Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаёт ва ижодларини эьтибор билан ўрганиб чиқилса, у зот нафақат фиқҳ борасида имом бўлган, балки ҳадис борасида ҳам буюк муҳаддислар мақтовига сазовор бўлиб, уларга устозлик мақомида бўлганларини яққол кўриш мумкин. - 4-курс талабаси Саидханбалева Робия
Диний-екстремистик ташкилотлар Қуръон оятлари ва ҳадисларни ғаразли мақсадлари йўлида талқин қилишлари ислом таълимотига бутунлай зид эканини алоҳида қайд этиш зарур. Бу каби хатти-ҳаракатлар Қуръони карим ҳамда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатмаларида қаттиқ қораланган...- Тошкент ислом инситути “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Аҳмадҳон Рашидов
Имомнинг тўлиқ исм-шарифи Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ибн Башир ибн Шаддод ал-Аздий[1] ас-Сижистоний бўлиб, куняси Абу Довуддир. Имом Абу Довуд ҳижрий 202 (мелодий 817) йилда Сижистон минтақасида дунёга келган. Машҳур “Масобиҳ” китобининг соҳиби фақиҳ олим Бағдоднинг катта ҳофизларидан бўлган Абу Бакр Абдуллоҳ ҳам Абу Довуднинг ўғлидир...- ТИИ Модуль таълим шакли талабаси Давлатов Ўктам