islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ақида бўйича энг билимдон талабалар аниқланди

Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги”  муносабати билан институт талабалари ўртасида  ақоид илмига оид мўътабар матнларни ёддан айтиб бериш ва  ақоид фанига оид  долзарб мавзуларда илмий мақолалар  ёзиш бўйича танлов  ўтказилди.

Мазкур икки йўналиш доирасида талабалар фан ойлигида фаол иштирок этиб, ақоид илмига оид мўътабар манбалардан ўзлари  ёдлаган матнларни устозларга ёддан айтиб бердилар ва ақоид фанига оид  бугунги кунда долзарб бўлган мавзуларда илмий мақолалар  ёзиб, ақоид фанидан олган билимларини яна бир карра мустаҳкамлаб олдилар.

Талабаларнинг ёддан айтиб берган ақоид матнлари ва ёзган мақолалари устозлардан тузилган ҳайъат тарафидан муносиб баҳоланиб, қўйилган баллар асосида ғолиблар номи аниқланди. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ақоидга оид мўътабар матнларни ёд олган талабалар:

1-ўрин: Баракаева Мохибону Назиржон қизи – 95 балл; Аслиддинова Фотима Анвар қизи – 95 балл, 203-гуруҳ талабалари;

2-ўрин: Журабоева Мафтуна Ботиржон қизи – 87 балл, 303-гуруҳ талабаси; Aхматқулов Aсадбек Aбдуқодир ўғли – 88 балл, 101-гуруҳ талабаси;

3-ўрин: Валихонова Оминахон Муродхон қизи – 85 балл, 103-гуруҳ талабаси; Наимова Зиннура Суннат қизи – 84 балл, 203-гуруҳ талабаси;

Ақоид фанига оид долзарб мавзуларда илмий мақолалар ёзган талабалар:

1-ўрин: Содиқов Бобир Aкбар ўғли – 97 балл, 102-гуруҳ талабаси;

2-ўрин: Абдуразакхожаев Машрабжон Сирожитдин ўғли – 88 балл, 302-гуруҳ талабаси; Aбдуллаев Салмон Инойтулло ўғли – 89 балл; Фозилжонов Нурилло Носиржон ўғли – 90 балл, 101-гуруҳ талабалари;

3-ўрин: Содиқов Нодирбек Ҳожиакбар ўғли – 82 балл; Эргашев Орифжон Маъруфжон ўғли – 85 балл, 301-гуруҳ талабаси; Aбдуллаев Салмон Иноятулло ўғли – 89 балл; Фозилжонов Нурилло Носиржон ўғли – 90 балл, 101-гуруҳ талабалари; Анварова Мохигулхон Рустамжон қизи – 84 балл, 403-гуруҳ талабаси.

 

Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси

ўқитувчиси Н.Абдубанноев

384330cookie-checkАқида бўйича энг билимдон талабалар аниқланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: