِّتَّةِ Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: «Набий соллоллоҳу алайҳи ва салла дедилар: «Сизларнинг энг яхшингиз Қуръонни ўрганган ва ўргатганингиздир». Имом Аҳмад ва олти тўплам эгалари ривоят қилган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 5 январь куни халқ депутатлар вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида: “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади…”[2], деб таъкидлаган. Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтимизда ҳам ҳар йили “Қорилар мусобақаси”ни ўтказиш анъанага айланган. Жорий 2020 йил 10 декабр куни институт талабалари ўртасида Таҳфизул Қуръон кафедраси ташаббуси билан Қуръони каримнинг “ҳифз” (яъни, Қуръонни тўлиқ ёд олганлар) ҳамда “тиловат” (яъни, Қуръонни тўғри, гўзал ва равон ўқувчилар) йўналишларида “Қорилар мусобақаси” ўтказилди. Мусобақани қуйидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди: ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири: Жаҳонгир қори Нематов, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари: Аҳмадхон қори Рашидов, Исломхон қори Убайдуллаев, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Зафар қори Маҳмудов. Котиб ва ҳисобчи: Элёр қори Аҳматқулов. Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобулов тиловати билан мусобақа бошлаб берилди. Ҳакамлар ҳайъати азолари Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчилари- ўнгдан: Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмадхон қори Рашидов, Исломхон қори Убайдуллаев, Элёр қори Аҳмақдқулов. Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров кириш сўзи билан тадбирни очиб берди.   Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков иштирокчиларга муваффақият тилади. Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 9 ноябрь куни 4-курс талабаси Ҳикматуллоҳ Рўзалиев ва 3 декабрь куни 1-курс талабаси Ғофуржанов Аҳмадуллоҳ Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда 10 соат мобайнида тӯлиқ ёддан ўқиб берган эди. Мусобақага ташриф буюрган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков сўзга чиқиб, иштирокчи қориларга муваффақият тилаш асносида Ҳ. Рўзалиев ва А.Ғофуржановга фахрий ёрлиқ топширди. Келгусида ҳам мана шундай етук қорилар кўплаб чиқишига тилак билдирдилар. Мавзуга доир: Олий маъҳад талабаси Қуръони каримни ёддан 10 соат мобайнида тўлиқ ўқиб берди-Ҳ. Рўзалиев  Олий маъҳаднинг яна бир талабаси Қуръонни 10 соат мобайнида тўлиқ ёддан ўқиб берди-А.Ғофуржанов Ҳикматуллоҳ қори Рўзалиев Аҳмадуллоҳ қори Ғофуржанов Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиев тадбирда бошловчилик қилди Иштирокчи қори талабалар Мусобақа ташкилотчилари раҳбари, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов кўрик-танлов шартлари билан таништирмоқда Мусобақа якунига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар: “Ҳифз” йўналишидаги ғолиблар: Биринчи ўрин: Нуриддинов Асадуллохон қори (4 курс), Проректор Умиджон домла Ходжаев тақдирлади. Иккинчи ўрин: Ҳомидов Муҳаммадюсуф қори (3 курс). Аҳмаджон қори Рашидов тақдирлади. Учинчи ўрин: Иззатуллаев Файзуллоҳ қори (4 курс). Абдулбосит қори Қобилов тақдирлади. “Тиловат” йўналишидаги ғолиблар: Биринчи ўрин: Ҳомидов Ҳикматуллоҳ қори (3 курс). Валихон қори Азимбоев тақдирлади Иккинчи ўрин: Кўпайсинов Жасур қори (3 курс). Исломхон домла Убайдуллаев тақдирлади. Учинчи ўрин: Жалолхонов Аббос қори (1 курс). Зафар қори Маҳмудов тақдирлади. Мусобақа сўнгида ғолиблар дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Тадбир охирида юртимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини сўраб дуойи хайр қилинди. Жаҳонгир Убайдуллоҳ, Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси 447

Ўзбек астроном олими Бобомурод Аҳмедов Ислом дунёси фанлар академияси аъзоси бўлди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Астрономия институти лаборатория мудири, физика-математика фанлари доктори, профессор, Бутунжаҳон фанлар академиясининг академиги Бобомурод Аҳмедов Ислом дунёси фанлар академияси (Islamic World Academy of Sciences, IAS)нинг аъзоси этиб сайланди. 2020 йилнинг 1 декабрь куни Иорданиянинг Уммон шаҳрида Ислом дунёси фанлар академияси Бош ассамблеясининг 22-ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда янги аъзолар, шу қаторда ўзбекистонлик олим Бобомурод Аҳмедов ҳам сайланди. Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Қарнаб қишлоғида туғилган Б.Аҳмедов бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Астрономия институти назарий астрофизика лабораторияси мудири сифатида фаолият юритиб келмоқда. У асосан умумий нисбийлик назарияси, гравитация назарияси, релятивистик астрофизика ва компакт гравитацион объектлар физикаси соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боради. У майдон назарияси, гравитацион ўзаро таъсир назарияси, релятивистик ва ядро астрофизикаси соҳасидаги илмий-тадқиқотлар ва педагогик тажрибага эга. У шу соҳаларда 200 дан ортиқ илмий нашрларнинг муаллифи ҳамда xалқаро Scopus ва Google маълумотлар базасида Xirsh индекси мос ҳолда 27 ва 32 га тенг бўлган мамлакатда илмий ишларига энг кўп ҳавола қилинган муаллифлардан биридир. “Йил олими – 2018” танлови ғолиби бўлган Бобомурод Аҳмедов бугунги кунда Деҳли марказий университетининг фаxрий профессори, Xалқаро назарий физика маркази (Италия)нинг релятивистик астрофизика ва гравитация фан йўналишлари аъзоси ва минтақавий координатори, Ҳиндистондаги Астрономия ва Астрофизика университетлараро маркази ва Тата фундаментал тадқиқотлар институти аъзоси. Шу билан бирга CNR, DAAD, TWAS, ICTP, Volkswagen, Erasmus+, KFUPM, PIFI, NATO каби халқаро грантлар раҳбари, “Arabian Journal of Mathematics” илмий журнали муҳаррири, “Ўзбекистон физикаси” журнали бош муҳарриридир. Б.Аҳмедов Ўзбекистонда релятивистик астрофизика бўйича янги илмий мактаб яратган. У юртимизда ва xорижий илмий масканларда фан докторлари ва фан номзодлари илмий даражаларига эга xалқаро миқёсда тан олинган ва истеъдодли ёш олимларнинг улкан жамоасини тарбиялаган. Ислом дунёси фанлар академияси (ИАС) Иорданиянинг Уммон шаҳрида жойлашган. Академия 1986 йилда Ислом мамлакатларининг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун фан ва теxнологияларни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган. ИАС академияси, шунингдек, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг (ИХТ) Илмий-теxникавий ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси ҳисобланади. Унинг аъзоси бўлиш ҳар бир олимнинг дунё ҳамжамияти томонидан тан олинишини англатади.  Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА. 398
1 2 3 4