Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Хабибулло Сагдиев иштирокида “Имом Таҳовий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида институт ўқитувчилари ва Кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди. Суҳбатда Имом Таҳовий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти, долзарблиги, Таҳовий матнида асосий эътибор берилган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Таҳовий матнига аввалда ёзилган шарҳлар ҳамда ҳозирги кундаги замонавий шарҳлар борасида қимматли маълумотлар берилди. Ҳақиқатдан ҳам, Таҳовий матни ҳар қандай олим тарафидан эътироф этилган матн экани билан алоҳида хусусиятга эга. Бу матнга аҳли сунна вал жамоадаги мотуридий ва ашъарий уламолардан ташқари мўътазила, хавориж ва ҳатто аҳли ҳадис тарафдорлари тарафидан ҳам қизиқиш билдирилган ва шарҳлар ёзилган. Тадбир якунида ташриф буюрган маърузачига институт раҳбариятининг ташаккурномаси берилди. ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдулло Ғофуров 461
Bugun mana shunday ulug’ kunlar ustida turgan ekanimizdan foydalanib, mavzuimizni Qadr kechasi, yanayam to’g’rirog’i, u berkingan Ramazon kechalari xususida so’z yuritamiz. Alloh taolo Qadr kechasini boshqa kechalar ichiga yashirdi. Nega deb o’ylaysiz?! - Toshkent islom instituti talabasi Ziroat OLIMJONOVA
Рамазон – мусулмон оламининг энг улуғ ойларидан бири бўлиб, у фақатгина рўза тутиш билан чекланмайди. Бу муборак ой ичида инсон ўзининг нафсини тарбия қилади, руҳий покланишга эришади ва жамиятда яхшилик, саховат ҳамда бағрикенгликни қарор топтиришга ҳаракат қилади. - Тошкент ислом институти талабаси Анвар ХУЖАХАНОВ
Ro‘za tutishning inson organizmiga, ruhiyatiga foydasi beqiyos. O‘z ixtiyori ila o‘ttiz kun davomida ko‘ngli tusagan narsalardan tiyila olgan odam shubhasiz sabr-bardoshga ega bo‘ladi. Salomatligiga ijobiy ta’sir ko‘rsatadi. Zamonaviy ilmiy tadqiqotlar buni tasdiqlayapdi. Shu bois ochlik yo‘li bilan davolash tibbiyotda keng qo‘llanilmoqda, davolashning bu turi dunyoda urf bo‘lmoqda. - Toshkent islom instituti talabasi Abdulbosit QODIROV
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Диний ишлар бўйича қўмита Ахборот-таҳлил маркази ходими Нодир Шомирзайев ва Республика қайтариқ гуруҳи мутахассиси Турақулов Қаҳрамон иштирокида “Экстремистик ва террористик оқимларнинг шахс онгини бошқариш услублари” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида институт ўқитувчилари ва кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди. Бугунги кунда дунё хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солаётган жиддий муаммолардан бири – экстремистик ва террористик оқимларнинг кенгайиб боришидир. Ушбу оқимлар ёшлар ва тажрибасиз инсонларни ўз сафига жалб қилиш учун турли тарғибот усулларидан фойдаланади. Уларнинг энг хавфли қуролларидан бири – шахс онгини бошқаришдир. Экстремистик гуруҳлар ўз ғояларини тарғиб қилишда диний, сиёсий ёки ижтимоий мафкураларни бузиб талқин қилиш орқали тарафдорларини ҳақли эканлигига ишонтиради. Улар: Ўз ғояларини динга боғлаш – мафкураларини диний манбаларга асосланган деб кўрсатади. Диний далилларнинг нотўғри талқини – Қуръон ва Ҳадисдаги оят ва ривоятларни ўз мақсадлари йўлида бузиб шарҳлайди. Жамиятни бўлиш – “тўғри йўлдагилар” ва “адашганлар” каби кескин фарқлаш орқали қарама-қаршиликни кучайтиради. ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси кабинет мудири М.Азизов 2 454