Бутун дунёга катта ташвиш ва муаммо бўлиб турган коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича давлатимиз Раҳбарининг бевосита бошчилигида тизимли ишлар қилинмоқда. Хабарингиз бор, ушбу йўналишларда ҳукуматимиз томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар узлуксиз амалга оширилмоқда. Ўз навбатида, юртимиз аҳолиси томонидан ушбу хасталикни инсоният бошидан аритиш мақсадида, хатми Қуръонлар ўқилди, саловотлар, айтилди, дуою тазаррулар ва хайриялар қилинди. Халқимиз орасида Аллоҳ таолонинг валий бандалари, дуолари мустажоб чин дўстлари бор. Уларнинг биргина дуолари балоларни аритиши, енгиллик...Read More
Ўзимизни манфаатлар: Уйда ўтириб, маънавий фойдаларни қўлга киритишимиз мумкинки, улар кўчада юриб топган моддий фойдаларимиздан кўра манфаатлидир. Кеча-ю кундуз дунё ташвишлари деб, ота-онамизни меҳрига тўёлмадик, улар бизни меҳримизни соғинишди, етарлича хизматларини қилолмадик. Дунё деб, қанча ибодатларни ўз вақтида адо этолмадик. Дунё деб, оиламиз даврасидан узоқлашиб,фарзандларимиз биздан меҳр олмаяпти. Дунёни югур-югури деб, бирор бир диний ёки бадиий китобни тўлиқ ўқий олмадик. Дунё ҳою-ҳавасларига шўнғиб, ўтган умримизни хотиржам бир сарҳисоб қилолмадик. Бугун...Read More
Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий этилган карантин ҚОИДАЛАРИГА ТЎЛИҚ АМАЛ ҚИЛИНГ; Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ФАТВОСИ ТАЛАБЛАРИГА ҚАТЪИЙ ИТОАТ ҚИЛИНГ;Ў уйларида қолиб, ибодатлар ва дуоларда Аллоҳ таолодан бу балони инсоният бошидан кўтаришини ҳамда юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, ИХЛОС БИЛАН ИЛТИЖО ҚИЛИНГ; Тинимсиз меҳнат қилаётган тиббиёт ва бошқа мутасадди идоралар ходимларининг хизматларини қўллаб-қувватлаб, уларнинг ҳақларига ДУОЛАР ҚИЛИНГ;...Read More
Мамлакатимиз аҳли оғир синовни бошидан ўтказмоқда. Бу коронавирус деган касаллик жаҳоннинг 190 дан зиёд давлатига кириб борди, 21 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Ушбу хасталикка чалинганлар сони Ўзбекистонда ҳам ўсиб бормоқда. Ушбу вируснинг янада тарқалиб кетмаслиги учун давлатимиз Раҳбарининг бевосита бошчилигида қатъий чоралар кўрилмоқда. Куни кеча муҳтарам Президентимиз раислигида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда мамлакатимизда инфекциянинг кенг тарқалиб кетишига йўл қўймасликка барча куч ва воситалар...Read More