islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 15, 2023

Day

Фидойи ходима

Тошкент ислом институтида самарали меҳнат қилиб келаётган ўқитувчи ва ходималарни моддий-маънавий қўллаб қувватлаш анъанаси мавжуд. Дилфуза Рўзиева Тошкент ислом институти Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлимида узоқ йиллардан буён фидойи меҳнат қилиб келаётган ходима ҳисобланади. Д.Рўзиеванинг меҳнатини қадрлаш ва эътироф этиш мақсадида Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходималари иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Д.Рўзиеванинг хўжалик ишларидаги фидойилиги ва қатъий меҳнат интизомига эга намунали ходима сифатида қадрланишини таъкидлади. 50 ёшни қаршилаётган ходимага касбий ва оилавий ютуқ ҳамда барака тилаб, Тошкент ислом институти жамоаси номидан табрикнома ҳамда эсдалик совға топширди. Тавба сураси 108-оятда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир”. Имом Муслим Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик иймоннинг ярмидир”, дейдилар. Таълимни ташкил этиш мураккаб жараён бўлиб, бунда иштирок этувчиларнинг меҳнатлари улкандир. Ўқитувчи ва талабаларнинг покиза ва тоза аудиторияларда таълим олишларида, албатта, институтнинг саранжом саришта бўлишига масъул ходималарнинг ўрни беқиёс. Аллоҳ таоло аҳли илм ва талабаларнинг илм таҳсилидан ҳосил бўладиган савобларга ана ўша ходималарни ҳам ниятига кўра шерик қилади ва Ўзи мукофотлайди. “Аслида ҳар қандай табрик замирида инсоннинг фазилати, меҳнати, ўз касби-ю, атрофдагиларга бўлган меҳри, малака­маҳоратига чуқур эҳтиром ётади. Одамлар учун зарурлигингни англаб яшаш, амалга оширган эзгу ишларинг беиз кетмаслигига ишонч ҳосил қилиш, ҳар қандай инсоннинг эл­юрт, жамият олдидаги бурчини бажаришида ўз самарасини бериши муқаррар. Шундай шодиёна дамларда инсон умрининг тарихга айланган зарварақларига назар ташлар экан, унинг ҳаёт йўли ва мазмуни ёрқин намоён бўлади. Бу борада Сиз азиз инсоннинг босиб ўтган йўлингиз ҳар биримиз учун ибратдир. Зеро, одамлар орасида ҳақиқий одам шу бўладики, ундан бошқа одамлар манфаат кўрадилар. Одамийлик туфайли одам шуҳрат топади, танилади ва билинади. Қилган эзгу ишларингиз-у, меҳнатларингиз роҳатини узоқ йиллар давомида кўриш Сиз азиз инсонга насиб этсин”, дейилади табрик матнида. Тадбир сўнгида, Д.Рўзиеванинг ҳамда Олий маъҳадда фаолият юритаётган фидойи ходималар ҳаққига дуои хайрлар қилинди. ТИИ Матбуот хизмати 484

Arab tilidagi qiziqarli faktlar

Arab tilining mavqei islom dinining dunyo miqyosida keng tarqalishi tufayli koʻtarildi, chunki u koʻp asrlar davomida musulmonlar hukmronlik qilgan oʻlkalarda siyosat, fan va adabiyot tiliga aylandi. Abdulmalik xalifaligi davrida arab tiliga umumdavlat maqomi berildi. VIII-IX asrlarda arab tili gramatikasi ishlab chiqildi. Bunda Qur'oni karim va hadisi sharifdan manbaa sifatida foydalanishdi. Umaviylar davrida nuqta va harakat belgilarini qo‘llay boshlanildi. Abul Asvad Duvaliy harakat belgilarini va Nasr ibn Osim nuqtalarni joriy etishdi. Shunday qilib, hozirgi arab alifbosining ilk ko‘rinishi ko’fiy deb atalgan...- Toshkent islom instituti talabasi Barakayeva.M

Menga keraksan

Yoz kunlarining biri, ikki farzandning onasi Salima  qaynotasidan qolgan eski uyning so’risida yulduz to’la osmonga qarab o’yga  toldi. Uning tarqoq hayolida goh bolalik, goh talabalik davri ba’zan hayotida duch kelgan muammolari ko’z oldidan bir bir o’tardi. Ammo bir mavzuga kelganda uni uzoq o’yladi. U yangi turmushga chiqqan  davrini esladi. Turmush o’rtog’i bilan o’tkazgan baxtli kunlarini oʻylab yuziga tabassum yugurdi...- Toshkent islom instituti talabasi Xamidullayev No’monxon