Рамазон – бу шунчаки ой эмас, балки қалбларни поклайдиган, руҳни тарбиялайдиган ва инсонни ўз нафси билан юзлаштирадиган муборак мактабдир. Бу ойда мўмин гўё янги ҳаёт бошлайди. Чунки Рамазон – тоат, ихлос ва гўзал хулқ ойидир. Рамазонда биз саховат ва шукрни ўрганамиз: муҳтожга қўл узатишни, борини бўлишишни, эҳсон қилишни ҳамда бир қултум суву бир бўлак ноннинг қадрини ҳис этишни англаймиз. Исор туйғуси кучаяди – ўзимиз оч бўлсак ҳам, ўзгаларни устун қўйишни ўрганамиз. Меҳр-шафқат, мурувват, карам, тавозе ва сабр каби фазилатлар шу ойда қалбимизда мустаҳкам ўрнашади. - ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон тумани “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Жаъфархон СУФИЕВ
Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади...- Kun.uz
“Ражаб шамолга, Шаъбон булутга, Рамазон ёмғирга ўхшайди. Ражаб ойида ғаллани ўз вақтида экиб, Шаъбон ойида суғормасангиз, Рамазон ойидан қандай ҳосил кутиш мумкин?”- Ибн Ражаб, “Латоифул маориф”. Ҳозир Рамазон ойида турибмиз, асарларда келишича, тарихда уламолар Рамазонга бир неча ой олдиндан тайёргарлик кўриш лозимлигини таъкидлайдилар. Шунда бу ойда тоат-ибодат қилиш енгиллашади, савобли амалларни кўпроқ бажарилади...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев