islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аллоҳдан энг кўп қўрқувчи бандалар кимлар?

Аллоҳ таоло уламоларнинг фазилати ҳамда уларнинг мартабалари ва қадр қийматлари ҳақида бундай дейди: “Айтинг биладиган зотлар билан билмайдиган кимасалар баробар бўлурми?! Дарҳақиқат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар”. (Зумар-9).

Яна Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур». (Мужодала-11).

Албатта даражаларни кўтариш улуғ фазлу марҳаматга далолат қилади ва дунёда олий мартаба, шон-шуҳрат каби маънавий юксакликни ҳамда жаннатдаги олий мартаба каби ҳиссий юксакликни ўз ичига олади. (Фатҳул-Борийдан).

Илмнинг фазилатига ва уни доимо зиёда қилишга қуйдаги оят ҳам далил бўлади. «Айтинг, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Роббим, илмимни зиёда қилгин»». (Тоҳо-114). Аллоҳ субҳанаҳу пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни илмдан бошқа бирон нарсани кўпайтиришга буюрмади. Албатта ояти каримада назарда тутилган илм, бу бандага роббисини танитадиган ҳамда ибодат ва муомаладаги дин буйруқларини ўргатадиган шариъй илмдир.

Аллоҳ илмни ва уламоларни шарафлаб, уларга кўп ва умумий яхшиликларни берди. «У ўзи истаган кишиларга ҳикмат (фойдали илм) беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас, аниқки, унга кўп яхшилик берилибди. Ваъз-эслатмаларни фақат аҳли донишларгина оладилар». (Бақара-269). Мужоҳид айтадилар: «Оятда зикр қилинган ҳикматнинг маъноси илм ва фиқҳдир».

Қуйдаги оят ҳам илмнинг нақадар аҳамият касб этишини ва илм талаб қилишнинг зарурлини ифодалайди. «Бас, (эй Муҳаммад) хеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўъмин ва мўъминалар (нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг». (Муҳаммад-19). Бу ояти-каримада Аллоҳ таоло имом Бухорий айтганларидек, амалдан аввал илмни ёд этди.

Фойдали илмнинг кўп самаралари бўлиб, уларнинг энг муҳими – илм ўз соҳибида Аллоҳдан қўрқишни пайдо қилади. Зеро уламолар инсонлар ичида Парвардигордан энг қўрқувчироқ бандалардир. Чунки уларга Роббиларини танитадиган қалблардаги иймонни мустаҳкамлайдиган илмни таълим олганлар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтди: «Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур». (Фотир-28) Уламолар ақл-идрокли ва фаҳм-фаросатли кишилардир.

«Ушбу масалаларни биз одамлар (ибрат олсинлар) учун айтурмиз. (Лекин) уларни фақат илм эгаларигина англай олурлар». (Анкабут-43)

Қуръони Карим оятларини ўрганган киши илмнинг ва уламоларнинг мартаба-даражаларини билиб олади. Қуръонда унинг самараси ҳамда фаҳмлаш, идрок этиш, мунозара қилиш, фикрлаш ва ақл ишлатишга тарғиб этувчи кўплаб оятлар бор. Зеро талаба илм талаб қилиш билан юксак шарафга ва олий мартабага эришиш мумкинлигини билса таълим олиш ва таълим бериш йўлидан юришга, шаръий одоб билан ҳулқланишга янада кўпроқ ҳаракат қилади. Оқибатда Аллоҳ субҳанаҳу наздида унинг мартабаси ва фазилати зиёда бўлади, қадр-қиймати ошади, одамлар ҳам ундан манфаат кўрадилар. Аллоҳ субҳанаҳу таоло барчамизга икки дунёда манфаатли ва Ўзининг ҳузурида даража бўладиган илм берсин.

 

ТИИ талабаси Мухторов Исроилжон

333410cookie-checkАллоҳдан энг кўп қўрқувчи бандалар кимлар?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: