Ҳорун ар-Рашиднинг тўлиқ исми Ҳорун ибн Муҳаммад Маҳдий ибн Мансур бўлиб, бешинчи Аббосий халифа ҳисобланади. 149 ҳижрий йилда туғилган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Ҳорун Ар-Рашид араб маданияти билан тарбияланган, иқтидорли адиб ва шоир, заковатли олим ва эътиборли халифалардан эди. Шунинг учун ҳам, унинг тушунчаси олимлар зеҳнияти билан баробар деган фикр ўша даврнинг ўзидаёқ мавжуд эди. Ҳорун Ар-Рашиднинг қароргоҳи доимий равишда шоирлар, табиблар, ислом ҳуқуқшунос олимлари, кимёгарлар ва мусиқашунослар билан гавжум бўлган. Унинг ўзи кўпинча уламолар ва адиблар билан тез-тез баҳсу мунозаралар ўтказиб турган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
O‘z davrida turli ilm sohalarida faoliyat olib borgan ushbu mutafakkir va qomusiy olimning ismi manbalarda to‘liq holda Najmuddin Abu Hafs Umar ibn Muhammad ibn Ahmad ibn Ismoil ibn Muhammad ibn Ali ibn Luqmon an-Nasafiy as-Samarqandiy shaklida beriladi. Allomaga “Najmuddin” (dinning yulduzi) taxallusining berilishiga sabab uning islom ilmi sohalari bo‘yicha ko‘rsatgan xizmatlarining katta bo‘lganligini ko‘rsatadi. Nasafiy Qur’on, hadis, aqida va fiqh kabi ilmlarni mukammal bilgan, she’riyat sohasida qalam tebratgan va tafsir, hadis, kalom, fiqh va she’riyatga doir ko‘plab asarlarni meros qoldirgan. Movarounnahrdagi Samarqand, Buxoro, Nasaf kabi, shuningdek, Bag‘dod, Marv kabi ilm markazlarida ko‘plab olimlardan dars olgan va qator shogirdlarga dars bergan...- TII talabasi Shaydullayev N
Машҳур аллома, усулул фиқҳ, наҳв, ҳадис ва фиқҳ илмларининг моҳир билимдони Муҳаммад Алоуддин Ҳаскафий роҳимаҳуллоҳ жуда кўплаб шогирдлар етиштирди ва бебаҳо асарлар таълиф этди...-Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 4-босқич талабаси Неъматуллоҳ Исомов