Улар ичида мушорака — шерикчиликка асосланган молиявий инструмент бўлиб, иқтисодий фаолиятни биргаликда амалга ошириш, фойда ва зарарни адолатли тақсимлашни таъминлайди. Бу восита жамиятда ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлайди. Мушорака — бу “шерикчилик” деган маънони англатувчи арабча сўз бўлиб, у икки ёки ундан ортиқ шахснинг муайян иқтисодий лойиҳани биргаликда амалга ошириш мақсадида маблағ, меҳнат ёки ресурс қўшиши орқали ташкил топади. Мушорака Қуръон ва Суннадаги умумий адолат ва шерикчилик принципларига асосланади... - Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” катта ўқитувчиси Яҳё РАЗЗАҚОВ
Ўзбекистонда исломий молия йўлга қўйилса, юқори натижаларга эришиш мумкин. Бу ҳақда Самарқандда ўтказилган иқтисодий форум ёпилишида Халқаро ислом савдо молия корпорацияси бош операцион директори Назеем Ноордали айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири...
Тошкент ислом институти Ижтимоий фанлар кафедраси томонидан “Ислом молияси ва банк иши” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбатга Саудия Арабистони Жидда шаҳрида жойлашган “Ислом тараққиёт банки” қошидаги Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясининг (ХТРИК) бош офиси етакчи мутахассиси, МДҲ давлатлари бўйича лойиҳа менежери Музаффар Низомиддинов ташриф буюрди...- ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Т.Азимов
Ислом молиясига оид қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишдан ўтган, деб маълум қилди Мамаризо Нурмуратов. Аввалига микромолия ташкилотларига, сўнг тижорат банкларига ислом молияси бўйича операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Тошкентдаги анжуман давомида ИТБ гуруҳининг бўлинмалари ҳамда Африка ва Осиёдаги аъзо мамлакатлар ва ҳомий ташкилотлар билан ўттизга яқин шартнома имзоланган.