Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” ҳамда Робиъул аввал ойи муносабати билан ўқитувчи ва талаба қизлар иштирокида “Расулим – муаллимим!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Байрам муносабати билан Саодат Валиевага “Энг фидокор мураббия” сифатида мақтов ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди... - ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Нозима Ибрагимова
Пайғамбар алайҳис саломнинг саҳобаларининг ичида У зотнинг мавлолари Савбон розияллоҳу анҳу ҳам бор бўлиб, Набий алайҳиссаломга ғоят муҳаббатли, У зотни кўрмаса туролмас эди. Бир кун Савбон Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига ранги бўзлаган ҳолда келди. Юзида чуқур маҳзунлик бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Эй Савбон сенга нима бўлди, бемормисан?» дедилар... - Наманган шаҳар «Мулла бозор охунд» жомеъ масжиди имом хатиби Зоҳиджон қори Нўъмонов
“Мавлид” арабча сўз бўлиб, туғилиш, туғилган жой ва туғилган вақт маъноларини англатади. Мавлид деганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган ойлари назарда тутилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган саналарини Ибн Исҳоқ Фил йилида Рабиъул аввал ойининг 12-куни, душанба; Маҳмуд Пошо Фалакий эса астрономик ҳисоб билан милодий 571 йилнинг 9 рабиъул аввал, душанба куни деб кўрсатган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Ҳижрий 1444 йил Рабиъул аввал ойи муносабати билан Тошкент ислом институтида "Октябр - Сийрат ва ислом тарихи фани ойлиги" деб эълон қилинган. "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси томонидан 2-курс талабалари ўртасида "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўлайлик!" номли Сийрат мусобақаси ўтказилди... - ТИИ Матбуот хизмати