Ислом шариатида барча Ислом уламолари қайси мазҳабга мансуб бўлишларидан қатъий назар, инсондан содир бўлган ҳар қандай ишга, у айтган ҳар бир сўзга, улар ибодат бўладими, муомила бўладими, жиноят бўладими, жазо бўладими, оилага тааллуқли масала бўладими, уларга яраша ҳукм борлигига иттифоқ қилганлар. Ислом олимларининг айтишларича, инсонларнинг қилган ишларининг ҳукми асосан тўрт манбадан чиқарилади. Улар Қуръон, Суннат, Ижмоъ, Қиёсдир…- Тошкент ислом институти талабаси Буранов Абулқосим





